Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАРИ УЛУШИНИ КЎПАЙТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг инвестиция фаолияти кенгайтирилишини янада рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш учун уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг тузилмалари қайта ташкил этилди, энг йирик банкларда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича департаментлар (бошқармалар) тузилди, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, молиялаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи банкларнинг таркибий бўлинмалари сезиларли равишда ўзгартирилди ҳамда уларнинг функциялари кенгайтирилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тижорат банкларида инвестиция фаолияти масалаларига мутасаддилик қиладиган банклар бошқаруви раисларининг ўринбосарлари лавозими жорий этилди, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 октябрдаги Р-3075-сонли фармойишига мувофиқ ўтказилган аттестация натижалари бўйича қонунчилик базасини чуқур биладиган, инвестиция лойиҳаларини инвестициявий молиялаш, танлаб олиш ва экспертиза қилиш соҳасида зарур кўникмаларга эга бўлган раҳбарлар тайинланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклар балансига қабул қилинган банкрот-корхоналарни молиявий соғломлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаш бўйича тижорат банкларининг фаолияти ривожланди. Банкларнинг умумий кредит портфели таркибида бир йилдан кўпроқ муддатга берилган кредитлар ҳажми 70 фоиздан ортиқроқни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар инвестиция фаолиятини кенгайтириш соҳасида тижорат банкларининг энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича банкнинг кредит ҳамда инвестиция сиёсатини ва инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли кредитлаш механизмларини янада такомиллаштириш, бунинг асосида банкнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатлари, уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида инвестиция лойиҳаларини пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини молиялашга ўз молия маблағларини сарфлаш ва улардан самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг амалга ошириб борилишини доимий мониторинг қилиш, қўйилган маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик, гаровлар ва таъминлашнинг бошқа турлари бозор қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолиятини амалга ошираётган банклар бўлинмаларини профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш сифатини тубдан яхшилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2015 йилнинг 1 январигача шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра тижорат банклари кредит портфели таркибида 1-иловага* мувофиқ узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилган ставкалар бўйича фойда солиғи тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банкларига корхона ва ташкилотлар — йирик инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қабул қилишда умуман лойиҳани молиялаш учун бериладиган кредитнинг умумий суммасига киритган ҳолда, экспертизадан ўтказиш бўйича харажатларни молиялашга кредитлар беришни амалиётга татбиқ қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан кредитларни қайта молияловчи тижорат банклари бошқаруви раислари зиммасига лойиҳалар ва қарз олувчи корхоналарнинг молиявий аҳволидан қатъи назар, маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларни ажратилган фоизларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига ўз вақтида қайтариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан берилган кредитлардан тижорат банклари мақсадга номувофиқ фойдаланган ҳолатлар аниқланган тақдирда мақсадга номувофиқ фойдаланилганлиги аниқланган барча пул миқдори жарима санкциялари қўлланган ҳолда муддатидан аввал тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари уюшмаси ва тижорат банкларининг, банкларнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш учун тижорат банклари томонидан 2-иловага* мувофиқ 2009-2010 йилларда юридик шахслар ўртасида камида 110 млрд. сўм ҳажмда жойлаштириладиган узоқ муддатли облигациялар чиқариш борасидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича юридик шахслар беш йил муддатга солиққа тортишдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб уч йил муддатга фойда солиғи ва лизинг операцияларидан тушадиган даромадлар бўйича ягона солиқ тўловидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тижорат банклари томонидан, жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойишининг 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи, молияловчи ва амалга оширилишини мониторинг қилувчи банкларнинг таркибий бўлинмаларини самарали иш олиб бориш учун зарур компьютер техникаси ва ускуналар билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти масалалари учун жавобгар банк бўлинмаларини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш ишларини доимий равишда олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти масалалари билан шуғулланувчи банк ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича минтақаларда доимий фаолият кўрсатувчи курслар ва амалий семинарлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1166-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 343-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)