Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 июнь,
14/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ–2344-сонли «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
активлар — кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари бошқа барча талаблар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
муаммоли активлар — сифати «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар;
махсус захиралар — сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий захиралар;
стандарт активларга яратиладиган захиралар — тижорат банки фаолияти давомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган захиралар;
шартлари қайта кўриб чиқилган активлар — шартнома ва (ёки) унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган активлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-1, 10.10.2017 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таъминланмаган активлар — таъминоти белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишончли (эътимодли) активлар — банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратилган активлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Активлар сифатини таснифлаш ва уларни банк балансида акс эттириш банк ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тижорат банкларининг ҳисоботлари уларнинг активлари сифатининг ҳақиқий ҳолатини акс эттириши лозим.
3. Ҳисоботларнинг ҳаққоний бўлмаслиги тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари, шунингдек Марказий банк ва бошқа манфаатдор томонларни чалғитишга ва янглиштиришга уриниш деб баҳоланади ҳамда хавфсиз бўлмаган, носоғлом банк амалиёти деб ҳисобланади.
4. Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.
5. Даромад келтирмайдиган активларнинг улуши жами активларнинг етмиш фоизидан ортиқ бўлиши банк кредит сиёсати, кредитлар ажратиш ва уларни бошқариш жараёнининг бўшлигини билдирувчи кўрсаткич ҳисобланади.
2-боб. Активлар сифатини таснифлаш тизими
6. Қарздорлар қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:
тармоқ (иқтисодиёт сектори) тенденцияси ва истиқболи;
муайян лойиҳанинг техник амалга оширилуви ва иқтисодий рақобатбардошлиги;
молиявий ҳолати ва кредит олишга қодирлиги;
кредит тарихи, кредит таъминотининг ёмонлашуви ёки ликвидлилигининг пасайиши;
муайян лойиҳанинг иқтисодий жиҳатдан асосланиши;
раҳбарининг бошқариш қобилияти (агар қарздор юридик шахс бўлса).
7. Активлар сифатининг таҳлили ва таснифи натижалари мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган мезонларга асосланади ва ушбу мезонлар тижорат банкларининг кредит портфели ва бошқа активларидаги таваккалчиликни аниқлаш ва баҳолашда қўлланилади.
8. Тижорат банкларининг активлари сифатига кўра «стандарт», «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларга таснифланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати «стандарт» деб таснифланади. Бунда:
қарз олувчи юридик ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланган, етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича маркетинг режасига эга бўлиши;
қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) жисмоний шахс барқарор даромад манбаига эга ҳамда даромадлари банкдан олинган кредит ва фоизларни тўлашга етарли, яхши кредит тарихига эга, яъни олдин олган барча кредитлари бўйича тўловларни ва бошқа мажбуриятларни ўз вақтида бажарган бўлиши керак.
Таъминот «яхши таъминланган» кредит мезонларига мос келиши лозим. Жумладан, таъминот турлари нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши (агар қонун ҳужжатларида нотариал тасдиқланиши назарда тутилган бўлса), зарур ҳолларда, тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, шу жумладан тижорат банкининг гаров мол-мулкига доир ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реестрида акс эттирилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банки кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз ва эркин равишда уни таъминот ҳисобидан ундириб олишга ҳақли. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Бундан ишончли (эътимодли) активлар мустасно бўлиб, уларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаса, бундай активлар сифати «стандарт» деб таснифланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар кузатилмайди.
Қарздор томонидан охирги 180 кунда активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган ягона ҳолат мавжуд бўлса, ушбу активлар сифати «стандарт» деб таснифланади, ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно.
Бунда шартлари қайта кўрилган активлар сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Тижорат банки захира капитали таркибида сифати «стандарт» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг бир фоизи миқдорида стандарт активларга яратиладиган захира шакллантириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандарт активларга яратиладиган захиралар тижорат банклари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан мазкур Низом кучга кирган кундан кейин ажратилиб, ҳисобот санасига сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк фойдасини тақсимлаш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ташкил қилинади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденциялар мавжуд бўлиб, агар улар бартараф этилмаса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати «субстандарт» деб таснифланади.
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланади:
молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;
кредит ҳужжатларида етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаса;
қарздорнинг 2-сон картотекаси мавжуд бўлиб, ундаги тўлов ҳужжатларининг муддати 30 кундан ошмаган бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
охирги 180 кун ичида активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлса;
ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 30 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Тижорат банки сифати «субстандарт» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг ўн фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:
асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;
қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;
қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;
қарздорнинг 2-сон картотекасида 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса;
таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса (ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ, лекин 120 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Тижорат банки сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг йигирма беш фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Сифати «қониқарсиз» деб таснифланган активларга хос барча хусусиятларга эга бўлиб, мавжуд шароитда активларнинг тўлиқ қайтарилишини шубҳа остига ва кам ишончли қилиб қўядиган активлар сифати «шубҳали» деб таснифланади. Бунда йўқотишлар кўриш эҳтимоли юқори бўлган, лекин айрим ижобий омиллари мавжуд бўлган активлар сифати шароит ойдинлашгунча «умидсиз» деб таснифланмайди.
17. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
«қониқарсиз» активларнинг ҳеч бўлмаганда бирорта кўрсаткичи, шунингдек айрим бошқа салбий тавсифлари мавжуд бўлса (бозорда осон сотиладиган таъминотнинг мавжуд эмаслиги ёки таъминланмаган активларнинг мавжудлиги ёхуд қарз олувчининг банкрот деб эълон қилиниши);
яқин келажакда активнинг қисман тўланиш эҳтимоли мавжуд бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарздорнинг 2-сон картотекасида 91 кундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 121 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тижорат банки сифати «шубҳали» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг эллик фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар ёки аломатлар мавжуд бўлган ҳамда қайтмайдиган ёки қиймати жуда пастлиги туфайли ҳисобини балансда актив сифатида юритилиши мақсадга мувофиқ эмас деб баҳоланадиган активлар сифати «умидсиз» деб таснифланади. Бундай таснифлаш активларда умуман ҳеч қандай тугатиладиган қиймат мавжуд эмаслигини билдирмайди. Бироқ, тижорат банклари ўз балансларида бундай активларнинг ҳисобини юритишни давом эттиришлари мақсадга мувофиқ эмас. Тижорат банки томонидан таъминотга олинган мулкни сотиш орқали бундай қарздорликни бартараф этиш ёки уни қайтариш чоралари қўлланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
активларни ундирилиши суд жараёнида бўлса;
қарздор ва лизинг олувчидан ундирилган, гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш йўли билан тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб уч ой муддатда сотилмаган ва банк фаолиятини кенгайтириш учун сотиб олинган бинодан икки йил мобайнида фойдаланилмаган ҳамда банк фаолияти учун ортиқ фойдаланилмай қўйилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сотилмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 180 кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
асосий қарз ва фоизлар бўйича 180 кундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Тижорат банки сифати «умидсиз» деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг юз фоизи миқдорида махсус захира шакллантириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
211. Агар икки йилдан ортиқ муддатга ажратилган активлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графикка асосан охирги олти ойга белгиланган бўлса ёки шартномада активларни қайтариш графиги бўлмаса, бундай активлар сифатининг таснифи бир тоифага пасайтирилиши лозим.
212. Республика ҳудудидаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 10 кунгача кечиктирилганда — «қониқарсиз»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;
асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда — «умидсиз».
Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.
213. Республика ҳудудидан ташқаридаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:
активлар жойлаштирилган банк «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлганда — «стандарт»;
активлар жойлаштирилган банк «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳолардан паст рейтинг баҳосига эга бўлганда, шунингдек ушбу банкларнинг рейтинг баҳолари инвестицион рейтинг баҳоларидан пасайтирилганда — «субстандарт»;
активларнинг асосий қарз ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда — «умидсиз».
Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда рейтинг баҳолари мунтазам ўрганиб борилади.
Активлар жойлаштирилган банк икки ёки ундан кўп рейтинг компанияларининг баҳоларига эга бўлганда, ҳисоб-китобларда энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.
(211 — 213-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
22. Агар тижорат банкида битта қарздорга берилган бир неча активлар мавжуд бўлса, қарздор томонидан тижорат банкига қайтариладиган барча активлар сифати улардан энг паст тоифада таснифланган активлар сифатидек таснифланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Агар қарздорнинг бир нечта тижорат банклари олдида қарзи мавжуд бўлиб, уларнинг бирида қайтарилиши лозим бўлган активлар сифати энг паст тоифада таснифланган бўлса, бошқа тижорат банклари ҳам ушбу қарздорга берилган активлар сифатини мазкур тоифада таснифлашлари шарт. Бунда тижорат банклари қарздорга бошқа тижорат банклари томонидан берилган активлар сифатининг таснифини аниқлаш учун кредит ахбороти маълумотлар базасидан фойдаланишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Таъминотга қўйиладиган талаблар
24. Таъминот кредит тўлашнинг иккиламчи манбаи ҳисобланади. Тижорат банклари томонидан таъминотга кредитни қоплашнинг асосий манбаи сифатида қаралмаслиги лозим.
25. Таъминотни таҳлил қилишда тижорат банклари томонидан унинг ликвидлилиги эътиборга олиниши лозим. Бунда тижорат банки таъминотни сотишдан асосий қарз ва фоиз суммаларининг қайтарилишини баҳолаши шарт.
26. Активларнинг юқори ликвидли таъминотига:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг (бундан буён матнда Ҳукумат деб юритилади) кафолати;
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлардаги миллий ва хорижий валюта шаклидаги гаров;
Ҳукуматнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;
Марказий банкнинг қимматли қоғозлари шаклидаги гаров;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар гарови, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматларининг кафолати;
Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ҳамда Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қимматбаҳо металлар шаклидаги олтин ва кумуш қуймалари шаклидаги закалат киради.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Активларнинг юқори ликвидли бўлмаган таъминотига:
кўчмас мулк, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқ;
кўчар мол-мулк;
хўжалик жамиятидаги улушга бўлган ҳуқуқ;
мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилмаган бошқа қимматли қоғозлар шаклидаги гаров;
юридик ва жисмоний шахсларнинг кафолат ва кафилликлари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлаш
28. Активларнинг қуйида келтирилган асосий шартларидан ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгартирилган бўлса, улар шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб ҳисобланади:
фоиз ставкасининг пасайтирилиши, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси пасайиши муносабати билан фоиз ставкасининг пасайтирилиши ҳолатлари бундан мустасно;
асосий қарзнинг камайтирилиши ёки ундан қисман воз кечилиши;
фоизлар ва (ёки) асосий қарзга доир тўловларнинг бир қисми ёки барчасидан воз кечилиши;
активнинг асосий ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши;
қарз олувчи ва (ёки) таъминот турининг ўзгартирилиши, кредитнинг бир қисми қайтарилганлиги муносабати билан таъминотдан чиқарилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифатини таснифлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши керак:
шартлар қайта кўриб чиқилишининг асослари ёки сабаблари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир қарз олувчига қарзни қайтариш муддатининг неча марта узайтирилганлиги;
дастлабки битим шартларига нисбатан янги битимда келтирилган шартлардаги ўзига хос ўзгартиришлари. Бунда фоиз ставкасининг бозор ставкаси даражасидан пасайиши, қўшимча равишда актив бўйича қабул қилинган таъминотнинг ўзгариши ёки кредитни қайтариш муддатининг узайтирилиши шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатини таснифлаш ва таҳлил қилиш жараёнида инобатга олиниши лозим.
30. Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар сифати «субстандарт», «қониқарсиз», «шубҳали» ва «умидсиз» тоифаларнинг мезонларидан фойдаланган ҳолда таснифланади.
Агар шартлари қайта кўриб чиқилган актив бўйича алмашувчи ёки қўшимча қарздор дастлабки қарздорнинг шўъбаси ёки дахлдор бўлган қарздор бўлса, бунда активлар сифатининг дастлабки таснифи ўзгармаслиги керак. Қарз берувчи томонидан қарзга доир хизмат кўрсатилиши салбий таснифлашнинг ўзгартирилишини талаб этувчи ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
301. Шартномада белгиланган охирги муддати ўзгартирилмаган ҳолда, асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича оралиқ тўловларнинг муддатлари бир марта қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади.
Мазкур активларнинг муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланиши мумкин.
Бунда активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.
302. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, шартлари қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
мазкур низомнинг 28-банди иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;
шартноманинг охирги муддати бир марта узайтирилганда.
303. Шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин асосий қарз ва (ёки) фоиз тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган активлар сифати «умидсиз» деб таснифланади.
(301 — 303-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Янги қарздор томонидан асосий қарз ва фоизларнинг тўланмаган барча суммалари қопланиб, активни қайтариш графиги бўйича кетма-кетликдаги кейинги 3 та тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланса, муаммоли активлар сифатининг таснифи тегишли тарзда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Агар алмашувчи ёки қўшимча қарздорнинг дастлабки қарздор билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаса, активлар сифатини таснифлаш мезонлари алмашувчи ёки қўшимча қарздорга нисбатан қўлланилади. Мазкур жараён алмашувчи ёки қўшимча қарздорнинг бизнесни нормал юритиш шароитида активларни тўлай олиш лаёқатига мувофиқ тарзда амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги таснифланган тоифадан юқори ёки яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас (мазкур низомнинг 301-банди иккинчи ва учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
Ҳеч қандай ҳолатда активга унинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол «стандарт» тоифани бериш мумкин эмас.
Актив икки ва ундан ортиқ марта шартлари қайта кўриб чиқилганда, актив сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлиши керак.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41-БОБ. БЕРИЛГАН БАНК КАФОЛАТЛАРИНИНГ СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ
331. Тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира миқдори принципиалнинг молиявий аҳволи, кредит тарихи ва принципиал фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб белгиланади.
332. Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «стандарт» деб таснифланади:
принципиал молиявий жиҳатдан барқарор;
принципиал юқори даромадлилик даражасига эга;
барча молиявий мажбуриятларини ўз муддатида бажаришига шубҳа туғдирмайдиган, шу жумладан кафолат бўйича қарзини қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига эга;
тижорат ишларини ривожлантириш ҳамда молия ресурсларини эркин жалб қилиш имкониятлари мавжуд;
фаолияти чекланган таъминотчи ҳамда истеъмолчиларга боғлиқ бўлмаган;
тақдим этилаётган таъминотга доир барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилган.
333. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «субстандарт» деб таснифланади:
умумий молиявий аҳволи барқарор ҳисобланган, лекин фаолиятида айрим иқтисодий салбий ҳолатлар мавжуд бўлган, уларнинг бартараф этилмаслиги принципиалнинг мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик ҳолатини вужудга келтириш хавфининг мавжудлиги;
даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг пасайиш тенденцияси мавжудлиги.
334. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:
молиявий аҳволининг жиддий ёмонлашувига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг мавжудлиги;
даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг охирги чоракка нисбатан 50 фоизга камайганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);
охирги ҳисобот ойидаги мавжуд барча муддати келган мажбуриятларни, шунингдек кафолат суммасини ушбу ой давомида келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қоплаш имкониятига эга эмаслиги.
335. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «шубҳали» деб таснифланади:
мазкур Низомнинг 334-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бирининг оғирлашганлиги;
охирги беш йилда салбий кредит тарихига эга эканлиги, яъни тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги.
336. Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
берилган кафолат бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;
кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;
талаб қилиб олингунча ҳисобварағига охирги чоракда тушум бўлмаганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);
молиявий фаолияти бўйича суд жараёнларининг олиб борилаётганлиги;
банкротлик аломатларининг мавжудлиги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
337. Банк кафолатлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) мувофиқ амалга оширилади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Инвестиция портфелининг сифатини таснифлаш
34. Тижорат банкининг инвестиция портфели (сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга ёки қарам хўжалик жамиятларига ва шуъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар, сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар) қуйидаги омиллар асосида таснифланиши ва белгиланган миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси яратилиши лозим:
охирги бир йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция — «қониқарсиз» сифатида;
охирги икки йил давомида тижорат банкига даромад келтирмаган инвестиция — «шубҳали» сифатида;
охирги уч йил давомида даромад олинмаган инвестиция сифати — «умидсиз» сифатида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:
банкка дивиденд кўринишида даромад келтирганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;
фонд биржасида котировкаси ошганда;
банк инвестиция киритган корхонанинг ташқи аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
35. Агар тижорат банки томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида салбий фарқ юзага келса, ушбу миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси яратилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай инвестицияларнинг сифати энг паст тоифада таснифланиши керак.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарори (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
6-боб. Тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш
36. Захираларнинг етарлилиги даврий равишда камида ойига бир маротаба таҳлил қилиниши, зарур ҳолларда, қўшимча захиралар яратилиши лозим.
Бунда тижорат банклари захираларни шакллантириш ва улар бўйича бухгалтерия ўтказмаларини дастурлашган ҳолда амалга оширишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
361. Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси шу актив валютасида шакллантирилиши лозим.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-2, 27.04.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон — 2018 йил 31 майдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Белгиланган меъёрларга мувофиқ яратилган захирага нисбатан актив бўйича эҳтимолий йўқотишлар миқдорининг ошиб кетиши мумкинлигидан далолат берувчи омиллар ва шароитлар аниқланганда, захирага эҳтимолий йўқотишларга нисбатан йирик ажратмалар амалга оширилиши керак.
38. Актив сифати «умидсиз» деб таснифланиши билан 3 иш куни ичида унинг ҳисоби балансдан ташқари моддаларда акс эттирилиши ва тегишли махсус захиралар камайтирилиши лозим. Зарарлар улар тан олинган даврда ҳисобдан чиқарилиши керак.
39. Активнинг ҳисобдан чиқарилиши унинг қисман ёки тўлиқ қайтарилиши мумкинлигини инкор этмайди.
40. Агар актив сифати «стандарт» деб таснифланмаган бўлса, тижорат банки қарздорга эҳтимолий йўқотишлари билан боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг батафсил таҳлилисиз қўшимча кредит маблағлари, жорий кредит бўйича қўшимча ресурслар ёки янги кредитлар шаклида маблағлар бериши мумкин эмас.
41. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлиши, Марказий банк томонидан муайян активлар сифатини янада салбий таснифлаш учун асос бўлади:
тижорат банки кредит портфели умумий ҳолатининг ёмонлашуви;
тижорат банкида кредитлар беришга доир етарли таҳлил ва текширувларнинг ўзгариши ёки мавжуд эмаслиги;
тижорат банки шу тармоқ ва соҳага берилган кредитлар бўйича амалда зарарлар кўрганлиги;
йирик активларнинг тўпланиши;
номақбул иқтисодий йўналиш ва шароитлар, хусусан, қарздорларнинг бир ёки бир неча саноат тармоқлари ёки маъмурий-ҳудудий бирликда катта миқдорда тўпланиши;
тижорат банки томонидан тақдим этилган ҳисоботни таҳлил қилиш ёки Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширишлари натижасида аниқланган қарздорнинг ёхуд тижорат банкининг молиявий аҳволига тааллуқли бошқа ҳолатлар.
Бунда Марказий банк мазкур Низом талабларида белгиланган миқдорда захираларни қайта кўриб чиқишни ва (ёки) қўшимча захиралар шакллантиришни талаб қилиши мумкин.
42. Захираларга ажратмалар тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағини дебетлаш ҳамда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағини кредитлаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Захиралар етарли бўлмаган ҳолларда, тижорат банки томонидан захираларга қўшимча ажратмалар захираларнинг етишмовчилиги аниқланган даврда амалга оширилиши зарур.
44. Агар тижорат банки активлари портфели таҳлил қилинганидан кейин унинг захиралари талаб қилинганидан ортиқ бўлса, у ҳолда тижорат банки тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағини дебетлаши ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағини кредитлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2696-1, 10.10.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
8-боб. Захиралардан фойдаланиш
49. Тижорат банки захираларнинг етарли даражада бўлишини таъминлаш учун тўлиқ жавобгарлик тижорат банки Кенгаши ва Бошқарувига юклатилади.
50. «Умидсиз» активлар бўйича захиралар ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги қарор тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилиниб, бу ҳақда тижорат банки Кенгашига 3 иш куни ичида ахборот берилади.
Тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан қопланган «умидсиз» активларнинг ҳисоби баланснинг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида юритилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:
Дебет: тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи;
Кредит: тегишли актив ҳисобварағи;
Дебет: 95413 — «Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар» ҳисобварағи;
Кредит: 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» ҳисобварағи.
Эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захира маблағлари етишмаган тақдирда, тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағидан «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» контр-актив ҳисобварағига қўшимча ажратмалар қилиниши керак. Ўтказилаётган актив бўйича олинадиган фоизларни ҳисобга олиш шахсий ҳисобварағи ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу актив бўйича «Фоизли даромадлар» ҳисобварақларини дебетлаш ва «Активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар» ҳисобварақларини кредитлаш йўли билан ёпилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. «Умидсиз» активлар ва улар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларнинг баланс ҳисобварақларидан «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказиш ушбу актив бўйича қарзлар ҳамда улар бўйича фоизларнинг бекор қилинишини билдирмайди. Шунинг учун ушбу қарз, шунингдек у бўйича фоизлар балансдан ташқари моддаларда улар бу ҳисобварақларга ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида акс эттирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банки қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур актив бўйича асосий қарз суммаси ва фоизларни ундириш юзасидан барча чора-тадбирларни қўллаши зарур. Тижорат банки қарздор (эмитент) мажбуриятининг тўлиқ суммасини тўғри акс эттириш учун мазкур активга фоизлар ҳисоблаб ёзишни уни балансдан ташқари моддаларга ўтказгандан кейин ҳам давом эттиради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздор ва кафилнинг мажбуриятлари бекор бўладиган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда тижорат банки мунтазам равишда, бир ойда камида бир марта қарздорга балансдан ташқари моддалардаги қолдиқларга мос келадиган асосий қарз ва ҳисобланган фоизлар бўйича муддати ўтган қарзнинг мавжудлигини маълум қилган ҳолда кредит бўйича қарзни қоплаш ва у бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш талаб қилинган даъво хатини, балансдан ташқари моддалардан кўчирма илова қилинган ҳолда, қарздор ёки унинг ҳуқуқий ворисига (тугатилиш жараёнида бўлса, тугатиш комиссиясига) юбориши лозим. Ушбу даъво хатларини олмаслик қарздорни қарзини қайтариш мажбуриятидан озод этмайди. Даъво хати ва ҳисобварақдан кўчирма тижорат банкининг муддати ўтган асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни ундириб олиш бўйича суд органларига мурожаат этиши учун асос бўлади.
Ички аудит хизмати ва тижорат банки Бошқаруви ҳар чоракда балансдан ташқари моддаларига ўтказилган «умидсиз» активларни ундириш бўйича қўлланаётган чора-тадбирлар ҳақида тижорат банки Кенгашига ёзма равишда маълумот беришлари шарт.
Тижорат банки Кенгаши молиявий йил якуни бўйича банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига банкнинг «умидсиз» активларини ундириш бўйича қўлланган чора-тадбирлар ҳақидаги масалани киритади.
52. Тижорат банки Бошқаруви томонидан қабул қилинган Ҳукуматнинг қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан шаклланган «умидсиз» активни баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларга ўтказиш ҳақидаги қарор Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди ва тижорат банки томонидан Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзлар қайтарилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Агар қарздор илгари эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захира қилинган актив бўйича тўловни амалга оширса ва қарз тижорат банкининг баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларига ўтказилмаган бўлса, у ҳолда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағи (агар захира жорий йилда яратилган бўлса) ёки «Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши» ҳисобварағи (агар захира ўтган йилларда яратилган бўлса) кредитланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. Агар қарздор актив «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказилганидан кейин у бўйича тўловни амалга оширса, у ҳолда тижорат банки томонидан ушбу қарздорнинг ҳисобварағи ёки касса ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи кредитланади ҳамда тегишли «Активлар ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи дебетланади ва тегишли «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» ҳисобварағи (агар захира жорий йилда яратилган бўлса) ёки «Ҳисобдан чиқарилган маблағларнииг қайтарилиши» ҳисобварағи (агар захира ўтган йилларда яратилган бўлса) кредитланади, шу билан бир вақтнинг ўзида, 96397 — «Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ» ҳисобварағи дебетланади ва 95413 — «Ҳисобдан чиқарилган кредитлар ва лизинглар» ҳисобварағи кредитланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Якуний қоида
56. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 10.12.2021 й., 10/21/2696-3/1152-сон; 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон; 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон; 24.12.2025 й., 10/25/2696-5/1198-сон)