Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 15.12.2010 йилдаги ПҚ-1442-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 — 2015 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика саноатини барқарор, жадал ва мутаносиб равишда ривожлантириш, асосий саноат тармоқларини диверсификация қилишга ва экспорт салоҳиятини ўстиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, саноат тармоқлари, комплекслари ва корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида уларнинг самарадорлиги ҳамда рақобатдошлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 — 2015 йилларда республика саноатини ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
структура ҳосил қилувчи тармоқларни ва умуман саноатни ривожлантиришнинг аниқ, чуқур ва ҳар томонлама пухта ўйланган узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш, шу асосда иқтисодиётнинг асосий тармоқларини диверсификация қилишга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимиз саноат маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш, республика саноати ва умуман иқтисодиётини ривожлантиришнинг жаҳон конъюнктурасидаги ўзгаришларга боғлиқлигини камайтириш мақсадида норматив кўрсаткичлар ва тарифларнинг барқарорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон меҳнат тақсимотидаги роли ва ўрни юксалиб боришини таъминлайдиган энергетика, нефть-газ-кимё, кимё, тўқимачилик ва енгил саноат, рангли металлургия, машинасозлик ва автомобилсозлик, фармацевтика каби устувор тармоқларни илдам ривожлантиришга қаратилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли ва чуқур қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, жаҳон бозорида доимий харидоргир бўлган, қўшилган қиймат улуши юқори рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарини кенг миқёсда модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий илмий ютуқлар ва илғор инновация технологияларини жадал татбиқ этиш, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, маҳаллий хом ашёни чуқур ва сифатли қайта ишлаш негизида экспорт салоҳиятининг барқарор ўсиб боришини, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, уларни сотиш бозорлари кенгайтирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички саноат кооперацияси ва ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилишини янада ривожлантириш, саноат тармоқларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, саноат корхоналарини мамлакатнинг барча минтақаларида жойлаштириш ва шу асосда импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқарилишини, янги иш жойлари яратилиши ҳамда аҳолининг иш билан бандлиги ўсишини, одамларнинг даромадлари ва турмуш даражаси янада ошиб боришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини изчил пасайтириш, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни такомиллаштириш, нобудгарчиликлар ва унумсиз сарф-харажатларни бартараф этиш ҳисобига саноат ишлаб чиқариши самарадорлигини муттасил ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат маҳсулотини ишлаб чиқаришда унинг ташқи бозордаги рақобатдошлигини таъминлайдиган халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларни тизимли тарзда татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги Ф-3471-сон фармойишига мувофиқ ташкил қилинган Махсус ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган 2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги Дастур маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 4 октябрдаги ПҚ-2624-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 40-сон, 469-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбалари белгиланган ва келишилган, саноатда амалга ошириладиган ва амалга оширишга тайёрлаб қўйилган инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқиш (хорижий шерикни танлаш, молиялаштириш шартлари ва манбаларини аниқлаш) босқичида бўлган саноатдаги янги инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки тарзда ишлаб чиқилаётган саноатдаги истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ва 3-иловаларга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бирлашмалар ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари зиммасига тасдиқланган дастурий тадбирларнинг амалга оширилишини ҳамда объектлар белгилаётган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда иқтисодий фаолият турларининг амалдаги классификатори ва ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методикасини танқидий қайта кўриб чиқсин, бунда саноат ишлаб чиқаришни ҳажмлари ҳамда унинг мамлакат иқтисодиёти таркибидаги улуши ғоят аниқ ва тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси «Давархитехтқурилиш» қўмитаси билан биргалиқда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг зарур лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг 2 — 4-иловаларига киритилган инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини, шунингдек ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорга мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда унга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) доимий асосда ишларни мувофиқлаштириб борсин ҳамда саноатдаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этсин ва зарур ҳолларда ушбу Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ҳамда асосий параметрларига аниқликлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, корхоналарга лойиҳаларнинг тасдиқланган дастлабки ТИАлари асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ҳамда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш қарорига биноан қуйидагиларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси бўйича ТИА ҳамда иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда, саноат объектларига туташ муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари бўйича қуриш-монтаж ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг эксперт хулосалари асосида — тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатга қўйилган шартномалар асосида ишлаб чиқариш муддати узоқ бўлган ускуналарни харид қилишга аванс (бўнак) ажратиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инжиниринг қилиш, етказиб бериш ва объектларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш бўйича тендер савдолари ёки тўғридан-тўғри музокаралар натижасида тузилган шартномалар бўйича Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари юзасидан ТИАни тасдиқлаган ҳолда бир стадияли тартибда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Дастурга киритилган, саноатнинг базавий тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга имтиёзли кредит маблағларини ажратишга, шу жумладан уларнинг қийматини кейинчалик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар суммасига қўшишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дастурга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2016 йилнинг 1 январига қадар муддатга божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1442-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009 — 2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 12 октябрдаги ПҚ-1204-сон қарори иловасининг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2009-2010 йилларда энг муҳим инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш ва технологик ускуналарни харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 13 июлдаги 197-сон қарори.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 50-сон, 472-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда; 2016 й., 40-сон, 469-модда)