Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019 20.03.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2344-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 20.03.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2344-1
Кучга кириш санаси
23.03.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 16.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2344-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/11-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2344-3, 16.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6/2-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/2-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Микрокредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мевали дарахтлар ва узум кўчатлари сотиб олиш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қорамол, қўй, эчки, қуён боқиш ва етиштириш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш ҳамда паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш учун — олти ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача бўлган муддатга берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мақсадлар учун микрокредит бериш сўралган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланган, белгиланган тартибда берилган санаси ва рақами қайд этилган ҳамда муҳр билан тасдиқланган тавсиянома ва микрокредит олувчи шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахсда томорқа участкаси мавжудлиги ҳамда унинг майдони кўрсатилган маълумотнома.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги мазмундаги 81 — 83-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«81. Қарз олувчилар микрокредит олиш бўйича аризаларни электрон тизим орқали тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз олувчи бўйича Кредит ахборотининг давлат реестри ва кредит бюроларига тақдим этилаётган кредит ахбороти маълумотлари тижорат банкининг кредит йиғмажилдидаги кредит ахборотига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Шахсий ёрдамчи хўжалик юритувчи жисмоний шахс томонидан зарур ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг, унинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилинади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан қабул қилинганлиги тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда «Маълумотнома» берилади. Бунда «Маълумотнома»нинг биринчи қисми тижорат банкида қолдирилади, иккинчи қисми эса, қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи «Маълумотнома»нинг биринчи қисмини уни олганлиги тўғрисидаги санани кўрсатган ҳолда имзолайди, ариза электрон тизим орқали қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар электрон тизим орқали қабул қилинганда, у «Аризаларни рўйхатга олиш китоби»га қайд қилинади ва аризага «Электрон тизим орқали қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида қарз олувчига ариза тижорат банки томонидан электрон тизим орқали қабул қилинганлиги тўғрисида электрон шаклда «Маълумотнома» юборилади ҳамда тижорат банкида қолган «Маълумотнома»га унинг электрон шаклда юборилганлиги тўғрисида ёзув киритилади ва сана кўрсатилган ҳолда имзоланади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. «Маълумотнома»лар тушунарли, тўғри ва аниқ кўринадиган ҳолда тўлдирилиши лозим. «Маълумотнома»даги ёзувларни қисқартиришга йўл қўйилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 21-банддаги «маҳалла, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини Кенгашининг масъул ходими» деган сўзлар «фуқаролар йиғини ходими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Аризаларни рўйхатга олиш
КИТОБИ
201__ йил учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ариза берган шахсий ёрдамчи хўжалик

Ариза рақами ва санаси

Ариза топширил-ган сана

Аризанинг қисқача мазмуни

(Микрокредит мақсади, муддати, суммаси, устама фоизи, манбаси, таъминот тури)

Аризада кўрсатилган микрокредит миқдори (минг сўм)

Аризачига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида берилган маълумотноманинг рақами ва санаси

Ариза бўйича Кредит қўмита томонидан қабул қилинган қарорнинг рақами, санаси

Аризачига микрокредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинганлиги ҳақида берилган ёзма жавоб хатининг рақами ва санаси

Ариза рад қилинган тақдирда, аризачига берилган ёзма жавоб хатининг рақами ва санаси

Банк кредит қўмитаси томонидан маъқулланган кредит миқдори (минг сўм) ва кредит ажратиш бошланганлигининг дастлабки санаси

Имзо

0

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

2.

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 11-сон, 132-модда)