Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси 2а-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий филиалининг намунавий тузилмаси 2б-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорига, Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиқларига зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг марказий аппаратига жами 2 та, шу жумладан 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаси;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига жами 14 та;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг йўл-синов лабораторияси учун жами 4 та, шу жумладан 2 та махсус енгил ва 2 та махсус юк автомобилларини сақлаш учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 апрель,
337-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 60 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ аниқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг
ташкилий тузилмаси
|
— 55 нафар |
| |
|
|
|
|
|
шу жумладан: |
|
|
|
марказий аппарат ҳудудий филиаллар шу жумладан: Тошкент (Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари, Тошкент ш.) ҳудудий филиали Фарғона (Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари) ҳудудий филиали Бухоро (Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятлари) ҳудудий филиали Қашқадарё (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) Қашқадарё (Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари) ҳудудий филиали Оролбўйи (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти) ҳудудий филиали |
— 25 нафар — 30 нафар
— 6 нафар — 6 нафар — 6 нафар — 6 нафар |
|
* «Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» ДУК бошқарув ходимлари инспекция бошқарув ходимлари штат бирлигига кирмайди
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси марказий аппаратининг
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 25 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
2б-ИЛОВА
2б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий филиалининг
намунавий тузилмаси
|
Т/р |
Лавозимлар номи |
Штат бирлиги |
|
1. |
Филиал бошлиғи* |
1 |
|
2. |
Тармоқлар бўйича инспекторлар |
5 |
|
Жами: |
6 | |
* Филиал бошлиғи бир вақтнинг ўзида ўз мутахассислиги бўйича филиал фаолияти соҳасининг битга йўналиши бўйича инспектор вазифасини бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 74 нафар.
Техник хизмат кўрсатиш ходимларининг сони норматив қонун ҳужжатлари асосида белгиланади.
* «Йўл лойиҳа экспертиза» унитар корхонаси бошқарув ходимлари инспекция бошқарув ходимларининг штат бирлигига кирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини, шунингдек, ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси авиация маъмурияти функциясини амалга оширувчи давлат органи ҳисобланади.
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), Транспорт вазирлиги қарорлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга. Агентлик ўз эмблемасига эга.
7. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;
қисқартирилгани — «Ўзавиация» агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — Civil aviation Agency under the Ministry of transport of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилгани — Civil Aviation Agency of Uzbekistan (CAA of Uzbekistan).
в) рус тилида:
тўлиқ — Агентство гражданской авиации при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;
қисқартирилгани — Агентство «Узавиация».
8. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 73б-уй.
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
9. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил этилишини ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, шунингдек, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда экипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб бориш;
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифода этиш.
10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) ҳаво ҳудудидан фойдаланувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан хавфсиз фойдаланишлари, парвозлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига, атроф-муҳитга ҳамда давлат манфаатларига хавф солмаган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида ҳавода ҳаракатланишга хизмат кўрсатиш ташкил этилишини ва Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида:
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция (1944 йилги Чикаго конвенцияси) ва унинг иловалари талабларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқади;
фуқаро ҳаво кемалари давлат реестрини, фуқаро авиациясининг экспериментал ҳаво кемалари ва учувчисиз учиш аппаратларининг ҳисобини юритади;
ҳаво кемаларидан техник ва учиш мақсадида фойдаланиш ҳужжатларини тасдиқлайди;
фуқаро авиацияси объектларига берилган хорижий сертификатларни, хорижий давлатлар томонидан авиация мутахассисларига берилган сертификатларни (гувоҳномаларни) эътироф этишни таъминлайди;
хорижий давлатларнинг эксплуатантлари томонидан Ўзбекистон Республикасига мунтазам қатновлар бажарилиши учун эксплуатация рухсатномаларини беради ва ҳаво транспорти орқали хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек, ҳарбий контингентлар транзитини амалга оширишда ваколатли органлар учун хулосалар тайёрлайди;
ҳаво кемалари эксплуатантларига парвозларни амалга оширишлари учун бир марталик рухсатномалар беради;
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун рухсатномалар беради;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш давлат дастурини такомиллаштиришни ва амалга оширишни қуйидаги ҳужжатларни бериш билан таъминлайди:
ҳаво кемалари эксплуатантининг сертификати;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сертификати;
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация аэродроми, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромлар сертификати;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлаш ўқув марказининг сертификати;
фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
фуқаро ҳаво кемаси рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
экспериментал ҳаво кемаси давлат ҳисобига олингани тўғрисида гувоҳнома;
фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати;
фуқаро ҳаво кемаларининг радио жиҳозлари сертификати;
фуқаро ҳаво кемаларининг шовқин бўйича сертификати;
фуқаро авиациясининг тиббий-учиш эксперт комиссиясини тайинлаш тўғрисида гувоҳнома;
фуқаро авиациясининг учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланишга рухсат тўғрисида хулоса;
касбий фаолиятини олиб боришлари учун авиация ходимлари гувоҳномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб қўяди;
б) Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, шунингдек, авиацияни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини амалга ошириш орқали ҳаво кемалари йўловчилари ҳамда экипаж аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш соҳасида;
Ўзбекистон Республикасида фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлаш давлат дастурини амалга ошириш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
в) парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси фаолияти соҳасидаги сертификатлаш ишларини ташкил этиш ва таъминлаш соҳасида:
Қуйидагиларни амалга оширади:
ҳаво кемалари эксплуатантларини сертификатлайди;
ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ташкилотларини сертификатлайди;
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромларни сертификатлайди;
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси кадрларини тайёрлаш ўқув марказларини сертификатлайди;
г) фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини олиб боришда қуйидагиларга риоя этилишининг давлат назоратини ташкил этиш ва амалга оширишни таъминлайди:
фуқаро ҳаво кемалари ва учувчисиз учиш аппаратлари парвозларини ташкил этиш, таъминлаш ва бажариш қоидалари;
фуқаро ҳаво кемаларидан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари;
фуқаро ҳаво кемаларини ишлаб чиқариш қоидалари (улардан фойдаланиш жараёнида ушбу кемаларнинг парвозлари хавфсизлигига таъсир қилувчи ишлаб чиқариш камчиликлари аниқланган тақдирда);
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромлардан фуқаро ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича фойдаланиш қоидалари, шунингдек, ер устидаги асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари;
фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлари хавфсизлигини ва авиация хавфсизлигини таъминлаш соҳасида авиация ходимларини тайёрлаш қоидалари (шу жумладан, ходимларни текшириш ва уларга ишлашига рухсат бериш);
фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормалари;
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари;
фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш ва ҳавода ҳаракатланишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси авиация алоқа тизимлари ва аэронавигация воситалари ишончли ишлашини таъминлаш қоидалари;
парвозларни метеорологик таъминлаш қоидалари;
ҳаво кемалари ва махсус транспорт воситаларининг аэродром перронида ҳаракатланишини бошқариш ва ташкил этиш қоидалари;
аэродром эксплуатанти томонидан ҳаво кемаларининг қуш ва ёввойи ҳайвонлар билан тўқнашиш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини бажариш;
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш қоидалари;
парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларни белгилаш қоидалари;
ҳаво транспортида йўловчи, багаж, юк (хавфли юк) ва почта ташиш қоидалари;
фуқаро авиациясининг тегишли ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизимини жорий қилиш ва унинг фаолият кўрсатиши;
Ўзбекистон Республикасига фуқаро авиациясининг ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича нормалари, қоидалари ва тартиби;
парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув таъминоти қоидалари;
Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга оширувчи хорижий давлатлар эксплуатантларининг парвозларни амалга ошириш қоидалари;
д) халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси манфаатларини ифода этиш соҳасида:
парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикаси имзолаган меморандумларни амалга ошириш, стандартлар ва тавсияларни жорий қилиш масалалари бўйича Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Агентлик ваколатларига киритилган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг тегишли ташкилотлари билан алоқаларни белгиланган тартибда амалга ошириш, ўз ваколатига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлаш;
парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференцияларда ва семинарларда иштирок этиш, норматив-ҳуқуқий базани, ҳаво кемаларидан учиш ва техник фойдаланиш, ҳаво навигациясини, ҳавода ҳаракатни ташкил қилиш, фуқаро авиацияси инспекторлари таркибини тайёрлашни такомиллаштириш.
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат статистика органларидан зарур статистика маълумотларини бепул олиш;
Агентлик ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятининг асосий кўрсаткичларини бажариши ҳисобга олинган ҳолда, моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликка, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига асосан Агентлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифода этиш;
Транспорт вазирлигига фуқаро авиацияси фаолияти соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш;
ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини ҳамда фуқаро авиациясини ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилишни таъминлайдиган белгиланган қоидалар ва нормаларга ҳаво кемалари эксплуатантлари ва авиация ташкилотлари томонидан риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда текшириш;
ички ва халқаро ҳаво йўлларида қатновларни амалга оширишда Агентлик инспекторларини белгиланган тартибда ҳаво кемалари экипажлари таркибига текширувчилар сифатида киритиш, шунингдек, айлана учишлар, ҳаво кемаларини бир жойдан бошқа жойга учириб ўтишда ва авиация ишларининг бошқа турларида Ўзбекистон Республикаси эксплуатантининг ҳаво кемалари экипажлари таркибида парвозларни амалга ошириш;
авиация хавфсизлигини таъминлаш қоидаларига риоя қилиб, Агентлик инспектори хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда ҳаво кемаларига, фуқаро авиацияси ташкилотларининг бинолари ва иншоатларига тўсиқсиз кириш хамда хизмат ҳужжатларини текшириш;
зарур бўлган ҳолларда, юридик ва жисмоний шахсларга текширишлар ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни сўзсиз бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар бериш;
ҳаво кемасининг яроқлилигини ва давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи мажбурий кема ҳужжатларига ва унга қўйилган талаблар бузилган ҳолларда ҳаво кемасининг парвозини тўхтатиб туриш;
агар парвозлар хавфсизлигига таҳдид қилинадиган бўлса, аэродромлар ёки учиш майдони участкаларидан, аэродром ускуналаридан фойдаланишга чекловлар жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга;
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга ҳам бўлиши мумкин.
12. Агентлик:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсатгичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш;
Транспорт вазирлигига киритиладиган, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, якуний натижалари ва амалга оширилиши, оқибатлари;
фуқаро авиацияси соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда муҳофаза қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
13. Агентликка Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
14. Агентлик директорининг ўринбосари Агентлик директорининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
15. Агентлик директори моддий таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
16. Агентлик директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари ўринбосари томонидан амалга оширилади.
17. Агентлик директори низомларни ҳамда белгиланган штатлар сони доирасида Агентлик аппарати тузилмасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди.
18. Агентлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
5- боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
19. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Транспорт вазирлиги раҳбарларининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этиш;
ўз ўринбосарининг ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ва Транспорт вазирлигининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингининг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш борасида амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжат ва топшириқларини самарали ва натижали ижро этиш, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплексларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек, барча даражадаги ҳокимликларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий тузилмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик ходимларини мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентлик ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
Агентликда кадрларни тайинлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
фаолият соҳаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти деб аталади) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида Транспорт вазирлигига киритилишини ташкил этиш, уларни Транспорт вазирлиги аппаратида ишлаб чиқилишида, Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилинишида, Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилиши ва кўриб чиқилишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш;
Агентликка тақдим этилган таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа хил экспертизадан пухта ўтказилишини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (визаланишини) таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосари ва таркибий тузилмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам ўтказиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан келгусида унинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, унинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига Агентлик ходимларининг риоя этишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентликда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
Агентлик ишини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, шу жумладан, «ягона дарча» тамойилини жорий қилиш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатлар ва тартибда мунтазам равишда шахсий қабулларни, шу жумладан жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакиллари қабулини мунтазам ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирокини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Агентликнинг молия-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш;
Агентлик аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлигининг штат жадвалини, шунингдек, харажатлар сметасини Ўзбекистон Республикасининг Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;
Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган умумий штатлар сони доирасида Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Агентлик ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига асосан давлат органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан вакиллик қилиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига асосан фуқаро авиацияси ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида музокаралар олиб бориш, икки томонлама ва кўп томонлама битимларни имзолаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
20. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;
Агентлик директори вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Агентликнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Агентлик фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чоралар кўриш, бўлинма раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам тинглаб бориш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик қарорларининг, Агентлик директори буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар тақдим этиш, шунингдек, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда Транспорт вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Агентлик директорининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилишида иштирок этиш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
фаолият соҳасига тааллуқли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик директорига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимларида келгусида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Агентлик директорига киритиш, функционал мажбуриятларини ва юкланган вазифаларни бажариши юзасидан уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари томонидан кўрсатилган қоидалар талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентликда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда шахсий қабулларни, жумладан жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини мунтазам ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
21. Қуйидагилар Агентлик таркибий тузилмалари раҳбарларининг функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиш;
таркибий тузилмаларнинг фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкиллаштириш;
прогноз кўрсаткичлари бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ҳамда Агентлик директорининг ўринбосарига таркибий тузилмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишига қаратилган қўшимча чораларни қабул қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмалар ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Агентлик қарорлари, Агентлик директори ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, тасдиқлаш учун киритилишини таъминлаш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
таркибий тузилмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионализми, салоҳияти, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатларининг юксак даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, профессионал малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий тузилмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий тузилмаларида тайёрланган ҳужжат лойиҳаларини кейинчалик Агентлик директори томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (визаланиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига қатъий мувофиқ ҳолда Транспорт вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Транспорт вазирлигида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Агентликка киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларни хорижий мамлакатларга чиқиши тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига сафарини ташкиллаштириш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларининг талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг ходимлари томонидан кўрсатилган қоидалар талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир бўлишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва очиқлигини ошириш бўйича Агентлик директорига таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан очиқ ва бевосита мулоқотни йўлга қуйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда шахсий қабулларни, жумладан, жойларга борган ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларининг қабулини мунтазам ўтказиш;
Агентлик раҳбарларининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сири тоифасига киритилган ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
6-боб. Агентлик раҳбариятининг жавобгарлиги
22. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган, ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
23. Агентлик директорининг ўринбосари:
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
24. Агентликнинг таркибий тузилмаларининг раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мазкур Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
7-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
25. Агентлик фаолияти самарадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.
26. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Ўзбекистон Республикасининг транспорт вазири тасдиқлайдиган Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида баҳоланади.
27. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар кўрилади:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш.
28. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
8-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
29. Агентликнинг моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
30. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, қўшимча тўлов, устама ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
9-боб. Якунловчи қоида
31. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолияти ва ҳисоботини ташкил этиш тартибини, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш функцияларини бажарувчи, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари деб аталади) томонидан темир йўл транспорти соҳасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоида ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи, шунингдек, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти ташкилотлари ва корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи давлат бошқаруви органидир.
3. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) бўйсунади ва ҳисоб беради.
4. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлиги қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
6. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ва унинг тузилмасига кирувчи ташкилот юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна шахсий ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари юридик шахс ҳисобланмайди.
7. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилгани — «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — The Inspection for the supervision of the safety of railway transportation under the Ministry of Transport of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилгани — Uzrailwaysupervision;
в) рус тилида:
тўлиқ — Инспекция по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок при Министерстве Республики Узбекистан;
қисқартирилгани — Узжелдорнадзор.
8. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси жойлашган жой (почта манзили): 100015, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Туркистон кўчаси, 7-уй.
2-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг тузилмаси
9. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё ҳудудий филиаллари;
«Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилот деб аталади).
3-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари
1-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги назоратини амалга ошириш, шунингдек, уларни сертификатлашдан ўтказишни ташкил этиш;
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этиш.
11. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши юзасидан давлат назорати амалга ошириш соҳасида:
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритадиган юридик шахсларнинг шохобча йўлларида (кейинги ўринларда темир йўл шохобча йўллари деб аталади) юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ижросини назорат қилади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлайдиган техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
поездлар ҳаракати хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолатлари бўйича темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилади (ҳалокатга учраш ва авариялар бундан мустасно);
темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилиш ҳолатларини ҳисобга олади ва таҳлил қилади, шунингдек, темир йўлларда ташишлар хавфсизлиги ҳолати тўғрисида уларни хабардор қилади;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини ошириш бўйича тармоқ дастурларининг ижросини назорат қилади;
темир йўл транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги талабларининг бузилиши ва уларнинг сабаблари юзасидан хизмат текширувини ўтказиш таснифи ҳамда тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида поездлар ҳаракати хавфсизлигини техник ва технологик назорат қилишни таъминловчи умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг таркибий бўлинмалари фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;
назорат функцияларини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари устуворлиги ҳимоя қилинишини таъминлайди;
2) темир йўл транспортида фойдаланиладиган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш, шунингдек, уларни сертификатлашни ташкил этиш соҳасида:
темир йўл маҳсулотининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди, материаллар, деталлар, узеллар ва буюмлар сифати ва хавфсизлиги, шунингдек, техник ҳолати ва қолган ресурслар тўғрисида маълумот олиш мақсадида уларнинг параметрлари ва кўрсаткичларини белгилайди;
темир йўл транспортида фойдаланиладиган ва тайёрловчи томонидан кейинчалик сертификатлаш учун буюртма берилган маҳсулотларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрганади ва баҳолайди;
республикада олиниб келинадиган, ишлаб чиқариладиган ва фойдаланиладиган темир йўл маҳсулотларининг синов базасини ва сертификатлашни ривожлантириш ва шу асосда мувофиқликни баҳолаш натижаларининг давлатлараро даражада эътироф этилишига эришиш чораларини кўради;
темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби ва техник воситалари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасига оид норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
темир йўл транспорти объектларини ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини уларда поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича техник текширишни ташкил этади ва ўтказади ҳамда уларга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини беради;
3) темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни амалга ошириш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этиш соҳасида:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан бошқа давлатларнинг ташкилотлари, тегишли органлари билан белгиланган тартибда халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
темир йўлларда ташишлар ва маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий базани, темир йўллардан техник жиҳатдан фойдаланишни такомиллаштириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот орқали амалга оширади.
2-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот билан бирга «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширилишини таъминлаш;
хорижий давлатларнинг темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тажрибасини ўрганишни ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан юқори ташкилотлар ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик амалга оширилишини таъминлаш;
идоравий мансуб ташкилотни ривожлантиришга кўмаклашиш, уни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ижросини назорат этиш;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларидан хавфсиз фойдаланиш назоратини амалга ошириш;
темир йўлда ташишлар хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш ва халқаро ташкилотларда Транспорт вазирлиги манфаатларини ифода этишни таъминлаш.
13. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва қарорлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва фармойишларини бажаради;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан Транспорт вазирлигига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий таъминотини, шу жумладан қонун ижодкорлигини ташкил қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарияти учун бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан темир йўл тармоғини ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги ахборотларни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
тадбиркорлик субъектларига «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ваколатларига кирадиган масалалар бўйича ахборот, услубий, ташкилий ва маслаҳат ёрдами кўрсатади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган оператив, ташкилий, кадрлар масалалари, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида уларнинг темир йўлларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар талабларини бажаришини белгиланган тартибда текширади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлик даражасини ва темир йўл транспортининг техник воситалари ишончлилигини оширишга қаратилган комплекс профилактика чора-тадбирлари белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан давлат назоратини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорлик субъектларининг буюртманомаларига мувофиқ объектлар, маҳсулотлар ва технологияларнинг темир йўл транспорти соҳасида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан уларни доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракатининг хавфсизлик талабларининг бузилиш (авария ва ҳалокатлардан ташқари) ҳолатлар юзасидан олиб бориладиган хизмат текширувларининг тўғрилигини назорат қилади;
темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлик қоидаларининг бузилиш ҳолатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишни амалга оширади ва Транспорт вазирлигига ўз вақтида ахборот беришни таъминлайди;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбариятига умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати тўғрисида ахборот беради;
умумий фойдаланишдаги ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашнинг ҳолати тўғрисида статистика маълумотлари ва бошқа ахборот материалларини йиғади ва таҳлил қилади;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида қозонхона объектлари, кўтариш иншоотлари ва ўлчаш тизимларини сақлаш, улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар бажарилишини назорат қилади;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида ва шохобча темир йўлларда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш даражасини ошириш бўйича давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбариятига киритади;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий баъзани такомиллаштириш, темир йўллардан техник фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ишида, конференциялар ва семинарларда иштирок этади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро кенгашлар, комиссиялар, ишчи гуруҳлар ишида иштирок этади;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар, семинарлар ташкил этади ва ўтказади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.
3-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари раҳбарлик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлаништириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорлик қилади;
тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ва темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда темир йўл транспорти объектлари ва технологияларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади.
15. Ҳудудий филиаллар ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида ҳаракатланувчи таркиб паркини ва техник воситаларни янгилаш дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашади;
тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларида темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг улар томонидан бажарилиши бўйича текширувларни белгиланган тартибда амалга оширади;
тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотлари томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга ва техник воситалар ишончлилигини оширишга қаратилган темир йўл транспорти ташкилий-техник ҳамда профилактика тадбирлари ишлаб чиқилиши ва ўтказилишини назорат қилади;
тегишли ҳудудда юридик шахслар буюртманомаларига биноан объектлар ва технологияларнинг темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатлари юзасидан хизмат текширувларини ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этади;
тегишли ҳудудда поездлар ҳаракати хавфсизлиги таъминланишини бузиш ҳолатларини тўғри таснифланиши ва хизмат текшируви ўтказилишини назорат қилади, шунингдек, текшириш материалларининг «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
тегишли ҳудудда темир йўл транспорти корхона ва ташкилотлари томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишини ҳисобга олади ва таҳлил қилади ҳамда ҳисоботларнинг «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосарининг буйруқлари ва фармойишларини бажаради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этади.
4-бoб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси вa унинг бўлинмаларининг ҳуқуқлари вa жавобгарлиги
1-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳуқуқ вa жавобгарлиги
16. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вaзифa вa функцияларни бaжaриш учун қуйидaги ҳуқуқлaргa эгa:
нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдeк, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясигa юкланган вaзифa ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжaтлaрни белгиланган тартибда Транспорт вазирлигига киритиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaри фаолиятини бeлгилaнгaн тaртибдa мувoфиқлaштириш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган мacaлaлaрни ҳaл этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaри, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини ўз ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлинмадан иккинчисига белгиланган тартибда бериш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси, унинг ҳудудий филиаллари ва унга идоравий мансуб ташкилот ходимлари томонидан тегишли соҳада фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Транспорт вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мaҳaллий ижрo этувчи ҳокимият oргaнлaрига кўриб чиқиши учун «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда иштирок этиш, халқаро шартномаларни тузишда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Транспорт вазирлигига таклифлар киритиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан Транспорт вазирлиги манфаатларини хaлқaрo даражада белгиланган тартибда ифoдa этиш;
тeмир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларининг объектларига белгиланган тартибда бориш ва улар томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, ҳаракатланувчи таркиб ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, техник воситаларини сақлаш, хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг аниқланган бузилиш ҳолатларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот бериш муддатларини белгилаш;
тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa ҳаракатланувчи таркиб ва бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш (қуриш), синаш, oммaвий ишлaб чиқaриш ва фойдаланишга қабул қилишдa иштирoк этиш;
тeмир йўл трaнcпoрти coҳacидa фаолият юритадиган жиcмoний вa юридик шaxcлaргa шартнома асосида «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг идоравий мансуб ташкилоти орқали сертификатлаш хизматларини кўрсатиш;
темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлашга, ҳаракатланувчи таркиб ва темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузадиган шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;
темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;
поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланувчи таркибни, темир йўл транспортининг техник воситаларини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш ҳолатлари юзасидан материалларни тегишли органларга белгиланган тартибда бериш;
транспорт, алоқа воситалари, хизмат бинолари ва хизмат вагонларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида фаолият юритиш ва текширувларни белгиланган тартибда ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларини Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига текширувчилар сифатида киритиш.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
17. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясигa юкланган вaзифaлaр ва функцияларни самарали aмaлгa oшириш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фaoлияти билaн бoғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини қатъий таъминлаш;
Транспорт вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси қабул қиладиган қaрoрлaрнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатларига;
тeмир йўл тармоғини ривожлантириш бўйича тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacига доир, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш соҳасига доир дacтурлaр, чора-тадбирлар режаси, «йўл xaритaлaри» вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрни caмaрaли aмaлгa oшириш;
фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимoя этилишини тaъминлaш учун масъулдир.
2-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси мaркaзий aппaрaтининг ҳуқуқлари вa жавобгарлиги
18. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотларидан таҳлил этиш ва мacaлалaрни қайта ишлаш учун зарур материаллар ва маълумотларни, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мaркaзий aппaрaтида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини сўраш ва олиш;
зарур бўлганда, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва тaҳлилий мaтeриaллaрни, шунингдек, нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaтлaр ҳамда бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашда «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиaллaри ва идоравий мансуб ташкилоти рaҳбaрлaри вa вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун экcперт ҳамда ишчи гуруҳлaрни тaшкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси вaкoлaтига кирадиган соҳасида республиканинг юқори тезликда ҳаракатланадиган темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат этиш бўйича доимий идоралараро комиссиясининг ишини ташкил этиш ва таъминлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотидан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб этиш, зарур бўлганда, қайта ишлаб чиқиш учун қайтариш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилоти раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ҳудудий филиaллaр вa идоравий мансуб ташкилот раҳбарларига зудлик билан ҳал этишни талаб этадиган ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вaзифa вa функциялaрни бажариш билaн бoғлиқ бўлган масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнти, Вaзирлaр Мaҳкaмacи ва Транспорт вазирлигининг топшириқлари, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳамда унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши юзасидан «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилотининг фаолиятини ўргaниш ва белгиланган тартибда тeкшириш;
юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни ўз ваколати доирасида қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш;
темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида текширувчилар сифатида иштирок этиш.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
19. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мaркaзий aппaрaти:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиaллaри вa идоравий мансуб ташкилоти билан биргаликда «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;
Транспорт вазирлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан қабул қилинадиган қaрoрлaрнинг ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати;
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллар вa идоравий мансуб ташкилоти томонидан тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacида тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, чора-тадбирлар режаси, «йўл xaритaлaри» вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaр aмaлгa oширилишини ташкил этиш;
фуқaрoлaр вa тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний мaнфaaтлaрига риоя этилиши ҳамда уларни ҳимoя қилишни тaъминлaш учун масъулдир.
3-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиалларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
20. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш юзасидан идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларда ҳудудий даражада иштирок этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифлар киритиш;
ўз ваколати доирасида қoнун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик вa жиcмoний шaxcлaр тoмoнидaн бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
темир йўл транспортининг техник воситаларидан фойдаланишни ва бу борадаги ишларни бажаришни белгиланган тартибда тўхтатиш, носозлиги сабабли одамлар ҳаёти ва соғлигига, ташишлар хавфсизлигига хавф туғдирадиган поездларнинг ўтиш жойлари, станциялар ҳамда кириш йўлларида ҳаракатланишини тўхтатиш ёки ҳаракатланиш тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
сифатсиз таъмирлангани учун локомотивлар, моторвагонли ҳаракатланувчи таркиб ва вагонларни, йўллар ва бир изни бошқа изга ўтказиш стрелкаларини, сигнализация ва алоқа мосламалари, боғланиш тармоқларини таъмирлашдан чиқаришни ман этиш;
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнал, алоқа ва электр таъминоти тизимлари, шунингдек, темир йўл транспортининг бошқа техник воситалари комиссия кўригидан белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилгани учун уларнинг натижаларини бекор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафарлар чоғида локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибида текширувчилар сифатида иштирок этиш.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
21. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларининг, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти қабул қиладиган қарорларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатларига;
тегишли ҳудудда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида темир йўл тармоғини бўйича ривожлантиришга оид таклифларни ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тайёрлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тeмир йўлда ташишлар xaвфcизлигини тaъминлaш coҳacидa тeмир йўл тармоғини ривожлантириш, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича дacтурлaр, тадбирлар режалари, «йўл xaритaлaри» вa бoшқa дacтурий ҳужжaтлaрнинг сифатли амалга оширилиши;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
5-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги
22. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига умумий раҳбарлик қилиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг тегишли қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ва унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Транспорт вазирлиги топшириғига кўра, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, шунингдек, транспорт вазирининг топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарининг, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулият даражасини белгилаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ва ўз ўринбосарининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилот раҳбарлари ва ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайиинлаш ва лавозимдан озод этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш;
фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади), Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида Транспорт вазирлигига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Транспорт вазирлигида ишлаб чиқилиши, Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қайта ишланишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти намунавий регламентига мувофиқ «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг қонун лойиҳалари фаолиятини ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
ўз ўринбосарининг ҳамда таркибий бўлинмалар, ҳудудий филиаллар ҳамда идоравий мансуб ташкилот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси масъул ходимларини рағбатлантириш, уларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан унинг келгусида ўз лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан тизимли равишда чора-тадбирларни амалга ошириш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси, унинг идоравий мансуб ташкилоти ва ҳудудий филиаллари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси, унинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишда, жумладан, «ягона дарча» тамойилини жорий этиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш йўли билан давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг молия-хўжалик фаолиятини режалаштириш ва ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг штатлар жадвалини, шунингдек, ҳаражатлари сметасини Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;
белгиланган штатлар умумий сони доирасида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тузилмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси мансабдор шахслари, ҳудудий филиаллар ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тузилмасига кирадиган идоравий мансуб ташкилот томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқариш, шунингдек, уларнинг ижроси юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга ошириш;
давлат органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси номидан вакиллик қилиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
23. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотлари ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Транспорт вазирлиги ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг қарорлари, транспорт вазири ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига таклифлар тақдим этиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлигига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
фаолият соҳасига тааллуқли масалалар бўйича «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига киритиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида келгусида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш тўғрисида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига таклифлар киритиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида коррупциянинг ва бошқа қонун бузилишларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқлар ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
24. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
ўз ваколатлари доирасида «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш ва таркибий бўлинмалар ва ҳудудий филиаллар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга доир қўшимча чоралар кўриш бўйича «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ўринбосарига таклифлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси қарорларининг, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ишларининг ҳар чораклик режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ўринбосарига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлигида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа жиҳатдан пухта экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари, таркибий бўлинмалар ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
25. Қуйидагилар «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Транспорт вазирлиги ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳужжатлари ва қарорлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлиги қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Транспорт вазирлиги ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг мансабдор шахслари ваколатларини, уларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотига кадрларни танлаб олиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
бўш лавозимларга тавсия этилган кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатлатланганлигини таъминлаш;
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот ходимлари томонидан «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ва «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти томонидан мазкур кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш юзасидан «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбариятига таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан ўзаро ҳамкорликни самарали ташкил этиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушадиган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ходимларига мукофотлар, лавозим маошига устамалар, моддий ёрдам пули тўлаш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий чоралар қўллаш тўғрисида, давлат ва идоравий мукофотлар билан тақдирлашга тақдим этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
6-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарларининг жавобгарлиги
26. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
27. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг ўринбосари:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
мутасаддилик қилинадиган масалаларда ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
28. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
29. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг раҳбарлари:
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
7-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
1-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарияти
30. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг тақдимномасиига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
31. Бошлиқнинг «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
32. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича транспорт вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.
33. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи бўлмаган даврда унинг ваколатларини ўринбосари амалга оширади.
34. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
35. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг низомларини, тузилмасини ва штат жадвалини, ходимлар сонини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимлар сони доирасида тасдиқлайди.
2-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
36. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
37. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда:
топшириқларни ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг фаолиятини текширади, ўрганади ва умумлаштиради, уларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотнинг фаолиятини ташкил этиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ва ахборот материаллари, статистика ҳамда бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолияти режалаштирилишини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўради;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг иштирокини ташкил қилади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
38. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарияти топшириқларининг ижроси тўғрисида ахборот беради;
белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларининг амалга оширилиши бўйича назорат натижалари тўғрисидаги ахборотларни марказий аппаратга тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратига ўз ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппаратига тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган таклифларни юборади;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолияти текширувлари натижалари тўғрисида ахборот беради.
39. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ва унинг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг топшириғига биноан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан кейин ҳал этилмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан қабул қилинади.
3-§. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
40. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
41. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳудудий органлари билан ҳамкорлик қилади.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
8-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг самадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
42. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг самардорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.
43. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш транспорт вазири томонидан белгиланадиган «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигининг баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.
44. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
45. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
46. «Ўзтемирйўлназорат» инспекциясининг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
47. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари тадбиқ этилади.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига темир йўл транспорти ходимлари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хизмат сафарларида темир йўл транспортидан мунтазам имтиёзли фойдаланиш бўйича назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлар тадбиқ этилади.
48. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида ходимларга уй-жой, автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда бошланғич бадални тўлаш учун Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарзлар, шунингдек, меҳнат таътили пайтида — бир йилда кўпи билан бир марта темир йўл транспортидан бепул фойдаланиш имтиёзини бериш ҳуқуқига эга.
«Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари лавозим маошларига меҳнатни рағбатлантириш тусидаги ойлик қўшимча ҳақ ва устамалар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг буйруғига мувофиқ тўланади.
49. «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг ва транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағалар «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг манбалари ҳисобланади.
10-боб. Якунловчи қоида
50. «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда «Ўзйўлинспекция» деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, раҳбарларнинг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. «Ўзйўлинспекция» юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (кейинги ўринларда йўл қурилиши деб аталади), шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
3. «Ўзйўлинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. «Ўзйўлинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлиги қарорларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
5. «Ўзйўлинспекция»нинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. «Ўзйўлинспекция» ва унинг тузилмасига кирадиган ташкилот юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисобрақамларига эга.
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ва йўл-қурилиш ишларининг синов лабораторияси юридик шахс ҳисобланмайди.
7. «Ўзйўлинспекция»нинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси;
қисқартирилгани — «Ўзйўлинспекция»;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — The Inspection for quаlity control of roаd building works under the Ministry of trаnsport of the Republic of Uzbekistаn;
қисқартирилгани — Uzroаdinspection;
в) рус тилида:
тўлиқ — Инспекция по контролю за качеством дорожно-строительных работ при Министерстве транспорта Республики Узбекистан;
қисқартирилгани — Уздоринспекция.
8. «Ўзйўлинспекция» жойлашган жой (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68 уй.
2-боб. «Ўзйўлинспекция»нинг тузилмаси
9. «Ўзйўлинспекция» тизимига қуйидагилар киради:
марказий аппарат;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалар (давлат инспекторлари);
йўл-қурилиш ишларининг синов лабораторияси;
«Йўл лойиҳа экспертиза» унитар корхонаси (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилот деб аталади).
3-боб. «Ўзйўлинспекция»нинг асосий вазифалари ва функциялари
1-§. «Ўзйўлинспекция»нинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция»нинг асосий вазифалари ҳисобланади:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;
йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни қонун ҳужжатларига мувофиқ стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.
«Ўзйўлинспекция» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11. «Ўзйўлинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқилиши сифатини назорат қилади;
йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;
бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;
йўл қурилиши объектида қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат тартибида синаб кўради, ўлчайди;
техник ва муаллифлик назорати, шунингдек, синов йўл-қурилиш лабораторияларининг доимий мониторингини олиб боради;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;
сифатсиз бажарилган ишлар аниқланган ҳолатларда, бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмларини бекор қилиш учун далолатнома тузади;
йўл соҳасида фаолият юритиш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини бекор қилиш тўғрисида ваколатли давлат органига таклиф киритади;
зарурат бўлганда, тегишли рухсатномасиз ишларни бажарганлик ва сифатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаган ҳолда, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини бузиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади;
автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолатини назорат қилади;
мавжуд автомобиль йўлларининг диагностикасини ўтказади ва автомобиль йўлларининг транспорт-фойдаланиш кўрсаткичларини баҳолайди;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатли ишлаб чиқилганлигини экспертизадан ўтказади;
автомобиль йўлларини кўрикдан ўтказади, оғир ва йирик ўлчамли юкларни ташиш учун йўналишларни белгилайди ва махсус рухсатномалар беради;
б) қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш соҳасида:
бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва сифатни, шунингдек, иш ҳажмлари қайдномаларига мос келишини ўрганади;
ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келишини ўрганади;
зарур ҳолларда, қўшимча лаборатория синовларини ўтказади;
в) йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш соҳасида:
қайта ишланиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-техник ҳужжатларнинг ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатини келишади;
йўл қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқилишида иштирок этади;
йўл қурилиши соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;
йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
г) йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:
мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
«Ўзстандарт» агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ҳамда сифат бўйича тан олинган халқаро сертификатлаштириш ташкилотларининг талабларига мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширади;
мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида аниқланган номувофиқликлар бўйича «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилади;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида техник тартибга солиш бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
д) автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш соҳасида:
манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;
мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилайди, зарур бўлганда, объектларни манзилли дастурларга киритиш бўйича тегишли ваколатли органга таклифлар киритади;
е) фаолиятнинг бошқа масалалари бўйича:
йўллар ва сунъий иншоотлар, уларнинг қисмлари ва конструктив элементларининг авария ҳолати сабабларини текшириш бўйича техник комиссиялар ишида қатнашади;
йўл қурилиши соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда иштирок этади;
шартнома асосида йўл қурилиши соҳасидаги лойиҳа ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказади;
шартнома асосида лаборатория синовларини ўтказади;
шартнома асосида мавжуд йўллар ва сунъий иншоотларнинг техник ҳолатини текширади, диагностика қилади;
шартнома асосида йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини сертификатлаштириш ишларини бажаради;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа техник хизматларни кўрсатади.
2-§. «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудий бўлинмалар, синов лабораторияси ва таркибидаги ташкилот билан биргаликда «Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;
йўл қурилиши соҳасида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда қатнашиш ва таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларига биноан йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини бажариш;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.
13. «Ўзйўлинспекция»нинг марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
«Ўзйўлинспекция» ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот- таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
«Ўзйўлинспекция»нинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқ ва қарорлари бажарилишининг доимий назоратини таъминлайди;
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилоти фаолиятига раҳбарлик қилади, уни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
«Ўзйўлинспекция» фаолиятини, жумладан норма ижодкорлиги соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;
«Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган тезкор, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа масалаларни ҳал этади;
қайта ишланиши ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-техник ҳужжатларнинг ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатини келишади;
йўл қурилиши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқилишида иштирок этади;
йўл қурилиши соҳасида ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;
йўл қурилиши бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг назоратини ташкил қилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
мониторинг натижаларини таҳлил қилади, халқаро тажрибани ўрганади, йўл қурилиши сифати, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи методик ҳужжатларнинг норматив талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
«Ўзстандарт» агентлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ва сифат бўйича тан олинган халқаро сертификатлаштириш ташкилотларининг талабларига мувофиқ йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалга оширади;
мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида аниқланган номувофиқликлар бўйича «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини назорат қилади;
йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари сифатини таъминлаш, йўл қурилиши соҳасида техник тартибга солиш бўйича шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиш масалалари бўйича бошқа ваколатли давлат органлари, илмий-тадқиқот, синаш, лойиҳа ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
мурожаатларга биноан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилайди, зарур бўлганда, объектларни манзилли дастурларга киритиш бўйича тегишли ваколатли органга таклифлар киритади.
3-§. «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳудудий секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, шунингдек, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш комиссияларининг ишида иштирок этиш;
автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан йўл объектларининг сифат кўрсаткичларини белгилаш.
15. «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш учун лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларни назорат қилади;
йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгаришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;
бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, уларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигининг назоратини таъминлайди;
техник ва муаллифлик назорати хизматлари фаолиятини назорат қилади;
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;
сифатсиз бажарилган ишлар аниқланган ҳолатларда, бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмларини бекор қилиш учун далолатнома тузади;
бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва сифатни, шунингдек, иш ҳажмлари қайдномаларига мос келишини ўрганади;
ижро ҳужжатларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мос келишини ўрганади;
зарур ҳолларда, қўшимча лаборатория синовларини ўтказиш таклифларини киритади;
манфаатдор томонларнинг вакиллари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, камчиликлар аниқланганда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради;
зарурат бўлганда, тегишли рухсатномасиз ишларни бажарганлик ва сифатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаган ҳолда, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларида йўл тўшамасини бузиш ҳамда қайта тиклаш ишларини назорат қилади;
автомобиль йўлларидаги сунъий иншоотларнинг ҳолатини назорат қилади.
4-§. Йўл-қурилиш ишлари синов лабораториясининг асосий вазифалари ва функциялари
16. Қуйидагилар йўл-қурилиш ишлари синов лабораториясининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
«Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг буюртманомаларига, шунингдек, ташкилотлар ва корхоналарнинг буюртманомаларига мувофиқ қурилиш объектларидаги йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини талаб қилинадиган аниқлик билан аккредитациялаш соҳасига биноан синовдан ўтказиш;
ҳудудий бўлинмаларга аккредитациялаш соҳасида кўрсатилган синовларни бажаришда ишончли ва холис маълумотларни тақдим қилиш;
лаборатория синовларини ўтказиш учун зарур бўладиган моддий-техника базасини ривожлантириш ва кадрлар малакасини оширишга йўналтирилган техник ва кадрлар сиёсатини юритиш;
йўл қурилиш объектларига жалб қилинадиган йўл-қурилиш синов лабораториялари фаолиятининг мониторингини олиб бориш.
4-боб. «Ўзйўлинспекция»нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
1-§. «Ўзйўлинспекция»нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
17. «Ўзйўлинспекция» ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда киритиш;
«Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
«Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун керакли маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича керакли статистик маълумотларни давлат статистика органларидан бепул олиш;
«Ўзйўлинспекция» ходимлари томонидан улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларнинг бажарилиши ҳисобга олинган ҳолда, уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Транспорт вазирлигига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига «Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалаларга доир таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Транспорт вазирлигининг топшириғига биноан «Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Транспорт вазирлигининг топшириғига биноан «Ўзйўлинспекция» ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро миқёсда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
«Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифаларни бажариш учун Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун йўл қурилиши синов лабораториялари, йўл қурилиши объектлари, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш объектларига тўсиқсиз кириш;
қўлланиладиган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари ҳамда бажариладиган йўл-қурилиш ва монтаж ишларининг сифатини текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан олиш;
пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг алоҳида элементларини очишни, қўлланилган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини, муҳандислик тизимларини асослардаги ва орқага кўмиб ташлашда тупроқни синашни юклаш, зарурат бўлганда тегишли хулосани тайёрлаш учун илмий-тадқиқот, синаш ва лойиҳа ташкилотларининг экспертларини, мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
йўл қурилиши ва йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари аниқланганда, буюртмачилардан ушбу иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлашни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қурилиши соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, йўл қурилишида материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни, сотишни ва уларни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
тасдиқланган лойиҳа ечимлари ва йўл қурилиши соҳасида мустаҳкамлик ва барқарорлик тавсифлари бузилишига олиб келган йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилиши аниқланганда, шунингдек сунъий иншоотлар, ўзбошимчалик билан қурилиши авариялари хавфи мавжуд бўлган ҳолларда йўл қурилиши соҳасида қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўхтатиб қўйиш. Тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтатиб қўйилишига олиб келган қурилиш-монтаж ишларини бажаришни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ва аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф юзага келишининг олди олиниши муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга, пудратчиларга ва автомобиль йўлларини балансида сақловчиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига бериш.
18. «Ўзйўлинспекция»:
«Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;
Транспорт вазирлигига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, «Ўзйўлинспекция» қабул қиладиган қарорларнинг сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳамда уларнинг ҳимоя этилишини таъминлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъулдир.
2-§. «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
19. «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотидан масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратида кўриб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини сўраш ва олиш;
зарур бўлганда, «Ўзйўлинспекция»да кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилот вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ҳамда ишчи гуруҳларни ташкил этиш;
ҳудудий бўлинмалар инспекторлари ва идоравий мансуб ташкилот мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ҳудудий филиаллар ва идоравий мансуб ташкилотга зудлик билан ҳал этишни талаб этадиган ва «Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
қабул қилинган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбариятнинг топшириқлари ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот томонидан бажарилиши бўйича уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
йўл қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий бузадиган пудратчилар ва лойиҳачиларни виждонсиз пудратчилар ягона реестрига киритиш тўғрисида Транспорт вазирлигига ва буюртмачиларга таклифлар бериш;
йўл қурилиши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этиш.
20. «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати:
таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот билан биргаликда «Ўзйўлинспекция»га юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
«Ўзйўлинспекция» томонидан Транспорт вазирлигига кўриб чиқиши учун киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, қабул қилинаётган қарорларни тайёрлаш сифати ва экспертизаси;
таркибий, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва йўл қурилиши соҳасида ривожланиш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва риоя қилинишини таъминлаш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун масъулдир.
3-§. «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
21. «Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун керакли маълумотларни ҳудудий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун йўл қурилиши синов лабораториялари, йўл қурилиши объектлари, йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш объектларига тўсиқсиз кириш;
маҳаллий лойиҳа, пудрат ташкилотлари ва буюртмачи ташкилотлардан текшириш учун зарур бўлган лойиҳа, технологик, ижро ҳужжатларини ва бошқа материалларни олиш;
пудрат ташкилотларига конструкциялар, узеллар ва деталларнинг алоҳида элементларини очишни, қўлланилган йўл-қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини, муҳандислик тизимларини асослардаги ва орқага кўмиб ташлашда тупроқни синашни юклаш, зарурат бўлганда тегишли хулосани тайёрлаш учун илмий-тадқиқот, синаш ва лойиҳа ташкилотларининг экспертларини, мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
йўл қурилиши ва йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш соҳасида аниқланган қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари аниқланганда, буюртмачилардан ушбу иш ҳажмларини тўловга қабул қилинган умумий ишлар ҳажмидан чиқариб ташлашни талаб қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қурилиши соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш борасида норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, йўл қурилишида материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни, сотишни ва уларни қўллашни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
тасдиқланган лойиҳа ечимлари ва йўл қурилиши соҳасида мустаҳкамлик ва барқарорлик тавсифлари бузилишига олиб келган йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиши аниқланганда, шунингдек, сунъий иншоотлар, ўзбошимчалик билан қурилиши авариялари хавфи мавжуд бўлган ҳолларда йўл қурилиши ишлаб чиқаришини тўхтатиш тўғрисида таклиф киритиш;
лойиҳа ташкилотларига, буюртмачиларга, пудратчиларга ва автомобиль йўлларини балансида сақловчиларга шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги материалларни маъмурий судларга бериш.
22. «Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари:
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
йўл объектларида аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудлардаги тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва риоя қилинишини таъминлаш учун масъулдир.
5-боб. «Ўзйўлинспекция» раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
23. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
«Ўзйўлинспекция» фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан ушбу органга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Транспорт вазирлигининг буйруқлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва давлат бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ҳамда чуқур таҳлил қилиб бориш;
«Ўзйўлинспекция» фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилиши бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Транспорт вазирлигининг топшириғига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан «Ўзйўлинспекция» фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ва Транспорт вазирининг топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини белгилаш, «Ўзйўлинспекция» фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш борасида ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
«Ўзйўлинспекция» ва ўз ўринбосарларининг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишининг назоратини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, «Ўзйўлинспекция» фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
«Ўзйўлинспекция» ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
«Ўзйўлинспекция»нинг марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари, идоравий мансуб ташкилот раҳбарларини ва ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
кадрларни танлаш ва жойига қўйиш, йиллик иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида «Ўзйўлинспекция» тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, кадрлар захирасини шакллантириш;
ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва хизмат вазифаларини тасдиқлаш, қўл остидаги ходимларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
транспорт вазири номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш;
фаолият соҳасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади), Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида Транспорт вазирлигига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Транспорт вазирлигида ишлаб чиқилиши, Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши ва қайта ишланишида иштирок этиш;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ «Ўзйўлинспекция»нинг қонун лойиҳалари фаолиятини ташкил этиш;
«Ўзйўлинспекция»га тақдим этилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
«Ўзйўлинспекцияси» раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг чет эл мамлакатларига чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорига ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори талабларига тўлиқ мувофиқ равишда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ҳамда таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чоралар кўриш;
ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслигининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини жорий этиш;
«Ўзйўлинспекция» ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган «Ўзйўлинспекция» ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда «Ўзйўлинспекция» ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзйўлинспекция»да коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
24. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
«Ўзйўлинспекция» бошлиғи вақтинча йўқ бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
«Ўзйўлинспекция» фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг қарорлари билан тасдиқланган «Ўзйўлинспекция» фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
«Ўзйўлинспекция» ҳамда унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларининг режаларини тасдиқлаш, уларнинг ижросининг назоратини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, «Ўзйўлинспекция» таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Транспорт вазирлиги ва «Ўзйўлинспекция»нинг баённома қарорлари, транспорт вазирининг топшириқлари ва «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг буйруқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойга қўйиш бўйича «Ўзйўлинспекция» бошлиғига таклифлар бериш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, «Ўзйўлинспекция»нинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик «Ўзйўлинспекция» бошлиғи томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Транспорт вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Транспорт вазирлигида ва Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шунингдек, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолдириш-қолдирилмаслик мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича «Ўзйўлинспекция» бошлиғига таклифлар киритиш, улар томонидан ўзларига юкланган функционал вазифаларни бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
«Ўзйўлинспекция» ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам шахсан қабул қилиш, шу жумладан жойларга бориб қабул қилиш;
давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
25. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
ўз ваколатлари доирасида ҳудудий бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, «Ўзйўлинспекция» таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Транспорт вазирлиги ва «Ўзйўлинспекция» баённома қарорлари, транспорт вазирининг ва «Ўзйўлинспекция» раҳбариятининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, «Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича бошлиқ ёки унинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш;
таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
«Ўзйўлинспекция» ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзйўлинспекция»да коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилиши кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
давлат сирига тенглаштирилган маълумотлар ва махфий маълумотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва «Ўзйўлинспекция» бошлиғига киритиш.
26. Қуйидагилар «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Транспорт вазирлиги ва «Ўзйўлинспекция» ҳужжатлари ва қарорлари билан ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
«Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилот фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамаси ва Транспорт вазирлигининг топшириқлари ва ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Транспорт вазирлиги ва «Ўзйўлинспекция»нинг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
«Ўзйўлинспекция»нинг фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти органлари ва бошқа маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
«Ўзйўлинспекция» ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ бўлинмада коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда кўриб чиқиш;
йўл қурилиши жараёнида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларнинг йўл қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлар талабларига мос келишини назорат қилиш;
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни таъмирлаш, сақлаш ишларининг сифатини назорат қилиш;
йўл қурилишида лицензияланган фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган сертификат ва лицензияларнинг мавжудлигини назорат қилиш;
объектларда ишлатиладиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат синовларини ўтказиш учун йўл-қурилиш синов лабораторияларини жалб этиш;
қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатларда, ҳуқуқбузарликлар бўйича далолатномалар тузиш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, йўл қурилиши соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
Транспорт вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотларининг йўл-қурилиш техникаси ва ускуналаридан самарали фойдаланиш мониторингини амалга ошириш;
тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси ҳамда йўллар ва сунъий иншоотларнинг авария ҳолати сабабларини текшириш бўйича техник комиссиялар ишида иштирок этиш;
ушбу Низомга мувофиқ мажбуриятларни тақсимлашга кўра бошқа ваколатларни амалга ошириш.
6-боб. «Ўзйўлинспекция» раҳбарларининг жавобгарлиги
27. «Ўзйўлинспекция» бошлиғи:
ушбу Низомнинг 18-бандида кўзда тутилган «Ўзйўлинспекция»нинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.
28. «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг ўринбосарлари:
юкланган вазифалар ва функцияларнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда бажарилиши учун;
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича ушбу Низомнинг 18-бандида кўзда тутилган «Ўзйўлинспекция»нинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.
29. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 20-бандида кўзда тутилган «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.
30. «Ўзйўлинспекция» ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари:
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ушбу Низомнинг 22-бандида кўзда тутилган ҳудудий бўлинмаларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан масъулдир.
7-боб. «Ўзйўлинспекция» фаолиятини ташкил қилиш
1-§. «Ўзйўлинспекция» раҳбарияти
31. «Ўзйўлинспекция»га Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
«Ўзйўлинспекция» бошлиғи моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
32. Бошлиқнинг «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари бўлади.
33. «Ўзйўлинспекция» бошлиғи бўлмаганда унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ ўринбосарларидан бири амалга оширади.
34. Бўлимлар бошлиқлари ва ходимлари «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
2-§. «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
35. «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий филиаллари ва идоравий мансуб ташкилоти билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
36. «Ўзйўлинспекция» марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ўз фаолият йўналишлари бўйича ҳудудий бўлинмалар билан ҳамкорликда:
топшириқларни ҳудудий бўлинмаларга етказади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот фаолиятини текширади, ўрганади ва умумлаштиришади, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишади ва қабул қилишади;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотнинг фаолиятини ташкил қилиш ва унинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот материалларни, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот иш режаларини таҳлил қилади, уларни такомиллаштиришга қаратилган чоралар кўради;
ҳудудий бўлинмаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда қатнашишни ташкил қилишади, улардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади.
37. Ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилот марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:
«Ўзйўлинспекция» раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши бўйича ахборот беради;
ўз ишлари натижалари ҳақида марказий аппаратга белгиланган тартибда ва муддатда ҳисоботлар тақдим этади;
ўз фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар ва ҳуқуқбузарликни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, жумладан аҳолининг муҳим муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган таклифларни марказий аппаратга юборади;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятининг текширувлари натижалари тўғрисида ахборот беради.
38. «Ўзйўлинспекция» марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий бўлимлари ва идоравий мансуб ташкилотининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан кейин ҳал этилмаган тақдирда, улар бўйича қарор бевосита «Ўзйўлинспекция» бошлиғи томонидан қабул қилинади.
3-§. «Ўзйўлинспекция»нинг давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
39. «Ўзйўлинспекция» ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
40. «Ўзйўлинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари ва мутасаддилик қилинадиган ташкилоти ўз ваколатлари соҳасида ҳудудий органлар, давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
8-боб. «Ўзйўлинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
41. «Ўзйўлинспекция»нинг самарадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.
42. «Ўзйўлинспекция»нинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш транспорт вазири томонидан белгиланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигининг баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторларига асосланади.
43. «Ўзйўлинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
«Ўзйўлинспекция» бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
«Ўзйўлинспекция» фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
44. «Ўзйўлинспекция» фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. «Ўзйўлинспекция»нинг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
45. «Ўзйўлинспекция»нинг молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
46. Транспорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларига Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган Ягона тариф сеткаси (ЯТС) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
47. «Ўзйўлинспекция» ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот, моддий ёрдам, устамалар ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 фоизгача бўлган миқдордаги бошқа тўловлардан иборат.
Ходимларнинг лавозим маошларига қўшиладиган рағбатлантирувчи ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар «Ўзйўлинспекция» бошлиғининг буйруғига мувофиқ тўланади.
48. «Ўзйўлинспекция» ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш мақсадида ходимларга уй-жой, автотранспорт воситаларини харид қилиш учун кредитларни расмийлаштиришда бошланғич бадални тўлаш учун Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарзлар бериш ҳуқуқига эга.
49. «Ўзйўлинспекция» бошлиғи инспекция ходимлари учун асосий эгаллаб турган лавозими бўйича лавозим маошларига (тариф ставкалари) устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни, қонунчиликда белгиланган бошқа тўловлардан қатъий назар, бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан тайинлаш ҳуқуқига эга.
50. «Ўзйўлинспекция» ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакаси ва стажировкани амалга ошириш, шу жумладан уларнинг хорижий давлатларга тарифларини ташкил этиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоида
51. «Ўзйўлинспекция» қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда) 9-илованинг II-бўлими 1-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда) илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 26 февралдаги 90-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 16 июндаги 255-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2012 йил 26 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 143-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 36-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 195-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 275-модда).
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 101-модда) 1-илованинг 22-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 129-модда) илованинг 26-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони)» 2018 йил 8 августдаги 637-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 202-модда).
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон қонуни)» 2018 йил 9 октябрдаги 810-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 247-модда).
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 309-модда) илованинг 12-банди.