31.08.2000 йилдаги 123-II-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2021
 LexUZ шарҳи
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами уларнинг қонуний вакиллари илтимосига биноан ёки розилиги билан ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда кўрсатилади.
Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадирлар.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Касб билан боғлиқ фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун тиббий монеликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда тўпланган тажриба ва илмий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти билан (беш йилда камида бир марта) қайта кўриб чиқилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатилишида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки бошқа қонуний вакиллари, улар бўлмаган ҳолларда эса — ижтимоий таъминот ёки махсус таълим психиатрия муассасаси маъмурияти ҳимоя қиладилар.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Фуқарода руҳий ҳолатнинг бузилиши борлиги, у психиатрия ёрдами учун мурожаат этганлиги ва шундай ёрдам кўрсатадиган муассасада даволангани ҳақидаги маълумотлар, шунингдек руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисидаги бошқа маълумотлар қонун билан кўриқланадиган шифокор сири ҳисобланади. Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун унинг илтимосига ёки унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан уларга мазкур шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисида ва унга кўрсатилган психиатрия ёрдами тўғрисида тушунарли шаклда ва беморнинг руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар тақдим этилиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахсни, шунингдек қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсни даволаш учун розилик уларнинг қонуний вакиллари томонидан, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар уларга маълум қилинганидан кейин, берилади.
Фақат қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётганда, шунингдек ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ғайриихтиёрий тартибда стационарга ётқизилаётганда даволаш чоралари руҳий ҳолати бузилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ўтказилиши мумкин. Бундай шахсларга нисбатан руҳий ҳолат бузилишларини даволаш учун жарроҳлик усулларини ҳамда асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган бошқа усулларни қўлланишга, шунингдек уларда тиббий воситалар ва усулларнинг синовларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар шахс ушбу Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича диспансер кузатуви остида бўлса, у ўзининг ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор психиатр томонидан мустақил равишда ёки суд ажримига кўра қабул қилинади.
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор, ушбу Қонуннинг 25-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, шундай текширув учун ушбу Қонуннинг 21-моддаси биринчи қисмида санаб ўтилган асослар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган аризага биноан шифокор психиатр томонидан қабул қилинади. Ариза психиатрия текширувидан ўтказилиши лозим бўлган шахснинг қариндошлари, ҳар қандай ихтисосликдаги шифокор томонидан берилиши мумкин.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Шахсни психиатрия стационарига жойлаштириш, ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда, ихтиёрий тартибда унинг илтимосига биноан ёки розилиги билан амалга оширилади.
Қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилади.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича психиатрия стационарига жойлаштирилган шахс психиатрия муассасасининг шифокор психиатрлар комиссияси томонидан 48 соатдан ошмаган муддатда мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим бўлиб, комиссия стационарга ётқизилганлик қай даражада асослилиги тўғрисида қарор қабул қилади. Ётқизиш асоссиз деб топилган ва ётқизилган шахс психиатрия стационарида қолиш истагини билдирмаган ҳолларда, у дарҳол стационардан чиқарилиши керак.
Ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар бўйича шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш тўғрисидаги масала психиатрия муассасаси жойлашган ердаги судда ҳал қилинади.
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилиши лозим бўлган аризага шифокор психиатрлар комиссиясининг шахснинг психиатрия стационарида бундан буён бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(32-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига жойлаштирилган ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаган шахс ва қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс психиатрия муассасаси шифокор психиатрларининг комиссияси томонидан ушбу Қонун 28-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда мажбурий текширувдан ўтказилиши керак. Бу шахслар дастлабки олти ой мобайнида шифокор психиатрлар комиссияси томонидан ҳар ойда камида бир марта стационарда бўлишини узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун текширувдан ўтказилишлари лозим. Стационарда бўлиш олти ойдан ортиқ узайтирилганда шифокор психиатрлар комиссияси томонидан текширув олти ойда камида бир марта ўтказилади.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган, аммо қонуний вакилга эга бўлмаган даволанувчиларнинг қонуний вакили вазифасини бажаришлари;
(35-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ихтиёрий равишда психиатрия стационарига ётган даволанувчини, агар психиатрия муассасасининг шифокор психиатрлари комиссияси томонидан ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун ушбу Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган асослар аниқланса, уни чиқариш рад этилиши мумкин. Бу ҳолда психиатрия стационарида бўлиш, ётишни узайтириш ва стационардан чиқариш масалалари ушбу Қонуннинг 28—31-моддаларида, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ижтимоий таъминот психиатрия муассасасига жойлаштириш учун руҳий ҳолати бузилган шахснинг шахсий аризаси ва шифокор психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг хулосаси, ўн саккиз ёшгача бўлган шахс ёки қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс учун эса — шифокор психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг хулосаси асосида васийлик ва ҳомийлик органи қабул қилган қарор асос ҳисобланади. Хулоса шахсда унинг ихтисослашмаган ижтимоий таъминот муассасасида бўлиш имкониятидан маҳрум этадиган руҳий ҳолатнинг бузилиши борлиги ҳақидаги, муомалага лаёқатли шахсга нисбатан эса — шунингдек уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги масалани суд олдига қўйиш учун асослар йўқлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши керак.
чиқарилаётган шахснинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилининг, ўн саккиз ёшгача бўлган шахсни ёки қонунда белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсни парваришлаш мажбуриятини зиммасига олаётган қариндошларининг аризасига биноан амалга оширилади.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)