1-ИЛОВА
ИЛОВА
|
Кўрсаткичлар |
Бугунги кунда* |
2021 й. |
2025 й. | |
|
1. |
Психиатрия диспансери ҳисобида турганлар орасида ногиронлиги бўлган шахслар сонининг қисқаргани (фоизларда) |
35,3 |
30 |
20 |
|
2. |
Руҳий ҳолати бузилган шахслар ўлими даражасининг пасайгани (100 минг кишига) |
11,6 |
10 |
8 |
|
3. |
Психиатрия ёрдами кўрсатувчи муассасаларнинг ўрин (койка)лар билан таъминлангани (100 минг кишига) |
24 |
25,5 |
27 |
|
4. |
Психиатрия ёрдами кўрсатувчи стационар муассасаларда даволанишга такрор ётқизилгани (фоизларда) |
37,9 |
30 |
25 |
|
5. |
Кундузги стационарларнинг жойлар билан таъминлангани (100 минг кишига) |
1,7 |
2 |
2,5 |
|
6. |
Психиатрия муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари психиатр врачлар билан таъминлангани (100 минг кишига) |
2,5 |
3 |
4 |
|
7. |
Психиатрия ёрдами кўрсатувчи мутахассислар билан таъминланганлик (илмий маъмурий ходимлар билан биргаликда, 100 минг кишига) |
3,1 |
3,5 |
4 |
2-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
|
1. |
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: «Мурувват» интернат уйларига юборишга тиббий кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни қайта кўриб чиқиш; «Мурувват» ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомни «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори |
2019 йил 1 майга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ўзбекистон ногиронлар жамияти (К. Абдуллаев), манфаатдор вазирлик |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига «Ўзбекистон Республикаси бош психиатри» ва «Ўзбекистон Республикаси бош суицидологи» лавозимларини киритиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси |
2019 йил 1 мартга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов) |
|
3. |
Руҳий ҳолат ва хулқ-атвор бузилишларини инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташхис қилиш ва даволаш (шу жумладан, ихтисослашмаган тиббиёт муассасаларида) стандартларини қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик уларни клиник амалиёт ва таълим жараёнига жорий этиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси |
2020 йил 1 декабрга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), |
|
4. |
Руҳий ҳолат бузилишларини ташхис қилиш ва даволаш клиник протоколларини ишлаб чиқиш ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари амалиётига жорий этиш. |
Ишлаб чиқиш Жорий этиш |
2019 йил 1 июнга қадар 2020-2021 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), |
|
5. |
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник ва молиявий кўмагида руҳий ҳолат ва хулқ-атвор бузилишининг юки бўйича мамлакат миқёсида тадқиқот ўтказиш. |
Аниқ таклифлар келтирилган таҳлилий маълумотнома |
2019 йил 1 июлга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), |
|
6. |
«Соғлиқни сақлашнинг ихтисослашмаган муассасаларида руҳий ҳолат бузилишлари ва неврологик бузилишлар, шунингдек психофаол моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ бузилишлар муносабати билан ёрдам кўрсатиш бўйича mhGAP-IG қўлланмаси (2.0 версия)»ни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. |
Ишлаб чиқиш Жорий этиш |
2019 йил 1 октябрга қадар 2019 — 2025 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Р. Изамов) |
|
7. |
«Психиатрия ёрдамини кўрсатишда идоралараро мультидисциплинар бригада ишининг моделлари» методик тавсияларини ишлаб чиқиш ва республика ҳудудларидан бирида тажриба лойиҳасини амалга оширган ҳолда жорий этиш. |
Ишлаб чиқиш Жорий этиш |
2020 йил 1 январга қадар 2020 йил 1 декабрга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ИИВ (Д. Назармухамедов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
II. Руҳий ҳолат бузилишларининг олдини олиш, барвақт ташхис қилиш ва даволаш чораларини такомиллаштириш | ||||
|
8. |
Руҳий ҳолати бузилган шахсларни: самарадорлиги юқори бўлган замонавий дори воситалари; амбулатория шароитида кўмаклашувчи терапияни амалга ошириш учун психотроп препаратлар билан таъминлаш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси |
2019 йил 1 апрелга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
|
9. |
Руҳий ҳолат ва хулқ-атвор бузилишларини барвақт ташхис қилиш ва даволаш сифатини яхшилаш учун психиатрия муассасаларида инновацион технологияларни жорий этиш. |
Ташкилий |
2019 йил 1 декабрга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
|
10. |
Психиатрия амалиётида фойдаланиладиган Асосий дори воситалари рўйхати ва Дори воситалари формуляр рўйхатига психиатрия хизмати эҳтиёжларидан келиб чиқиб, психиатрия соҳасидаги жаҳон тажрибаси ва фармаиқтисодий тадқиқотларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси |
2019 йил 1 майга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
|
11. |
Жамоат ташкилотларини (уларнинг розилиги билан) руҳий ҳолати ва хулқ-атвори бузилган шахсларни профилактика, барвақт ташхис ва реабилитация қилишда иштирок этишга жалб этиш. |
Ахборот-мультимедиа комплекс чора-тадбирлар |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
12. |
Туғма фенилкетонурия ва гипотиреозни аниқлаш бўйича, неонатал даврнинг муҳим босқичларида скрининг текширувларини ўтказиш, шунингдек фенилкетонурия ва гипотиреоз билан касалланган болаларни махсус даволаш озуқаси билан таъминлаш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
|
13. |
Болалар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлайдиган механизмларни, жумладан, барча муассаса ва хизматларда болалар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисида тезкор хабардор қилишни жорий этиш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
III. Психиатрия хизматининг юқори малакали кадрлар билан таъминланганлигини яхшилаш, психиатрия соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш | ||||
|
14. |
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг психиатрия кафедрасида умумий амалиёт шифокорлари учун психиатрия курсларини ташкил этиш ва ўтказиш. |
Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳаси |
2019 йил |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |
|
15. |
Аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатишда иштирок этувчи мутахассисларнинг иш ҳажми нормативларини иш вақти хронометражини ўтказган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва кейинчалик штат нормативларига ўзгартиришлар киритиш. |
Ташкилий |
2020 йил 1 сентябрга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев) |
|
16. |
Кадрлар тайёрлаш сифати ва даволаш-ташхис ёрдамини яхшилаш учун тиббиёт олий таълим муассасалари психиатрия кафедраларининг клиник базалар билан ўзаро илмий-амалий ҳамкорлигини чуқурлаштириш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ОТМВ (И. Маджидов) |
|
17. |
Руҳий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассисларини тайёрлашнинг давлат таълим стандартларини такомиллаштириш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) ОТМВ (И. Маджидов) |
|
18. |
Эндоген, психоген ва соматопсихик бузилишларни ёш жиҳатидан профилактика, ташхис қилиш ва даволашнинг устувор йўналишлари бўйича психиатрия соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни ўтказиш. |
Чора-тадбирлар |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
IV. Руҳий саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш | ||||
|
19. |
Психиатрия хизматлари фаолияти тўғрисидаги нотўғри тасаввурларга ва психиатрия соҳасида салбий қарашларга барҳам бериш масалаларида тушунтириш ишларини олиб бориш, руҳий ҳолат бузилишларининг сабаблари, прогнози ва уларнинг аломатлари аниқланганда зарур ёрдам тўғрисидаги ахборотни тарқатиш. |
Комплекс |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ОТМВ (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), МТРК (А. Ходжаев), ЎзА (А. Кучимов) |
|
20. |
Руҳий ҳолати бузилган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун таълим дастурларини, шу жумладан деменция билан касалланган одамлар учун инклюзив жамиятни шакллантириш мақсадида руҳий гигиена ва профилактика бўйича материалларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. |
Таълим дастурлари |
ишлаб чиқиш 1 августга қадар жорий этиш — 2019 йил 1 сентябрдан |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ОТМВ (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
21. |
Таълим муассасаларида ва аҳолининг кенг қатламларида руҳий саломатликни асрашга қаратилган соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
ОТМВ (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), МТРК (А. Ходжаев), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) |
|
V. Соғлиқни сақлаш давлат психиатрия ташкилотларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш | ||||
|
22. |
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларининг мавжуд психиатрия муассасалари негизида кундузги стационарлар фаолиятини ташкил этиш, жумладан: 2019 йилда — Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятида; 2020 йилда — Андижон, Навоий, Наманган вилоятларида. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), |
|
23. |
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган кундузги стационарларга озиқ-овқат таъминоти учун бюджет маблағларини ажратиш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
VI. Халқаро ҳамкорлик | ||||
|
24. |
Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси фаолиятини ташкил этиш ва унинг Жаҳон психиатрия ассоциациясига (Женева ш.) аъзо бўлиши бўйича зарур чораларни кўриш. |
Ташкилий |
2019 йил 1 сентябрга қадар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
25. |
Хорижий мутахассислар иштирокида психиатрия бўйича халқаро илмий конференциялар, маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш. |
Тадбирлар |
тасдиқлаш — 2019 йил 1 майга қадар амалга ошириш — 2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) ОТМВ (И. Маджидов) |
|
26. |
Психиатрия муассасалари психиатр шифокорларининг етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида стажировка ўташини ташкил этиш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар давомида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов) |