Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018 04.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2679
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 04.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2679
Кучга кириш санаси
08.06.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2679]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 308-мҳ-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3020, 01.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ж. Ачилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармаси (Х. Мелиев) тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида бир ойлик муддатда Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низомни тушунтириш бўйича семинар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир М. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 4 июндаги 177-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, адлия органларида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотлари (бундан буён матнда ННТ деб юритилади), шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари), шунингдек бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари (бундан буён матнда халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари деб юритилади), диний ташкилотлар томонидан тадбирлар ўтказилишини, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ҳамда бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида бевосита ННТ томонидан ташкиллаштирилган, ўз уставида (низомида) белгиланган мақсадларга эришиш учун конференция, семинар, тренинг, йиғилиш, акция, давра суҳбати, учрашув, симпозиум ва бошқа шаклларда шахсларни тўплаш тадбир деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом сиёсий партиялар томонидан ўтказиладиган тадбирлар, диний ташкилотларнинг ибодат, диний расм-русумлар ва маросим тарзидаги тадбирларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги тадбирларни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг уставига (низомига) мувофиқ унинг раҳбар органлари йиғилишлари, ННТнинг, шу жумладан халқаро ва чет эл ННТнинг ваколатхона ва филиаллари томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бош ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилот фаолияти билан боғлиқ ўтказиладиган тадбирлари, башарти уларда учинчи шахсларнинг (Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари) иштирок этиши назарда тутилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия (рухсатнома) олиш талаб қилинадиган фаолият тури бўйича тегишли лицензияга (рухсатномага) эга бўлган ҳолда ушбу фаолият турини амалга ошириш юзасидан ўтказиладиган тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, давлат дастурлари ва миллий режаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг девони, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларида ўтказилиши назарда тутилган тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган давлат гранти доирасида ўтказиладиган тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган ёки улар билан келишилган режаларга мувофиқ ўтказиладиган оммавий жисмоний-тарбия ва спорт тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ННТнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий тадбирлари (ваколатли орган томонидан берилган рухсатнома нусхаси тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиш талаб этилмайдиган тадбирлар ҳақида адлия органига тадбир ўтказилишидан камида беш кун олдин ёзма равишда хабар берилади, бундан бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда ННТ вакилининг иштирок этиш ҳоллари мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро, республика, вилоятлараро ННТ, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхона ва филиаллари томонидан ўтказиладиган тадбирлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудларида фаолият олиб борадиган ННТ томонидан ўтказиладиган тадбирлар — ННТ рўйхатдан ўтган ҳудудий адлия органлари билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро ва чет эл ННТларнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Келишиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ННТ ўз ихтиёрига кўра ҳар бир алоҳида тадбирни ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш учун адлия органига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбирлар режаси (рўйхати) йиллик, чораклик ёки ойлик бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли адлия органида рўйхатдан ўтган икки ёки ундан ортиқ ННТ томонидан ҳамкорликда тадбир ўтказиш режалаштирилган бўлса, ушбу тадбирни ўтказишни келишиш юзасидан ташкилотчи ННТларнинг бири томонидан мурожаат қилиниши етарли ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш учун ННТ тадбир ўтказилиши мўлжалланган санадан камида йигирма кун олдин, хорижий давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган тадбирлар бўйича тадбир ўтказилишидан, худди шунингдек хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган тадбирда иштирок этиши режалаштирилган бўлса, уларнинг ташрифидан камида бир ой олдин тегишли адлия органига ёзма равишда мурожаат этиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини) келишиш ҳақидаги мурожаатда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши ёки унга илова қилиниши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирнинг номи, мазмуни (кун тартиби), мақсади ва шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирда иштирок этиши режалаштирилган шахслар сони ва мақсадли гуруҳлар (вояга етмаганлар, талабалар, аёллар ва ҳ.к);
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир ўтказиладиган жой ва аниқ сана, шу жумладан тадбирнинг бошланиш ва тамом бўлиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирни молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарқатма, босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг (мавжуд бўлса) нусхалари (намуналари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилинган сана, ваколатли шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тадбирларнинг йиллик, чораклик ёки ойлик режасини (рўйхатини) тақдим этиш муддати унда назарда тутилган биринчи тадбир ўтказиладиган санага қараб аниқланади. Бунда тадбирлар режасида (рўйхатида) назарда тутилган ҳар бир алоҳида тадбир бўйича мазкур Низомнинг 8-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар тегишли тадбир ўтказилишидан камида йигирма кун олдин тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тадбирда хорижий давлат фуқароси (фуқаролари) иштирок этиши режалаштирилаётган бўлса, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча тарзда хорижий давлат фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, фотосурати, иш жойлари кўрсатилган маълумотнома ҳамда унинг келиб-кетиш дастури тақдим этилиши керак, бундан белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган хорижий давлат фуқаролари мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқаро ва чет эл ННТнинг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланаётганда уларнинг лойиҳалари, ўтказиладиган тадбирда фойдаланиш ёки тарқатиш учун хорижий давлатда тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келиш режалаштирилганда уларнинг нусхалари (намуналари) тадбир ўтказилишидан камида бир ой олдин адлия органига келишиш учун тақдим этилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Босма, аудиовизуал ва бошқа материалларни келишиш учун тақдим этилган ёзма мурожаатда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланаётган босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг лойиҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатда тайёрланган босма, аудиовизуал ва бошқа материалларнинг нусхалари (намуналари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларнинг номи, мазмуни, мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни тайёрлаган шахслар ҳақида маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, туғилган жойи ва санаси, иш жойи кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларнинг қаерда, қачон, кимларга тарқатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаат қилинган сана, ваколатли шахснинг имзоси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тадбир ёки тадбирлар режасини (рўйхатини), босма, аудиовизуал ва бошқа материалларни келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар адлия органи томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлат ҳудудида ташкиллаштириладиган, худди шунингдек хорижий фуқаролар иштироки этиши назарда тутиладиган тадбирларни келишиш ҳақидаги ҳужжатлар адлия органи томонидан йигирма беш кун ичида кўриб чиқилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида тадбирни ўтказиш билан боғлиқ ўзгаришлар бўлган тақдирда, ННТ бу ҳақда адлия органига бир иш куни ичида ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотларни илова қилган ҳолда ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тадбир ёки тадбирлар режаси (рўйхати) ҳамда босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилиши юзасидан қўшимча саволлар вужудга келганда адлия органи томонидан ННТдан асослантирилган тарзда қўшимча ҳужжатлар сўралиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг 14-15-бандларида кўрсатилган ҳолатлар адлия органлари томонидан ҳужжатларни кўриб чиқишнинг умумий муддатига таъсир қилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия органи тадбир ўтказиш, босма, аудиовизуал ва бошқа материалларни тайёрлаш ва тарқатишни келишиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини, уларнинг қонун ҳужжатларига ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, адлия органи ННТ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни олган ташкилот ўн кун ичида ўз хулосасини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хулосада тадбир ўтказилишига, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишига розилик бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикр мавжуд бўлса, у ҳолда ташкилот ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Адлия органи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан тадбирни ўтказишга, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишига розилик бериш ёки сабабларини кўрсатган ҳолда розилик беришни рад этиш тўғрисида ННТни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидаги ҳолларда тадбирни ўтказишга, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишига розилик бериш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбир, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказиш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилиш, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишга қаратилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган ҳамда адлия органлари томонидан Низомнинг 15-бандига асосан сўралган қўшимча ҳужжатлар (маълумотлар) тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар (маълумотлар) ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларида белгиланган муддатларда тақдим қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда (маълумотларда) нотўғри ахборот келтирилганлиги аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тадбир ўтказилишига, босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишига розилик бериш рад этилганда, ННТ рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиш ва адлия органига такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тадбир ННТ томонидан адлия органига тақдим этилган ҳужжатларга (маълумотларга) мувофиқ ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тадбирнинг қонун ҳужжатларига ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсадларга мувофиқ ўтказилиши учун ННТ раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. ННТ адлия органи вакилига мониторинг қилиш учун ўзи ўтказаётган тадбирга эркин кириш имконини бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органи ННТга ўтказиладиган тадбирда ўз вакилининг иштирок этиши ҳақидаги маълумотни ёзма равишда бериши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ННТ раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган шахс тадбирни мониторинг қилиш учун ташриф буюрган адлия органи вакилига тадбирни кузатиш, унинг қонун ҳужжатларига ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсадларга мувофиқ ўтказилишини баҳолаш учун барча материаллар ва маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиши ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларни таъминлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия органи зарур ҳолларда ННТдан тадбир ўтказилгандан сўнг тегишли маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 27 июлдаги 193-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2679-1, 27.07.2016 й.) буйруғига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 30-сон, 369-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида (низомида) белгиланган мақсадларга мувофиқ ўтказилаётган тадбирга адлия органи вакили томонидан аралашишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ННТ адлия органи вакилининг тадбир давомида қилган ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 297-модда; 2016 й., 30-сон, 369-модда)