ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2344-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 22 июндаги 14/11-сонли «Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2344-3, 16.07.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги 119-сон «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 апрель,
7/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7/4-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Микромолиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.».
«2. Шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, чорвачилик, йилқичилик, туячилик балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, иссиқхоналар ташкил этиш, шунингдек уруғ ва кўчатлар сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда микрокредитлар берилади.
3. Микрокредитлар шартнома асосида қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз:
мевали дарахтлар ва узум кўчатларини сотиб олиш, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш учун — 1 йиллик имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, йилқичилик, туячилик, асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, учун — 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача;
уруғликлар, минерал ўғитлар ва ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини сотиб олиш ҳамда иссиқхоналар ташкил этиш учун — 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача;
лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш учун — 3 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга берилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 282-модда)