Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 сентябрда 1675-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 6 апрелдаги 72 ва 288-В-5-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1675-5, 13.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сон қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 сентябрь,
86-сон
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 28 сентябрь,
288-В-3-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-бандда:
бешинчи хатбошидаги «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси» деган сўзлар «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «фермер хўжаликлари уюшмаларини» деган сўзлар «Фермерлар кенгашларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 5 фоиз, пахта ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, уларнинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.».
3. 14-бандда:
«б» кичик банддаги «ДАК» деган қисқартма «АЖ» деган қисқартма билан алмаштирилсин;
«г» кичик банддаги «Ўзкимёсаноат» давлат акциядорлик компанияси» деган сўзлар «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Фермер хўжаликлари уюшмасининг вакиллиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2015 йил 28 сентябрь
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2015 йил 28 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 39-сон, 515-модда)