08.10.2015 йилдаги 287-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 195-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда методик ёрдам кўрсатишни ва кўмаклашишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 8 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
287-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намунавий низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Намунавий низом жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартибини ҳамда жамоатчилик экологик назорати субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамоатчилик экологик назорати — атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга доир жамоатчилик чора-тадбирлари тизимидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамоатчилик экологик назорати Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунларига, ушбу Намунавий низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамоатчилик экологик назорати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонунийлик, холислик, мустақиллик, ошкоралик, шахс, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тамойиллари таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар жамоатчилик экологик назоратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ҳолатини кузатиб бориш, атроф муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитдаги ўзгаришлар, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар жамоатчилик экологик назоратининг объектлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ифлосланишига ва табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида жамоатчилик экология назоратчилари тизимини шакллантириши ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар ва уларнинг мурожаатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида чора кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аҳолининг, аҳоли яшаш пунктларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотларга эга бўлган экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонунчиликда белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларга ушбу маълумот билан ўз вақтида ва тўлиқ бепул танишишини таъминлаши зарур, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон экологик ҳаракати, ўз уставидаги вазифаларига мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг экологик назоратни амалга оширишдаги иштирокини янада кучайтиришга доир тавсиялар ҳам ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорат соҳасидаги фаолияти фуқароларнинг тегишли ўзини ўзи бошқариш ҳудудида (шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар ҳамда шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар маҳаллаларида) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда ушбу Намунавий низомнинг 5-бандида санаб ўтилган тамойиллар билан бир қаторда демократизм, ижтимоий адолат, мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналар таъминланиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик экологик назорат бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари, туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамоатчилик экологик назорати бўйича фаолиятга умумий раҳбарлик фуқаролар йиғинининг раиси ҳамда фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси раиси томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиясининг жамоатчилик экологик назорати соҳасидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ амалга оширилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назорати бўйича фаолиятни амалга ошириш мақсадида Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари, коммунал хизматлар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари, ички ишлар органлари (профилактика бўйича инспекторлар), Ёшлар иттифоқи бўлинмалари вакилларини, фуқаролар йиғинининг раиси маслаҳатчиларини ва соҳалар бўйича комиссиялар вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ҳамда бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолатини ва атроф муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда хабардор бўлган ўзининг ваколатли вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этиши тўғрисида таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзлари аниқлаган ҳолати тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қиладилар ва ахборот оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганишни, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитадилар ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қиладилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашадилар, экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича, шу жумладан жамоатчилик экология назоратчилари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қиладилар;
(17-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамоатчилик экологик назоратининг самарадорлигини ошириш учун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг ҳудудларида ташкил этилган маслаҳат марказлари негизида жамоатчилик экология назоратчиларига қисқа муддатли курслар ўтказишда кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳудудларда жойлашган таълим муассасалари фуқаролар йиғинлари мурожаатига биноан аҳолининг экологик маданиятини ошириш ишлари доирасида турли тадбирларни ўтказиш, жамоатчилик экология назоратчилари учун қисқа муддатли курслар ташкил қилиш учун ўқув жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналарини тақдим этишлари мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари экологик назоратни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассис ва экспертларни қонунчиликка мувофиқ жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик экологик назорати бўйича ваколатларини амалга ошириш учун ўз маблағларидан ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан хайрия сифатида тушган, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлашда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолатини ва атроф муҳитнинг ифлосланишига ҳамда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланишга олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни кузатиб боришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда ўз вакилининг кузатувчи сифатида иштирок этиши тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзлари аниқлаган ҳолатлари тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолатлар юзасидан чоралар кўриш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва улардан ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига доир жамоатчилик фикрини ўрганиш, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назоратнинг махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича, шу жумладан жамоатчилик экология назоратчилари тизимини шакллантиришда ҳамкорлик қилиш;
(22-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг экологик маданиятини ошириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш давлат дастурлари бажарилиши масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида чоп этилган материалларни тўплаш ва таҳлил қилиш ҳамда мазкур маълумотлар бўйича чоралар кўриш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича белгиланган тартибда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида ресурсларни ташкил қилиш, оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш, оммавий ахборот воситаларига ҳаммуассис бўлиш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида жамоатчилик экологик назорати натижалари ёритилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик экологик назорати мақсадида суратга олишларни, аудио ва видеотасвирларни амалга ошириш ҳамда қонунчиликни бузмаган ҳолда ушбу материалларни чоп этиш ва эфирга узатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органларига экологик назорат масалалари бўйича мурожаатлар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, давлат экологик дастури бажарилиши масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва илмий-техникавий кенгашларни ташкиллаштиришда ташаббускорлик кўрсатиш, уларда мутахассис ва экспертларни иштирок этишга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик эшитувларини ўтказишда ташаббускорлик қилиш ва уларни ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Жамоатчилик экологик назорати бўйича фаолиятни моддий ва молиявий таъминлаш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ташкилот мол-мулкини шакллантиришнинг қуйидаги манбалари маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек жамоатчилик экологик назорати бўйича фаолиятини амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланган тартибда бериладиган субсидиялар, ижтимоий буюртмалар ва грантлар шаклида ёрдам олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидагиларни бажариши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини уларнинг ўрнига бажармаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фуқароларнинг жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Фуқаролар жамоатчилик экологик назоратини республика ҳудудида ҳам, ўзининг доимий яшаш жойида ҳам, вақтинча турган жойида ҳам бевосита амалга ошириш ҳуқуқига эга.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилишни, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш ва қабул қилишда, шунингдек давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ўзлари аниқлаган ҳолати тўғрисида махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини, давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, хўжалик юритувчи субъектларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли давлат органларига мурожаат қилиш ва улардан ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишда, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Фуқаролар қуйидагиларни бажариши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жамоатчилик экологик назоратининг асосий шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидагилар Жамоатчилик экологик назоратининг асосий шакллари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолатини ва унинг хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият таъсиридаги ўзгаришларини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини, давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда кузатувчи сифатида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назорати атроф муҳит ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шакллар ва усуллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кузатиб бориш қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга таъсир қилувчи манбалар ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитга таъсир қилувчи физикавий, кимёвий ва биологик жараёнлар, ҳодисалар ва омилларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосининг, ер усти ва ер ости сувларининг, тупроқнинг, ер усти экотизимларининг ва геологик муҳитнинг ифлосланиш даражаси ҳолатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати ҳамда хўжалик ва бошқа фаолият таъсирида уларнинг деградация жараёнларини таърифлаш (аниқлаш), баҳолаш, таҳлил ва прогноз қилиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан мустақил ишлаб чиқилган режалар ва дастурларга мувофиқ ўзлари учун қулай бўлган усул ва воситалар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек фуқаролар давлат экологик назоратининг қуйидаги асосий шакллари амалга оширилганда кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва бошқа экологик дастурлар амалга оширилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экологик экспертизаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан кузатувчилар номзодларини кўрсатиш экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар тақдимига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кузатувчилар номзодларини кўрсатиш ташкилотнинг ижро этувчи раҳбарлик органининг тақдимига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар давлат экологик назорати амалга оширилганда ўзини ўзи таклиф қилиш йўли билан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан) ёки ўзи аъзо ёки фаоли бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти тақдимига биноан кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳамда фуқароларнинг давлат экологик назоратида кузатувчи сифатида иштирок этиши экологик назорат соҳасида махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳамда фуқароларнинг идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратида кузатувчи сифатида иштирок этиши тегишли идора ва ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳамда фуқароларнинг идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратида кузатувчи сифатида иштирок этишига фақат юридик шахснинг вакили ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг вакили иштирокида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш участкаларини (цехларни, бўлимларни) ташкилот маъмуриятини ва ҳамроҳлик қилувчи шахсни хабардор қилмасдан айланиб чиқиш (кўздан кечириш) ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ўз ваколатлари доирасида) тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ҳисоботларини эшитадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг жамоат эшитувлари, конференциялар, «давра суҳбатлари» ва бошқа тадбирлар ташкил қилинганда экологик назорат соҳасида махсус ваколатли давлат органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари масъул шахсларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботларини эшитишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жамоатчилик экологик экспертизаси нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ташаббуси билан экологик асосланилишида эҳтиёж бўлган ҳар қандай фаолиятда амалга оширилиши мумкин. Жамоатчилик экологик экспертизасини амалга оширишга тўсқинлик қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик экспертизаси, давлат экологик экспертизаси ўтказилишидан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик экспертизасининг хулосаси тавсиявий характерга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жамоатчилик экологик назорати натижаларини расмийлаштириш ва амалга ошириш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жамоатчилик экологик назорати натижалари белгиланган тартибда маълумотнома ёки ахборот тузиш орқали, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назорати натижалари бўйича ахборот ёки маълумотнома:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари томонидан амалга оширилганда тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раиси ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик назорат ўзини ўзи таклиф этиш йўли билан фуқаро томонидан амалга оширилганда назорат натижалари фуқаро томонидан тасдиқлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назорати натижалари бўйича ахборот ёки маълумотнома фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига, бошқа давлат органларига, шунингдек ташкилотлар раҳбарларига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қуйидагилар жамоатчилик экологик назорати натижаларини амалга ошириш шакллари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жамоатчилик экологик назорати натижалари тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун давлат органларига таклиф киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик экологик назорати натижалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Махсус ваколатли давлат органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини жамоатчилик экологик назорати натижалари тўғрисида хабардор қилиш белгиланган тартибда бериладиган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар (аризалар, таклифлар ёки шикоятлар) шаклида бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки фуқароларда мавжуд бўлган ушбу мурожаатларнинг туб моҳияти бўйича илгари қабул қилинган қарорлар (ёки уларнинг нусхалари), шунингдек мурожаатларни кўриб чиқиш учун керак бўлган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан фото, аудио ва видеоматериаллар илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ёки фуқароларнинг жамоатчилик экологик назорати масалалари бўйича мурожаатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 101-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 526-модда; 2017 й., 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 26.02.2024 й., 09/24/101/0153-сон)