1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуқлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон Қонунига мувофиқ янги таҳрирда тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«нав» — ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«зот» — генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар (шу жумладан паррандалар, ҳашаротлар, ипак қурти) ёки уларнинг дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг айримлари муайян гуруҳгагина хос бўлиб, уни ҳайвонларнинг бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги тип (зонал тип), завод типи, завод линияси, зот оиласи, партеноклонлар, линиялар, дурагайлар зотнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аризачи» — патент ёки гувоҳнома бериш ҳақида талабнома топширган жисмоний ёхуд юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«патент эгаси» — селекция ютуғининг эгаси бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи ҳимоя ҳужжатига (патент ёки гувоҳномага) асосланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«патентга эгалик қилувчи» — селекция ютуғининг эгаси бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи патентга асосланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«гувоҳномага эгалик қилувчи» — селекция ютуғининг эгаси бўлиб, унинг мулк ҳуқуқи гувоҳномага асосланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«иш берувчи» — селекция ютуғини яратиш тўғрисида топшириқ берган ва бу топшириқ бажарилишини пул билан таъминлайдиган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лицензиар» — селекция ютуғига тааллуқли ҳимоя ҳужжатининг эгаси бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лицензиат» — лицензиардан селекция ютуғидан лицензия шартномаси асосида фойдаланиш ҳуқуқини олган жисмоний ёки юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва селекция ютуқларини яратиш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб турувчи бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлатларнинг юридик шахслари ва фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган хукуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Селекция ютуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси (матнда бундан кейин Патент идораси деб юритилади) селекция ютуқларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси селекция ютуқларига патентлар ва гувоҳномалар бериш ҳақидаги талабномаларни қабул қилиб олади хамда кўриб чикади, селекция ютуқлари бўйича расмий экспертиза ўтказади, Селекция ютуқлари давлат реестрини юритади (матнда бундан кейин Давлат реестри деб аталади), ҳимоя ҳужжатлари беради, талабнома материаллари ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олиниб, ҳимоя қилинаётган селекция ютуқлари ҳақидаги маълумотларни расмий равишда эълон қилади, ушбу Қонунни қўлланиш ҳақида қоида ва тушунтиришлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси. Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси (матнда бундан кейин ихтисослаштирилган ташкилотлар дейилади) селекция ютуқларидан хўжаликда фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширадилар, талабномада кўрсатилган селекция ютуқларининг ҳимояга лаёқатлилиги экспертизасини ўтказадилар.
(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг селекциячиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзининг ижодий меҳнати билан ўсимлик нави ёки ҳайвон зотини яратган (аниқлаган ёки чиқарган) жисмоний шахс ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг селекциячиси деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғини яратишда бир неча жисмоний шахс иштирок этган бўлса, уларнинг ҳаммаси селекциячи деб ҳисобланади. Селекциячиларга тегишли бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш тартиби улар ўртасидаги битимга биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячининг муаллифлик ҳуқуқи бошқага ўтказилмайдиган шахсий ҳуқуқ бўлиб, муддатсиз ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячининг муаллифлигини ўзлаштириб олиш, уни ҳаммуаллифликка мажбур қилиш қонунга мувофиқ жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячининг муаллифлигига доир низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячи ҳимоя ҳужжати бериш ҳақидаги талабномада, ҳимоя ҳужжатида ва селекция ютуғи хусусида эълон қилинадиган барча материалларда ўз номи кўрсатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси патент эгаси бўлмаган ҳар бир селекциячига муаллифлик ҳуқуқини, шунингдек селекция ютуғидан фойдаланганлик учун патент эгасидан мукофот олиш ҳуқуқини тасдиқловчи селекциячи гувоҳномасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Хизмат тартибида яратилган селекция ютуғининг эгаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекциячи селекция ютуғини яратишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи эгаллаб турган лавозимга хос вазифаларни бажарган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғини яратиш мақсадида ўз зиммасига махсус юклатилган вазифаларни бажарган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи ёки топшириқ берган шахс томонидан ўзига берилган моддий воситалар ёки молиявий маблағлардан фойдаланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи ташкилот иш жараёнида орттирган, шу ташкилотнинг ўзига хос жиҳатини ташкил этадиган билим ва тажрибадан фойдаланган бўлса, бундай ютуқ хизмат тартибида яратилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекциячи яратилган селекция ютуғи тўғрисида иш берувчини хабардор қилган кундан эътиборан тўрт ой ичида иш берувчи Патент идорасига талабнома топширмаса, талабнома топшириш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечмаса ва селекция ютуғини сир сақлаш тўғрисида селекциячига маълум қилмаса, селекциячи талабнома топшириш ва ўз номига патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бундай ҳолда иш берувчи патент эгасига шартномада белгиланган миқдорда товон тўлаб ўз корхонасида селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи селекция ютуғини сир сақласа, у селекциячига тегишли миқдорда ҳақ тўлаши шарт, ҳақнинг миқдори шартномада белгиланади ва у махсус лицензиянинг бозор нархидан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғи хизмат тартибида яратилган бўлса, ушбу модданинг қоидаларини фақат ана шу селекциячига (селекциячиларга), иш берувчига ва топшириқ берган шахсга нисбатангина қўллаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси бўлмаган ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг селекциячиси ўсимлик нави ёки ҳайвон зотига доир лицензиядан фойдаланилганлиги ёхуд у сотилганлиги учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга, бу ҳақнинг миқдори ва уни тўлаш тартиби патент эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси билан тузилган шартномада белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячига (селекциячиларга) ҳақни патент эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси, башарти селекция ютуғидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳақ; селекциячига (селекциячиларга) селекция ютуғидан фойдаланилган ҳисобот даври тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди патент эгасининг давлат мулки жумласига кирадиган ёки давлат шартнома асосида сотиб оладиган селекция ютуқларига оид ҳуқуқлари ва мажбуриятларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҒИНИНГ ҲИМОЯГА ЛАЁҚАТЛИЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 12-моддасининг талабларига мувофиқ селекция ютуғининг номи бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Янгилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулоти патент бериш ҳақида талабнома топширилган кундан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — камида бир йил олдин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлат ҳудудида — камида тўрт йил ёки агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон ўсимликларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин селекциячи, унинг ҳуқуқий вориси томонидан ёки унинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Фарқланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғи талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан аниқ-равшан фарқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғига бошқа мамлакатда ҳимоя ҳужжати бериш ҳақида талабнома топширилган ва унга мувофиқ патент ёки шунга ўхшаш ҳимоянинг бошқа бир шакли берилган бўлса ёхуд селекция ютуғи шу мамлакатнинг селекция ютуқлари расмий реестрига киритилган бўлса, селекция ютуғи талабнома топширилган санада барчага маълум деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барчага маълумлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик кўпайтириш, сақлаш мақсадларида етиштириш, такрор етиштириш, кондицияга етказиш ва юқорида санаб ўтилган мақсадларда асраш натижасида барчага маълум билим даражасининг бир қисмига айланган селекция ютуғига нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотишга таклиф этилган, сотилган, мамлакатга олиб кирилган ёки мамлакатдан олиб чиқиб кетилган селекция ютуғига нисбатан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўхшашлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғи кўпайтиришнинг ўзига хос жиҳатлари туфайли юзага келиши мумкин бўлган айрим фарқларни ҳисобга олган ҳолда ўзининг белгилари бўйича етарли даражада ўхшаш бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Барқарорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғи бир неча марта кўпайтирилганидан кейин ёки алоҳида цикл бўйича кўпайтирилган тақдирда кўпайтиришнинг ҳар бир цикли охирида унинг асосий белгилари ўзгаришсиз қолса, у барқарор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Селекция ютуғининг номи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғининг талабнома топширувчи таклиф этган ва Патент идораси томонидан қабул қилинган номи бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғининг номи селекция ютуғига мос бўлиши, қисқа бўлиши, шу ёхуд шунга яқин ботаник ёки зоологик турдаги мавжуд селекция ютуқларининг номидан фарқланиб туриши керак. Селекция ютуғининг номи фақатгина рақамлардан иборат бўлиб колмаслиги, селекция ютуғининг хусусиятлари, келиб чиқиши, аҳамияти ҳақида, селекциячининг (селекциячиларнинг) шахси ҳақида янглишишларга сабаб бўлмаслиги, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимлик нави ёки ҳайвон зотининг номи Давлат реестрида қайд этилиши билан бир вақтда унга ҳимоя этиладиган ўсимлик нави ёки ҳайвон зоти тўғрисидаги маълумотлар киритиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғини ҳимоя қилиш талабномаси Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларда топширилса, селекция ютуғининг номи бу талабномаларда бир хил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида шартнома тузган мамлакат ҳудудида навнинг уруғи ёки кўчатини ёхуд зотдор ҳайвонлар гуруҳини сотишни таклиф этаётган ёки сотаётган ҳар қандай шахс ана шу нав ёки ҳайвон зотининг номидан, башарти учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари тўсқинлик қилмайдиган бўлса, ҳатто ана шу нав ёки ҳайвон зотига берилган патентнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам фойдаланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ПАТЕНТ ВА ГУВОҲНОМА ОЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Селекция ютуғининг патенти ва гувоҳномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига бўлган ҳуқуқ патент ёки гувоҳнома билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ҳимояга лаёқатлилик мезонларига жавоб берадиган ва Ўзбекистон Республикасида ҳимоя қилинадиган ботаник ва зоологик навлар ҳамда турларга тааллуқли селекция ютуғига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент селекцияси ютуғининг янгилик эканлигини, фарқланишини, ўхшашлиги ва барқарорлигини, шунингдек патентга эгалик қилувчининг селекция ютуғи номига, унга эгалик қилишга, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳимоя қилинадиган ва ҳимоя қилинмайдиган ботаник ва зоологик турлар ҳамда хилларга тааллуқли селекция ютуғига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома гувоҳномага эгалик қилувчининг селекция ютуғининг номига бўлган ҳуқуқини, унга эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентга эгалик қилувчи ва гувоҳномага эгалик қилувчининг ҳуқуқи селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисида Патент идорасининг расмий бюллетенида маълумот эълон қилинган кундан эътиборан амалда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиш муддати селекция ютуғи Давлат реестрида рўйхатга олинган кундан эътиборан йигирма йилни, ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон ўсимликлари, шу жумладан уларнинг пайвандтаглари учун йигирма беш йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ва гувоҳноманинг амал қилиш муддати патент эгасининг илтимосномасига биноан кўпи билан ўн йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Патент ёки гувоҳномага бўлган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқига селекциячи (селекциячилар) ёки унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бир неча шахс биргаликда битта селекция ютуғи яратган бўлсалар, патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқига уларнинг ҳаммаси эга бўлади. Улардан биттасининг ёки бир нечасининг патент ёхуд гувоҳномага бўлган ҳуқуқдан воз кечиши бошқаларнинг патент ёки гувоҳнома олиш тадбирида иштирок этишига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячининг ўз хизмат вазифаларини, аниқ топшириқни бажариши билан боғлиқ ҳолда ёки иш берувчи ташкилотнинг ўзига хос жиҳатини ташкил этувчи билим ва тажриба ёрдамида яратган селекция ютуғига бериладиган патент ёки гувоҳномани олиш ҳуқуқига иш берувчи эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш селекциячи билан иш берувчи ўртасидаги шартномада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг патент ёки гувоҳномани бошқа шахсга бериш тўғрисидаги талабномаси ёки аризасида кўрсатилган ҳар қандай шахс, башарти бу ариза Патент идорасига патент ёки гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинишига қадар тушган бўлса, патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир неча шахс бир-биридан ҳоли равишда селекция ютуғини яратган бўлса, патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқига Патент идорасига олдинроқ талабнома топширган ва бу талабномаси чақириб олинмаган ёки рад этилмаган шахс эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғининг патенти ёки гувоҳномасига бўлган ҳуқуқ, шунингдек уларни олиш ҳуқуқи мерос бўлиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси патент ёки гувоҳнома билан ҳимоя қилинадиган селекция ютуғига доир ҳуқуқдан ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс фойдасига воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекциячи, башарти ўзи яратган ютуққа бошқалар томонидан ғайриқонуний равишда талабнома берилган ёки патент ёхуд гувоҳнома олинган бўлса, ҳимоя ҳужжати берилишига қарши суд тартибида эътироз билдириш ёки ҳимоя ҳужжати патент эгаси сифатида ўзига берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идорасининг ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг хизматчилари ана шу ташкилотларда ишлаган бутун даврида ҳам, ишдан кетганларидан кейин бир йил давомида ҳам патент ёки гувоҳнома олиш, шунингдек ўзларини селекциячи сифатида кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақида талабнома топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома селекциячи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари томонидан Патент идорасига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи биринчи талабнома топширилган давлат органи ҳимоя ҳужжати беришини кутиб турмай, бошқа давлатларнинг ваколатли органларига талабнома топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома шахсан, Патент идорасида рўйхатга олинган патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига ёки жойлашган ерига эга бўлмаган бошқа давлатларнинг фуқаролари ва юридик шахслари, уларнинг патент вакиллари ёки ишончли шахслари ҳимоя ҳужжатлари олиш ва уларни ўз кучида сақлаш борасидаги ишларни Ўзбекистон Республикасининг патент вакиллари орқали олиб борадилар. Патент вакилининг ваколатлари унга аризачи ёки ишончли шахс берган ишончнома билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақида талабнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги селекциячи (селекциячилар) ва кимнинг номига патент ёки гувоҳнома сўралаётган бўлса, ана шу шахс (шахслар), шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган ерига доир маълумотлар кўрсатилган аризани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғининг номи тўғрисидаги таклифни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг нав ёки зотни синовдан ўтказиш учун материални белгиланган муддатда ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиш мажбуриятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабнома ишончли шахс ёки патент вакили орқали топширилганида уларга бериладиган ишончномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бож ёки йиғим белгиланган миқдорда тўланганлигини ёхуд бож ёки йиғим тўлашдан озод қилиш, шунингдек унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжатни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома ўсимликнинг битта навига ёки битта ҳайвон зотига тааллуқли бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисми талабларига мос келадиган ҳужжатлар Патент идорасига келиб тушган кун талабнома топширилган сана деб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хат бошиларида кўрсатилган ҳужжатлар аризачи томонидан талабнома топширилган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти аризачи кўрсатилган муддат ичида ана шу ҳужжатларни тақдим этмаса ёки кўрсатилган муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома топширмаса, талабнома топширилмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига доир ҳимоя ҳужжатини бериш ҳақидаги талабнома ҳужжатларига қўйиладиган талабларни Патент идораси ихтисослаштирилган ташкилотлар билан биргаликда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя ҳужжатлари бериш ҳақидаги талабнома материаллари Патент идорасида махфий сақланиши шарт ва расмий экспертиза ўтказиш даврида аризачи ёки патент эгасининг розилигисиз бу материаллар тўғрисида маълумотлар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Селекция ютуғининг устунлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғига доир ўхшаш талабномалар айни битта устунлик санасига эга бўлса, ҳимоя ҳужжати Патент идорасига олдинроқ сана билан юборилган талабномага ёки рўйхатга олиш рақами олдинроқ қўйилган талабномага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти аризачи Патент идорасига талабнома топширишдан олдин Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатга талабнома (бундан буён матнда биринчи талабнома деб аталади) топширган бўлса, аризачи талабнома тушган санадан эътиборан ўн икки ой давомида биринчи талабнома бўйича устунлик ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи Патент идорасига жўнатаётган талабномасида биринчи талабноманинг устунлик санасини кўрсатиши лозим. Аризачи талабнома Патент идорасига тушган санадан эътиборан уч ой ичида биринчи талабноманинг нусхасини ва таржимасини тақдим этиши шарт. Бу шартлар бажарилган тақдирда аризачи биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил давомида қўшимча ҳужжатлар ва синов учун зарур материал тақдим этмасликка ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган муддатга риоя этмаслик, шунингдек белгиланган божлар ёки йиғимларни тўламаслик талаб этилаётган устунликни эътироф этмасликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа (кейинги) талабномани топшириш, биринчи талабноманинг мавзуси бўлган селекция ютуғини эълон қилиш ёки ундан фойдаланиш, башарти бу ишлар ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ичида амалга оширилган бўлса, кейинги талабномани рад этиш учун асос бўлолмайди. Бундай фактлар учинчи шахсларнинг бирон-бир ҳуқуқлари пайдо бўлиши учун ҳам асос бўлолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Селекция ютуқларининг давлат экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг давлат экспертизаси расмий экспертизани ва янгилик эканлигини экспертиза қилишдан ҳамда фарқлаш, ўхшашлик ва барқарорликни аниқлаш мақсадида давлат синовидан ўтказишдан иборат ҳимояга лаёқатлилик экспертизасини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент бериш учун селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилиги жиҳатидан тўлиқ ҳажмда экспертиза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома бериш учун селекция ютуғининг экспертизаси селекция ютуғининг ўхшашлик ва барқарорлигини синаш доирасидагина ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Талабноманинг расмий экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабноманинг расмий экспертизаси икки ой муддатда ўтказилади. Экспертиза давомида устунлик санаси белгиланади, зарур ҳужжатларнинг қўйиладиган талабларга қанчалик мослиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий экспертиза ўтказилаётган даврда аризачи ўз ташаббуси билан талабнома материалларини тўлдиришга, уларга аниқлик ёки тузатишлар киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти белгиланган муддатда зарур аниқликлар киритилмаган ёки талабнома тушган санада унинг таркибида бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий экспертизанинг натижалари тўғрисида аризачи ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи расмий экспертизанинг хулосасига рози бўлмаса, хулосани олган санадан эътиборан уч ой давомида Патент идорасининг Апелляция кенгашига (матнда бундан буён Апелляция кенгаши деб юритилади) мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий экспертизадан ўтган талабномани Патент идораси ҳимояга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш учун тегишли ихтисослаштирилган ташкилотга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Селекция ютуғининг муваққат ҳуқуқий ҳимояси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоялаш талаб қилинган селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя талабнома тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан селекция ютуғи Давлат реестрида рўйхатга олинган санага қадар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига муваққат ҳуқуқий ҳимоя белгиланган даврда аризачи ушбу Қонуннинг 31-моддасидаги мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент ёки гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, бу қарор устидан шикоят қилиш имкониятлари тугаган бўлса, муваққат ҳуқуқий ҳимоя бошланмаган деб хисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоялаш талаб қилинган селекция ютуқларидан уларга муваққат ҳуқуқий ҳимоя белгиланган даврда фойдаланаётган шахс патент эгасининг талабига биноан унга патент ёки гувоҳнома олинганидан кейин пул товони тўлаши шарт, бу товоннинг миқдори патент эгаси билан тузилган битимда белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғи янгилик эканлигининг экспертизасини ихтисослаштирилган ташкилот мавжуд ҳужжатлар ва далил-исботлар, шу жумладан ўз ташаббуси билан олган ахборотлар асосида амалга оширади ва Патент идорасига талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик мезонига мувофиқ эканлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади. Патент идораси қабул қилган қарори тўғрисида аризачини хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти талабномада кўрсатилган селекция ютуғи янгилик мезонига мос бўлмаса, Патент идораси патент беришни рад этищ тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабнома тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан олти ой ичида ҳар қандай манфаатдор шахс талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик эканлигига нисбатан ўз даъвосини Патент идорасига жўнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси даъво олинганлигини аризачига маълум қилади. Аризачи даъвога рози бўлмаса, билдиришнома олган кундан эътиборан уч ойлик муддат ичида Патент идорасига далил-исботлар баён этилган эътирозини жўнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи уч ойлик муддат ичида Патент идорасининг патент беришни рад этищ тўғрисидаги қарори устидан Апелляция кенгашига шикоят билан мурожаат этиши мумкин. Апелляция кенгаши Патент идорасининг ваколатлари доирасида қабул қилган қарор, узил-кесил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Селекция ютуғининг давлат синови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг давлат синови фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига мослигини синашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланган услуб ва муддатларда рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат навсинов станцияларида, давлат нав синов участкаларида, бошқа хўжаликлар ва ташкилотларда ўтказилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрдаги 729-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон,20-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи синов ўтказиш учун керакли миқдордаги уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотларини ихтисослаштирилган ташкилот томонидан белгиланган манзилга кўрсатилган муддатда тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ташкилот аризачи, Ўзбекистон Республикасининг ташкилотлари, шунингдек бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланадиган селекция ютуқларининг айрим турлари ва хиллари бўйича гувоҳнома бериш ҳақида талабнома топширилганида ўсимлик навларини, ҳайвон зотларини Давлат реестрида рўйхатга олиш экспертиза баҳолари ёки аризачининг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик мезонларига мос бўлса, унинг номи белгиланган талабларга мос келса, ихтисослаштирилган ташкилот селекция ютуғининг расмий тавсифини тайёрлайди, Патент идораси эса, патент ёки гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти селекция ютуғи ҳимояга лаёқатлилик мезонларига мос бўлмаса, Патент идораси патент ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи уч ойлик муддат ичида Патент идорасининг қарори устидан шикоят билан Апелляция кенгашига мурожаат қилиши мумкин. Апелляция кенгаши Патент идорасининг ваколатлари доирасида қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Талабномаларни алмаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи селекция ютуғи Давлат реестрида рўйхатга олингунига қадар гувоҳнома бериш ҳақидаги талабномани патент бериш ҳақидаги талабнома билан, патент бериш ҳақидаги талабномани эса, гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома билан алмаштиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабномаларни алмаштириш вақтида тегишли божлар ва йиғимлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Талабномани чақириб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома аризачининг ёзма илтимосномасига биноан патент ёки гувоҳнома бериш тўғрисида ёки беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар чақириб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачилар бир неча бўлса, талабнома улардан ҳар бирининг розилиги билангина чақириб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачининг илтимосномасига биноан талабномани қараб чиқиш муддати ушбу Қонун 19 ва 21-моддаларига мувофиқ уч ойга узайтирилиши мумкин, фақат бундай узайтириш кўпи билан икки марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатларни узайтириш тўғрисида илтимоснома топширганлик учун аризачи бож ёки йиғим тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Селекция ютуғини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси патент ёки гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан кейин селекция ютуғини Ўзбекистон Республикаси Селекция ютуқлари давлат реестрида рўйхатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Селекция ютуқларига доир маълумотларни расман эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қараб чиқиш учун кабул қилинган талабномаларга, рўйхатга олинган селекция ютуқларига, Патент идорасининг юридик аҳамиятга молик амалларига доир. маълумотлар, берилган патентлар ёки гувоҳномаларга доир янги навлар ва ҳайвон зотларининг тўлиқ тавсифлари, шунингдек селекция ютуқларига алоқадор бўлган бошқа маълумотлар Патент идорасининг бюллетенида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Патент ёки гувоҳнома бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентни ёки гувоҳномани Ўзбекистон Республикаси номидан Патент идораси беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан олти ой ичида ҳар қандай шахс патент ёки гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарорга эътироз билдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент ёки гувоҳнома беришга эътирозлар билдирилмаган ёки бундай эътирозлар рад этилган бўлса, Патент идораси селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумот эълон қилинган санадан эътиборан олти ой ичида патент ёки гувоҳнома беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бир неча шахс номига патент ёки гувоҳнома сўралаётган бўлса, уларга битта ҳимоя ҳужжати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя ҳужжатларининг шакли ва уларда кўрсатиладиган маълумотлар таркиби Патент идораси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган ҳимоя ҳужжатидаги очиқ-равшан кўриниб турган ва техник хатолар патент эгасининг талабига биноан Патент идораси томонидан тузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси патент ёки гувоҳнома олганидан кейин ҳимоя қилинаётган нав ёки зотга тааллуқли зарур материални сақлаш учун жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Селекция ютуғини сақлаб қолиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси навни, зотни патент ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида шундай сақлаши шартки, нав, зот тегишли Давлат реестрида рўйхатга олинган санада тузилган уларга доир расмий тавсифда кўрсатилган белгилар сақланиб қолсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси ихтисослаштирилган ташкилотлар ва (ёки) Патент идорасининг сўровига биноан назорат синовларини ўтказиш учун нав уруғларини ёки насл материалини жўнатиши ва жойда текширув ўтказиш учун имконият яратиб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Божлар ва йиғимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига патент ёки гувоҳнома бериш ҳақида талабнома топшириш, талабномада кўрсатилган селекция ютуғини экспертиза ва синовдан ўтказиш, патент ёки гувоҳнома бериш, уни ўз кучида сақлаб қолиш, шунингдек селекция ютуғининг экспертизаси ва ҳимояси билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик амалларни бажариш учун божлар ёки йиғимлар ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилганлиги учун божлар ва йиғимлар ундириладиган ҳаракатлар рўйхати, божлар ва йиғимларнинг миқдори ҳамда уларни тўлаш муддати, шунингдек тўловдан озод қилиш, тўлов миқдорларини камайтириш ёки божлар ёхуд йиғимларни қайтариб бериш учун асослар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божлар ва йиғимлар аризачи, патент эгаси ёки у билан келишган ҳолда бошқа манфаатдор жисмоний ёки юридик шахс томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патентни, гувоҳномани ўз кучида сақлаганлик учун божлар йиғимлар тўлашда патент эгасига олти ойлик имтиёзли муддат берилади. Бундай ҳолда патент эгаси қўшимча бож, йиғим тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзли муддат давомида патент эгасининг ҳуқуқлари ўз кучида қолади. Башарти патентни, гувоҳномани ўз кучида сақлаб колганлик учун бож, йиғим, шунингдек қўшимча бож, йиғим имтиёзли муддат давомида тўланмаса, патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиши белгиланган муддатда бож, йиғим тўланмаган кундан эътиборан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ПАТЕНТ ЭГАСИНИНГ ҲУҚУҚИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгасининг мутлақ ҳуқуқи шундан иборатки, ҳар қандай шахс ҳимоя қилинаётган селекция ютуғининг уруғлик, кўчат ёки насл материалини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинбоплик кондициясига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш учун таклиф қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиш ва бошқа усулда реализация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида санаб ўтилган мақсадларда сақлаш учун патент ёки гувоҳнома эгасининг рухсатини олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси бундай рухсатни ўз хоҳишига кўра бирон-бир шарт ва (ёки) чекловлар билан беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгасининг ҳуқуқи унинг рухсатисиз хўжалик оборотига киритилган уруғлик ёки зотли ҳайвонлардан етиштирилган ўсимлик материалига ва чорва маҳсулотларига нисбатан ҳам амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилинаётган нав, зот белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган, башарти ана шу ҳимоя қилинаётган нав ёки зот бошқа нав ёки зотнинг белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ ҳимоя қилинаётган нав ёки зотдан аниқ равшан фарқ қилмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилинаётган нав ёки зотдан бир неча марта фойдаланишни талаб қилган навнинг уруғлик, кўчат материалига ёки зотнинг насл материалига нисбатан амалга ошириш учун ҳам патент эгасининг рухсатини олиш зарурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нав ёки зот, бошқа (дастлабки) нав ёки зотнинг белгиларини жиддий равишда ўзида сақлаб қолган деб эътироф этилади, башарти дастлабки нав ёки зот:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки нав ёки зотнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса ва бу нав ва зот ҳам ўз навбатида ўзидан олдинги дастлабки нав ёки зот генотипи ёхуд генотиплар комбинациясини акс эттирадиган асосий белгиларни сақлаган ҳолда уларнинг энг муҳим белгиларини ўзида сақлаб қолган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ёки ҳосил қилинган мутантни саралаб олиш, дастлабки нав, зот ўсимликлари ёки ҳайвонларидан айрим мутантни саралаб олиш, беккросс, нав ёки зотни ген инженерияси усуллари билан ўзгартириш каби турли услубларни қўллаш туфайли юз берган фарқларни истисно этганда, дастлабки нав ёки зотдан аниқ равшан ажралиб турса ва олдинги нав ёки зотнинг генотипи ёхуд генотиплар комбинациясига мос келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча селекциячига тегишли патент ёки гувоҳнома билан ҳимоя қилинган селекция ютуғидан фойдаланиш чоғидаги ўзаро муносабатлар ана шу селекциячилар ўртасидаги битимга мувофиқ белгиланади. Бундай битим бўлмаса, ҳар бир патент эгаси ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан ўз хоҳиши бўйича фойдаланиши мумкин, бироқ ҳимоя қилинаётган селекция ютуғига бошқа патент эгаларининг розилигисиз махсус лицензия беришга ёки патентдан ёхуд гувоҳномага бўлган ҳуқуқдан бошқа шахснинг фойдасига воз кечишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгалари ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ва нотижорат мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов-тажриба мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа навлар ёки зотлар яратиш учун дастлабки нав ёки зот сифатида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона, хўжалик патент эгасидан олган навли уруғлик ва насл материалдан икки йил давомида такрор етиштириш учун ана шу корхона, хўжалик худудида фойдаланиш патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш деб эътироф этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Патент эгаси ҳуқуқларининг тугаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя қилинаётган нав ёки зотга доир ҳар қандай материал Ўзбекистон Республикаси худудида патент эгасининг ўзи томонидан ёки унинг розилиги билан сотиш орқали ёхуд бошқа усулда реализация қилиш орқали ёйинки қайта ишлаш ва истеъмол мақсадларида тегишли ботаник ёки зоологик турдаги нав ёки зот ҳимоя қилинмайдиган мамлакатга олиб чиқиш орқали оборотга киритилганидан кейин ҳимоя қилинаётган нав ёки зотнинг ҳар қандай махсулотига доир хатти-ҳаракатларга нисбатан патент эгасининг ҳуқуқи амал қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти навни ёки зотни сотиш ва бошқа усулда реализация қилиш ушбу нав ёки зотни кейинчалик кўпайтиришга қаратилган бўлса ёхуд тегишли тур ёки хилдаги нав ёхуд зот ҳимоя қилинмайдиган мамлакатларга кўпайтириш мақсадида нав ёки зотнинг ўсимлик ёхуд насл махсулотини олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса, ушбу модда биринчи қисмининг шартлари бу нав ёки зотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Патент эгаси ҳуқуқининг бузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат олмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғини етиштириш ва такрор етиштириш (кўпайтириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғини экинбоплик кондициясига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан фойдаланган холда яратилган маҳсулни сотишга таклиф килиш, сотиш ва бошқача тарзда хўжалик оборотига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш, олиб кириш, олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар Апелляция кенгашига ёки аризачи ёхуд патент эгасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган расмий чораларни амалга ошираётган шахсга ошкор этилишини истисно қилган ҳолда, селекция ютуғига оид тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилиш патент эгаси ҳуқуқларининг бузилиши деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ПАТЕНТ ВА ГУВОҲНОМА АМАЛ ҚИЛИШИНИНГ ТЎХТАШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Патент ёки гувоҳномани ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома ўзининг бутун амал қилиш муддати давомида, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғи патент бериш санасида янгилик ёки фарқланиш мезонларига мос келмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент ёки гувоҳнома аризачи тақдим этган селекция ютуғининг ўхшашлик ва барқарорлик мезонларига мослиги тўғрисидаги тасдиқланмаган маълумотларга асосан берилган бўлса, патент ёки гувоҳномага нисбатан эътироз билдирилиши ва улар ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай шахс Апелляция кенгашига патент ёки гувоҳномани ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги апелляция билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши апелляция нусхасини патент эгасига жўнатади, патент эгаси уч ойлик муддат ичида асосли жавоб қайтариши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши, башарти селекция ютуғини қўшимча равишда синовдан ўтказиш зарурати юзага келмаса, апелляция бўйича олти ой ичида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Патент ёки гувоҳноманинг амал килишини муддатидан олдин тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳноманинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент ёки гувоҳномани ўз кучида сақлаб келганлик учун божлар ёки йиғимлар белгиланган муддатда тўланмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патент эгаси Патент идорасининг илтимосига биноан ўн икки ой ичида уруғликларни, кўчатларни, насл материалларни, ҳужжатлар ва ахборотни селекция ютуғи ўз кучини сақлаб қолганлигини текшириш учун тақдим этмаган ёки шу мақсадларда ўз жойида селекция ютуғини текшириб кўриш учун имконият яратиб бермаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғининг номи бекор қилинаётган, патент эгаси эса бошқа муносиб номни таклиф этмаган бўлса, бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳноманинг бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар Патент идорасининг бюллетенида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Патент ёки гувоҳномадан воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси ёзма ариза бериб, патент ёки гувоҳномадан воз кечиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча патент эгаларидан бирининг патент ёки гувоҳномадан воз кечиши патент ёки гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳномадан воз кечиш Патент идораси патент эгасидан ёзма ариза олган санадан эътиборан амал қила бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси патент ёки гувоҳномадан воз кечиш нияти тўғрисида селекциячини хабардор қилиши шарт. Бундай ҳолда селекциячи патент ёки гувоҳномага эгалик қилиш учун имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент ёки гувоҳнома лицензия шартномасининг объекти бўлса, патент ёки гувоҳномадан, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лицензия эгасининг розилиги билангина воз кечиш мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Селекция ютуғига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома олиш ҳуқуқи, патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабнома Патент идорасида рўйхатга олинганлиги туфайли келиб чиқадиган ҳуқуқлар, шунингдек патент ёки гувоҳномадан келиб чиқадиган ҳуқуқлар ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси ёки лицензия шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ёки васиятнома орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуғига эгалик қилиш ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома, шунингдек лицензия шартномаси Патент идорасида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент ёки гувоҳнома бериш ҳақидаги талабномада ёхуд берилган патент ёки гувоҳномада кўрсатилган нав ёки зот лицензия шартномасининг мавзуси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси бўлмаган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс патент ёки гувоҳнома билан ҳимоя қилинган селекция ютуғидан патент эгасининг рухсати билангина лицензия шартномаси асосида фойдаланишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси Патент идорасига селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга бериш тўғрисида ариза топшириши мумкин (очиқ лицензия). Бу ҳолда патент ёки гувоҳномани ўз кучида сақлаганлик учун ундириладиган бож ёки йиғим эллик фоизга камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгасининг очиқ лицензияга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги аризаси чақириб олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ лицензияни сотиб олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан тўловлар тўғрисида шартнома тузиши шарт. Шартнома тузиш шартларига доир низолар суд томонидан қараб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент эгаси махсус лицензия ёки махсус бўлмаган (оддий) лицензия берган ҳолда селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус лицензия берилганида лицензиат селекция ютуғидан шартномада айтиб ўтилган доирада фойдаланиш учун мутлақ ҳуқуқ олади, селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқининг лицензиатга берилмайдиган қисми лицензиарда сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус бўлмаган лицензия берилганида лицензиар селекция ютуғидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатга бериб, селекция ютуғига берилган патент ёки гувоҳномадан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни, шу жумладан учинчи шахсларга лицензия бериш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси рўйхатга олинган лицензия шартномалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Мажбурий лицензия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти патент эгаси патент ёки гувоҳнома берилган санадан эътиборан уч йил давомида селекция ютуғидан Ўзбекистон Республикасида фойдаланмаса ҳамда лицензия шартномаси тузишни рад этса ва агар мазкур селекция ютуғидан фойдаланмаслик жамият манфаатларига дахл қилса, бу селекция ютуғидан фойдаланишни истайдиган шахс ўзига махсус бўлмаган мажбурий лицензия беришни сўраб ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий лицензия унинг эгасига патент эгасидан дастлабки уруғлик, кўчат ёки насл материалини олиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий лицензия селекция ютуғидан йўл қўйиладиган услубда ва лицензияга мувофиқ фойдаланилишини таъминлай оладиган шахсгагина берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий лицензия патент эгасининг ҳимоя қилинаётган селекция ютуғидан фойдаланишига ёки селекция ютуғидан фойдаланиш лицензиясини бошқа шахсга беришига тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Патент идораси мажбурий лицензиялар берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Селекция ютуғидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти етиштирилган, такрор етиштирилган, экинбоплик кондициясига ёки кейинчалик кўпайтириш даражасига етказилган уруғлик, кўчат ёки насл материали ўзининг морфологик, физиологик ва бошқа белгилари бўйича ҳимоя қилинаётган селекция ютуғининг расмий тавсифида акс эттирилган маълумотларга мос келса, селекция ютуғидан фойдаланилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
270-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 133-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда)