17.01.2017 йилдаги ПФ-4933-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРКОРЛИК МАҚСАДЛАРИДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ СОТИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва бу жараённи жадаллаштириш, уларни хусусийлаштиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, хусусий мулк қилиб сотилган объектларда рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муниципал мулкни сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини баҳолаш активлар қийматига таъсир қилувчи бозорнинг жорий конъюнктурасини ва объектив омиллар йиғиндисини ҳисобга олувчи янгиланган миллий стандартлар асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 апрелдаги ПФ-66-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар тақиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг талабгор резидентларидан танлов савдоларида давлат мулки объектларини сотиш вақтида буюртманома ва бизнес-режадан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, давлат мулкининг стратегик объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан, объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат мулки объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган қуйидаги шакллар жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд биржасида аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан электрон шаклда ўтказиладиган танлов ва аукцион.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йилнинг 1 апрелига қадар акциядорлик жамиятларининг рўйхати ҳамда уларнинг акцияларини халқаро амалиётга мувофиқ аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш тартиби юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда давлат мулки объектларини сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз вақтида топиш ва рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни танлов савдоларига тезкорлик билан қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг оммавий ахборот воситаларида, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ белгиланган мезонларга, шу жумладан, инвестицияларнинг ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартларига риоя этилган ҳолда савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар расмий нашр этилган кундан бошлаб 60 кундан ошмаган муддатда давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказишни ташкил қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан республика минтақаларида ўтказилган ёппасига хатлов натижалари бўйича хусусий мулк қилиб, шу жумладан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш учун 600 тадан кўпроқ фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда хатлов натижаларига кўра аниқланган давлат мулки объектларини хусусий мулк қилиб, шу жумладан «ноль» харид қийматида сотиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки стратегик объектларининг ягона рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинадиган давлат мулки объектларини аниқлаш мезонларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-4933-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 41-модда, 27-сон, 608-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2019 й., 06/19/5666/2636-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон, 30.12.2021 й., 06/21/45/1228-сон; 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 16.04.2025 й., 06/25/66/0348-сон)