Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2021 05.10.2018 йилдаги ПҚ-3962-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли ««Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, биринчи навбатда, давлат ҳокимиятининг барча бўғинларида ижро интизомининг зарур даражада ташкил этилишига боғлиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги «Ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5017-сон фармойишига мувофиқ вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) уланиши таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси томонидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2800 дан ортиқ қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан тест режимида тизимли назорат олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, яратилган шароитларга қарамасдан, айрим вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро интизоми назоратини сифатли ва самарали ташкил қилиш, шунингдек, ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳанузгача талаб даражасида йўлга қўйилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларига риоя этиш масалаларида масъулиятсизлик ва расмиятчилик ҳолатлари учрамоқда, жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш борасидаги чоралар самарасизлигича қолмоқда, иш юритишнинг ички жараёнларини автоматлаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти, шунингдек, ижро интизомига консерватив-буйруқбозлик билан ёндашилишига йўл қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро интизомини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг ижроси устидан назорат тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат олиб борувчи, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ijro.gov.uz» тизимини доимий асосда техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни таъминловчи ишчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмалари махфийлик белгиси остидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари маълумотлар базасини юритиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш учун масъул;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази оммавий ахборот воситаларида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳақидаги жамоатчилик фикрини баҳолаб бориш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасига ахборот киритиб бориш учун масъулдир.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ушбу низомга мувофиқ «Ijro.gov.uz» тизимида доимий ишлашнинг ташкил қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январдан бошлаб республика ва ҳудудлар даражасидаги мажлис ва йиғилишларни ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно, фақатгина «Ijro.gov.uz» тизимидаги мажлислар ва йиғилишлар махсус марказлашган маълумотлар базасига ўтказилаётган тадбирнинг мақсади, натижалари, иштирокчилар таркиби ва давомийлиги кўрсатилган қайдлар киритилганидан сўнг амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан яқиндан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан биргаликда мажлислар ва йиғилишларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидаги марказлашган маълумотлар базасида қайд этилмаган ҳолда ўтказилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг аниқ амалий натижаларга эришилиши таъминланмасдан туриб, юзаки бажарилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижро ҳолати тўғрисида маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро ҳолатини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда муҳокама қилинишини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюрократик тўсиқлар ва муаммоларни ҳал этиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижро этилишида доимий равишда кўмаклашиб бориш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаган, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими орқали ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган, буйруқбозликка ва масалаларни ҳал этишда муддат бузилишига йўл қўйган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг ижроси ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг тақдимномалари ва талаблари бажарилмаган тақдирда тегишли материаллар жавобгарлик чораларини кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ижроси юзасидан аҳоли, сенаторлар, депутатлар, тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик назорати механизмининг амалга оширилишини таъминловчи «Jamoatfikri.uz» порталининг ташкил этилиши ва йўлга қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ijro.gov.uz» тизими ва «Jamoatfikri.uz» порталини ташкил этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чора-тадбирларини молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини «Ijro.gov.uz» тизимига мониторинг режимида уланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ҳар бир давлат органи ва ташкилотларида, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида мажлислар ва йиғилишларни жисмоний шахслар иштирокисиз масофадан ўтказиш имконини берувчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимларининг хатловдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январга қадар «Ijro.gov.uz» тизимида республика ва ҳудудлар даражасида ўтказиладиган мажлис ва йиғилишлар марказлашган маълумотлар базасини яратсин ва йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июлга қадар электрон ҳужжатлар алмашинуви тизимларини «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилиш мақсадида ягона талаблар, шунингдек, ушбу тизимнинг давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимлари билан мувофиқлаштириш бўйича интеграциявий шлюз ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2019 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларида қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларини махсус журнал ва ҳисоб варақаларида рўйхатга олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бўйича ҳисоб картотекаларининг қоғоз шаклида расмийлаштирилиши ва юритилиши бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари бўйича ижро интизомини назорат қилиш жараёнини, кейинчалик «Ijro.gov.uz» тизими билан интеграция қилган ҳолда, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, адлия органлари маҳаллий ижро ҳокимияти органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тайёрланиши ва келишилишида амалий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (Арипов), унинг ўринбосарлари (Раматов, Қўчқоров, Холмуродов, Султонов, Отажонов, Абдуҳакимов, Мирзаев, Норбоева), шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига (Абдуқодиров) — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг масъул вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан ишларнинг ташкил қилиниши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига (Низомиддинов), Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларига — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ижро интизомини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг амалга оширилишида кўмаклашиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига (Муродов) — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали ижро этилиши юзасидан тегишли прокурор назорати таъминланиши, шунингдек, уларни тўлиқ бўлмаган ҳолда ва кечиктириб бажарган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисига (Икромов) — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда ижро интизомини тегишли даражада таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига (Содиқов) — «Ijro.gov.uz» тизими ва «Jamoatfikri.uz» порталининг такомиллаштирилиши, узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий асосда чоралар кўриб борилиши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига (Давлетов) — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида топшириқлар ижросининг аниқ муддатлари белгиланиши, шунингдек, уларнинг аниқ ва равшан баён қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига — Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотлар «Ijro.gov.uz» тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим қилиниши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3962-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (бундан кейин — «Ijro.gov.uz» тизими)нинг ишлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислиги остида ўтказилган кенгашлар баённомаларида белгиланган топшириқлар (бундан кейин — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари) бажарилишининг назоратини таъминловчи ахборот тизими ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг махфийлик грифи бўлган ҳужжатлар ва топшириқлар бундан мустасно, сифатли ва ўз вақтида бажарилишининг назоратини таъминловчи, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизими ишлашининг координатори сифатида иш кўрадиган Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оператор — «Ijro.gov.uz» тизимини вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятига жорий қилиш учун жавобгар бўлган, шунингдек, унинг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлигини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги «UNICON.UZ» давлат унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими иштирокчилари — «Ijro.gov.uz» тизимида ҳаракатланаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчилари — «Ijro.gov.uz» тизимини қўллаган ҳолда ўз лавозим мажбуриятлари доирасида ҳаракатланаётган «Ijro.gov.uz» тизими иштирокчиларининг раҳбарлари ёки ваколатли ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ijro.gov.uz» тизимининг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган топшириқларни ўз вақтида, сифатли, самарали ҳамда натижадорлик билан ижро этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимига уланган иштирокчилар учун ягона ахборот маконини яратиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши билан тасдиқланган «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатига мувофиқ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ва топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини қўллаш, шунингдек, иш юритиш ички жараёнларини автоматлаштириш орқали вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими иштирокчилари ўртасида мунтазам идоралараро электрон ҳамкорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш идоралараро электрон ҳамкорлик ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини «Ijro.gov.uz» тизимига киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг канцелярияси томонидан тегишли ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай «Ijro.gov.uz» тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг электрон нусхаларини тарқатиш, шу жумладан ваколатли давлат органига юбориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириғини шакллантириш амалга оширилади. Шошилинч топшириқлар «Ijro.gov.uz» тизими орқали дарҳол жўнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг электрон нусхалари олинган кундан бошлаб — бир иш куни давомида ваколатли давлат органи томонидан масъул ижрочилари ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда «Ijro.gov.uz» тизимига назорат топшириқлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижро назоратини таъминлаш бўйича бириктирилган масъул таркибий бўлинмалари) томонидан «Ijro.gov.uz» тизими орқали келиб тушган назорат бандлари белгиланган тартибда қабул қилинади ва бир иш кунидан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамаси Аппаратидаги масъул бажарувчиларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ijro.gov.uz» тизимига киритилган назорат топшириқлари «Ijro.gov.uz» тизими иштирокчиларининг раҳбарларида, шунингдек, ижро интизоми учун масъул бўлган шахсларда акс этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини ижро этиш сифати ва муддатларига риоя этилишининг «Ijro.gov.uz» тизими орқали назорат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросининг мунтазам назорати ва таҳлили таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини назорат қилиш мақсадида ваколатли давлат органига «Ijro.gov.uz» тизими орқали ижро натижалари билан танишиб чиқишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ijro.gov.uz» тизими иштирокчилари — масъул бажарувчилар тегишли назорат топшириқларининг бажариш муддатлари яқинлашгани тўғрисида «Ijro.gov.uz» тизими орқали мунтазам хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандлари ижро этилгани натижаларига асосан масъул ижрочилар томонидан «Ijro.gov.uz» тизимида белгиланган муддатларда ҳисоботга (назорат топшириғига бериладиган жавобга) тегишли ахборот (исботловчи ҳужжатлар) PDF форматида илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Назорат бандларини бажариш натижалари тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг аниқ йўналишлари кўрсатиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги тегишли масъул ижрочилар томонидан назорат бандларини бажариш натижаларини келишиб олиш бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат бандлари қониқарсиз бажарилганида ижро натижалари қайта ишлаш учун масъул ижрочига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандлари қониқарли даражада бажарилганида «Ijro.gov.uz» тизимига тасдиқ маълумоти киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг назорат бандларини бажариш натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ваколатли орган томонидан уч иш кунидан кечиктирмай қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида кўзда тутилган назорат бандлари масъул ижрочилар томонидан тўлиқ ва сифатли бажарилганида ваколатли давлат органи томонидан ушбу топшириқлар «Ijro.gov.uz» тизимида назоратдан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат бандларини бажариш натижалари қониқарсиз деб топилганида ваколатли орган томонидан ушбу назорат бандини қайта ишлаш учун тегишли масъул бажарувчига «Ijro.gov.uz» тизими орқали бошқатдан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатли давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган назорат бандларини ижро натижалари тўғрисидаги ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Фойдаланувчиларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишларини ташкил қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фойдаланувчиларнинг «Ijro.gov.uz» тизимидан фойдаланишларини ташкил қилиш оператор томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ijro.gov.uz» тизимининг ишлашини техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида оператор қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизими фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, улаш ва ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимини модернизациялаш ва «Ijro.gov.uz» тизимининг янги версияларини ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиларига Call-марказ орқали «Ijro.gov.uz» тизимини эксплуатация қилиш бўйича, шу жумладан «Ijro.gov.uz» тизимида фойдаланувчиларнинг хато ёки нотўғри ишлашларининг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ишининг функционал ва фойдаланиш характеристикаларини яхшилаш мақсадида тизимнинг ишлашини таҳлил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Ijro.gov.uz» тизимига янги фойдаланувчиларни улаш учун операторнинг почта манзилига белгиланган шаклдаги тўлдирилган аризалар юборилади. Аризаларнинг шаклларини «Ijro.gov.uz» тизимидан олиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Оператор аризани олган кундан бошлаб уч иш куни давомида «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси билан шартнома тузиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Ijro.gov.uz» тизимига уланиш тўғрисидаги шартнома тузилгандан ва операторнинг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов келиб тушгандан сўнг оператор уч иш куни давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимояланган аппарат қурилмаларида уланаётган янги фойдаланувчининг электрон рақамли имзосининг ёпиқ калитини ва очиқ калитининг сертификатини генерациялашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» тизимининг янги фойдаланувчисига ёки иштирокчисининг ишончли вакилига электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификати бўлган ҳимояланган аппарат қурилмаси берилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. «Ijro.gov.uz» тизимида фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси тўғрисидаги маълумотларнинг бошқарилишини оператор таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш (маълумотларни киритиш, ўзгартириш, янгилаш, ўчириш) «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси — ташкилот кадрлар бўлинмасининг ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси тўғрисида маълумотлар киритилгандан кейин унга электрон рақамли имзонинг ёзилган ёпиқ калити ва очиқ калитининг сертификатига эга ҳимояланган аппарат қурилмаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ijro.gov.uz» тизимига кириш учун «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ходим («Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчиси) билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳимояланган аппарат қурилмаси «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси — ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ijro.gov.uz» тизимининг иштирокчиси — ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига топширилган ҳимояланган аппарат қурилмаси, кадрлар бўлинмаси томонидан ҳимояланган аппарат қурилмасининг эгасини алмаштириш учун операторга сўров юборилгандан сўнг, «Ijro.gov.uz» тизимининг янги фойдаланувчисига берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ijro.gov.uz» тизимининг фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришнинг бориши тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли тақдим этилиши, шунингдек, «Ijro.gov.uz» тизимида ишлаганда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Ijro.gov.uz» тизими иштирокчиларининг раҳбарлари кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга, шунингдек, олдиндан қўйилган мақсадларга эришишни сўзсиз таъминлашга қаратилган вазифаларни бажариш натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Оператор «Ijro.gov.uz» тизимининг узлуксиз ишлаши ва ахборот хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросининг назоратини ташкил қилиш жойларга чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органларида ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини ва назоратини ташкил қилиш ҳам ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини ташкил қилиш ва ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон, 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон ҳужжатларига асосида ҳам амалга оширилади.
(изоҳнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги ПФ-5846-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур бўлганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини ташкил қилиш жойларга чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини ва ижроси назоратини ташкил қилиш ҳам ушбу Схемада кўзда тутилган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2018 й., 07/18/3962/2004-сон; 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)