Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2003 йил 15 апрелда Прага шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро кўмак тўғрисидаги Битим;
2003 йил 22 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Руминия Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;
2003 йил 8 апрелда Киев шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Украина Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни ўзаро тартибга солиш тўғрисидаги Битимга (1995 йил 20 июнь, Тошкент) Баённома.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларининг бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришномалар юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари мазкур халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 5 июнь,
245-сон