19.05.2017 йилдаги 295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатга тегишли объектларни ва активларни хусусий мулк қилиб сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нул» харид қиймати бўйича танлов асосида сотиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириладиган фойдаланилмаётган кўчмас давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган, ваколатли органлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарорига кўра бузиб ташланадиган давлат мулки объектлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари кўрилаётган кўчмас давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, ҳар бир ҳудуднинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, 3-иловада кўрсатилган давлат мулки объектларини бузиб ташлаш натижасида бўшайдиган ер участкаларидан, шу жумладан уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларига танлов асосида бериш йўли билан улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 1-иловага киритилган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «ноль» харид қиймати бўйича сотиш юзасидан танловлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2-иловага киритилган давлат мулки объектларини, шунингдек давлат корхоналари ва хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушларни баҳолаш ва сотувга қўйиш жадвалларини тасдиқласин ҳамда уларнинг бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар 3-иловада кўрсатилган объектларни бузиб ташлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни бузишда бўшайдиган фойдаланиш учун яроқли бўлган қурилиш материалларини сотишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансда сақловчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек тасдиқланган харажатлар сметаси доирасидаги бюджет маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
295-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 392-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.03.2019 й., 09/19/198/2728-сон)