01.04.2016 йилдаги СҚ-85-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Абдусаматовнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (бундан буён матнда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деб юритилади) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб ва муҳокама қилиб, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти қонун ҳужжатларида унинг зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 16 майда қабул қилинган СҚ-36-III-сонли Қарорида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни тиклаш устидан давлат назоратини амалга оширишни кучайтириш, атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини таъминлаш ва уни соғломлаштириш, шунингдек соҳага оид қонунчилик базасини такомиллаштиришни давом эттириш Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг устувор вазифалари этиб белгилаб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига келиб тушган маблағлар 23 фоизга кўпайди ва 16,0 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди. Давлат бюджетига ўтказилган маблағлар ҳажми 44 фоизга кўпайиб, 9,0 млрд сўмдан ортиқ маблағни ташкил этди. Табиатни муҳофаза қилишга сарфланган харажатлар эса 10 фоизга кўпайиб, 1,1 млрд сўмдан ортиқроқни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майда қабул қилинган 142-сонли қарори билан тасдиқланган 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастуридаги ҳамда 2015 йилда республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастуридаги тадбирларни бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида табиий сув ҳавзаларининг 555,4 минг гектар майдонидан 352,4 минг гектари балиқчилик корхоналарига ижарага берилди. Республиканинг табиий сув ҳавзаларида 22,0 минг тоннадан ортиқ, сунъий сув ҳавзаларида 38,0 минг тоннадан ортиқ балиқ овланди. Табиий сув ҳавзаларига 3,9 миллиондан ортиқ овланадиган майда балиқлар қўйиб юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрда қабул қилинган 286-сонли ва 287-сонли қарорлари билан экологик назорат соҳасидаги намунавий қоидалар ва жамоат экологик назоратини амалга ошириш бўйича намунавий низомлар тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат экологик назоратини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида республикамизнинг барча минтақаларида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг 20 мингдан зиёд вакилларидан иборат бўлган экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларига номзодлар рўйхати шакллантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни тиклаш юзасидан 2015 йилда 14 та минтақавий дастур таклиф этилди ва улар ҳукумат томонидан маъқулланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурларга мувофиқ 6 та янги инкубацион цех, 7 та питомник ва асалари билан шуғулланувчи 24 та хўжалик ташкил этилди. 448,43 га бузилган ерлар яроқли ҳолга келтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий объектларга ишлаб чиқариш қуввати 74 кВт электр энергияга тенг бўлган 307 та қуёш панели ўрнатилди. Натижада 1,7 минг куб. метр табиий газ тежалди, атмосфера ҳавосига углерод оксиди чиқарилиши 3,2 тоннага камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил мобайнида 4,17 мингта экологик сертификат берилди (2014 йил билан таққослаганда бу кўрсаткич 20 фоизга ортди), шулардан 2,7 мингтаси ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ва хизматлар учун ҳамда 1,4 мингтаси экологик хавфли чиқинди ва маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар билан бир қаторда ҳал этилиши зарур бўлган айрим камчилик ҳамда муаммолар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар юзасидан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинг натижалари Андижон вилоятининг Андижон, Асака шаҳарларида (тозалаш иншоотларининг тозалаш самарадорлиги 40 фоиздан ошмайди), Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги «Пен-Шенг» қўшма корхонасида, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида, Хоразм вилоятининг Урганч, Питнак, Хива шаҳарларида, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ва «Биокимё» АЖ аэрация станциясида тозалаш иншоотлари самарасиз ишлаётганлигини кўрсатмоқда. Тошкент вилоятидаги «ЮТМ парранда» ва «Ғазалкентойна» корхоналарининг тозалаш иншоотлари эса умуман ишламаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрда қабул қилинган «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарори талаблари ижроси етарли даражада таъминланмаган. 2015 йилда республика бўйича чиқиндиларни тўплашга мўлжалланган қўшимча 2120 та пункт қурилиши режалаштирилгани ҳолда атиги 808 таси ёки 38% қурилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 16 майда қабул қилинган СҚ-36-III-сонли Қарори билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси зиммасига бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўсимлик ва ҳайвонот олами хилма-хиллигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами объектларининг давлат ҳисоби ва кадастрини юритиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи юклатилган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Сенатнинг ушбу топшириғи бажарилмаган. Бу эса, ўз навбатида ўсимлик ва ҳайвонот олами хилма-хиллигини таъминлаш борасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга тўсқинлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурини рўёбга чиқаришда ҳам қатор камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ушбу Дастурнинг ижро этилиши устидан тегишли назорат ўрнатилмади. Натижада Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида тозалаш иншоотларини қайта қуриш, унинг базасида агрегатларни модернизация ва реконструкция қилиш, қуввати 450 МВт бўлган иккинчи буғ-газ ускунасини қуриш орқали «Навоий ИЭС» акциядорлик жамиятини кенгайтириш, ОТМК акциядорлик жамиятининг «Қалмоқир» руда кони тупроқларини қайта ишлаш борасидаги ишлар ҳанузгача бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг талаблари лозим даражада бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги амалдаги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида муаммоларга олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш соҳасида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тузилмалари ишларининг самарадорлигини ошириш зарурлиги алоҳида қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Абдусаматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс режа ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик базасини янада такомиллаштирсин ҳамда давлат назоратини кучайтиришга доир ишлар самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг сўзсиз ижро этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда Экологик назорат жамоат инспекторларини махсус тайёргарликдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро комплекс бошқариш, атроф муҳитнинг экологик ҳолатини яхшилаш ва аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид фаолиятини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастуридаги ва тегишли ҳудудий дастурлардаги тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан ҳамкорликда чиқиндиларни қайта ишловчи, ресурс тежайдиган, кам чиқинди чиқарадиган ёки чиқинди чиқармайдиган технологияларни қўллашга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан ҳаракатларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги экологик муаммоларни ҳал этишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва бу жараёнга донорларнинг техник кўмак маблағларини жалб қилиш бўйича ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш борасидаги билимларни тарғиб қилиш, фуқароларни табиий ресурсларга эҳтиёткор муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш бўйича ишларни кучайтирсин, шунингдек экологик таълим савиясини оширишга доир тадбирларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини рўёбга чиқаришга доир қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АК, Олмалиқ КМК АЖнинг 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурига киритилган тегишли тадбирларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Абдусаматов), Ўзбекистон Фанлар академияси (Ш. Салихов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Тешаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Алимов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (С. Арабов) бир ой муддатда Сенатнинг 2015 йил 16 майда қабул қилинган СҚ-36-III-сонли Қарори 4-бандининг бажарилмаганлиги сабаблари тўғрисида Сенатга ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ахборотини, шунингдек, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли чоралар кўриш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг, табиатни муҳофаза қилиш дастурларининг ижро этилишини вақти-вақти билан ўрганиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурининг, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли ҳудудий комплекс чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрда қабул қилинган «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарорининг ижро этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Абдусаматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор талабларининг ижро этилишига доир комплекс чора-тадбирларни қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор ижроси тўғрисида Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасига йилнинг ҳар чорагида ахборот тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Қарор ижро этилишини назорат қилиш Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (Б. Тажиев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-85-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 4-сон, 127-модда)