Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2018 14.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1675
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг қарори, 14.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1675
Кучга кириш санаси
24.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 апрелда 1675-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 6 апрелдаги 72 ва 288-В-5-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1675-5, 13.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 3 августдаги «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни (янги таҳрирда) тасдиқлаш тўғрисида»ги 71-сонли ва 266-В-сонли (2005 йил 11 август, рўйхат рақами 1508-сон — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 32-33-сон, 262-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
288-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг
2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрирда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом асосида кредитлаш давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 60 фоизигача (тайёрлов корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган холда) миқдорида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 майига қадар пахта хом ашёси қийматининг 30 фоизигача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 30 фоизгача, 1 апрелга қадар 50 фоизгача ва 1 июнга қадар 60 фоизгача.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар ой ва чоракларда ажратиладиган кредит ресурслари миқдори Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредит миқдори қишлоқ хўжалиги корхонасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари (бундан кейинги матнларда — тайёрлов корхоналари) билан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот учун тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги ўртача харид нарх асос қилиб олинади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПлар, муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг тўловларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СИУлар (сув истеъмолчилари уюшмалари) хизматлари учун тўловларга;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ер солиғи тўловларига.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергия тўловларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уруғлик учун тўловларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа зарурий эҳтиёжлари учун ҳам тўловлар амалга оширилиши мумкин. Бошқа зарурий эҳтиёжлар ҳисобидан пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ харажатларига, банк хизмати, хўжалик ва идора харажатлари, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатлари, суғурта харажатлари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўланадиган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фермерлар кенгашларини сақлаш харажатлари учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-3, 29.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тавсия этилаётган харажатларнинг агротехника меъёрлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига бизнес-режа (иловага мувофиқ) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор-бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга ишлатилиши (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар, ёқилғи мойлаш материаллари ва уруғлик материал ҳамда СИУ хизматлари харажатлари бундан мустасно) мумкин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агротехник тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган имтиёзли кредит ресурсларининг рухсат этилган харажат турлари бўйича мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари зиммасига юклатилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 5 фоиз, пахта ҳосилини етиштириш харажатлари учун йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, уларнинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-3, 29.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги йилларда ажратилган имтиёзли кредитлар тўлиқ сўндирилгандан сўнг жорий йил ҳосили учун имтиёзли кредитлар берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредитлар беришда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 февралдаги 10, 288-В-2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-2, 19.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 85-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, тижорат банки давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. Бунда, суғурта ташкилотлари томонидан тақдим этилган суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Суғурта ташкилоти билан келишилган суғурта пули тақдим этилаётган кредит миқдоридан кўп бўлмаслиги зарур.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий равишда давлат буюртмасини ва тижорат банки олдидаги мажбуриятларини бажариб келаётган фермер хўжаликларига кредитлар қонунчиликда белгиланган тартибда таъминотсиз (ишончли кредитлар) ажратилиши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрлов корхоналари тижорат банклари томонидан пахта ва ғалла етиштириш харажатларини қоплаш учун берилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларнинг қарздор қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан муддатида қайтарилиши борасида кафиллик беришлари мумкин. Кафиллик қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредитлаш, мониторинг ва кредитни сўндириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун 2-картотекага кирим қилинган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов талабномалари қарз олувчи томонидан акцептланмаган тақдирда, тўловлар суд қарори асосида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Қишлоқхўжалик-кимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва МТП (машина-трактор парклари) туман корхоналари ва ташкилотлари билан тузилган шартномаларда фермер хўжалигининг жорий ва келгуси ойда амалга ошириладиган агротехник тадбирларига қилинадиган харажатлар қиймати миқдорида (ўғитлаш, шудгорлаш) олдиндан тўловни амалга ошириш белгиланган тақдирда фермер хўжаликлари ушбу харажатлар суммасини тўлов топшириқномалари орқали олдиндан тўловларни ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, пахта ва ғалла ҳосилини етиштирувчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг 13301-сонли ва 14301-сонли ҳисобварақларидан тўловлар, топшириқ шартномаси асосида мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадлар учун мемориал ордерга асосан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қишлоқ хўжалик корхоналарининг минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси МТП ларининг хизматлари, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, фойдаланилган электроэнергия ва уруғлик материали қиймати учун тўловларда, маблағлар «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ филиаллари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси МТП лари, «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси, «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналари ҳамда тайёрлов корхоналарининг махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
(14-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-3, 29.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) СИУлар (Сув истеъмолчилари уюшмалари), ўсимликларни биологик усулда ҳимоя қилиш учун биолаборатория ва биофабрикалар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар уларнинг махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муқобил МТПлар, фермер хўжаликлари, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти, «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар ҳузурида фаолият юритаётган муқобил МТП масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари томонидан кўрсатилган ва кўрсатиладиган техника хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
(14-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) асосан «в», «г» ва «д» кичик бандлари билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тижорат банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар ва агротехник меъёрлар бўйича амалга оширилишини назорат қилади. Тижорат банклар суғурта ташкилотлари ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича пахта ва ғалла экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганда, бу ҳақда банк ва суғурта ташкилоти ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 сентябрдаги 86, 288-В-3-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-3, 29.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 39-сон, 515-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари томонидан ушбу далолатнома хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда банк томонидан мемориал ордерлар билан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор — қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида суғурта ташкилотларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта товони, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва кредитор қарзларни ундириш ажратилган банк кредитлари тўлиқ қайтарилгач, қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳисоб рақамидан ўрнатилган тартибда тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши хизмат кўрсатувчи банк раҳбарлари зиммасига юклатилади. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитларни белгиланган мақсадлар бўйича йўналтиришга мансабдор шахсларнинг аралашуви қатъиян тақиқланади».
(191 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» ДАСК ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» ДАСК раиси Ш. НУРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги (янги таҳрирдаги) низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Қишлоқ хўжалик корхонаси номи) нинг давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ишлаб чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИЗНЕС РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий ишлаб чиқариш харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги
‎маҳсулотларининг
‎турлари‎‏
Тўлиқ
‎ таннархи‎‏
Шу жумладан
иш ҳақи‎ минерал
‎ўғит ва
‎ кимёвий
‎воситалар‎
уруғлик‎ ёқилғи‎ техника
‎хизматлари‎
электр
‎энергияси‎
бошқа
‎харажатлар‎
А 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Пахта‎‎
Ғалла‎
Жами‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган молиявий натижа
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(минг сўмда)‎‎

Қишлоқ хўжалиги
‎маҳсулотларининг
‎турлари‎
Экин
‎майдони,
‎гектари‎
Ҳосилдорлик,
‎ц/га‎
Ишлаб
‎чиқариладиган
‎маҳсулот
‎миқдори, тонна‎
Ишлаб
‎чиқариладиган
‎маҳсулотнинг
‎тўлиқ ‎таннархи
Олинадиган
‎даромад‎
Молиявий
‎натижа
‎(фойда +, зарар –)‎
А‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Пахта‎
Ғалла‎
Жами‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг ҳисоб-китоби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(минг сўмда)‎‎

Қишлоқ
‎хўжалиги
‎маҳсулотларининг турлари‎‏‏
Жами харажатлар‎‏‏ Шу
‎жумладан
Кредит ажратилиши‎‎
ўз маблағи‎‏‎‏
кредит‎‏‎‏
январ феврал март‎‎
жами харажатлар‎‏ шу
‎жумладан‎‎
жами харажатлар‎‏ шу
‎жумладан‎‎
жами харажатлар шу
‎жумладан‎‎
ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎
А‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9 10‎ 11‎ 12‎
Пахта‎
Ғалла‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апрель‎‎ май‎‎ июнь‎‎
жами харажатлар‎‏ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎
ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎
‎13 ‎14 ‎15 ‎16 ‎17 ‎18 ‎19 ‎20 ‎21
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
июль‎‎ август сентябрь
жами харажатлар‎‏ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎
ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎
‎22 23‎ 24‎ 25‎ 26‎ 27‎ 28‎ 29‎ 30‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
октябрь‎‎ ноябрь декабрь‎‎
жами харажатлар‎‏ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎ жами харажатлар‎‏‎ шу жумладан‎‎
ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎ ўз маблағи‎ кредит‎
31‎ 32‎ 33‎ 34‎ 35‎ 36‎ 37‎ 38‎ 39‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Кредит сўндирилиши

Жами‎ июль‎ август‎ сентябрь‎ октябрь‎ ноябрь‎ декабрь‎
41‎ 42‎ 43‎ 44‎ 45‎ 46‎
‎‎
‎Хўжалик раҳбари: имзо ўрни

‎Муҳр ўрни‎

‎‎‎Хўжалик бош ҳисобчиси: имзо ўрни
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 168-модда; 2011 й., 14-сон, 145-модда; 2015 й., 7-сон, 85-модда, 39-сон, 515-модда; 2016 й., 33-сон, 399-модда)