Ҳужжат кучини йўқотган 14.09.2022 15.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2364
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 15.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2364
Кучга кириш санаси
25.05.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 14.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2364-6, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-3, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кафолати — банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кейинги ўринларда кафолат деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафил — ўз мижози (принципал)нинг ёзма аризасига кўра, принципал бенефициар олдидаги мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафолатга мувофиқ ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини ўз зиммасига олувчи банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
принципал — банкка ўзининг учинчи шахс (бенефициар) олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар — принципалнинг мажбурияти бўйича кафолатни қабул қилувчи кредитор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятини) лозим даражада бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг банкларга оид қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя этмаётган ҳамда кредит портфелида 6 фоиз ва ундан юқори миқдордаги тўлов муддати ўтган ёки муаммоли активлари мавжуд бўлган тижорат банклари томонидан кафолат бериш тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2364-3, 03.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2364-3, 03.04.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кафолат олиш учун принципал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга эга бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-4, 16.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижобий кредит тарихига эга бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кафолат берилгандан кейин принципал томонидан мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган талаблар бузилган тақдирда кафолат чақириб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кафолат бериш масаласи банк (филиал)нинг кредит қўмитаси томонидан банк кредит сиёсатида кўрсатилган кафолат беришнинг лимитлари доирасида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган кафолатларнинг ҳисоби Бош банкда юритилади ва унинг тўғри юритилиши банк бошқаруви раиси зиммасига юклатилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-5, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2364-5/1842-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Банк томонидан кафолат бериш қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилади. Кафолат бланклари ҳисоби алоҳида дафтарда қайд этиб борилади. Кафолат бланклари шакли банкнинг ички тартибларида ягона шаклда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат бланклари Бош банк ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 2364-5, 06.09.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2364-5/1842-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Кафолат олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда кафолат беришни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кафолат олиш учун принципал томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолат буюртмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатдан фойдаланишнинг бутун даврини ўз ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 мартдаги 8/14-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-2, 13.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 157-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги уч молиявий йил натижалари бўйича аудиторлик хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Принципал тақдим этилган кафолат бўйича мажбуриятни ўз вақтида бажаришнинг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ликвидли мол-мулк ёки қимматли қоғозлар, пул маблағлари гарови;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-1, 03.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 276-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
принципалнинг кафолат бўйича мажбуриятни бажармаслик хатарининг суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Принципалнинг буюртмасига асосан банк томонидан кафолат бериш ёки кафолат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати буюртма барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда банкка келиб тушган кундан бошлаб йигирма банк кунидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қарор натижалари тўғрисидаги хабарнома уч банк кунидан кечиктирмай принципалга юборилади. Кафолат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда хабарномада рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилингач, кафил ва принципал ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кафиллик шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома тузилган сана ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома предмети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг бажарилиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафил мажбуриятларининг чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафолатни чақириб олиш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартноманинг бекор бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бўйича жавобгарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонларнинг юридик манзили ва бошқа реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шартнома банк (филиал) кредит қўмитасининг баённомасига асосан расмийлаштирилади ва у имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-5, 06.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/2364-5/1842-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2364-4, 16.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Берилган кафолатлар ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Берилган кафолатлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ, «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағида юритилади. Ушбу ҳисобварақ ҳар бир мижознинг уникал коди билан очилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-3, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кафолат таъминоти сифатида кафил томонидан қабул қилинган таъминот ҳисоби «94500 — Гаров сифатида таъминланган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар)» ҳисобварағида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафолат суммаси «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағига кирим қилинади ва кафолат суммаси ушбу ҳисобварақда тўлиқ қоплаб берилгунга қадар сақланади. Бунда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси мижозлар томонидан графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда «90993 — Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағининг қолдиғи мос равишда камайтириб борилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/6-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-4, 16.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, кафолат суммаси банк фармойишига асосан «90993 – Кафолат ва кафилликлар» ҳисобварағидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 56895 — Бошқа активлар — кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 29806 — Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Берилган кафолат суммаси бенифициарга қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали тўлаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 19997 — Бошқа активлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт Бенифициар талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Банк томонидан шакллантирилган захира ҳисобидан тўлаб берилган кафолат суммаси «19999 – Бошқа активлар – кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)» ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 29806 — Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 19999 — Бошқа активлар — кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Банк томонидан бенифициарга тўлаб берилган кафолат суммасини принципал томонидан қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт Принципалнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 19997 — Бошқа активлар.

31. Айни вақтда, шакллантирилган захира суммаси принципал томонидан тўлаб берилган кафолат суммаси ҳисобига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали камайиб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) кафолат суммаси захира шакллантирилган ҳисобот йилида қоплаб берилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 19999 — Бошқа активлар — кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 56895 — Бошқа активлар — кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кафолат суммаси захира шакллантирилган йилдан кейинги муайян даврда қоплаб берилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 19999 – Бошқа активлар – кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);

Кт 45921 – Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агар банк томонидан бенифициар фойдасига тўлаб берилган кафолат суммаси принципал томонидан қисман ёки тўлиқ қоплаб берилмаса «19997 – Бошқа активлар» ҳисобварағининг қолдиқ суммаси қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали балансдан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дт 19999 – Бошқа активлар – кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кт 19997 — Бошқа активлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кафиллик хизматларини кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш принципал томонидан олдиндан банкнинг «22896 – Муддати узайтирилган бошқа даромадлар» ҳисобварағига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақдан кафиллик хизматларини кўрсатганлик учун ҳақ суммасини даромадга ўтказиш Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомда (рўйхат рақами 1435, 2004 йил 17 декабрь) белгиланган тартибда банк даромадига ўтказиб борилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сонли қарори (рўйхат рақами 2364-3, 03.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Кафолатнинг бекор бўлиши ҳамда кафилнинг принципалга регресс талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Кафолат бўйича кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 309-моддасида назарда тутилган тартибда бекор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафил билан принципал ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кафил билан принципал ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда; 2014 й., 23-сон, 276-модда; 2016 й., 15-сон, 157-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.04.2018 й., 10/18/2364-3/0987-сон, 17.07.2018 й., 10/18/2364-4/1524-сон, 06.09.2018 й., 10/18/2364-5/1842-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)