08.04.2003 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасидаги Битимга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Элчихоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ўзаро тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати (Украина Вазирлар Маҳкамаси), бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 20 июнь куни Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Ҳукумати ўртасида элчихоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ўзаро тартибга солиш тўғрисидаги Битим (бундан кейин «Битим» деб аталади) қоидаларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 18 апрелдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Украина Ҳукумати Киев шаҳри, Владимир кўчаси, 16 манзил бўйича жойлашган умумий майдони 2885,8 квадрат метрдан иборат бўлган бинолар мажмуасини, 1789,0 квадрат метрдан иборат бўлган ер майдони билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Тошкент шаҳри, Я. Ғуломов кўчаси, 68 манзил бўйича жойлашган умумий майдони 3077,8 квадрат метрдан иборат бўлган бинолар мажмуасини, 4168,0 квадрат метрдан иборат бўлган ер майдони билан бирга Украина Ҳукуматига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар ушбу Баённоманинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган бинолар мажмуаси ва ер майдонларини бир-бирларига ижара ҳақини тўламаслик шарти асосида берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Баённоманинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган бинолар мажмуаси ва ер майдонларидан фойдаланиш билан боғлиқ ушбу Баённомада кўрсатиб ўтилмаган барча масалалар йигирма беш йилга тузиладиган ижара шартномаларида кўзда тутилади. Кўрсатилган муддат келишувга мувофиқ узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва Томонлар зарур бўлган барча давлат ички тартиботларини бажарганликлари тўғрисидаги билдиришномалар билан алмашилган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киев шаҳрида 2003 йил 8 апрелда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матн асосий деб ҳисобланади.

(имзолар)