01.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3020
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 01.06.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3020
Кучга кириш санаси
01.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 майдаги ПФ-5430-сон «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тегишли адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари, уларнинг алоҳида бўлинмалари, бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, диний ташкилотларнинг (бундан буён матнда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб юритилади) ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) ҳақида хабардор қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
18. Адлия органи томонидан тадбирни ўтказиш мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолларда тақиқланганда, нодавлат нотижорат ташкилоти адлия органининг хатида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, Хабарномани қайтадан белгиланган тартибда расмийлаштирган ҳолда такроран адлия органига тақдим этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақидаги маълумотлар

1.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг тўлиқ номи

2.

Тадбирни ўтказишдан мақсад

3.

Тадбирнинг шакли ва мавзуси (кун тартиби)

4.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, талабалар, аёллар ва ҳ.к.)

5.

Тадбирни ўтказиш манзили ҳамда масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

б) туман, шаҳар

в) маҳалла, мавзе, кўча

г) уй

д) тадбирда замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг махсус дастурлари орқали масофадан туриб (онлайн) иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар (агар тадбирда онлайн иштирок этиш кўзда тутилган бўлса)

6.

Тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар сони

7.

Тадбирни ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат (мазкур банд Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилганда тўлдирилади)

8.

Тадбир ўтказилиши режалаштирилаётган вақт (йил, ой, кун, соат)

9.

Тадбирни молиялаштириш манбалари (агар мавжуд бўлса)

10.

Тадбирни ўтказишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг номи (агар мавжуд бўлса)

11.

Тадбирда фойдаланиши мўлжалланган тарқатма, босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса илова қилинади)

12.

Тадбирда иштирок этувчи чет эл фуқаролари ҳақидаги маълумот (Адлия вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтган чет эл фуқароси бўйича ушбу банднинг «б»–»д» кичик бандлари тўлдирилмайди)

а) Ф.И.О.

б) фуқаролиги

в) яшаш жойи

г) туғилган санаси

д) иш жойи ва лавозими

е) аккредитация карточкаси рақами

Раҳбар


___________________
(имзо)


______________________________

(Ф.И.О. ва телефон рақами)

(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 15 майдаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3020-1, 15.05.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/3020-1/0281-сон)