03.12.2013 йилдаги 315-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019
 LexUZ шарҳи
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 68-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 138-модда)
Т/рТадбирлар номиБажариш муддатиМасъул бажарувчилар
I. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва кўмишни ташкил этиш учун махсус техника билан жиҳозлаш
1.

Махсус автотранспорт (ахлат ташигичлар, ағдарма машиналар)ни ўз вақтида ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминлаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда етказиб бериш жадвалларини тасдиқлаш.

2014-2015 йиллар«Ўзавтосаноат» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2.

Санитария жиҳатидан тозалашнинг ихтисослаштирилган корхоналарига махсус техника сотиб олиш учун қайтариш муддати камида 5 йил бўлган имтиёзли кредитлар ажратилишини тижорат банклари томонидан таъминлаш.

2014-2015 йилларЎзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари
3.

Туманлар ва шаҳарларда махсус автотранспорт воситалари (ахлат ташигичлар, бульдозерлар, юк ортгичлар, ағдарма машиналар) ва асбоб-ускуналар (автотарозилар) харид қилинишини таъминлаш.

2014-2015 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
II. Республика шаҳарларида — туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш инфратузилмасини ташкил этиш
4.

2014-2015 йилларда ахлат тўплаш шохобчалари, қаттиқ маиший чиқиндиларнинг янги полигонларини ташкил этиш ва уларни тегишли равишда жиҳозлаш дастурларига мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи схемаларини ишлаб чиқиш:
1) ахлат тўплаш майдончалари ва контейнерларни жойлаштириш;
2) янгидан ташкил этиладиган полигонларни жойлаштириш;
3) қуйидагиларда:
туман марказларида, туман марказидан 25 километргача радиусда жойлашган шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида, бир ҳафтада камида икки марта;
туман марказидан 25 километрдан 80 километргача масофадаги қишлоқ аҳоли пунктларида — бир ҳафтада камида бир марта аҳоли пунктлари ҳудудларини изчил қамраб олиш ва махсус автотранспорт ҳаракатланиши йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда шаҳарларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ва туманларда ободонлаштириш бошқармалари томонидан тузилган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишнинг кундалик режа- жадвалини тузиш.
Яқин жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида, бироқ туман марказидан 80 километрдан ортиқ узоқликда яшайдиган аҳолига хизмат кўрсатиш учун айрим туманларда (асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида) туман ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндилар филиалларга бириктирилган ҳудудларга ташиб кетилишини таъминлайдиган филиаллари ташкил этилади.

2014 йил 1 январьҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
5.

Қуйидагиларни таъминлаш:
ахлат тўплаш майдончалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари учун ер ажратиш;
полигонлар учун тегишли санитария-экология хулосаларини ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
тегишли техник талабларга жавоб берадиган махсус автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини (гаражларни) ташкил этиш (транспорт воситалари учун ёпиқ тўхташ жойлари, ҳайдовчиларни ҳар куни кўрикдан ўтказиш учун тиббиёт пунктлари, транспортни техник кўрикдан ўтказиш, қўриқлаш жойлари, таъмирлаш устахоналари);
санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларининг санитария жиҳатидан тозалаш хизмати ва ободонлаштириш бошқармаларининг ходимларини махсус кийим-бош (расмий кийим) билан таъминлаш.

2014 йил 1 январь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
6.

Қуйидаги ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб қўшимча ахлат тўплаш шохобчалари қуриш:
шаҳарларда — 5 та кўп квартирали уй учун 1 та ахлат тўплаш шохобчаси, ҳар бир пунктни 4 та контейнер билан жиҳозлаган ҳолда (ҳисоблаб чиқилгани бўйича 1480 та ахлат тўплаш шохобчаси, 8389 та контейнер);
туман марказларида — 5 та кўп квартирали уй учун битта ахлат тўплаш шохобчаси, ҳар бир пунктни 2 та контейнер билан жиҳозлаган ҳолда (ҳисоблаб чиқилгани бўйича 2044 та ахлат тўплаш шохобчаси, 4088 та контейнер);
шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида — 100 та уй хўжалигига битта ахлат тўплаш шохобчаси (ҳисоблаб чиқилгани бўйича 49268 та ахлат тўплаш шохобчаси).

2014-2015 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармалари
7.

Ишлаб турган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини:
145,5 минг п.м узунликдаги периметр бўйича атрофини ўраш;
уларни бульдозерлар, автоюклагичлар, ағдарма машиналар (469 та) ва автотарозилар (175 та) билан жиҳозлаш.

2014-2015 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармалари
8.

Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг янги полигонларини қуриш:
Бухоро шаҳри эҳтиёжлари учун 10 га майдонда 1 та полигон;
Андижон, Булоқбоши, Зафаробод, Янгиобод, Муборак, Наманган, Оқолтин, Ховос, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Оҳангарон, Чиноз, Қўштепа, Тошлоқ, Учкўприк ва Ҳазорасп туманлари эҳтиёжлари учун ҳар бирининг майдони 2 га бўлган 16 та полигон;
туман марказларидан (80 километрдан 300 километргача) ва қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонларидан (40 километрдан ортиқ) анча йироқ масофада жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларида санитария қоидалари ва нормалари йўл қўядиган минимал масофада (0,5 — 1,0 км) 0,5-1 га майдонли 107 та мини-полигон (1-илова*);
ташкил этилаётган янги полигонларнинг 30,5 минг п.м узунликда периметр бўйича атрофини ўраш; шаҳарлар ва туманлар эҳтиёжлари учун ташкил этилаётган янги полигонларни бульдозерлар, автоюклагичлар ва ағдарма машиналар (51 та) ва автотарозилар билан жиҳозлаш.

2014-2015 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари, «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
9.

Бухоро шаҳрида (Бухоро вилояти) ва Булоқбоши (Андижон вилояти), Бўстонлиқ ва Оҳангарон (Тошкент вилояти) туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг тўлган полигонларини тўлиқ ёпиш.

2014 йил 1 июльҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий марказлари
10.

Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг эгасиз полигонларини туман ободонлаштириш бошқармаларига бериш (2-илова*).

2014 йил 1 январьҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари
11.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат тузилмаларини ташкил этишни, улар ўртасида кооперация алоқалари ўрнатилишини назарда тутувчи транспортда ташиш харажатларини қисқартириш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни, кейинчалик чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, сортларга ажратиш ва утилизация қилиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш.

2014 йил 1 апрельҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
12.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги участкалари ва полигонлар фойдаланишга топширилишига қараб қўшимча иш ўринлари ташкил этиш (бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари: участкалар бошлиқлари, операторлар, механиклар, чилангар-таъмирловчилар, ҳайдовчилар, юк ортувчилар ва шу кабилар) (ҳисоблаб чиқилгани бўйича 4 853 нафар).

2014-2015 йилларҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармалари
III. Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ва ободонлаштириш бошқармаларини институционал мустаҳкамлаш
13.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ва ободонлаштириш бошқармалари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни қуйидаги босқичларда ялпи хатловдан ўтказиш:





Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари

1-босқич. Қарорга 9-10-иловаларга мувофиқ тегишли мутахассислар таркибида вилоят ҳокимининг алоҳида қарори асосида ишчи гуруҳлар ташкил этиш.

2013 йил 10 декабрь

2-босқич. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларидан амалда фойдаланувчи аҳоли сонини аниқлаш.

3-босқич. Хатлов натижасида аниқланган аҳоли сонини шаҳар ва туман ички ишлар бошқармаларининг фуқароларнинг кириши-чиқиши ва расмийлаштириш бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, статистика бошқармалари, оилавий поликлиникалар ҳамда сув, иссиқлик, газ ва электр таъминоти бўйича коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг маълумотлари билан таққослаш.

2014 йил 10 январь

4-босқич. Шаҳардаги мавжуд юридик шахсларни хатловдан ўтказиш ва хатлов натижасида олинган маълумотларни статистика бошқармалари ва солиқ органларининг маълумотлари билан таққослаш.

2014 йил 20 январь

5-босқич. Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ва ободонлаштириш бошқармаларининг хатлов натижасида аниқланган истеъмолчилар билан шартномалар тузиши.

2014 йил 10 январь

6-босқич. Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ташкилотларнинг абонент базасини шакллантириш.

2014 йил 1 февраль
14.

Шартномавий-ҳуқуқий ишларни такомиллаштириш:
жисмоний ва юридик шахслар учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун намунавий шартномани ишлаб чиқиш;
мавжуд қарздорликни фуқаролик судлари ва хўжалик судлари орқали ундириб олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш.

2014 йил 1 февраль доимо «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
15.

«Биллинг» компьютерлаштирилган дастурини жорий этиш йўли билан санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ва уларнинг абонентларини ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш.

2014 йил 1 июльҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
16.

Махсус автотранспорт воситаларини «GPS» узоқда туриб назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан жиҳозлаш ҳисобига улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.

2014 йил 1 июльҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
17.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан қўлланиладиган амалдаги тарифларнинг иқтисодий асосланганлигини ўрганиш ва ўрганиб чиқиш якунлари бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларига тарифларнинг янги даражаларини тасдиқлаш тўғрисида таклифлар киритиш.

2014 йил 1 январь, сўнгра заруриятга кўраҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий молия органлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
18.

Ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида алоҳида шахсий ҳисоб рақамлари очиш. Ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан даромад ва харажатнинг алоҳида ҳисоби юритилишини, юқори молия органига ҳисоботлар топширилишини таъминлаш.

2014 йил 1 январьҲудудий молия органлари, Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари
19.

Ободонлаштириш бошқармаларининг санитария жиҳатидан тозалаш бўлинмалари учун ходимларнинг мақбул сонини аниқлаш ва штат жадвалини белгиланган тартибда келишиш.

2014 йил 1 январьҲудудий молия органлари, ободонлаштириш бошқармалари
20.

Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан абонентлар тўлиқ қамраб олиниши, даромадлар тушиши тўлиқлиги, дебиторлик-кредиторлик қарзларнинг ҳолати, ҳисоб ва ҳисобот юритилиши устидан доимий равишда мониторинг олиб бориш.

доимоҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий молиявий органлар, ҳудудий солиқ органлари

IV. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишнинг ташкил этилишини назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш

21.

Қуйидагилар йўли билан чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳолининг ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонлигини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламли тушунтириш ишларини ташкил этиш:
чиқиндиларни тўғри тўплаш ва ташиб кетишнинг санитария-экологик аҳамиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш;
санитария жиҳатидан тозалаш ҳамма жойда ташкил этилишини оммавийлаштирувчи радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувларни, республика матбуотида ва маҳаллий матбуотда мақолалар эълон қилинишини мунтазам равишда ташкил этиш;
санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларига реклама роликларини жойлаштириш учун имтиёзли эфир дақиқаларини белгиланган тартибда бериш, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш тартиби ва қоидаларини намойиш қилиш.

2014 йил 1 январгача ҳар куни, сўнгра мунтазам равишда ҳар ҳафтадаҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар, ободонлаштириш бошқармалари, МТРК
22.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва кўмиб ташлашни ташкил этиш ва назорат қилиш моделига (3-илова) мувофиқ ҳар бир шаҳар ва туман бўйича аҳоли пунктларини санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этиш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2014 йил 1 январьҚорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлари ҳокимликлари
23.

Минтақаларда санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимлари ўринбосарларининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» АК раҳбарларининг ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқиш.

ҳар чоракдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази
*1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишни ташкил этиш схемаси

Масъуллар

Назорат

I. Ихтисослаштирилган ташкилотларни ва туман ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш ва жиҳозлаш

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари,

«Ўзавтосаноат» АК,

тижорат банклари,

ихтисослаштирилган ташкилотлар,

туман ободонлаштириш бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Ўзавтосаноат» АК,

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

Шаҳарларда:

Қуйидагилар:

«GPS» узоқдан туриб назорат қилиш автоматлаштирилган тизимини ўрнатган ҳолда махсус техниканинг зарур сони;

гараж;

автоустахона ва автоювиш;

тиббиёт пункти;

маъмурий бино мавжуд бўлган ҳолда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар инфратузилмасини ташкил этиш.

Туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатиш учун туман марказларида:

Туман ободонлаштириш бошқармаларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича алоҳида хўжалик ҳисобидаги участкани ташкил эт иш ва уни жиҳозлаш:

махсус техниканинг зарур сони;

гараж;

автоустахона ва автоювиш;

тиббиёт пункти;

маъмурий бино.

II. Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларини ташкил этиш ва жойлаштириш

1. Ҳар бир шаҳарда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман марказлари, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларида туман ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича алоҳида хўжалик ҳисобидаги участкалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудни аниқ тақсимлаш.

2. Аҳоли пунктларида зарур бўлган контейнерлар ва ахлат тўплаш майдончалари сонини аниқлаш ва жойлаштириш.

3. Янги ташкил этиладиган полигонлар учун ер участкалари ажратиш ва уларни жойлаштириш.

4. Аҳоли пунктлари ҳудудлари изчил қамраб олиниши ҳисобга олинган ҳолда тузилган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетишнинг кундалик режа-жадвалини ишлаб чиқиш.

5. Махсус автотранспорт воситалари ҳаракати йўналишини ишлаб чиқиш.

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари,

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг;

«Давархитектқурилиш» қўмитасининг ҳудудий органлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси;

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давархитектқурилиш» қўмитаси

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги

III. Ахлатларни тўплаш шохобчалари қуриш ва уларни илова қилинаётган макетларга мувофиқ контейнерлар билан жиҳозлаш

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари,

ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

IV. Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг янги полигонларини қуриш, ишлаб турган ва янги қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини махсус техника билан жиҳозлаш

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, «Ўзавтосаноат» АК,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ихтисослаштирилган ташкилотлар ҳамда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

V. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматларга тарифларни тасдиқлаш

Ҳудудий молия бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Молия вазирлиги

VI. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, транспортда ташиш ва кўмишни ташкил этиш

1. Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ташкилотларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни хатловдан ўтказиш.

2. Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хўжалик ҳисобидаги участкалари томонидан хатлов натижасида аниқланган истеъмолчилар билан шартномалар тузиш.

3. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш.

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ихтисос-лаштирилган ташкилотлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг;

Давлат статистика қўмитасининг;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг;

Давлат солиқ қўмитасининг;

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

VII. Қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатилганлиги учун маблағларнинг ўз вақтида йиғилишини ташкил этиш

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари,

ихтисослаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармалари,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

VIII. Қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш масалаларида ҳуқуқий ва санитария-экологик саводхонликни ошириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ихтисос-лаштирилган ташкилотлар ва туман ободонлаштириш бошқармалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, оммавий ахборот воситалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

МТРК

1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
4-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
ўн еттинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: