Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни — «Ўзқурилишматериаллари»ни «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисида» 1997 йил 29 майдаги ПФ-1787-сонли Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Зокиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 декабрь,
ПФ-4866-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 декабрдаги ПФ-4866-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорининг 3-иловасида «Э.М. Акрамов — «Ўзқурилишматериаллари» АК бошқаруви раиси» сўзлари «Б.К. Зарипов — «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5429-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сонли қарорининг 2-иловасида «Э.М. Акрамов — «Ўзқурилишматериаллари» АК бошқаруви раиси» сўзлари «Б.К. Зарипов — «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарори 1-иловасининг номидан «баланс қиймати бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)