16.05.2015 йилдаги СҚ-36-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Абдусаматовнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати шуни қайд этадики, мазкур Қўмита томонидан ҳисобот даврида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни тиклаш устидан давлат назоратини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро коплекс бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда юритиш, атроф муҳит қулай экологик ҳолатда бўлишини таъминлаш ва экологик вазиятни соғломлаштириш юзасидан муайян ишлар бажарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги қарорини бажариш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтириш мақсадида атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган 159 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъект инвентаризация қилинди. Натижада давлат экологик экспертизасидан ўтказилмаган 18 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъект ҳамда экологик сертификатсиз фаолият кўрсатаётган 7,6 мингта хўжалик юритувчи субъект аниқланди. Атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган 186 та объектнинг фаолияти тўхтатилди. Натижада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилиши 7,0 тоннага камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 декабрда «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан давлат экологик назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари кучайтирилди. Тегишли тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ресурсларни тежовчи, чиқинди чиқармайдиган ва кам чиқинди чиқарадиган технологияларни татбиқ этишга доир тадбирлар тегишли идоралар томонидан ўтказилди. Кўкдумалоқ нефть-газ конларидаги йўлдош нефть ва паст босимли газларни утилизация қилиш учун асбоб-ускуналар ўрнатиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши 280 минг тоннага камайишига эришилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги 292-сонли қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит давлат мониторинги дастурининг ижро этилишини таъминлаш бўйича ишлар мунтазам олиб борилди. 390 та корхонада атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги ўтказилди. Атроф муҳитни ифлослантирувчи 9 234 та манба текширилди. Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида белгиланган нормалардан ошиб кетган 523 та ҳолат аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш борасидаги муайян ишлар ва эришилган натижалар билан бир қаторда ҳал этилиши талаб этилаётган айрим камчилик ва муаммолар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан тасдиқланган 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурини рўёбга чиқаришда камчиликлар мавжуд. Жумладан, тақдим этилган ахборотга кўра, Андижон шаҳридаги тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ишлари тўлиқ амалга оширилмаяпти. «Фарғонаазот» акциядорлик жамиятида карбамид ва аммиак селитраси ишлаб чиқаришни қайта таъмирлаш ва модернизациялаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилмади. Шунингдек, «Шўртан ГКМ» УШК объектларида мавжуд олтингугурт олиш қурилмасини тўғридан-тўғри оксидлаш усули билан модернизациялаш ишлари лозим даражада бажарилмаяпти. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи базасида 500 минг тонна нефтнинг мой фракцияларини қайта ишлашга мўлжалланган гидрологик қулайлаштирувчи қурилма барпо этилишига етарли эътибор берилмаяпти. Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида тиниқ нефть маҳсулотлари чиқарилишини 95 фоизгача ошириш имконини берадиган агрегатларни модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича ишлар бошланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисоби олиб борилиши, ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилиши, шунингдек ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш ва ҳайвонот дунёси кадастри юритилиши билан боғлиқ талаблари бажарилиши лозим даражада таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини назарда тутувчи қонун ҳужжатлари нормаларининг талаблари зарур даражада бажарилмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли Қарори билан Молия вазирлигининг ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг зиммасига Қизил китобни юритиш билан боғлиқ ишларни молиявий жиҳатдан таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш юклатилган. Ушбу тартиб ҳозирги вақтгача ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан идоравий, ишлаб чиқариш, жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби, экологик хизмат ҳақидаги, шунингдек экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низомларнинг тасдиқланишини назарда тутадиган 10-моддаси талаби ҳозирги вақтгача бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-банди Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жарима санкцияларини қўллаш тартибини белгилаши зарурлиги тўғрисидаги талабининг бажарилиши таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг атроф муҳитни муҳофаза қилишга ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолиятини янада кучайтириш зарурлиги алоҳида қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва бундан буён уларнинг қайтарилишига йўл қўймаслик мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б.Абдусаматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш устидан давлат назоратини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро коплекс бошқариш, атроф муҳит қулай экологик ҳолатда бўлишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш бўйича фаолиятини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари сўзсиз ижро этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли қарори билан тасдиқланган 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳити муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурининг самарали рўёбга чиқарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш бўйича ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир фаолиятини кучайтирсин, шунингдек давлатнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг иштироки самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, миллий қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиётини чуқур таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш асосида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли қарорида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини ва қабул қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни табиатга, унинг бойликларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, табиат ҳақидаги билимларни тарғиб қилиш ва тарқатиш бўйича ишларини фаоллаштирсин, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги экологик таълим даражасини юксалтиришдаги иштироки самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатнинг барча тармоқларида ва ижтимоий аҳамиятга молик объектларда ноанъанавий ресурсларни ҳамда энергиянинг муқобил манбаларини жорий этишга доир тадбирларни фаол олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги экологик муаммоларни ҳал қилишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятини давом эттирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Абдусаматов) Фанлар академияси (Ш. Салихов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Тешаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Алимов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси (С. Арабов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси хилма-хиллигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида мамлакатимизда ўсимлик дунёси объектлари ва улардан фойдаланишнинг давлат ҳисоби олиб борилиши, ўсимлик дунёси объектларининг давлат кадастри юритилиши ҳамда ҳайвонларни давлат томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш ва ҳайвонот дунёси кадастри юритилиши билан боғлиқ ишлар ҳолатини танқидий ўргансин, ўрганиш якунлари бўйича ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари давлат ҳисоби кадастри юритилиши масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани таҳлил қилсин ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида назарда тутилган намунавий низомлар ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзкимёсаноат» ДАК 2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳити муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурига киритилган тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ахборотини, шунингдек Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли чора-тадбирлар кўриш учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг, табиатни муҳофаза қилиш дастурларининг ижро этилишини вақти-вақти билан ўрганиш ҳамда тегишли сессияларда уларнинг якунларини муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳити муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастурининг, шунингдек атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир тегишли ҳудудий комплекс чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлаш бўйича фаолиятини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (Х.Чинибеков) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳисоботларини эшитиш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида бир ойлик муддат ичида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг йиллик ҳисоботини Олий Мажлис Сенати томонидан эшитиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Абдусаматов), Фанлар академияси (Ш. Салихов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Тешаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Алимов), Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси (С. Арабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Қарорни ижро этишнинг бориши тўғрисидаги ахборотни 2016 йилнинг 15 февралига қадар Олий Мажлис Сенатига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси (Х.Чинибеков) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-36-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 5-сон, 204-модда)