|
|
I. Қонунчилик фаолияти | ||
|
I. 1. Ишлаб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари | |||
|
№ |
Қонун лойиҳасининг номи |
Бажариш муддати |
Масъул қўмита |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
|
1. |
«Чехия Республикаси, Эстония Республикаси, Кипр Республикаси, Венгрия Республикаси, Латвия Республикаси, Литва Республикаси, Мальта Республикаси, Польша Республикаси, Словения Республикаси ва Словакия Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи Шерикчилик ва Ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга Баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
2. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти лойиҳаси. |
март — май |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
3. |
«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
апрель |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
4. |
«Қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, |
май |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
5. |
«Автоматлаштирилган банк тизимларида маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
6. |
«Истеъмолни кредитлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
7. |
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
июнь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
8. |
«Оммавий коммуникациялар соҳасидаги иқтисодий муносабатлар асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
июнь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
9. |
«Ипо?ка тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
10. |
«Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
11. |
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
сентябрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
12. |
«Давлат ҳокимияти органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси |
сентябрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
13. |
«Тиббий фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳаси |
октябрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
14. |
«Телерадио кўрсатувлари ва эшиттиришлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
октябрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
15. |
«Жамоат телевидениеси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
октябрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
16. |
«Кабель кўрсатувлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
ноябрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
17. |
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги Давлат бюджети лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
18. |
«Микрокредитлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
19. |
«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
20. |
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
ноябрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
21. |
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
ноябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
22. |
«Миграция тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
ноябрь-декабрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
23. |
«Ҳакамлар судлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
декабрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
24. |
«Кутубхоначилик иши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
декабрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
25. |
Халқаро шартномалар, битимлар, конвенцияларни ва уларга оид баённомаларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш. |
2005 йил давомида |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
I. 2. Янги таҳрирда киритиладиган қонунлар лойиҳалари | |||
|
1. |
Янги таҳрирдаги «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
май-июнь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
2. |
Янги таҳрирдаги «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
июнь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
3. |
Янги таҳрирдаги «Бож тарифи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
4. |
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
5. |
Янги таҳрирдаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
6. |
Янги таҳрирдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
октябрь |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
I. 3. Амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритишга оид қонунлар лойиҳалари | |||
|
1. |
«Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
2. |
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 29-моддасининг учинчи қисмига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
3. |
«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
4. |
«Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 160-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (суд қарорлари устидан шикоят бериш институтини такомиллаштириш мақсадида). |
март |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
5. |
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
6. |
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
7. |
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
март |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
8. |
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
апрель |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
9. |
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
10. |
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
апрель |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
11. |
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (фракциялараро рақобат, парламент кўпчилиги ва парламент мухолафати билан боғлиқ тартиб-таомилларни белгилаш ҳамда Қонунчилик палатаси қўмиталарининг номларини мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида). |
май |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
12. |
«Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
май |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
13. |
«Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
май |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
14. |
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
май |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
15. |
«Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
май |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
16. |
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
май |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
17. |
«Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилашга қаратилган нормаларни такомиллаштиришга тааллуқли қисмида). |
июнь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
18. |
«Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
июнь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
19. |
«Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
20. |
«Хусусий корхона тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
21. |
«Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (хўжалик процессуал нормаларни такомиллаштиришга тааллуқли қисмида). |
сентябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
22. |
«Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. |
сентябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
23. |
«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
сентябрь |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
24. |
«Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
25. |
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 53-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (адвокатнинг судда иштирок этишга доир ваколатларини расмийлаштириш назарда тутилган нормаларни такомиллаштиришга тааллуқли қисмида). |
октябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
26. |
«Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
октябрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
27. |
«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун. лойиҳаси. |
октябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
28. |
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (банклар раҳбарларининг шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан жавобгарлигини кучайтиришга тааллуқли қисмида). |
ноябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
29. |
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (компьютер билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга тааллуқли қисмида). |
ноябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
30. |
«Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
ноябрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
31. |
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси (Бош вазир, ҳукумат аъзоларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда масъулиятларини оширишга тааллуқли қисмида). |
декабрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
32. |
«Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. |
декабрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
I. Назорат-таҳлил фаолияти | |||
|
1. |
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг ташқи миграцияни тартибга солишга оид нормаларининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан ижро этилиши ҳақида. |
март-апрель |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
2. |
«Ветеринария тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши тўғрисида. |
март-апрель |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
3. |
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонунларнинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
март-апрель |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
4. |
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг «Ўзагромашсервис» ва «Ўзбек ипаги» уюшмаларида ижро этилиши ҳақида. |
апрель |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
5. |
Фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган қонунлар ижроси самарадорлигини Навоий вилоятида ўрганиш. |
апрель |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
6. |
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида. |
апрель |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
7. |
«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида. |
апрель |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
8. |
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
апрель |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
9. |
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
апрель-май |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
10. |
«Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида. |
апрель-май |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
11. |
Жариманинг жиноий жазо чораси сифатидаги самарадорлигини ва унинг жиноятчиликнинг олдини олишдаги ўрнини Самарқанд вилоятида ўрганиш. |
май |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
12. |
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
май |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
13. |
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
май |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
14. |
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши тўғрисида. |
май |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
15. |
«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
май |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
16. |
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга Қашқадарё вилоятида риоя этилиши ҳақида. |
май-июнь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
17. |
Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети ижросини кўриб чиқиш. |
июнь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
18. |
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг Навоий вилоятида ва Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
19. |
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
июнь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
20. |
«Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Қонуннинг Республика деҳқон-фермер хўжаликлари уюшмаси томонидан ва Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
июнь |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
21. |
«Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
июнь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
22. |
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
июнь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
23. |
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан ижро этилиши ҳақида. |
июнь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
24. |
«Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонун ижроси самарадорлигини Бухоро вилоятида ўрганиш. |
сентябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
25. |
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонуннинг Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида иж этилиши ҳақида (давлат чегарасини ҳимоя қилишда аҳолининг ва «Чегара посбонлари» жамоат тузилмаларининг ролини оширишга доир қисми). |
сентябрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
26. |
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонун асосида Фарғона вилоятида жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши ҳақида. |
сентябрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
27. |
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 17-моддасининг (Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш) Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ижро этилиши ҳақида. |
сентябрь- октябрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
28. |
«Қийноқларга солишга ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенция»нинг ижро этилиши ҳақида. |
октябрь |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
29. |
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан ижро этилиши ҳақида. |
октябрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
30. |
«Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида. |
октябрь |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
31. |
«Архивлар тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
октябрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
32. |
«Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида. |
октябрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
33. |
Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ижро этилиши ҳақида. |
октябрь-ноябрь |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
34. |
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси самарадорлигини Андижон вилоятида ўрганиш. |
ноябрь |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
35. |
«Мудофаа тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
ноябрь |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
36. |
«Экологик экпертиза тўғрисида»ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
ноябрь |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
37. |
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида. |
ноябрь |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
38. |
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
ноябрь-декабрь |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
39. |
«Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуннинг жойларда амалга киритилишига тайёргарлик кўриш ҳақида Молия вазирлигининг ахбороти. |
декабрь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
40. |
«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан ижро этилиши ҳақида. |
декабрь |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
41. |
«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида. |
декабрь |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
42. |
«Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг «Ўзтелерадио» компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида. |
декабрь |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
43. |
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан тайёрланадиган қонунлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқлиги нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва хулосалар тайёрлаш. |
давомида |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
III. Тадбирлар | |||
|
№ |
Тадбирнинг номи |
Бажариш муддати |
Масъул қўмита |
|
III. 1. Конференциялар | |||
|
1. |
«Суд тизими самарадорлиги ва қонун устуворлигини таъминлашнинг қонунчилик асосларини янада такомиллаштириш» мавзусида конференция (судлар вакиллари, Адвокатлар ассоциацияси вакиллари, ҳуқуқшунос олимлар, олий ўқув юртлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида). |
II чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
2. |
«Халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш — ҳозирги даврнинг долзарб вазифаси» мавзусида илмий-амалий конференция (Бухоро вилоятида). |
II чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
3. |
«Кадрлар тайёрлаш тизимида аграр, таълим, фан ва ишлаб чиқариш соҳалари интеграцияси» мавзусида конференция. |
II чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
4. |
«Оролбўйи экологик шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муаммолари» мавзусида конференция (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда) (Нукус шаҳрида). |
II чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
5. |
«Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси ҳамда мамлакатда фермерликни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида конференция. |
II чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
6. |
Умумжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш кунига бағишланган матбуот конференцияси. |
II чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
7. |
«Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этишнинг аҳволи» мавзусида конференция. |
II чорак |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
8. |
«Содир этилган жиноят учун жазоларни либераллаштириш тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштира бориб, ўлим жазосини жазолар тизимидан чиқариб ташлаш» мавзусида конференция. |
IV чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
9. |
«Аҳолининг тиббий билимларини оширишда маҳалла ва оиланинг ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция. |
IV чорак |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
10. |
«Халқаро муносабатларга оид фаолиятни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш муаммолари: Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини халқаро ҳуқуқий нормаларга мувофиқлаштириш» мавзусида илмий-амалий конференция. |
IV чорак |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
11. |
«Ўзбекистон сув хўжалиги тармоқларида бозор муносабатларини жорий этиш муаммолари» мавзусида конференция. |
IV чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
12. |
«Ўзбекистонда аграр соҳага оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари» мавзусида конференция. |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси | |
|
III. 2. Семинарлар | |||
|
1. |
Қўмита аъзолари билан семинар-тренинг. |
I чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
2. |
«Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи ва уни Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан амалга ошириш тартиби» мавзусида семинар-тренинг. |
I чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
3. |
«Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг қонунчилик асослари ва уни такомиллаштириш муаммолари» мавзусида семинар. |
I чорак |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
4. |
«Саноат, қурилиш ва савдо масалалари бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлаш техникаси: халқаро тажриба» мавзусида семинар (ЕвропЭйд лойиҳаси билан биргаликда). |
I чорак |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
5. |
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий семинар (Фарғона вилоятида). |
I чорак |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
6. |
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш мақсадида бюджет сиёсатини ва банк тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари» мавзусида семинар. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
7. |
«Норматив ҳужжатларни тайёрлаш техникаси ва уларни халқаро нормаларга мувофиқлаштириш: ҳавола қилинувчи нормалар қўлланилишини камайтириш» мавзусида семинар (ЕвропЭйд лойиҳаси билан ҳамкорликда). |
II чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
8. |
«Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг долзарб масалалари: тажриба алмашув» мавзусида семинар (ЕвропЭйд лойиҳаси билан ҳамкорликда). |
II чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
9. |
«Норматив ҳужжатларни тайёрлаш техникаси ва уларни халқаро нормаларга мувофиқлаштириш: ҳавола қилинувчи нормалар қўлланилишини камайтириш» мавзусида семинар (ЕвропЭйд лойиҳаси билан биргаликда). |
II чорак |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
10. |
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари» мавзусида (Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги маърузаси асосида) Қорақалпоғистон Республикаси олий ўқув юртларининг талабалари билан семинар (Нукус шаҳрида). |
II чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
11. |
«Терроризм, диний экстремизмга, гиёҳвандлик моддалари ва қуролларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда халқаро ҳамкорлик масалалари» мавзусида (Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги маърузаси асосида) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлаштирилган ҳарбий қисмларнинг шахсий таркиби билан семинар. |
II чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
12. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси бўйича «Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг асосий омиллари» мавзусида семинар. |
II чорак |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
13. |
«Ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга оид ишларнинг аҳволи» мавзусида семинар. |
II чорак |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
14. |
«Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштириш муаммолари мавзусида илмий-амалий семинар (Бухоро вилоятида). |
II чорак |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
15. |
«Жамиятни ахборотлаштириш муаммолари ва шартлари» мавзусида семинар. |
II чорак |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
16. |
«Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича қонун лойиҳаларини тайёрлаш техникаси: халқаро тажриба» мавзусида семинар (ЕвропЭйд лойиҳаси билан биргаликда). |
II чорак |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
17. |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқаларга тааллуқли масалалар бўйича семинар-тренинглар. |
II-III чорак |
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси |
|
18. |
«Ипотека тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари бўйича семинар. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
19. |
«Солиқ кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш масалалари» мавзусида семинар. |
III чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
20. |
«Кекса фуқаролар ва ногиронларнинг ижтимоий муҳофазасини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш масалалари» мавзусида семинар. |
III чорак |
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
21. |
«Наркотажовуз, халқаро терроризм, диний экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш» мавзусида семинар (Самарқанд вилоятида). |
III чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
22. |
«Тезкор-қидирув фаолиятининг долзарб муаммолари» мавзусида илмий-амалий семинар (Тошкент шаҳрида). |
III чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
23. |
«Халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш — ҳозирги даврнинг долзарб вазифаси» мавзусида семинар машғулотлари (Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида). |
III чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
24. |
«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурининг олий ўқув юртларида ўрганилишини такомиллаштириш» мавзусида семинар. |
III чорак |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
|
25. |
«Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки» мавзусида семинар. |
III чорак |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
26. |
Давлат бюджетининг ғазна ижросига тайёргарлик масалалари бўйича семинар. |
IV чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
27. |
«Ер ресурсларини бошқаришда ҳуқуқий ва иқтисодий услубларни ривожлантириш» мавзусида семинар. |
IV чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
28. |
«Жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва аҳамияти» мавзусида семинар. |
IV чорак |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
29. |
«Мустақил телевидение ва радио: тил, маънавият ва маданият» мавзусида семинар. |
IV чорак |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
III. 3. Давра суҳбатлари | |||
|
1. |
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти тўғрисидаги қонунчиликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати. |
I чорак |
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси |
|
2. |
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари» мавзусида давра суҳбати. |
I чорак |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
3. |
«Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва банклар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада эркинлаштириш» мавзусида давра суҳбати. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
4. |
«Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат бюджетини шакллантириш ва унинг ғазна ижросига тайёргарлик кўриш масалалари» мавзусида давра суҳбати. |
II чорак |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси |
|
5. |
«Оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати. |
II чорак |
?еҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси |
|
6. |
«Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини қонунчилик жиҳатидан таъминлаш масалалари» мавзусида давра суҳбати. |
II чорак |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
7. |
«Дастлабки тергов ва судга қадар иш юритиш жараёнлари устидан суд назоратини кучайтириш муаммолари» мавзусида давра суҳбати. |
III чорак |
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси |
|
8. |
«Коммунал соҳани ислоҳ қилишда тариф сиёсатидаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари» мавзусида давра суҳбати. |
III чорак |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
9. |
Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишланган давра суҳбати (Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда). |
III чорак |
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
|
10. |
«Соғлиқни сақлаш масалалари ва муаммоларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши» мавзусида давра суҳбати. |
III чорак |
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси |
|
11. |
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг долзарб жиҳатлари» мавзусида давра суҳбати. |
IV чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
12. |
«Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати (Жиззах вилоятида). |
IV чорак |
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
|
13. |
«Саноат корхоналарини кредитлаш муаммолари. Кредитлаш сиёсатининг ишлаб чиқаришни ривожлантиришга таъсирини кучайтиришга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўллари» мавзусида давра суҳбати. |
IV чорак |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
14. |
«Саноат корхоналаридаги ўзаро тўловларни тўламаслик муаммолари ва уларни бартараф қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўллари» мавзусида давра суҳбати. |
IV чорак |
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси |
|
15. |
«Кутубхоначилик ишини ташкил этишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати. |
IV чорак |
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 20.04.2005 йилдаги 50-I-сон
Кучга кириш санаси
20.04.2005
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 апрель,
50-I-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 121-модда)