1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
3.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Фарғона вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар билан биргаликда бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар, ишламай турган ва кам қувватли корхоналар хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижаси бўйича улардан келгусида самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотишга тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармони ҳамда «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарорига асосан вилоят ҳокимлиги томонидан 49 та фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ва самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарғона вилояти ҳокимлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда 2-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларида кичик саноат зоналарининг дирекцияларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил қилиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет ҳисобидан лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилган ҳолда тегишли лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини, кичик саноат зоналаридан ташқарида зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришни ва тегишли инфратузилмаларни ташкил этишни назарда тутувчи, шаҳарсозлик норма ва қоидалари, ёнғинга қарши, экология ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини инобатга олган ҳолда тайёрлаш ва тасдиқлашни ташкил этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ кичик саноат зоналари ҳудудларида йўл-транспорт, ишлаб чиқариш-муҳандислик инфратузилмаларини тиклаш ва қуриш чора-тадбирларини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фарғона вилоятининг туман (шаҳар)лари ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш марказлари» ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқарув органларига бириктириб берилган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларни), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин, бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
672-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотишга тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари, шунингдек хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Объект номи
Жойлашган манзили
Балансда сақловчи
Идоравий мансублиги
Балансда сақловчи таклифи
Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари
1.
Маъмурий бино
Ёзёвон тумани, «Янгиобод» ҚФЙ
Ёзёвон тумани ҳокимлиги
Фарғона вилоят ҳокимлиги
«Нол» қийматда бериш
2.
Собиқ «Лола» мактабгача таълим муассасасининг бино ва иншоотлари
Қувасой шаҳар, «Ёшлик» МФЙ
Қувасой шаҳар ҳокимлиги
Фарғона вилоят ҳокимлиги
Оммавий савдоларда сотиш
Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар
3.
«Дўстлик-Марғилон» МЧЖнинг 48 фоиз давлат улуши
Марғилон шаҳар, Ҳиёбон кўчаси, 65а-уй
Фарғона вилоят рақобат бошқармаси
Давлат рақобат қўмитаси
Оммавий савдоларда сотиш
4.
«Уcто» МЧЖнинг
72,26 фоиз давлат улуши
Қўқон шаҳар, 1-МФЙ, Шижоат кўчаси, 1-уй
Фарғона вилоят рақобат бошқармаси
Давлат рақобат қўмитаси
Оммавий савдоларда сотиш
5.
«Фреш Экспресс» МЧЖнинг
13,7 фоиз давлат улуши
Ўзбекистон тумани, «Ражабгарди» ҚФЙ, Ўқчи қишлоғи
Туман ободонлаштириш бошқармаси
Фарғона вилоят ҳокимлиги
Оммавий савдоларда сотиш
6.
«Бағдод моддий техника таъминоти» МЧЖнинг 97,49 фоиз давлат улуши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши ҳисобига «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга бериладиган ишлаб чиқариш майдонларидан ташқари.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги 672-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 17 майдаги 291-сон қарори 1-иловасининг 84, 85 ва 86-позициялари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 19 майдаги 295-сон қарори 2-иловасининг 59 ва 66-позициялари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 927-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 09/18/1007/2303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)