Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 октябрь,
34/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 октябрдаги 34/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Банк активлари таваккалчилик даражаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
I гуруҳ — таваккалчилик даражаси 0 фоиз;
II гуруҳ — таваккалчилик даражаси 20 фоиз;
III гуруҳ — таваккалчилик даражаси 50 фоиз;
IV гуруҳ — таваккалчилик даражаси 100 фоиз;
V гуруҳ — таваккалчилик даражаси 150 фоиз;
VI гуруҳ — таваккалчилик даражаси 200 фоиз;
VII гуруҳ — таваккалчилик даражаси 300 фоиз.».
2. 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Таваккалчилик даражаси бўйича I гуруҳга қуйидагилар киради:
банкда ва унинг филиалларида нақд пул кўринишида сақланаётган миллий ва чет эл валютаси (жумладан, банк омборларида ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки омборларида сақланаётган тижорат банкларига тегишли олтин қуймалар)».
3. 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Таваккалчилик даражаси бўйича II гуруҳга қуйидагилар киради:».
4. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Таваккалчилик даражаси бўйича III гуруҳга қуйидагилар киради:».
5. 23-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Таваккалчилик даражаси бўйича IV гуруҳга қуйидагилар киради:
банк томонидан берилган барча кредитлар, мазкур Низомнинг 20, 21, 22, 24, 241 ва 242-бандларида кўрсатилган кредитлар бундан мустасно;»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дастлабки гаров ҳуқуқи банкка тегишли бўлмаган кредитлар;».
6. 24-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Таваккалчилик даражаси бўйича V гуруҳга қуйидагилар киради:»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан 2 баробаригача бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробари ва ундан паст бўлган кредитлар.».
7. Қуйидаги мазмундаги 241 ва 242-бандлар билан тўлдирилсин:
«241. Таваккалчилик даражаси бўйича VI гуруҳга қуйидагилар киради:
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 1 йилдан 3 йилгача ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 2 баробари ва ундан юқори бўлган кредитлар;
аҳолига автомобиль сотиб олиш учун ажратилган кредитни қайтариш муддатининг қолган қисми 3 йил ва ундан узоқ ва йиллик фоиз ставкаси қайта молиялаш ставкасининг 1,5 баробаридан юқори бўлган кредитлар.
242. Таваккалчилик даражаси бўйича VII гуруҳга автомобиль сотиб олиш учун:
юридик шахсларга ажратилган кредитнинг гаров таъминотига автомобиль қабул қилинган кредитлар;
аҳолига ажратилган кредитнинг қолдиғи сотиб олинган автомобиль қийматининг 75 фоизидан ортиғини ташкил этган кредитлар.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон)