16.03.2018 йилдаги ПҚ-3606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг руҳий соғлиғини текширувдан ўтказиш, руҳий ҳолати бузилган шахсларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, уларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш тиббиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу йўналишда зарур ҳуқуқий ва моддий-техника базаси яратилди, малакали врач-психиатрлар билан таъминланган ҳамда замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган психиатрия шифохоналари ва психоневрология диспансерлари (кейинги ўринларда — психиатрия муассасалари) қурилди, аҳолига сифатли ва ўз вақтида психиатрия ёрдами кўрсатилишини ташкил этиш бўйича чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш ақлий ривожланишдаги бузилишнинг сабаблари ва шарт-шароитларини эрта аниқлашга, тиббий хизматларнинг сифатига салбий таъсир қилувчи қатор тизимли камчилик ва муаммолар мавжудлигини аниқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, психиатрия муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш, шахс руҳий соғлиғининг ҳисобини юритиш, унинг текширувдан ўтказилишини ташкил этиш, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини ўз вақтида кўриш мақсадида психиатрия хизматини бошқариш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларида врач-психиатрларнинг кескин етишмаслиги кузатилмоқда, бу эса беморларга барча зарур хизматлар турларини кўрсатиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш, мазкур соҳадаги хусусий тиббиётни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида ривожлантиришга имкон бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, беморларни парваришлаш ва даволаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинганлигига қарамай уларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Руҳий ҳолатлар бузилишининг олдини олиш ва даволаш бўйича ишни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати муассасаларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, хусусий тиббиётни ривожлантириш, малакали врач-психиатрлар тайёрлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволаш, профилактика ишлари ва руҳий ҳолатнинг бузилишини эрта аниқлашни ташкил этишнинг вертикал яхлит тизимини шакллантиришни таъминлаш орқали психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини самарали бошқариш механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг ҳар бир аҳоли пунктида аҳолининг барча тоифалари, айниқса, болалар ва ўсмирлар учун сифатли ва қулай психиатрия ёрдами таъминлаш, шунингдек, руҳий ҳолати бузилган шахсларни даволаш учун дори воситаларига сарфланадиган харажатларнинг ягона мажбурий нормативларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, психиатрия муассасаларининг врач-психиатрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларнинг малакасини мунтазам равишда, шу жумладан, хорижнинг етакчи клиникалари ва тиббиёт ташкилотларида ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш, аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун инвестициялар жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларга туну-кун шошилинч ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, шу жумладан, ўз жонига қасд қилишнинг асл сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, ўз вақтида ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш, ўз жонига қасд қилишнинг ҳар бир ҳолати ҳақида психиатрия муассасаларини зудлик билан хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психиатрия соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни фаоллаштириш, уларнинг натижалари ва ютуқларини руҳий ҳолати бузилишининг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қиладиган амалий фаолиятига кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимининг самарали фаолиятини таъминловчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш, психиатирия муассасаларининг, шунингдек, улар бўлинмаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни тиббиётнинг замонавий асбоб-ускуналари ва техникалари билан жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018 йил 1 майдан бошлаб хусусий тиббиёт ташкилотларига руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича аҳолига айрим хизматлар кўрсатишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда руҳий ҳолати бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2018 йил 1 октябрдан бошлаб диспансер кузатуви остидаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг психиатрия муассасаларида қанча муддат бўлганликлари, берилган дори воситалари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва тақдим қилинган имтиёзлардан иборат бўлган, шунингдек, бу соҳадаги ишларнинг ҳолати тўғрисида тезкор ахборот олиш имконини берувчи ушбу шахсларнинг ягона электрон реестри юритилиши амалиётга жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда диспансер кузатуви остида бўлган шахсларнинг ягона электрон реестрини яратиш ва ушбу бандда белгиланган муддатларда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишга туширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилинган ҳар бир ҳолат тўғрисида психиатрия хизмати муассасаларига зудлик билан хабар бериши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майга қадар бўлган муддатда психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин, шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масалаларини ўргансин ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг, шу жумладан, ногиронларнинг меҳнат терапияси, уларни янги касбларга ўқитиш ва ишга жойлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги психиатрия муассасалари ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартларида даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари 2018 йил 1 июлдан 2023 йил 1 январгача ер солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва мулк солиғидан, шунингдек, ягона солиқ тўловидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу бандни амалга ошириш бўйича зарур ташкилий чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларини 2018 йилда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)га доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда республика психиатрия муассасаларининг биноларини қуриш ва реконструкция қилишга доир чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар дастурларида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар дастурлари бажарилишининг боришини хар ойда танқидий муҳокама қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокамалар якуни бўйича топширилган вазифаларнинг муддатлари бузилиши ва бажарилиши узилиб қолишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини қўлласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда 2018 — 2020 йилларда врач-психиатр тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва хорижнинг етакчи клиника ҳамда тиббиёт муассасаларида малакасини ошириш дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти асосида «психиатрия» йўналиши бўйича магистрларни тайёрлаш юзасидан олий тиббиёт таълим муассасаларига, жумладан Тошкент тиббиёт академиясига — 15 нафар, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институтига — 10 нафардан қабул квоталарини оширишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси таркибида вазирликнинг умумий бошқарув ходимлари сони доирасида 3 бирлик миқдорда психиатрия ёрдами масалалари бўйича бўлим тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ҳафта муддатда янги тузилаётган бўлимни юқори малакали кадрлар, биринчи навбатда, тажрибали врач-психиатр ва невропатологлар билан тўлдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтларида базавий тиббиёт маълумотига эга бўлган врачлар учун уларнинг ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини қоплаган ҳолда «психиатрия» ва «суицидология» йўналишларида ихтисослашув курсларини ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали, Андижон давлат тиббиёт институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида «психиатрия» йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқиш учун ўринлар сонини 10 нафаргача оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарори иловасининг 2-бандидаги рус тили матнидаги «психических заболеваний» сўзлари «отдельных психических заболеваний» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3606-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ПСИХИАТРИЯ МУАССАСАЛАРИ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАЁТГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қонунчиликка қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

жиноий жазо билан биргаликда тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишига олиб келадиган «ақли расоликни истисно этмайдиган руҳий ҳолати бузилган шахслар» атамасини жорий этиш;

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш масаласи кўриб чиқилганида, тиббий комиссиялар томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддатини белгилаш;

руҳий ҳолати бузилишларини даволаш бўйича алоҳида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини хусусий тиббиёт муассасаларига тақдим қилиш;

руҳий ҳолати бузилган шахсларни ҳисобга олиш ва динамик кузатиш тартиби.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил 10 майга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Олий суд

(К. Комилов),

Бош прокуратура

(Н. Рустамбеков),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Н. Жўраев),

АҚҲМИ

(Ф. Мухамедов),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасидаги буйруқлар ва бошқа идоравий ҳужжатларнинг бугунги шароитда актуаллигини ўрганиш мақсадида хатловдан ўтказиш ва унинг натижалари бўйича уларни қайта кўриб чиқиш, бекор қилиш ва янгиланган ҳужжатларни қабул қилиш.

Идоравий ҳужжатлар

2018 йил июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Адлия вазирлиги

(Н. Жўраев),

манфаатдор вазирлик

ва идоралар

3.

Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун қўшимча қулай шароитлар яратиш, соҳада хусусий тиббиётни ривожлантириш назарда тутувчи «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун

2018 йил 1 сентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов),

Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши

(К. Рафиков),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Психофаол моддаларни суиистеъмол қилаётган вояга етмаганлар устидан васийлик ўрнатиш бўйича масалаларни ҳал этиш мақсадида наркология муассасалари ҳузурида васийлик бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш мақсадида «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил 15 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Психиатрия шифохоналари ва психоневрология диспансерлари (кейинги ўринларда — психиатрия муассасалари) ҳузурида даволаш-ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисида низомни тасдиқлаш, руҳий ҳолати бузилган, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат терапияси, янги касбларга ўқитиш ва ушбу корхоналарга ишга жойлаштириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил 1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Р. Ғуломов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати йиғилишларида аҳоли орасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш масалаларини мунтазам ўрганиш ва муҳокама қилиш билан бирга амалга оширилган ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида психиатрия муассасаларини мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил 1 апрелга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Юсупалиев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Бош прокуратура

(Н. Рустамбеков),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Адлия вазирлиги

(Н. Жўраев).

7.

Руҳий ҳолати бузилиши ташҳисларини Халқаро касалликлар ва саломатлик билан боғлиқ бўлган муаммолар таснифига мувофиқлаштиришни таъминлаш (Ўзбекистон Республикасида фойдаланиш учун мослаштрилган V МКБ-10 класси)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги

(А. Азизов),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

II. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, РУҲИЙ ҲОЛАТЛАР БУЗИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ ВА ДАВОЛАШ, ШУ ЖУМЛАДАН ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ЎТКАЗИШ

8.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги олий тиббиёт таълим муассасаларига «психиатрия» йўналиши бўйича давлат гранти асосида қабул квоталарни ошириш:

Тошкент тиббиёт академияси — 15 нафар;

Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти — 10 нафардан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2018 йил 1 майга қадар

Вазирлар Маҳкамаси

(К. Акмалов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

9.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

базавий тиббий маълумотга эга бўлган шифокорлар учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ва хизмат сафари ҳаражатларини қоплаб бериб, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Андижон давлат тиббиёт институтида «психиатрия» йўналиши бўйича умумий қабул квотаси 28 нафардан кам бўлмаган ва «суицидология» йўналиши бўйича умумий қабул квотаси 14 нафардан кам бўлмаган ихтисослаштириш курсларини ташкил қилиш;

«психиатрия» йўналиши бўйича Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали, Андижон давлат тиббиёт институти, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Самарқанд давлат тиббиёт институти клиник ординатурасида ўқиш учун 10 нафаргача ўринлар сонини кўпайтириш.

Ташкилий чоралар

2018/2019 ўқув йилидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

10.

20182020 йилларда хорижий давлатларнинг етакчи клиникалари ва тиббиёт муассасаларида психиатр-шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Дастурни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил 10 майга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов)

11.

Тариф-малакавий тавсифномалар, низом ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва кейинчалик уларни психиатрия муассасалари штатлар нормативларига киритишни назарда тутган ҳолда психиатрия муассасалари мутахассислик ва лавозимлар номенклатурасини «ижтимоий фаолият бўйича мутахассис», «ижтимоий ходим» ва «давлат суд эксперти» мутахассисликлари билан тўлдириш.

Ташкилий чоралар

2018 йил 1 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов)

12.

Олий таълим тиббиёт муассасалари «Психиатрия» йўналиши бўйича магистр ва мутахассисларни ўқитиш (клиник ординатуралар учун) бўйича ўқув дастурларига мамлакатда реал суицидал ҳолатни ҳисобга олиб тайёрланган «Суицидология асослари» фанини киритиш.

Ташкилий чора

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов)

13.

Психиатрия соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш, натижалари ва ютуқларини руҳий ҳолати бузилишлари профилактикаси, диагностикаси ва даволаш чоралари самарадорлигини такомиллаштиришга кўмаклашувчи амалий фаолиятини кенг жорий этиш.

Чора-тадбирлар дастури

2018 йил 1 августга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Фанлар академияси

(Ю. Юлдашев),

АҚҲМИ

(Ф. Мухамедов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар киритиш, бунда фуқароларни тибий кўрикдан ўтказувчи чақирув (туман) комиссияси таркибидан психиатрларни чиқаришни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил 15 апрелга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Мудофаа вазирлиги

(А. Азизов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида хусусий-давлат шерикчилиги асосида руҳий ҳолати бузилган шахслар, шу жумладан ногиронларнинг меҳнат терапияси, янги касбларга ўқитиш ва ишга жойлаштириш учун даволаш-ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш.

Ташкилий чоралар

2018-2019 йилларда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(С. Холмуродов),

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти

16.

Ижтимоий-психологик жиҳатдан ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслик ва психологик инқироз ҳолатидаги шахсларга ёрдам бериш мақсадида «Ишонч телефонлари» ни ташкил қилишни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳузурида ижтимоий-психологик ёрдам хоналарида суицидал ҳолатдаги шахсларни аниқлаш ва уларга амбулатор хизмат кўрсатиш;

суицидал ҳолатдан кейинги ҳолатдаги ёки суицидал тенденциялари юзага келиши хавфи юқори бўлган шахслар терапияси ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари ҳузурида инқироз стационаларини ташкил қилиш

Ташкилий чоралар

2018 йил 1 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(А. Ахмедходжаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

вазирлик ва идоралар

17.

Аъзолари ўз жонига қасд қилган оилалар билан ишлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, мазкур тавсияларни барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тарқатиш

Ташкилий чоралар

2018 йил 1 сентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди (Ш. Жавлонов)

18.

Жароҳатловчи вазиятларда бўлган (нотўғри тарбия, яхши ташкил этилмаган кун тартиби, оиладаги зиддиятлар, алкоголь ичимликларини истеъмол қилиш) болалар ва ўсмирларга эътибор бериш ишларини кучайтириш, алкоголизм, наркомания, токсикомания бўйича бирламчи профилактика ишларини фаоллаштириш, уларнинг ота-оналари, бошқа яқин қариндошлари ва қўшнилари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида даволаш-профилактика, тарбиявий ва индивидуал ишларни олиб бориш.

Профилактик чора-тадбирлар комплекси

тасдиқлаш 2018 йил 1 майга қадар

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Юсупалиев),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов), Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти,

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

(Ш. Жавлонов),

ННТ

амалга ошириш белгиланган муддатларда

19.

Суицидологик хизмат ишини ташкил қилиш тартибини белгилаб берувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йил 1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

20.

Ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган шахсларга киритиш тартибини белгилаб берувчи, шунингдек уларни маънавий-аҳлоқий ва психологик комплекс қўллаб-қувватлаш механизмини белгилаб берувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2018 йил 1 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

21.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларида шикофор-суицидолог лавозимини жорий этиш.

Ташкилий чоралар

2018 йил 1 августга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

22.

Хорижий мутахассислар иштирокида суицидал уринишларнинг психотерапияси бўйича маҳорат дарслари, тренинглар ва илмий коференциялар ўтказишни ташкил қилиш.

Ташкилий чоралар

доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

вазирлик ва идоралар,

ННТ

23.

Суицидал уринишларга олиб келаётган саломатлик учун зарарли стресс ва таҳликали-депрессив ҳолатни бартараф этиш имкониятлари, белгилари ва тарқалиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишни ошириш.

Ахборот-мультимедия чора-тадбирлари комплекси

доимий равишда

МТРК

(А. Хаджаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

(Ш. Жавлонов)

Хотин-қизлар қўмитаси

(Ш. Нурматова),

вазирлик ва идоралар,

ОАВ

III. РУҲИЙ ҲОЛАТЛАР БУЗИЛИШИНИ АНИҚЛАШ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА АҲОЛИГА ПСИХИАТРИЯ ЁРДАМИ КЎРСАТИЛИШИ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ.

24.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш миллий Концепцияни ишлаб чиқиш:

руҳий ҳолати бузилишлари мавжудлиги белгилари мавжудлиги юзасидан камситишга йўл қўймаслик, руҳий ҳолати бузилишларига дучор бўлган шахсларга ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратиб бериш;

руҳий ҳолати бузилишларини даволаш ва диагностика қилиш, аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини инновацион ривожлантириш;

соғлиқни сақлаш тизимининг барча поғоналарида руҳий ҳолати бузилишига дучор бўлган шахсларни аниқлаш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича сифатли тиббий хизматларнинг очиқлик даражасини ошириш;

«Ўзбекистон Республикаси бош психиатри» ва «Ўзбекистон Республикаси бош суицидологи» лавозимларини жорий қилиш;

маъмуриятчилик, идоралараро мувофиқлаштирув ва секторлараро ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш;

аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида тиббий кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатишсоҳасида хусусий тиббий амалиёт ривожланишини рағбатлантириш;

руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш ва руҳий ҳолат бузилиши аломатларига эга бўлган инсонларга нисбатан салбий қарашларнинг шаклланиши ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш (руҳий ҳолати бузилишига дучор бўлган шахс «тамғаси»)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2018 йилсентябрга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Меҳнат вазирлиги

(А. Ҳайитов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Иқтисодиёт вазирлиги

(Б. Ходжаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

АҚҲМИ

(Ф. Мухамедов),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари қаторига руҳий ҳолати бузилишига дучор бўлган шахсларни киритишни назарда тутган солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида (2017 йил 11 август куни 2911-сон билан рўйхатга олинган) бўшаб қолаётган маблағлар ҳисобидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил 15 апрелгақадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов),

Савдо-саноат палатаси

(А. Икромов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

26.

Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдам кўрсатиш, туғруқ, педиатрия муассасалари ва скрининг марказларда болаларнинг руҳий ҳолат ва хулқ-атвор бузилишларини барвақт аниқлаш, диагностика қилиш ва даволашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил 1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

вазирлик ва идоралар

27.

Руҳий ҳолат бузилишлари тарқалганлиги, уларнинг бошланғич аломатлари ҳамда ўз вақтида даволамаслик оқибатлари тўғрисида аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов),

Хотин-қизлар қўмитаси

(Ш. Нурматова),

Ёшлар иттифоқи

(О. Таджиев),

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди

(Ш. Жавлонов),

«Нуроний» жамғармаси

(Ш. Жалилов),

МТРК

(А. Хаджаев),

Ўзбекистон Информацион агентлиги

(А. Кучимов)

28.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида амбулатор психиатрия ёрдами кўрсатаётган муассасалар штатида тез тиббий ёрдам ихтисослашган бригадалари фаолиятини ташкил қилиш, шунингдек, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятида касалликка чалиниш хавфи юқори бўлган гуруҳидан кичик ёшдаги болаларни кузатиш ва соғломлаштириш мақсадида «гўдаклар психиатрияси» хизматини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил 1 июлга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Халқ таълими вазирлиги

(У. Иноятов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши (С. Сариев),

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдураҳмонов),

Бухоро вилояти ҳокимлиги

(Ў. Барноев),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Э. Салиев),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(К. Турсунов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(Т.Жўраев),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Г. Мирзаев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги

(И. Собиров)

29.

Ўзбекистон Республикасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа бюросининг «Психофаол моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ руҳий, неврологик ҳолат ва хулқ-атвор бузилишларида бирламчи соғлиқни сақлашнинг тиббиёт-санитария ёрдам кўрсатиш бўғинида тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Йўриқнома» методик тавсияларини жорий этиш имкониятини ўрганиш ва ўрганиш натижаларини врачлик амалиётига татбиқ этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2018 йил 1 майга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

30.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 20172025 йиллар деменциясига муносабат билдириш бўйича Жамият соғлиқни сақлаш секторининг Глобал ҳаракатлар режасининг таҳлили, натижаларини аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимига жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Таҳлилий маълумотнома

2018 йил 1 июнга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов)

31.

Кейинчалик аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда «Руҳий саломатлик атласи» дастури бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида аҳолининг руҳий саломатлигининг даврий популяцион тадқиқотларини ўтказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил 1 январга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Психиатрия муассасаларини 2018 йилда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)га доир чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Муассасалар номланиши

Рақамли ЭЭГ тизими

(32-каналли)

УТТ (рангли доплер билан)

Автоклав

(100 л)

РентгенМослама (рақамли)

1.

1-сонли Республика психоневрология диспансери Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

1

1

2.

2-сонли Республика психоневрология диспансери Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

3.

Андижон вилояти психоневрология диспансери

1

1

2

1

4.

Бухоро вилояти психоневрология диспансери

-

-

1

1

5.

Жиззах вилояти психоневрология диспансери

1

1

1

1

6.

Кашкадарё вилояти психоневрология диспансери

1

1

2

1

7.

Навоий вилояти психоневрология диспансери

1

1

1

8.

Наманган вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

9.

Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

2

1

10.

1-сонли Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

11.

2-сонли Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

12.

Сирдарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

13.

Сирдарё вилояти психоневрология диспансери

1

14.

Тошкент вилояти психоневрология диспансери

1

1

1

15.

1-сонли Тошкент вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

16.

2-сонли Тошкент вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

17.

1-сонли Фарғона вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

18.

2-сонли Фарғона вилояти руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

19.

Хоразм вилояти психоневрология диспансери

1

1

1

1

20.

Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси

5

21.

1-сонли Тошкент шаҳар психоневрология диспансери

1

1

1

22.

2-сонли Тошкент шаҳар психоневрология диспансери

1

1

1

23.

Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси

1

1

24.

Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси

1

1

1

1

Жами

20

17

28

10

Нархи 1 дона ускуна учун (АҚШ долларида)

30 000

60 000

10 000

180 000

Асбоб-ускуналарнинг умумий қиймати (АҚШ долларида)

600 000

1 020 000

280 000

1 800 000

Ҳаммаси бўлиб

3 700 000 АҚШ доллари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур иловада кўрсатилган тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш тадбирларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра), халқаро молия институтлари ва донор-давлатларнинг грантлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 — 2020 йилларда Республика психиатрия муассасаларининг биноларини қуриш ва реконструкция қилишга доир чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Муассасалар номланиши

Қуввати

Баҳоси

(млрд сўм)*

Шу жумладан йиллар бўйича

2018 й.

2019 й.

2020

й.

Жами республика бўйича

ўрин

1 257

112,0

23,1

67,9

21,0

қатнов.

650

I. ҚУРИЛИШ

1.

2-сонли Тошкент шаҳар психоневрология диспансери

ўрин

50

11,0

6,0

5,0

қатнов.

300

II. РЕКОНСТРУКЦИЯ

2.

1-сонли Республика психоневрология диспансери Қорақалпоғистон Республикаси (реабилитация бўлими, мажбурий даволаш бўлими, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

55

15,0

3,0

6,0

6,0

қатнов.

3.

Андижон вилояти психоневрология диспансери (биринчи ва иккинчи бўлим, маъмурият, қозонхона, ошхона, поликлиника, кир ювиш хонаси, ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

380

12,2

2,2

5,0

5,0

қатнов.

250

4.

Бухоро вилояти психоневрология диспансери (даволаш қисми, маъмурият, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

12

2,6

2,6

қатнов.

5.

Қашқадарё вилояти психоневрология диспансери (даволаш қисми, дорихона, ошхона, кир ювиш хонаси ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

5,5

1,5

4,0

қатнов.

50

6.

Наманган вилояти психоневрология диспансери (даволаш қисми ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

210

12,2

3,5

8,7

қатнов.

7.

Самарқанд вилояти психоневрология диспансери (даволаш қисми, дорихона, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

3,5

3,5

қатнов.

8.

2-сонли Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси (маъмурият, қабул бўлими, лаборатория, дорихона, бухгалтерия тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

бошқа объектлар

2,5

2,5

қатнов.

9.

Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси (бинонинг иккинчи қавати, канализация ва сув таъминоти)

ўрин

3,5

3,5

қатнов.

50

10.

Сирдарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси (бинонинг тўртинчи қавати, корпус ва бошқа объектлари)

ўрин

130

6,0

6,0

қатнов.

11.

Тошкент вилояти психоневрология диспансери (коммуникация, кир ювиш хонаси, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

бошқа объектлар

2,0

2,0

қатнов.

12.

1-сонли Тошкент вилоятируҳий касалликлар шифохонаси (тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

бошқа объектлар

1,5

1,5

қатнов.

13.

1-сонли Фарғона вилояти руҳий касалликлар шифохонаси (даволаш корпуслари, маъмурият, кир ювиш хонаси, стерилизация, лаборатория, дорихона, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

420

7,8

3,3

4,5

қатнов.

14.

Хоразм вилояти психоневрология диспансери (коммуникация, тўсиқлар ва ҳудудни ободонлаштириш)

ўрин

бошқа объектлар

3,0

3,0

қатнов.

15.

1-сонли Тошкент шаҳар психоневрология диспансери (кир ювиш хонаси, овқат тайёрлаш қисми, дезокамера, лаборатория)

ўрин

бошқа объектлар

3,5

3,5

қатнов.

16.

Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси (1-даволаш корпуси, физотерапия корпуси ва тўсиқлар)

ўрин

бошқа объектлар

6,0

6,0

қатнов.

17.

Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси (1, 2-даволаш корпуслари, коммуникация ва тўсиқлар)

ўрин

бошқа объектлар

14,2

3,5

5,7

5,0

қатнов.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш-реконструкция ва қурилиш ишларини олиб бориш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва тендери савдолари натижаларига қараб белгиланган тартибда тўғрилаб ўзгартирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 07/18/3606/0903-сон)