LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 декабрдаги ПФ-4866-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, корхоналарни илғор технология негизида техникавий қайта қуроллантиришни ниҳоясига етказиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишини рағбатлантириш, тармоқ корхоналарини барқарорлаштириш ва молиявий жиҳатдан соғломлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернининг «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернини «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
тармоқнинг давлат корхоналари негизида ташкил қилинган акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушини унинг устав жамғармасига ўтказиш йўли билан очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;
Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш: давлат концерни («Ўзқурилишматериаллари»)нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва унинг барча мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлади.
3. Қуйидагилар «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
тармоқда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, компания таркибига кирган хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришда қатнашиш, корхоналарнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ягона илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланган ҳолда замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг илғор технологиясини жорий этиш, республика корхоналари ва аҳолисининг янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш;
тармоқни техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, етакчи хорижий фирмалар билан бирга ғоят хилма-хил турдаги юқори сифатли қурилиш материаллари тайёрланадиган қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспортга мўлжалланган қурилиш маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилсин.
5. «Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни — «Ўзқурилишматериаллари»ни ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 ноябрдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.