Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2344-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 июнь,
14/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/2-сон «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2344-1, 2015 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил 23 март, 11-сон, 132-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7/4-сон «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 24 апрель, 16-сон, 282-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 10/19/2344-3/3435-сон)