31.03.2016 йилдаги СҚ-82-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 16 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисида»ги 376-III-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманига) ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-82-III-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил мамлакатимизда муҳим сиёсий воқеаларга бой йил бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови энг муҳим сиёсий воқеа бўлди. Мазкур сайлов инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари олий қадрият ҳисобланган демократик, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида жамиятимизнинг янада жипслашганлигидан далолат берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишдаги конституциявий ҳуқуқи ҳамда сайлов тўғрисидаги миллий қонунчилик ҳужжатларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик принципларига тўла мувофиқ тарзда ўтган очиқ, ошкора ва муқобил сайловлар чоғида фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқи яна бир бор тўлиқ намоён бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларнинг юксак даражадаги фаоллиги фуқароларнинг сиёсий етуклиги ва масъулиятини, шунингдек уларнинг мамлакат Президенти И.А. Каримов томонидан миллий мустақиллик ва суверенитет асосларини, кўп тармоқли иқтисодиётни, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш борасида, тараққиётнинг «ўзбек модели» деган ном билан дунёга машҳур бўлган, чуқур ўйланган узоқ муддатли Дастур асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларга дахлдорлик туйғусини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу сайловлар билан мамлакатимизда 2014 йил декабрь ойида бошланган давлат органларини демократик тарзда шакллантиришнинг конституциявий жараёни ниҳоясига етиб, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари сайланди, Бош вазир ва ҳукумат аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ва Олий суди таркиблари тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йил давомида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепция»сини амалга ошириш борасида мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришиш, иқтисодиётни диверсификациялаш ва эркинлаштириш, ижтимоий ва гуманитар дастурларни бажариш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, сайлов, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга асосланиб, Вакил инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади, мазкур долзарб йўналишда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга, инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларнинг ижтимоий онгини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2015 йил 23 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Вакил томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиёти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат ва маҳаллий дастурлар ижроси, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли бўлган қонун лойиҳаларини фуқаролик жамияти институтлари билан кенг муҳокама қилиш механизмларини жорий этиш ҳамда ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ривожланган хориж амалиёти билан солиштириш таҳлилларини амалга ошириш устидан парламент назоратини янада кучайтириш борасидаги чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган жумладан, кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий комплекс чора-тадбирларини кўриш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш доирасини кенгайтириш, кекса ёшдаги фуқароларни пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш масалаларини амалга ошириш Вакил диққат марказида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликни таъкинлаш мониторинги доирасида Вакил томонидан 2015 йил учун тадбирлар режаси ижросини амалга оширишда иштирок этилди: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳи, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссия, Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига тақдим этиш учун тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳисоботни тайёрлашда яқиндан кўмаклашган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги Институтига, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказига, «Ижтимоий фикр» ЖФЎМ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, вазирликлар ва давлат органларига, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига, «Маҳалла», «Нуроний» ва «Соғлом авлод учун» жамғармаларига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларига Вакил томонидан миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва гуманитар дастурларни амалга ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг иқтисодий ҳуқуқлари, тадбиркорлик фаолияти эркинликларини таъминлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майда «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сонли Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармонга мувофиқ давлат бошқаруви органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятига аралашганлик, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни ошириш, бизнес зиммасидаги солиқ юкини пасайтириш, унинг моддий ва кредит ресурсларидан эркин фойдаланишини кенгайтириш, «ягона дарча» принципи бўйича давлат хизматлари кўрсатиш механизмини жорий этиш, рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялашга оид қоидаларни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича комплекс Дастур қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз иқтисодиётини диверсификациялаш ва модернизациялаш жараёнларида хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш йўлида 2015 йилдан татбиқ этила бошлаган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли Дастур 2019 йилга қадар хизмат қилади. Ушбу ва бошқа кенг қамровли давлат Дастурлари гидроэнергетика, ахборот коммуникация тизимини, миллий инфратузилма сифатини, йўл-транспорт инфратузилмасини кенг кўламда ривожлантиришни назарда тутувчи 2019-2020 йилларгача бўлган даврга мўлжалланган бошқа давлат тармоқ дастурлари мамлакатимизда инвестиция иқлими ҳолатини ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, иқтисодиётда тузилмавий ўзгаришлар қилишга ва унинг барқарор ўсишига хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда аҳоли жон бошига ялпи даромадлар 9,6 фоизга, бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва таълим муассасалари тингловчиларининг стипендияси 21,9 фоизга кўпайди. Ҳисобот йили мобайнида мамлакатимизда 980 мингдан зиёд иш ўринлари ташкил этилди. Ўзбекистон тижорат банкларининг 14 трлн сўмдан ортиқ кредит ресурслари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилаётган кенг миқёсдаги иқтисодий ислоҳотлар хорижий мамлакатларнинг ишбилармон доираларида ва халқаро ташкилотлар ўртасида кенг эътироф этилмоқда. Чунончи, Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон бизнес учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича етакчи ўнта ислоҳотчи мамлакатлар сафида қайд этилган, Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига биноан мамлакатимиз жаҳоннинг иқтисодиёти энг юқори суръатларда ривожланаётган бешта давлати қаторига киради. Шу ўринда 2015 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумининг бошланғич натижаларига қонуний тус берилиб, унда иштирок этган етакчи чет эл компаниялари билан умумий суммаси 12,4 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган 100 дан зиёд битимлар тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётда эришилаётган ютуқлар аҳоли даромадларининг янада ўсишига, унинг ҳаёт даражаси ва сифати ошишига, фуқароларнинг мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида кафолатланган ижтимоий, маданий ва гуманитар ҳуқуқларини таъминлаш учун мустаҳкам асос бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йили ижтимоий соҳани, маориф ва илм-фан, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга давлат бюджети барча харажатларининг 60 фоизга яқини йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим соҳасида таълим муассасаларини барпо этиш ва уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш (2011 — 2016 йилларда), чет тилларни ўрганишни кенгайтириш, ўқув юртларнинг педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича узоқ муддатли гуманитар дастурлар юқори даражадаги самарадорлик билан амалга оширилмоқда. Ўтган йили болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини такомиллаштиришга доир 2018 йилгача бўлган даврга мўлжалланган дастур қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2015 йилда 560 та ўқув юрти ҳамда мактаб спорт объектлари фойдаланишга топширилди ва таъмирдан чиқарилди. Мактаб остонасига илк бор қадам қўйган 600 минг нафардан зиёд болалар дарсликлар ҳамда мактаб ўқув қўлланмалари билан бепул таъминланди, 480 минг нафардан зиёд коллеж битирувчилари ишга жойлаштирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш (2014 — 2018 йилларда), туғма ва мерос бўлиб ўтувчи касалликларни аниқлаш (2013 — 2017 йилларда), ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш (2014 — 2016 йилларда) бўйича ижтимоий Дастурларнинг амалга оширилиши натижасида ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 19 тага, чақалоқлар ўлими 10,7 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим 13,9 тага камайди. Йил мобайнида 141 та тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди ва таъмирдан чиқарилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг саломатлигини ошириш мақсадида жамоат ва транспорт жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилганлик учун жавобгарликни белгиловчи, фуқароларни салбий одатлардан чекловчи, онкологик ва бошқа касалликлар тарқалишини огоҳлантирувчи нормалар қонунчиликка киритилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги ва «Аҳолининг санитария ва эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонунлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда БМТнинг Минг йиллик ривожланиш Мақсадларига эришиш бўйича глобал дастур якунлари эълон қилинди. Ўзбекистон ҳеч истисносиз ана шу барча дастурларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлади. 2015 йилда бўлиб ўтган БМТ Бош котибининг ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида БМТнинг 2016 — 2020 йилларда Барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида БМТ дастурини амалга ошириш юзасидан Битим имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда 2016 йилга қадар мўлжалланган «Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида Миллий маърузалари якунлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлар бўйича Кенгаш ва Халқаро шартномалар органи таклифларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат дастури» ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шафелигида ўтказилган тадқиқотларга кўра Ўзбекистон тадқиқотларда иштирок этган 158 мамлакат ўртасида «бахт индекси» бўйича 44-ўринни эгаллади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Президенти ташаббусига биноан эълон қилинган «Кексаларни эъзозлаш йили»да давлат томонидан қабул қилинган Давлат дастурининг амалга оширилиши йилнинг энг ёрқин воқеаларидан бири бўлди. Ушбу Дастурни амалга ошириш доирасида йил давомида мамлакатимизнинг 2,75 миллиондан зиёд кекса ёшдаги фуқаролари учун пенсия таъминоти суммаси 20 фоизга кўпайтирилди. Кекса ёшдаги 215 минг нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, кўрик натижалари бўйича 70 минг нафардан ортиқ фуқаро санаторий-курортларда даволаниш ва етакчи клиникаларда янада соғломлаштириш учун бепул ордер олди, 11 мингга яқин ногиронларга протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда бутун тараққийпарвар инсоният Иккинчи жаҳон уруши тугаганлигининг 70 йиллигини нишонлади. Ўзбекистонликлар фашизм устидан қозонилган ўалабага ўз муносиб ҳиссасини қўшган ҳолда юз минглаб юртдошларимиз жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлган, миллионлаб кишилар эса фронт ортида меҳнат қилганлар. Дастурни амалга ошириш давомида 1941 — 1945 йиллардаги урушнинг 61 минг нафардан зиёд қатнашчиси ва меҳнат фронти фахрийларига эсдалик медаллари, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди, коммунал хизматлар учун 3,9 млрд сўм миқдорида компенсация тўланди, 10 минг нафардан ортиқ кишининг турар жойи таъмирлаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида мамлакатимиз минтақаларида 130 дан зиёд замонавий Маданият ва дам олиш марказлари фойдаланишга топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир асрлик маррадан ошган барча қариялар пенсияларига махсус қўшимчалар олишди, шунингдек доимий парваришга муҳтож барча ёлғиз шахслар, кекса кишилар ва ногиронлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари билан бепул таъминланмоқда, фуқаролар йиғинлари ва ёшлар ташкилотлари уларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиб туришибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хайрли тадбирларни янада ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз Президенти томонидан ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг 2015 — 2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг 2013 — 2017 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш, шунингдек Орол фожеаси оқибатини юмшатиш, Орол бўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2015 — 2018 йилларга мўлжалланган чора-тадбирларнинг Кенг кўламли дастури фуқароларнинг тоза экологик муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда инсоннинг шахсий ва фуқаролик ҳуқуқларини, эркинликлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг ажралмас шартлари сифатида Жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини либераллаштириш ва инсонпарварлаштириш борасида ҳисобот йилида олиб борилган ишлар катта аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши устида суд назоратини кучайтириш — «Хабеас корпус» институтини ривожлантириш бўйича комплекс чоралар кўрилди. Судларга тадбиркорлик субъектлари томонидан шикоят қилинаётган назорат органларининг қарорлари ижросини тегишли даъво аризаси кўриб чиқилаётган даврда тўхтатиб туриш, шунингдек, бизнес тузилмалари томонидан солиқ ёки божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати билан улардан мол-мулкини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича қонун йўли билан ваколатлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишларни кўриб чиқиш самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш мақсадида фуқаролик суди ишларини юритишда электрон ҳужжат айланиши механизми жорий этилди ва даъволарни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йили жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада либераллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий базага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига жазо муддатини уй хўжалиги шароитида ва доирасида ўташни назарда тутувчи «озодликдан чеклаш» жавобгарлиги каби инсонпарвар жазо чораси жорий этилди. Бундай жазо чорасини қўллаш ҳамда жазо шароитларини юмшатиш мазкур Кодекснинг 225 та моддасида назарда тутилди. Ушбу чоралар жазонинг адолатлилиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги ва оилавий алоқаларни сақлаш принципларини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 2015 йилда янги тартиб жорий этилди, унга мувофиқ моддий зарарни тўлиқ ва ўз вақтида қоплаган шахсга нисбатан ўз иқтисодий ночорлигини қасддан яшириш, олдиндан ўйлаб қилинган банкротлик билан боғлиқ жиноятлар учун, шунингдек солиқлар ёки мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик жиноятини илк бор содир этган шахслар учун озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазо чоралари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 60 ёшдан ошган шахсларнинг содир этган жиноятларига нисбатан ҳам жиноий жазо инсонпарварлаштирилди. Уларнинг жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Умумий қисмининг тегишли моддасида асосан озодликдан маҳрум этиш энг юқори муддатининг учдан бир қисмигача камайиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбарининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши шахсий ҳуқуқларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим амалий қадам, юксак даражада раҳм-шафқатлилик намоён этилган ҳужжат бўлди. Қарорга мувофиқ аёллар, вояга етмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет эл давлатларининг фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ушбу Қарор қабул қилингунига қадар йил давомида оғир касалликларга чалинган деб эътироф этилган шахслар жазодан озод қилинди. Мазкур ҳужжатнинг доирасига эҳтиётсизлик туфайли жиноят содир этган шахсларни, қасддан жиноят содир этганлик учун илк бор ҳукм қилинган, лекин жинояти катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган шахсларни ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларни озод қилиш ҳам киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда Қоррупцияга қарши кураш бўйича тадбирларни амалга оширишга қаратилган Комплекс ҳаракат режаси ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Режага асосан коррупциядан огоҳлантирувчи таълим ва идоравий дастурлар жорий этилди, давлат органлари ходимларининг Ахлоқ кодекси қабул қилинди, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда ва бошқалар шулар жумласидандир. Комплекс режа тадбирларининг самараси Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Коррупцияга қарши кураш бўйича Стамбул ҳаракат режасини амалга ошириш мониторинги якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботида ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 1,5 мингга яқин оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар, босма ва интернет нашрларининг фаолияти, шунингдек «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳам фуқароларнинг фикр, сўз ва эътиқод эркинлигига, ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ахборот борасидаги ўзаро ҳамкорлиги давлат органларининг хизматлари ва вазифалари тўғрисидаги маълумотлардан эркин фойдаланишни таъминловчи Интерактив давлат хизматлари ягона порталининг фаолият кўрсатиши, фойдаланувчиларга электрон шаклда маълумотлар алмашиш борасида имконият яратиш, сўровларни электрон давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси орқали расмийлаштириш, шунингдек давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали ҳам амалга оширилади. Йил давомида Ягона портал орқали 260 та турли хил давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилиб, бундан жисмоний ва юридик шахслар томонидан 420 мингдан ортиқ фойдаланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда қабул қилинган «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонун давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Қонунда давлат органларининг фаолияти тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилишнинг аниқ механизми жорий этилмоқда, бу органлар хизматларидан «ягона дарча» принципи бўйича эркин фойдаланиш таъминланади, ҳужжатлар ҳамда маълумотларни олиш ва умумийлаштириш аризачининг иштирокисиз идоралараро ҳужжат айланиши орқали давлат органи томонидан мустақил амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мурожаатларни кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини мониторинг ва ҳимоя қилиш борасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда Вакил номига фуқаролар, хорижий давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ФЎБО)дан 12 373 та мурожаат келиб тушди. Шу жумладан, Вакилнинг Минтақавий вакиллари манзилига келиб тушган мурожаатларнинг сони 936 тани ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йил мобайнида Вакил, унинг ўринбосари, Котибият ходимлари томонидан ўтказилган шахсий қабул давомида 1690 та, Минтақавий вакиллари томонидан эса 365 та мурожаат қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзаки мурожаат ҳуқуқидан 1231, электрон мурожаат ҳуқуқидан 296 шахс фойдаланган. Мурожаатларнинг умумий сонига нисбатан чет элдан келиб тушган мурожаатлар 366 тани (3%) ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган шикоятлар сони 11 312 тани (91,4%), аризалар — 459 тани (4%), таклифлар — 302 тани (2,6%) ташкил қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда белгиланган тартибда 35 та мурожаатлар аноним деб топилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили давомида келиб тушган такрорий мурожаатлар 1508 тани ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 12 324 тани, шундан, жамоавий мурожаатлар — 959 тани (7,8%) ташкил этди. ННТ ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жисмоний шахслар манфаатини кўзлаб 49 та (0,4%) мурожаатлар тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан олдинги ҳисобот даврига нисбатан «мурожаатларнинг умумий сони», «шахсий қабул вақтида берилган мурожаатлар сони» каби кўрсаткичларнинг статистик жиҳатдан ўсиши Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш тизимидаги роли ва ўрни мустаҳкамланганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Такрорий мурожаатлар сони»га оид бошқа кўрсаткич, олдинги кўрсаткичларга нисбатан таққосланганда, такрорий мурожаатлар сони учдан бир қисмига (31,6%) қисқарди, бу эса давлат бошқаруви органлари мансабдор шахсларнинг аризачилар мурожаатларини ўз вақтида, сифатли ва холисона кўриб чиқиш учун масъулияти ошганидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Вакил аризачининг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни ўрганиш натижалари бўйича 6 359 нафар аризачиларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини келгусида амалга ошириш масалалари бўйича оғзаки ва ёзма тавсиялари тақдим этилди, давлат бошқаруви органларига белгиланган тартибда моҳиятига кўра кўриб чиқиш ва натижалари бўйича аризачиларни хабардор қилиш учун 3 237 та мурожаатлар юборилди, 2 742 та мурожаатлар бевосита Вакил томонидан кўриб чиқиш учун иш юритувига олинди, 92 та мурожаат Вакил томонидан жойларга чиқиб ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнига жамоат ташкилотлари, Вакил ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Комиссия аъзолари, олимлар, мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларда баён этилган ҳолатларни ўрганиш ва текшириш жараёнида Вакил томонидан 991 та ҳолатда ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари юзасидан шикоятлар асосли эканлиги, 255 та ҳолатда аризачиларнинг уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги ҳақидаги далиллари ўз исботини топмаганлиги, қолган 1496 та ҳолатда ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳаракатлари қонунчиликка тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилган ва аризачилар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатлари бузилишига олиб келмаганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларда келтирилган важлар асосли ва ўз тасдиғини топганлиги муносабати билан 778 та мурожаатлар қаноатлантирилган, қолган 213 та мурожаатлар амалга ошириш жараёнида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, йил якунлари бўйича «фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлиги» каби муҳим институционал кўрсаткичларда ўсишга эришилди. У иш юритувига қабул қилинган мурожаатлар билан қаноатлантирилган мурожаатларнинг нисбатидан келиб чиқади. 2015 йилда ҳар учинчи мурожаатда фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиши юзасидан чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачиларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар доирасида ваколатли органлар томонидан 40 та жиноий иш қўзғатилди, 186 мансабдор шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, кредит-молия муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шу жумладан, интизомий жавобгарликка 76 шахс, маъмурий жавобгарликка 26, жиноий жавобгарликка — 53 нафар шахс тортилди, 17 нафар давлат бошқаруви органлари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, давлат ва бошқарув органларининг 14 нафар мансабдор шахсларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳаёти, қадр-қиммати ва эркинликлари унинг фуқаролиги, жинси, ёши, ирқи, миллати ёки диний эътиқодидан қатъи назар, ҳимоя қилиниши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган. Жумладан, АҚШнинг жамоатчилик фикрини ўрганиш институти томонидан ўтказилган «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзудаги тадқиқот натижаларига мувофиқ, Ўзбекистон унда қатнашган 141 та мамлакатлар орасида 2-ўринни эгаллагани фикримизнинг яққол исботидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган шикоятларнинг аксарияти жиноий иш қўзғатишни рад этиш, терговнинг бориши, ишларни жиноят ишлари бўйича судларда кўриб чиқиш, чет элга чиқиш ҳужжатларини ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларига тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан инсон ҳуқуқларининг ушбу тоифадаги 978 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Мурожаатларни ҳар томонлама ва холисона ўрганиш давомида 206 та ҳолатда ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 13 та жиноят иши қўзғатилди, дастлабки тергов ҳаракатлари тўхтатиш тўғрисидаги 32 та қарор, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 38 қарор бекор қилинди, 2 та жиноят иши бўйича жиноят таркиби қайта квалификация қилинди, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан чиқарилган 12 та ҳукмларга протест киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишдаги роли ва ўрнини янада мустаҳкамлаш, «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тўғрисида», «Ички ишлар органлари тўғрисида» ва «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамиятда қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш масалаларини комплекс тарзда ҳал этишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жойларида ушлаб турилган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва Миллий превентив механизмни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги ва «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ, Омбудсман жазони ўташ муассасаларига тўсқинликсиз ташриф буюриш, ҳибсга олинган ёки қамоқда сақланаётган шахс билан учрашиш ва суҳбатлашиш ҳуқуқларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳибсга олиниш ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм этилганлар Вакил манзилига хат ва телеграммаларни чекланмаган миқдорда ва цензурасиз юбориши ва олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир жазони ижро этиш муассасасида Омбудсманнинг муҳрланган почта қутилари ўрнатилган, улар мунтазам равишда унинг минтақавий вакиллари томонидан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили давомида Вакил номига қамоқда сақланаётган шахслардан 147 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан мурожаатлар сони 1,3 баробарга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аксарият ҳолларда ушбу мурожаатларда жазога ҳукм этилганларнинг содир этган жиноятидан пушаймонлиги ҳамда уларни амнистия қўлланилиши ёки афв этиш имконияти ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги илтимоси баён этилган. Ушбу масала юзасидан мурожаат этган ҳар бир шахсга батафсил маълумотлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, жазога ҳукм этилганлардан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаниш илтимоси билан ҳам мурожаатлари келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатини мониторинг қилиш тадбирлари доирасида 2015 йил давомида Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари 19 та жазони ижро этиш муассасаларига ташриф буюрган ва 331 нафар жазога ҳукм этилганлар билан учрашувлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятидаги 64/19-сонли жазони ижро этиш муассасасидаги маҳкумларни сақлаш шароитларини комплекс тарзда ўрганиш жараёни Омбудсман томонидан К. Аденауэр номидаги жамғарма юридик эксперти Т. Бюллер билан биргаликда амалга оширилди. Мониторинг давомида ҳукм этилганлар яшаш жойларида санитария-гигиена нормаларига тўлиқ риоя этилаётгани, қариндошлари билан қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар, тиббий даволаниш, меҳнат фаолияти, маданий ҳордиқ ва спорт тадбирлари учун зарур шароитлар ташкил этилганлиги аниқланди. Хусусан, жазони ижро этиш муассасасида мунтазам равишда озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари савдоси ташкил этилган. Муассасадаги кутубхона фондида 1,5 мингдан зиёд китоб ва журналлар мавжудлиги, улардан ҳар куни қарийб 70 киши фойдаланаётгани маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан амнистия актини қўллаш жараёнларининг қонунийлиги ва холисоналиги устидан парламент назоратини амалга оширишда иштирок этилди. Ушбу тадбирлар давомида маҳбуслар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг шахсий ишлари, терговгача текширув материаллари ҳамда суриштирув ва дастлабки тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари, амнистия актини қўллаш бўйича материаллар ва бошқалар кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарорига мувофиқ амнистия актига кўра жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ҳимоя қилиш бўйича манзилли дастур амалга оширилди. Жумладан, тиббий кўрикдан ўтиш ва стационар даволаниш, биометрик паспортларни расмийлаштириш, моддий ёрдам пули бериш, бандлик ва иш билан таъминлаш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жиноятларни содир этишда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги хабарларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳисобот йили давомида ушбу ҳолат юзасидан 12 та шикоят келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шикоятларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш натижаларига кўра, 1 та мурожаат асосли бўлиб, қолган 11 та ҳолатда мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмади. Жумладан, фуқаро Т. нинг худди шу мазмундаги мурожаати ўрганилганда, тергов давомида Жиззах вилояти ички ишлар ходими унга иқрорий кўрсатмаларни беришга мажбурлаган. Омбудсманнинг мурожаатига кўра, прокуратура органлари томонидан аризачига нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, ички ишлар ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш», «Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш» каби моддалари бўйича иш қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш, давлат органларини демократик тарзда шакллантириш, давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш механизмларини ривожлантириш ва такомиллаштириш орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш тўғрисидаги конституциявий қоидалар уларнинг сиёсий ҳуқуқларини самарали амалга оширишга хизмат қилади. Фуқаролар касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш, ваколатли давлат органлари ва муассасаларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи бошқаришга доир ҳуқуқлар бўйича фуқаролар йиғини раиси лавозимига моддий ёрдам ва нафақани тайинлаш ва тўлашда содир этган ҳуқуқбузарлиги учун судланган номзоднинг сайланиши масалаларига доир шикоятлар тушмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига фуқароларни сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда айбланган шахслар фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзод сифатида кўрсатилиши имконияти чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, қонунчиликда фуқаролар йиғинлари раислигига номзодлар аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган бўлиши лозимлиги мустаҳкамланган. Кўрсатилаётган номзодларнинг сифатли тавсифномалари учун масъулият туман, шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари борасида мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик, масалани моҳиятига кўра ҳал этиш ваколатига кирмайдиган давлат органларига, қарорлари ёки хатти-ҳаракатлари қайта кўриб чиқиладиган органлар ёки мансабдор шахсларга кўриб чиқиш учун асоссиз равишда юбориш, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари узайтирилиши тўғрисида аризачиларни хабардор қилмаслик каби ҳолатлар қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шикоятлар Вакил томонидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун республика даражасидаги тегишли давлат бошқаруви органларига юборилган. Фуқароларни мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилмаган 2 та ҳолат юзасидан мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқларини, адолатли меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш, ижтимоий таъминот ҳамда малакали тиббий хизматдан фойдаланишга доир ҳуқуқларини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларининг ушбу тоифаси бўйича Вакил томонидан кўриб чиқиш учун 1 217 та мурожаат қабул қилинди. Мурожаатларни ўрганиш давомида аниқланишича, 236 ҳолатда фуқароларнинг тегишли ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш. Мамлакат Конституциясига мувофиқ ота-оналар ўз фарзандларини вояга етказгунига қадар боқишга ва тарбиялашга мажбурдирлар. Фарзандлари бўлган эр-хотин ўртасида никоҳни бекор қилиш жараёни ота-онага болани боқиш учун зарур бўлган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлашни таъминлаш борасида алоҳида масъулият юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ота-оналар томонидан алимент тўловларини тўлашдан бош тортиш ҳолатлари кўпаймоқда. 2015 йилда Вакил номига фуқаролардан алимент ундириш тўғрисидаги суд қарорлари ижро этилмаганига доир 489 та мурожаат келиб тушди. Шундан 276 та мурожаат кўриб чиқилиб, ушбу мурожаатлар муаллифлари вояга етмаган фарзандларини мустақил тарбия қилаётган оналардир. Мазкур мурожаатларни ўрганиш шуни кўрсатдики, аксарият ҳолларда суд ижрочилари томонидан қарздорларга нисбатан қонунчиликда кўзда тутилган барча чоралар қўлланилмаган. Кўриб чиқиш якунлари бўйича 82 нафар аризачи фойдасига тегишли маблағлар ундирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Моддий ёрдам ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш. Ҳисобот йили давомида Вакил томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан моддий ёрдам ажратиш, нафақаларни тайинлаш ва тўлаш масаласига доир 122 та мурожаат кўриб чиқилди. Мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича 75 ҳолатда аризачиларга мазкур ёрдам тайинланишига кўмаклашилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, аризачи бошқа фуқаролар йиғинида (маҳаллада) - доимий яшаш (прописка) жойидан ташқарида вақтинчалик яшаётгани туфайли моддий ёрдам ёки нафақани тайинлашни рад этиш ҳолатлари кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилаларнинг давлат ижтимоий ёрдамига доир ҳуқуқларини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби ҳақида»ги низомни бошқа фуқаролар йиғинларида вақтинчалик яшаётган аризачиларга моддий ёрдам ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини мувофиқлаштирувчи меъёрлар билан тўлдириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пенсия таъминоти ҳуқуқи. Пенсияни тайинлаш ва тўлаш масалалари билан боғлиқ мурожаатлар жорий йилда 620 тани ташкил этди. Ҳисобот йили давомида Вакил номига пенсия суммасини қайта ҳисоблаш муносабати билан 86 та шикоят келиб тушди. Аксарият ҳолларда фуқаронинг пенсияга чиқиш муддати нотўғри белгиланганлиги ҳамда ҳисоб-китобга доир ёки бошқа аниқланган техник хатолар туфайли қайта ҳисоблаш амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг туман ва шаҳар бўлимларига пенсионерга мўлжалланган маблағларнинг 50 фоизгача миқдорини ушлаб қолиш ҳуқуқи берилган. Ушбу пропорцияни, айниқса фуқаролар томонидан хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ёки қалбакилаштириш аниқланмаган ҳолатларда қўллаш пенсионерларнинг ҳақли норозилигини юзага келтиради ва уларнинг харид қобилияти тубдан қисқаришига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили давомида Вакил номига пенсияни тўлашни ҳудудий почта бўлими орқали таъминлаш масаласи бўйича 427 якка тартибдаги ва 59 жамоавий мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 389 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кекса ёшдаги фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида пенсия пулидан ушлаб қолиш масаласини қўшимча равишда ўрганиб чиқиш, шунингдек, ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга тўловларни амалга оширишда янада енгилроқ механизмларини жорий этиш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи. Вакил томонидан фуқароларнинг соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолиятини ташкил этиш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари билан боғлиқ 55 та шикоят кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил мурожаати асосида 25 нафар аризачига ўз саломатлигини тиклашга, 8 нафар аризачига ихтисослаштирилган республика тиббиёт марказларида имтиёзли ордер олишга, 3 нафар аризачига даволаниш якунлари бўйича бепул ногиронлик аравачалари олишга ҳамда 3 аризачига эса белгиланган тартибда уларнинг чет эл мамлакатларига даволаниш учун чиқаётгани туфайли пул маблағларини конвертация қилишга кўмаклашилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш давомида, тиббиёт муассасалари мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қарагани ҳолатларига дуч келди. Ушбу ҳолатлар Жиззах вилояти психиатрик клиникаси ва Сурхондарё вилояти наркологик клиникасида кузатилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим олиш ҳуқуқи. Ўтган йил давомида Вакил томонидан таълим олиш ҳуқуқини амалга оширишга тегишли бўлган мурожаатлар қабул қилиниб, айрим таълим муассасалари ўқитувчиларининг касбий мутахассислиги ва тайёргарлиги, ўқишни бошқа таълим муассасасига кўчириш, шунингдек, ҳомийлар томонидан шакллантирилган моддий фонд маблағларининг мақсадсиз фойдаланиш каби масалаларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 21 та халқ таълими ва ўрта махсус таълими тизимидаги мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз Конституцияси ва қонунчилиги фуқароларнинг хусусий мулк ҳимояси, банк омонатлари сирига доир ҳуқуқлари ва мерос ҳуқуқини кафолатлайди, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракати ривожини рағбатлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ҳуқуқи. Иқтисодий ҳуқуқларнинг ушбу категориялари бўйича 1128 та мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларда мерос масалалари, мулкни бўлиш, давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаси ва кўп хонадонли уйларда хонадонларни ажратиш тўғрисидаги қарорларни бекор қилиш, ишлаб чиқариш учун ер ажратиш, хусусийлаштириш, давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда қишлоқ жойларида Намунали уйларни фойдаланишга топшириш масалаларини ўз ичига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд органлари адолатлилик, хусусий мулкнинг ишончли ҳимояси кафолати сифатида намоён бўлади. Вакил номига ҳисобот даври давомида — фуқаролик ишлари бўйича судларда мулкий низоларни ҳал этиш масалалари билан боғлиқ 691 та мурожаат келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, келиб тушган шикоятларда аксарият ҳолларда процессуал характердаги муаммолар, яъни суд мажлисини ўтказиш санаси тўғрисида томонларни ўз вақтида хабардор қилмаслик, гувоҳларни таклиф этиш тўғрисида илтимосномалар судлар томонидан рад этилиши ва бошқалар ўз аксини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда Вакил томонидан фуқароларнинг суд органларида хатларни кўриб чиқиш натижаларига норозилиги муносабати билан 334 та такрорий шикоятлари қабул қилинди. Уларнинг айримларини прокуратура органлари билан биргаликда кўриб чиқиш натижасида 7 та протест, шу жумладан назорат тартибида Олий судга — 1 та протест, Қорақалпоғистон Республикаси Олий судига — 1 та протест, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ҳайъатига — 1 та протест, туманлараро судлар қарорларига нисбатан — 4 та протест киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адолатли меҳнат шароитларига оид ҳуқуқлар. Фуқароларни адолатли меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасида Вакил номига 122 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 4 таси жамоавий шикоятларни ташкил қилади. Ушбу шикоятларни ўрганиш давомида аниқланишича, 80 та ҳолатда аризачилар ҳуқуқларининг бузилиши, асоссиз ишдан бўшатилиши ёки эгаллаб турган лавозимидан четлатилиши, иш ҳақини тўлашдаги кечикишлар кузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича 121 киши ўз иш жойига тикланди, 36 нафар фуқаролар манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга иш ҳақи ва етказилган моддий зарарни ундириш бўйича 5 та даъво аризаси киритилди. Бундан ташқари, 82 нафар фуқарога иш ҳақи ундирилиши таъминланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тадбиркорлик фаолияти эркинликларига доир ҳуқуқлари. Фуқароларнинг ушбу категориясидаги ҳуқуқлари бўйича 2015 йил давомида Вакил номига 164 та мурожаат келиб тушди. Шундан, 143 таси ваколатли органларга юборилди ва 21 та мурожаат кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мурожаатлар давлат органларининг тадбиркорлик ва фермерлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашуви, кредит ресурслари, ишлаб чиқариш ва ер майдонларини тақдим этишдаги чекловлар билан боғлиқ масалаларни қамраб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш давомида 5 нафар тадбиркорга кредит олишга, 3 нафар тадбиркорга хусусий ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун ишлаб чиқариш майдонлари ажратилишига кўмаклашилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъекти фаолиятига асоссиз аралашуви учун 2 нафар солиқ инспекцияси ходими интизомий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, кредит олишдаги сунъий тўсиқлар учун 3 нафар ваколатли банк ходимлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ давлат атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайди, унинг ҳолати тўғрисида хабардор қилади, инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирини олдини олиш бўйича чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида фуқаролардан мазкур йўналишда 255 та мурожаатлар келиб тушди. Фуқароларнинг мурожаатларида суғориш учун сув таъминоти, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан атмосферага зарарли моддаларнинг чиқарилиши, рухсат этилмаган жойларда маиший чиқиндиларни тўпланиши масалалари ўз аксини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур мурожаатлар ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилди. Жумладан, Наманган вилоятидаги «Қўшминор» маҳалла аҳолисининг талабига кўра суғориш суви билан таъминлаш масаласи 2016 йилга мўлжалланган маҳаллий дастурга киритилди ҳамда Тошкент шаҳридаги атроф муҳит учун зарарли бўлган корхона фаолиятини қонун талаблари асосида ишлаши юзасидан чоралар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (фуқаролик ҳуқуқларининг алоҳида тоифаларининг % кўринишида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Тоифалар

Тошкент шаҳар

Қашқадарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Самарқанд вилояти

Фарғона вилояти

Жиззах вилояти

Навоий вилояти

Бухоро вилояти

Наманган вилояти

Андижон вилояти

Хоразм вилояти

Сирдарё вилояти

Қорақалпоғистон Республикаси

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик

20

21

23

23

28

26

23

19

27

27

26

22

23

22

Суд ишларини юритиш

21

12

12

16

14

18

13

16

20

17

13

21

18

19

Суд қарорларининг ижроси

4

14

9

6

11

6

7

8

4

10

7

5

8

5

Турар жой ва коммунал масалалар

11

7

9

8

8

9

8

8

8

12

7

10

14

8

Оилавий масалалар

7

6

6

6

7

5

7

5

6

3

7

3

4

3

Пенсия таъминоти

1

2

3

6

3

5

3

5

5

2

2

3

6

5

Ижтимоий ёрдам ва нафақа

1

6

4

1

2

3

9

4

2

3

2

1

2

4

Тиббий хизмат

2

2

2

2

2

3

3

3

1

1

2

2

2

1

Бандлик

1

3

1

2

1

4

1

5

2

1

2

1

1

1

Меҳнат масалалари

2

7

6

5

2

5

4

10

5

5

5

4

4

6

Тадбиркорлик эркинлиги ва рағбатлантириш

1

1

1

1

2

1

1

1

1

1

2

4

1

0

Таълим

2

4

2

2

4

2

4

3

2

1

3

4

1

1

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти

6

5

6

6

5

6

6

5

7

5

5

8

6

8

Фуқаролар йиғинлари фаолияти

1

2

2

1

2

0

2

2

0

1

0

0

1

1

Экологик ҳуқуқлар

2

1

2

1

1

1

0

1

1

1

0

2

1

3

Бошқа масалалар

18

7

12

14

8

6

9

5

9

10

17

10

8

13

Жами

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдаги ҳамкорлигининг қонунчилик асосларини янада ривожлантиришнинг муҳим белгиси бўлди. Қонунда ижтимоий шериклик тушунчаси очиб берилган, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлик механизмлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш шакллари белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик ўрнатилган. Фуқаролик институтлари ўзининг гуманитар имкониятларидан фойдаланган ҳолда давлат ташкилотларининг фаолиятини тўлдириб боради. Жумладан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла», «Нуроний», «Соғлом авлод учун» жамғармалари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, Адвокатлар палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси ва бошқалар шулар жумласидан бўлиб, улар томонидан фуқароларни манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамоатчилик, иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили давомида Вакил томонидан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 419 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Вакил тавсиясига биноан аризачилар ва уларнинг оила аъзолари жамоат ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ва ижтимоий-иқтисодий дастурларга жалб этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида 5 та Меморандум имзоланди. Ҳисобот даврида Ўзбекистон Адвокатлар палатаси билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул юридик ёрдам кўрсатиш масалаларини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш борасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда Вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 37 та ва Сенатнинг 4 та мажлисида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент қуйи палатасининг мажлислари давомида қонунчилик ташаббуси субъектлари томонидан киритилган 61 та қонун лойиҳаси муҳокама этилди, шу жумладан, палата 18 та қонун ҳамда илгари қабул қилинган 32 та меъёрий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 4 та қонун қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил мамлакатимиз Президенти тақдимномасига кўра қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида» қарорини ишлаб чиқишда иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ўзаро ҳамкорлик давомида «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаларига таклифлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан Олий суднинг «Ҳаракат хавфсизлиги ва транспорт эксплуатациясига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида», «Судланганликни ҳисобдан ўчириш ва бекор қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти», «Ноихтиёрий тартибда психиатрик стационар, силга қарши муассасанинг ихтисослаштирилган бўлимига госпитализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича суд амалиёти тўғрисида ва госпитализация муддатини узайтириш тўғрисида»ги ва «Вояга етмаганлар ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни боқишдан бўйин товлаш билан боғлиқ масалалар бўйича суд амалиёти тўғрисида» қарорлари лойиҳаларига таклифлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Вакил томонидан «Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларга уларни тартибга солиш борасида кўрсатиши мумкин бўлган таъсири самарадорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш Услубий тавсиялар» лойиҳаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил фаолияти меъёрий-ҳуқуқий базасини янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Комиссия Регламенти», унда комиссия вазифалари ва функциялари, унинг миқдорий ва сифат таркиби, комиссия аъзолари ҳуқуқ ва жавобгарлиги, комиссия ваколатларига кирувчи масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби акс этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакилининг минтақавий вакили фаолияти тўғрисида»ги низом, у Минтақавий вакил вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро алоқалари масалаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан Омбудсман институти амалий фаолияти натижаларини чуқур таҳлил қилиш асосида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ушбу таклифлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Омбудсманнинг республика ҳудудларидаги вакилларини тайинлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонунчиликда акс эттириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Минтақавий вакилларни тайинлаш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгаши томонидан тасдиқланган «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича Комиссия Регламенти» қоидалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вакил томонидан мурожаатларни кўриб чиқишни янада аниқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга мувофиқ «Вакил аризачининг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан ёки арз қилувчи, агар у ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳамда қабул қилинган қарорлардан қаноатланмаган бўлса, ўз шикояти бўйича қабул қилинган охирги қарордан хабар топган пайтдан эътиборан бир йил давомида берилган шикоятларни кўриб чиқади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур нормани янада ривожлантириш мақсадида Вакил томонидан мурожаатларни қабул қилиш учун қонунчиликдаги мурожаат қилувчининг «ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан фойдаланган ҳолда» даражасини аниқлаштириш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу таклифлар 2015 йил декабрь ойида «Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил институти фаолият юритишининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга доир долзарб масалалар» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд органлари ходимлари, Адлия вазирлиги мутахассислари, олимлар, ННТ ва ОАВ вакиллари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида муҳокама этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифалар доирасида ушбу таклифларни ҳаётга татбиқ этиш Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, парламент назорати ва давлат ҳокимияти бўғинлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати механизмидаги роли ва ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш соҳасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ижтимоий онгни ошириш бўйича фаолият устувор йўналишлардан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда «Юксак ҳуқуқий маданият — демократик жамият асоси, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали амалга оширишнинг кафолатлари» мавзусидаги республика давра суҳбати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда «Ёшларда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ва ҳуқуқий маърифат ишларини янада такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари» мавзусида селектор семинар-йиғилиши жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини, ўсиб келаётган авлоднинг фуқаролик онги ва ўзлигини ошириш соҳасида давлат ва жамоат ташкилотлари ўзаро алоқаларининг долзарб йўналишларини белгилаш имконини берди. Тадбирлар давомида республика ҳудудларида ҳуқуқий таълим соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларга ёшлар ўртасида маърифий фаолиятни ташкил этиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, замонавий интерфаол ўқитиш усулларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (Германия) билан ҳамкорликда ўтказилган «Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида қонунчилик ва амалиёт: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси» мавзусидаги минтақавий семинарлар муҳим аҳамият касб этди. Тадбирлар давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини комплекс ҳимоя қилишни таъминлаш, Омбудсман институтининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга доир масалалар батафсил ва ҳар томонлама муҳокама этилди. Германия тажрибаси кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлиги» мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутахассисларининг Ўзбекистон Омбудсмани фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш хусусиятларига оид масалалар борасида хабардорлигини ошириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура Олий ўқув курслари, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ҳамда бошқа муассасаларда ташкил этилган Вакил ва унинг Котибияти ходимлари маъруза ва чиқишларининг асосий мақсади бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман олганда, ҳисобот даврида жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш борасидаги ишлар доирасида марказда ва жойларда 30 дан ортиқ тадбирлар, анжуман, давра суҳбатлари ва семинарлар давомида 84 та чиқишлар ташкил этилди, босма нашрларда 35 та мақола, электрон ОАВ, янгиликларга оид телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда эфирга 24 та интервью ва 16 та репортаж узатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Вакил фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Ушбу фаолият БМТ ва ЕХҲТ халқаро шартномалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси маърузаларини тайёрлашда иштирок этиш, халқаро ва минтақавий ташкилотларда аъзолик доирасида, хорижий Омбудсманлар билан кўп томонлама алоқаларни ривожлантириш, халқаро форумлар, чет эл делегацияларини қабул қилишда иштирок этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкасблар мурожаатларини кўриб чиқиш орқали амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилда Вакил Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларни бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси маърузаларини тайёрланишида иштирок этди. Вакил томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг амалга оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Тўртинчи даврий маърузаси ва Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам тўғрисидаги конвенциясини амалга ошириш бўйича Бешинчи даврий маърузаси тайёрланишида инсон ҳуқуқларига доир материаллар тақдим этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Вакил томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминланиши ҳолатига бағишланган Муқобил доклад ишлаб чиқилди ва БМТнинг Аёллар камситилишига барҳам бериш Қўмитасига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Муқобил маърузалар тайёрлашда фуқароларнинг мурожаатлари таҳлиллари, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва хорижий мамлакатлар ҳуқуқий ҳужжатлари амалга оширилиши юзасидан мониторинг тадқиқотлари натижаси, ОАВда эълон қилинган мақолалар, экспертлар, мутахассислар ва олимларнинг таклифлари асосидаги материаллар олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил Халқаро омбудсман институти, Европа омбудсман институти ва Осиё омбудсманлар ассоциацияси аъзоси бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вакил томонидан хорижий омбудсманлари билан ҳамкорлик тўғрисида 10 та Битимлар имзоланган бўлиб, Швеция, Испания, Португалия, Польша, Жанубий Корея, Словакия, Болгария, Латвия, Россия ва Озарбайжон шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенг халқаро жамоатчиликни Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий демократик институтлар фаолияти билан таништириш мақсадида Вакил:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаш — мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг энг муҳим йўналиши: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро давра суҳбатини ташкил этишда иштирок этди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳокимият бўғинлари бўлиниши тамойилини амалга ошириш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Конституциявий суднинг роли: Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар тажрибаси» ва «Муносиб меҳнат шароитларига оид фуқаролар ҳуқуқлари кафолатини таъминлашда касаба уюшмалари роли: Ўзбекистон тажрибаси» мавзуларидаги халқаро форумларда маърузалар билан сўзга чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет элдаги омбудсманлар билан шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга Вакилнинг қуйидаги расмий ва ишчи ташрифлари хизмат қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Республикасига ташриф давомида Франция ҳуқуқлари Ҳимоячиси (омбудсман), ТИВ, Сенат, Миллий Ассамблея ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан 10 дан ортиқ тадбир ва учрашувлар ўтказилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикасига «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигининг роли» мавзусидаги Халқаро Баку конференцияси ишида иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил давомида Вакил ҳузурига бир қатор расмий делегациялар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди. Хусусан, ҳисобот даврида Франция, Германия, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчилари, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ), К. Адэнауэр номидаги фонд ваколатхоналари раҳбарлари, ЕХҲТ лойиҳалари Координатори ҳамда БМТ, ЕХҲТ экспертлари ва Франция Республикаси парламенти делегацияси билан учрашувлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатлараро келишувлар юзасидан тадбирларни амалга ошириш доирасида Вакилнинг Финландия, Болгария, Польша, Италия, Франция, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг тегишли институтлари, шунингдек, халқаро нуфузга эга бўлган ташкилотлар билан ҳамкорлиги ҳолати ва ривожлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига 9 та маълумотномалар юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Ўзбекистон Омбудсмани томонидан Россия Федерацияси ва унинг субъектлари, Қирғизистон ва Қозоғистон Омбудсманларидан келиб тушган 23 та мурожаатлар кўриб чиқилди. Уларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, Ўзбекистон мустақилликка эришгунгача меҳнат фаолияти билан шуғулланган шахслар тўғрисида ҳамда пенсия тўловларини хориж валютасида банк кўчирмалари тўғрисидаги масалалар келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаати йўлида Ўзбекистон Омбудсманининг Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили номига 2 та мурожаати юборилди. Мазкур мурожаатларда Федерал миграция хизмати ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг махсус жойларида ушлаб турилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан ишларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши тўғрисидаги Вакил талаблари акс этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил замонавий мустақил Ўзбекистоннинг ривожланиш тарихида ёрқин из қолдирди. Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида амалга оширилган янгиланиш ва ислоҳотлар мамлакат тараққиёти ва фаровонлиги йўлида дадил ҳаракатланиш пойдеворини мустаҳкамлади. Ҳисобот йили давомида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали амалга оширишга қаратилган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятини, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш шакл ва услубларини ривожлантириш масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга қуйидаги чоралар кўмаклашади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонун ва дастурларнинг ижроси юзасидан Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назорати институтининг қонунчилигини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини, уларнинг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мақсади, мазмун ва моҳияти тўғрисида хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, улар ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг заиф қатламлари — хотин-қизлар ва болалар, кекса ёшдаги фуқаролар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ижтимоий шериклик механизмларини янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий жараёнларни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ички ишлар идоралари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаш (регламентлаш), ушбу йўналишга парламент назоратининг самарали шакл ва услубларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 й., 3-сон, 100-модда)