18.02.2014 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 20 ноябрдаги «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида»ги 774-II-сон, Олий Мажлис Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги СҚ-401-II-сон ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг 2013 йил 19 сентябрдаги 171/21-4-сонли «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларининг ижросини таъминлаш, 2014 йилда иш ўринлари яратиш, аҳолининг бандлиги, турмуш даражаси ва даромадлари ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабни ошириш бўйича иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексига асосан шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда барча йўналишларда 66096 та янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича йиғма манзилли дастури 1 — 9-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят касб-ҳунар коллежларининг 2013-2014 ўқув йили битирувчиларини эгаллаган мутахассисликлари ва меҳнат бозоридаги талабга мувофиқ иш билан таъминлаш йўналишлари 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг шаҳар ва туманларида 2014 йил июнь — декабрь ойларида ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш режа жадвали 11-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, ишсизларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва касб тайёргарлигига юбориш прогноз кўрсаткичлари 12 — 20 иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 20-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг белгиланган кўрсаткичларининг самарали бажарилишини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ролини оширишга, уй меҳнати, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантиришга, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга алоҳида эътибор берган ҳолда таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолиниши ва барқарор амал қилишини, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ, аёллар, ногиронлар ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа тоифалари ишга жойлаштирилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ўринлари сонини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида кўпайтириш, шунингдек янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, касаначиликни ва халқ ҳунармандчилигини ташкил этиш, қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, шу жумладан қишлоқ жойларда кўпайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки кун муддатда ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда 2014 йилда барча йўналишларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг манзилли рўйхатларини ўзларининг қарорлари билан тасдиқласинлар ва вилоят ҳокимлигига тақдим этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак якуни бўйича халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама қилиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда камида икки марта шаҳар ва туман Ишчи гуруҳлари билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилишидаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида иш жойларининг яратилишини муҳокама қилиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят Марказий банки бош бошқармасига тижорат банклари билан биргаликда тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш учун мўлжалланган кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимликлар, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, аниқ тизимли чора-тадбирларни белгилаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси бўйича умумлашган маълумотларни вилоят ҳокимлигига ҳар ойнинг 5-санасигача киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, шаҳар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда инвестиция дастурлари, «2011 — 2015 йилларда вилоятда саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастур, «2012 — 2016 йилларда вилоятда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш» дастури, «2011 — 2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш» дастури, «Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш» дастурлари параметрларидан келиб чиқиб, иш ўринлари ташкил этилишининг мониторингини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоятнинг бошқарма, ташкилот, корхона ва муассасалари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича маълумотларни ҳар ойнинг 1-санасигача вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят статистика бошқармаси вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш ўринларининг ойлик ҳисобини юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бошқа манфаатдор бошқармалар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар, шаҳар, туманлар ҳокимликлари билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари битирувчи курс ўқувчиларини аниқ корхоналарга бириктириш бўйича комплекс чораларни рўёбга чиқарсин, корхоналар (иш берувчилар), касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномаларнинг самарадорлигини ҳамда уларнинг шартларига амалда риоя этилишини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоят телерадиокомпанияси, вилоят Матбуот ва ахборот ҳудудий бошқармасига 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Э. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 18 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон