Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2019 25.10.2016 йилдаги ПҚ-2641-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.02.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сонли «Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш материаллари саноати тузилмасини янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт потенциалини ошириш, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси қатнашчиларининг «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси негизида «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятини тузиш, унинг устав капиталини тугатилаётган «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг баланс нархи бўйича мулки, шунингдек 1-иловадаги* рўйхатда кўрсатилган «Ўзқурилишматериаллари» АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг устав жамғармаларидаги мулки ва давлатнинг улуши ҳисобига шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар уюшган аъзо мақомида «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти таркибига ихтиёрий асосда киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материалларининг ички ва ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, замонавий қурилиш материалларига бўлган талабни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, янги турдаги сифатли қурилиш материалларига бўлган ички талабни қондириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий юқори сифатли қурилиш материалларини ишлаб чиқаришнинг энергия ва ресурсларни тежовчи илғор технологияларини соҳага кенг жорий этишда ягона илмий-техника ва инвестиция сиёсатини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, ушбу соҳадаги етакчи чет эл компаниялари билан юқори сифатли замонавий қурилиш материалларини кенг турда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ва ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий корпоратив бошқарув усулларини фаол жорий этиш, тармоқни бошқаришга юқори малакали, шу жумладан хорижий менеджерларни кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти тузилмасига кирувчи ташкилотлар ва корхоналарга ахборот, маркетинг ва бошқа хизматларни кўрсатиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти тугатилаётган «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясининг шартнома ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг ижро этувчи аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 28 кишидан иборат тузилмаси 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бир ой муддатда акциядорлик жамиятининг ижро этувчи аппарати учун тасдиқланган тузилма ва штат жадвалига мувофиқ бошқаришнинг замонавий корпоратив усулларини яхши биладиган юқори малакали мутахассисларни пухта танлаб олиниши ва уларни ишга қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси белгиланган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилишида, унинг ўринбосарлари эса жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади ҳамда мақоми жиҳатидан тегишли равишда вазир ва унинг ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятининг даромадлари хўжалик жамиятларининг жамиятнинг устав жамғармасига ўтказилган улушлари бўйича ҳисобланадиган дивидендлар ҳисобидан, уюшган аъзо мақомидаги корхона ва ташкилотларининг ажратма маблағлари, ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда устав капиталини шакллантиришни, шунингдек, жамиятнинг уставини ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятини стратегик хом ашёни ишлаб чиқариш ва бирламчи қайта ишлаш соҳасида фаолият юритадиган акциядорлик жамиятлари, шунингдек табиий монополия субъектлари ҳамда тартибга солинадиган нархлар бўйича ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва хизматларни етказиб берувчи корхоналар рўйхатига киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, қурилиш материаллари саноати корхоналарининг «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг тузилмасида замонавий лаборатория ва синаш ускуналари билан жиҳозлаган «ҚурилишматериаллариЛИТИ» МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш ва унга лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқиш, тадқиқот ишларини олиб бориш, қурилиш материаллари ва буюмларни ишлаб чиқариш соҳасида янги технологияларни жорий этиш бўйича вазифалар юклатиш бўйича таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «ҚурилишматериаллариЛИТИ» МЧЖ ихтисослаштирилган лойиҳа илмий-тадқиқот институтини молиялаштириш, унинг ўз хўжалик фаолияти ҳисобидан, шунингдек, «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг устав жамғармасига топширилган улушлар бўйича олинадиган дивидендларнинг қисмидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти эмиссия қилинган қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатига олиш учун йиғим ҳамда қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимларни тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри, Тафаккур кўчаси, 68-А уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 25 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2641-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 45-сон, 521-модда, 50-сон, 565-модда)