Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2008 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2008 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти режаси тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 декабрь,
439-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг 2008 йилга мўлжалланган қонунчилик ва назорат фаолияти
РЕЖАСИ
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2007 йил юзасидан ҳисоботи.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки тизимида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси тизимида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги Давлат бюджети юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Қўмитанинг сайёр мажлиси).
|
|
Биринчи ярим йиллик |
Вояга етмаганларга оид қонун ҳужжатларининг Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши билан қўшма мажлис).
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Жиззах вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ҳамда жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенциянинг Ўзбекистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш (Омбудсман билан биргаликда).
|
|
Биринчи ярим йиллик |
Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенциянинг Ўзбекистон Республикасида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мутасадди идоралар томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
Қонунчилик фаолияти
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга маъқуллаш учун юборилган қонунлар юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида хулосалар тайёрлаш.
|
|
Келиб тушишига қараб |
Назорат фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Биринчи ярим йиллик |
«Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, унинг бўлинмалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
«Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, унинг тегишли бўлинмалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар томонидан ижро этилишини ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш.
|
|
Иккинчи ярим йиллик |
Изоҳ: мазкур режага заруратга қараб айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сон, 666-модда)