Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва республикада паспорт тизимини такомиллаштириш, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида бўлишини тартибга солиш мақсадида:
1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
хорижий фуқаролар, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда яшаш учун берилган гувоҳномаси бўлгандагина доимий қайддан ўтиш ҳуқуқига эга;
МДҲга аъзо давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уч кундан ортиқ бўладиган фуқаролари истиқомат жойида вақтинчалик қайддан ўтиши шарт;
Ўзбекистон Республикасига кириш визаси билан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар визада кўрсатилган муддат билан вақтинча қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасида Паспорт тизими тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Хорижий шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги янги таҳрирдаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармон билан тасдиқланган Низомга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида, жумладан МДҲга аъзо давлатлар фуқароларига ва хорижий фуқароларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун гувоҳномалар бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларни доимий қайд этиш масалаларини кўриб чиқиш учун махсус комиссиялар тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.
Ушбу масалаларни ҳал этишда комиссиялар Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келувчи шахсларни турар-жой, иш ва ижтимоий кафолатлар билан таъминлаш имкониятлари мавжудлигига алоҳида эътибор берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Паспорт тизими қоидаларига, хорижий фуқароларнинг, жумладан, МДҲга аъзо давлатлар фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши ҳамда республикада бўлиши тартибига қатъий амал қилиниши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклатилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 26 февраль,
ПФ-2240-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1999 йил 26 февралдаги 2240-сон Фармонига
1-ИЛОВА
1999 йил 26 февралдаги 2240-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом паспорт бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартибини, шунингдек паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт. Ҳарбий хизматчилар бундай паспортсиз яшайдилар. Ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ҳарбий хизматчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. Ушбу Низом нормалари хорижий фуқаролар, дипломатик, консуллик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тадбиқ этилмайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши халқаро ҳуқуқ нормалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
3. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
4. «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти:
Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган фуқароларига;
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахсларга;
«Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради.
Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти бутун Ўзбекистон Республикасида ягона намунада ўзбек, рус ва инглиз тилларида, Қорақалпоғистон Республикаси учун эса, қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланади ва 32 бетдан иборат бўлади.
7. Паспортга ўзбек, рус ва инглиз тилларида (Қорақалпоғистон Республикасида эса — қорақалпоқ тилида ҳам) фуқаронинг шахси тўғрисида қуйидаги маълумотлар ёзилади:
— фамилияси, исми, отасининг исми;
— туғилган йили, куни, ойи;
— туғилган жойи;
— миллати;
— жинси;
— шахс ўхшашлигини аниқлаш рақами.
Паспортга фуқаронинг миллати тўғрисидаги ёзув унинг ота-онаси миллатига қараб киритилади. Агар фуқаронинг ота-онаси турли миллатга мансуб бўлса, биринчи марта паспорт берилаётганда паспорт олувчининг истагига кўра отаси ёки онасининг миллати ёзилади. Кейинчалик миллат тўғрисидаги ёзув фуқаронинг ёзма аризасига мувофиқ отаси ёки онасининг миллатига алмаштирилиши мумкин, аммо фақат бир марта ўзгартирилади.
Паспортда унинг эгасининг имзоси, паспорт берган масъул шахс имзоси бўлиши, шунингдек паспорт берилган вақт ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим. Шунингдек паспортга:
— балоғатга етмаган болаларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, куни, ойи;
— ҳарбий хизматга муносабати тўғрисидаги;
— никоҳдан ўтиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги;
— паспорт эгасининг яшайдиган ва доимий қайд этилган жойи ҳақидаги;
— вақтинча қайд этилгани тўғрисидаги;
— чет элга чиқиш учун рухсатнома ҳақидаги;
— хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги маълумотлар ёзилади.
Фуқароларнинг розилиги билан уларнинг паспортига паспорт эгаларининг қони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилар қўйилади. Фуқаронинг паспортига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.
8. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига ёзувларни:
— ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотларни — ички ишлар органлари (хорижий давлатларга кириш учун визалар ҳақидаги ёзувдан ҳамда паспорт эгаларининг кони гуруҳи ва резуси тўғрисидаги белгилардан ташқари);
— ҳарбий хизматга муносабати ҳақидаги маълумотларни — мудофаа ишлари органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса — ички ишлар органлари ҳам;
— никоҳни қайд этиш ва никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ёзувларни — фуқаролик ҳолатини қайд этиш органлари, паспорт алмаштирилган ҳолларда эса — ички ишлар органлари ҳам;
— паспортнинг амал қилиш муддати, шунингдек паспорт эгаси билан бирга жўнаб кетаётган унинг балоғатга етмаган болалари тўғрисидаги ёзувларни — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари;
— хорижий давлатларга кириш учун визалар тўғрисидаги ёзувни — хорижий мамлакатларнинг дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
— қон гуруҳи ва резуси ҳақидаги белгини — соғлиқни сақлаш муассасалари киритади.
9. 16 ёшга тўлган шахсга ички ишлар органлари томонидан паспорт берилади ва у 25 ёшга тўлгунига қадар ҳақиқий ҳисобланади.
Фуқаролар 25 ёшга ва 45 ёшга тўлганда ички ишлар органлари уларга янги паспорт беради, унга олдинги паспортдаги маълумотларнинг янги паспорт бериш вақтида ҳақиқий бўлганларининг ҳаммаси киритилади.
45 ёшга тўлган фуқаролар паспортининг амал қилиш муддати чекланмайди.
Паспорт унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
10. Қуйидагилар паспорт тизими қоидаларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулдирлар:
— ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ва ўқув юртларининг, меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатларнинг, қариялар ва ногиронлар уйлари ва бошқа шундай муассасаларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг раҳбарлари;
— хусусийлаштирилган уй эгалари ва шахсий мулк ҳуқуқи билан уйларга эгалик қилувчи шахслар.
11. Паспорт тизими қоидалари бажарилишини ички ишлар органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари назорат қиладилар.
II. ПАСПОРТ БЕРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
12. Паспорт олиш учун фуқаро истиқомат жойидаги ички ишлар органига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига қуйидагиларни тақдим этади:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
—туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);
— илгари олинган паспорт;
— 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.
13. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиш чоғида илгари олган паспортини доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органига, хорижда доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эса Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига топширишга мажбурдир.
Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.
14. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга паспорт ҳарбий билет ва шахсий гувоҳнома асосида берилиши мумкин.
15. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган шахсларга паспортлар ички ишлар органлари томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилади.
16. Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади:
— паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;
— фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
— миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
— ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
— виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
— фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.
Паспортни алмаштириш учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
17. Фуқаро тегишли ёшга тўлгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исмини, туғилган йили ва миллатини ўзгартирган, ёзувдаги чалкашлик аниқланган ва паспорт фойдаланиш учун яроқсиз бўлгандан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай, паспорт аниқ муддатга берилган ҳолларда эса — паспортнинг амал қилиш муддати тугаган пайтдан бошлаб уч кун муддатда паспорт олиш ёки уни алмаштириш учун ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этиши керак. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижга жўнаб кетадиган тақдирда, агар паспортнинг амал қилиш муддати олти ойдан камроқни ёки кириш визасидаги муддатни ташкил этса, паспорт алмаштирилиши мумкин.
18. Ички ишлар органлари ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёхуд консуллик муассасаси томонидан алмаштириш тарзида ёки йўқолган паспорт ўрнига бериладиган паспортга ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилиши керак.
19. Паспорт бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси (бож) олинади. Тўла давлат таъминотида бўлган шахслар пошлина тўлашдан озод қилинади.
20. Фуқаро паспортни авайлаб асраши шарт. Паспорт йўқолгани ҳақида фуқаро доимий қайд этилган жойидаги ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига дарҳол хабар қилиши лозим. Улар эса фуқаронинг аризасига биноан белгиланган намунадаги маълумотнома беради. Маълумотнома шаклини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги белгилайди.
Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги паспорт берилади.
21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан шахс паспортини ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топшириши шарт.
Фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилганда уларнинг паспортлари хизматни ўташ даврида сақлаш учун хизматга чақирилиш жойидаги мудофаа ишлари органларига, ҳарбий ўқув юртларига қабул қилинганда эса, кейин ички ишлар органларига йўқ қилишга юбориш учун шу ўқув юртига топширилади.
Вафот этганларнинг паспортлари фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг марҳум борган хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилади, улар эса ўлим рўйхатга олинганидан сўнг бир ой муддатдан кечиктирмай марҳумнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида охирги истиқомат жойидаги ички ишлар органларига белгиланган тартибда йўқ қилиш учун юборади.
Топиб олинган паспорт ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонасига ёхуд консуллик муассасасига топширилиши лозим.
22. Қамоққа олинган, шунингдек озодликдан маҳрумликка, қамоқ жазосига маҳкум этилган шахслар паспорти суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олиб қўйилади. Қамоқдан озод қилингандан ёки жазони ўтаб бўлганидан сўнг паспорт эгасига қайтарилади.
23. Ушбу Низомнинг 22-бандида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортини олиб қўйиш, шунингдек паспортни гаровга ёки бошқа мажбуриятларни таъминлаш мақсадида қолдириш ва олиб қолиш тақиқланади.
24. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга ошириш учун зарур штамплар ва бланкаларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
25. Паспорт олишга ариза бланкалари ва Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомни амалга оширишда зарур бўлган бошқа бланкалар учун давлат пошлинаси олинмайди.
III. ҚАЙД ЭТИШ, РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ
26. Фуқароларни қайд этиш — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян истиқомат жойида шахснинг доимий ёки вақтинча яшаб туриши фактини ички ишлар органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олишдир.
27. Шахс муайян истиқомат жойида доимий яшаш ниятида бўлган ҳолларда доимий қайд этиш амалга оширилади.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий қайд этиш ҳуқуқига эгадирлар:
— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
— хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар ушбу тоифадаги шахсларда Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда яшаш учун берилган гувоҳномалари мавжуд бўлган тақдирда.
28. Вақтинча қайд этиш шахснинг ўзи белгилаган истиқомат жойида бўлиши даврида амалга оширилади. Уч кундан олти ойгача даврдаги вақтинча қайд этиш фуқарони доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади. 6 ойдан кўпроқ муддатга вақтинча қайд этиш шахсни доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқарган ҳолда амалга оширилади.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча қайд этилиши лозим:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир жойдан иккинчи жойга вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
— МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари;
— МДҲга аъзо давлатлардан фуқаролиги тўғрисида белгиси бўлмаган собиқ СССР паспортлари билан келган шахслар;
— Ўзбекистон Республикасига кириш визалари билан келган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бир жойидан иккинчи жойига олти ойгача муддат билан вақтинча яшаш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий истиқомат жойидаги рўйхатдан чиқишни расмийлаштирмаган ҳолда вақтинча қайд этиладилар ва бунда паспортларга қайд этиш штампи қўйилади.
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа жойга олти ойдан кўпроқ муддатга вақтинча яшаш учун жўнаб кетадиган (хизмат сафарларига, таътилларга, дала ҳовлига, дам олиш ёки даволанишга кетадиганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан чиқишлари ва вақтинча турадиган жойда қайд этилишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади, бу орган ҳар ҳафтада одамларнинг жўнаб кетиши ва келиши тўғрисидаги варақларни ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юбориб туриши шарт. Мулкчилик шаклидан қатъи назар меҳмонхоналарнинг, даволаш муассасаларининг, санаторийлар ва дам олиш уйларининг масъул шахслари қайд этилиши лозим бўлган жойлашган шахсларнинг сўровнома-аризаларини ҳисобга олиш учун ҳар ҳафтада ўзи жойлашган ҳудуд бўйича Манзил-маълумотнома бюросига юборишлари шарт.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
32. Доимий ва вақтинча қайд эттириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий ёки вақтинча истиқомат жойида қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган, ота-оналаридан (васийлар ва ҳомийлардан) алоҳида яшовчи шахслар учун;
— ҳарбий билет ёки шахсий гувоҳнома — казармалардан, кемалардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар учун;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
16 ёшга тўлмаган, ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни қайд этиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича, улар тўғрисидаги маълумотларни уй дафтарларига (қайд этиш варақчаларига) киритиш йўли билан амалга оширилади.
МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасига вақтинча яшаш учун МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар ички ишлар органларига қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (офицернинг шахсий гувоҳномаси);
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча қайд этиш учун қуйидагиларни тақдим этадилар:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;
— Ўзбекистон Республикасига кириш визаси;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция;
— таклиф этувчининг ёзма аризаси.
Хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, МДҲга аъзо давлатлардан келган шахслар доимий қайд этиш учун:
— белгиланган шаклдаги аризани;
— Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳномани;
— давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этадилар.
Чегара ҳудудида жойлашган аҳоли пунктларида қайд этиш учун ушбу ҳудудга кириш тўғрисида чегара ҳудудига жўнаб кетгунга қадар истиқомат жойида ички ишлар органидан белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
33. Қайд этилиши лозим бўлган шахслар келган кундан бошлаб уч кун муддат ичида ҳужжатларни қайд этиш учун ички ишлар органларига топширишлари шарт.
Рўйхатдан чиқиш учун ҳужжатлар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органлари томонидан расмийлаштирилади.
34. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар доимий қайд эттириш ҳуқуқига эгадирлар:
— эр-хотин — бир-бирининг уй-жой майдонига;
— балоғатга етмаган ва васийликдаги болалар — ота-оналари ва васийларининг уй-жой майдонига;
— ўз оилаларига эга бўлмаган ёки балоғатга етмаган болалари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган балоғатга етган фарзандлар — ота-оналарининг уй-жой майдонига;
— ота-оналар — фарзандларининг уй-жой майдонига;
— балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар — акаси, укаси, опаси, синглисининг уй-жой майдонига;
— илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар — олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;
— озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар — олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
— муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар — олдинги истиқомат жойига, ёки ота-онаси, ёхуд бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
— офицерлар таркибидан захирага ёки истеъфога бўшатилган шахслар, Қуролли Кучларнинг ва Миллий хавфсизлик хизматининг контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилари, Ички ишлар вазирлигининг бошлиқлар ва оддий ходимлари сафида бўлган шахслар (оила аъзолари билан) — белгиланган тартибда уй-жой олгунга (сотиб олингунга) қадар қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига.
(34-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги ПФ-3441-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
Ушбу бандда кўрсатилган тоифадаги шахслар билан бир қаторда қуйидагилар ҳам уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар вақтинча қайд эттириш ҳуқуқига эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
— ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан бирга — белгиланган тартибда уй-жой олгунга (сотиб олингунга) қадар муддатга бошқа шахслар ёки ҳарбий қисмнинг уй-жой майдонига ёхуд ҳарбий қисм, ҳарбий ўқув юрти ёки Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ўзга ташкилоти жойлашган ерга;
(34-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги ПФ-3441-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
— академик лицейларнинг, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ўқув юртларининг талабалари, катта илмий ходим-изланувчилар, ординаторлари, кадрларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ёхуд малакасини ошириш курсларининг тингловчилари, шунингдек уларнинг оила аъзолари — ўқиш даврида ўқув юртлари ва идораларнинг, қариндошлари ёки бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
(34-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
— фаолияти доимий ҳаракат билан боғлиқ шахслар (кемалар экипажларининг аъзолари, геология ва қидирув партияларининг, экспедицияларнинг ходимлари ва шу кабилар) — иш даврида тегишли пароходчиликлар, бошқармалар, геология, қидирув партиялари ва экспедицияларнинг асосий базалари, қурилиш-монтаж, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар жойлашган манзилга.
35. Қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси олинади.
36. МДҲга аъзо давлатларнинг фуқаролари уларнинг шахсини ёки фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириш ва унда ҳаракат қилиб юриш ҳуқуқига эгадирлар.
37. Чегара ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг истиқомат жойини танлашида чеклашлар белгилаб қўйилади. Ушбу бандда кўзда тутилган чеклаш амал қиладиган жойларда қайд этиш рухсат берилмаган шахслар шу ерларда жойлашган корхоналарга, муассаса ва ташкилотларга ишга қабул қилиниши мумкин эмас ҳамда улар шу жойни етти кун мобайнида тарк этишлари лозим. Улар чиқиб кетишдан бўйин товлаган ҳолларда ички ишлар органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар. Мазкур жойларда вақтинча бўлиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ республиканинг бошқа айрим минтақаларида аҳоли соғлиғини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шу жойларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиши вақтинча чеклаб қўйилиши мумкин.
38. Хусусий уй-жой эгаси уй-жой майдони қанчалигидан қатъи назар оила аъзоларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайд эттириш ҳуқуқига эгадир.
Хусусий мулк тарзида ўзига тегишли бир қанча уйнинг эгаси улардан фақат биттасига қайд этилиши мумкин.
39. Суднинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун белгиланган тартибда берилган гувоҳномага эга бўлган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаб турган уйидан кўчириб юбориш ёки бундай уйлардан фойдаланиш ҳуқуқи ўз кучини йўқотгани ҳақидаги қарори қонуний кучга кириши муносабати билан уларнинг яшаш жойига қайд этилиши бекор қилиниши лозим.
Қайд этиш бошқа ҳолларда ҳам, қонунчиликда белгиланган суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
40. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар мазкур шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукмлар қонуний кучга кирганидан сўнг рўйхатдан чиқарилади.
41. Вафот этганлар ўлим рўйхатга олингандан кейин қайд этишдан чиқарилади.
42. Қайд этиш (рўйхатдан чиқиш) учун лозим бўлган аризалар, уй дафтарлари, манзил варақаларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайд этиш ва рўйхатдан чиқаришга тааллуқли бошқа ҳужжатларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
IV. ПАСПОРТ ТИЗИМИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
43. Фуқаролар:
— паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан қайд эттирмай яшаганлик учун, паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик ҳамда паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик, паспортни авайлаб сақламай уни йўқотганлик учун;
— паспорт тизими қоидаларига риоя қилинишига масъул бўлган шахслар фуқароларнинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, ёхуд қайд этмай яшашига йўл қўйгани учун, шунингдек фуқаролар ўзлари эгаллаб турган уй-жой биноларида паспортсиз шахсларнинг қайдсиз яшашига йўл қўйгани учун;
— мансабдор шахслар паспортсиз ёки паспорти ҳақиқий бўлмаган фуқароларни, шунингдек қайдсиз яшаётган фуқароларни ишга қабул қилгани учун;
— мансабдор шахслар фуқароларнинг паспортини қонунсиз олиб қўйгани ёки паспортни гаровга олиб қолгани учун;
— чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлиши вақтинча, чекланган жойларга кириш ёки унда яшаш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом:
— хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲга аъзо давлатларнинг фуқароларига;
— фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шу жумладан «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигининг исботига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тадбиқ этилади.
2. Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси уларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва бирон-бир давлат фуқаролигига мансублигининг исботига эга бўлмаган шахслар учун эса — уларнинг шахсини ҳам тасдиқловчи ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берувчи ҳужжат ҳисобланади. Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси доирасида ҳақиқийдир.
Фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси хорижда унинг эгаси шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади:
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — улар ўн олти ёшга тўлганларида;
— ушбу Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган мамлакатлар фуқароларига улар қуйидаги ҳудудларда кўчмас мулк сотиб олган тақдирда:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПФ-5731-сонли Фармонига асосан тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2019 й., 06/19/5731/3200-сон)
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, аммо Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ёки қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга.
4. Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг истиқомат жойида берилади.
5. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи, чет элга жўнаб кетувчи фуқаролиги бўлмаган шахсга берилади.
II. ХОРИЖИЙ ШАХСГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИДАГИ, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИДАГИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ГУВОҲНОМАСИДАГИ ЁЗУВЛАР, УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ
6. Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш учун бериладиган гувоҳномалар, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шакллар бўйича ҳимоя воситалари бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, Ўзбекистон Республикасининг гербига эга бўлади.
Яшаш гувоҳномалари 16 варақдан, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси эса 10 варақдан иборатдир.
7. Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан ўзбек, рус, инглиз тилларида тўлдирилади. Ҳужжатларга қуйидаги маълумотлар киритилади:
а) хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга бериладиган яшаш гувоҳномаларида:
— фамилияси, исми, отасининг исми;
— туғилган йили, куни, ойи;
— туғилган жойи;
— миллати;
— Ўзбекистон Республикасига келган кунидаги фуқаролиги;
— оилавий аҳволи;
— Ўзбекистон Республикасига келган куни;
— келишдан мақсад;
— яшаш гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;
— яшаш гувоҳномаси қандай ҳужжатларга асосланиб берилган;
— яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати ва амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида;
— балоғатга етмаган фарзандлар ҳақида;
— қайд этиш ҳақида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— алоҳида белгилар (қон резуси ва ҳоказолар);
— Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эслатма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахснинг шахсий идентификация раками;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ-5872-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон)
б) фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасида:
— фамилияси, исми, отасининг исми;
— туғилган йили ва жойи;
— миллати;
— фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ким томонидан ва қачон берилган;
— биргаликда бораётган балоғатга етмаган фарзандлар ҳақида;
— визалар ҳақида;
— фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ-5872-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ-5872-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.
Шахснинг розилиги билан яшаш гувоҳномасида соғликни сақлаш муассасаси томонидан яшаш гувоҳномаси эгасининг қон гуруҳи ва қандай резусга мансублиги тўғрисидаги белгилар кўйилади.
Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами тўғрисидаги маълумот бўлмаган такдирда, яшаш гувоҳномаси ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномасига ушбу Низомда кўзда тутилмаган ёзувларни киритиш тақиқланади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 ноябрдаги ПФ-5872-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон)
8. Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга бериладиган яшаш гувоҳномаларида, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасида катталиги 35х45 миллиметрли қора-оқ ёки рангли фотосуратлар ҳужжат эгасининг ва уни берган масъул шахснинг имзолари бўлиши лозим.
III. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ ЯШАШГА РУХСАТНОМА ОЛИШ ТАРТИБИ
9. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар органига мурожаат этиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза — сўровномалар;
— аризачи доимий яшаш ниятида бўлган қариндошлари (танишлари) нинг аризачи илтимосига ўз муносабатлари тўғрисида нотариат томонидан тасдиқланган аризалари, шунингдек қариндошлар (танишлар)нинг уй-жойга эгалик ҳуқуқини ва унда яшовчи шахслар сонини тасдиқловчи ҳужжатлар;
— никоҳ тўғрисидаги, боланинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг нотариат томонидан тасдиқланган нусхалари;
— ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат пошлинаси тўланганлиги тўғрисида квитанция;
— катталиги 35х45 миллиметрли 2 та фотосурат.
10. Ҳужжатлар қабул қилиб олингандан кейин аризачилар ўз илтимослари қондирилиши рад этилган тақдирда улар ички ишлар органлари томонидан белгиланадиган муддатда Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишлари лозимлиги тўғрисида тилхат олиниб огоҳлантириладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қабул қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, вилоятларнинг ички ишлар бошқармаларига ва Тошкент шаҳар ИИББга юборилади, бу ерда тақдим этилган ҳужжатлар ва аризачининг, таклиф қилувчи кишиларнинг шахсиятлари текширилади, шунингдек ушбу масала бўйича Давлат хавфсизлик хизмати органларининг фикри сўралади. Шу билан бирга мавжуд ҳужжатларнинг нусхалари аризачининг илтимоси юзасидан Махсус комиссия унинг минтақада истиқомат қилиши ва ишга жойлашиши учун реал имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда хулоса чиқариши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси текшириш ниҳоясига етиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Махсус комиссиясининг, шунингдек Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг расмийлаштирилган ишни аризачига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги узил-кесил қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигига юборадилар.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур масалани ҳал этиш чоғида, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади.
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсат бериш тўғрисидаги ҳужжатларни ваколатли органларнинг ҳар бирида кўриб чиқиш муддати бир ойдан ошмаслиги керак.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори хорижий фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга ушбу Низомда белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини бериш учун асос ҳисобланади.
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшашга рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин. Шундай ҳолларда хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикаси ҳудудини белгиланган муддатда тарк этиш таклиф қилинади, улар бош тортишган тақдирда эса мамлакатдан белгиланган тартибда чиқариб юбориладилар.
IV. ХОРИЖИЙ ШАХСГА, ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСГА ЯШАШ ГУВОҲНОМАЛАРИНИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХС ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ, АЛМАШТИРИШ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИНИ УЗАЙТИРИШ ТАРТИБИ
15. Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаларини олиш учун ушбу Низомнинг 3-бандидаги 2- ва 4-хат бошида кўрсатилган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
— туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (биринчи марта олиш чоғида);
— хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;
— ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
— катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;
— истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома;
— никоҳ тўғрисида гувоҳнома.
16. Туман (шаҳар) ички ишлар органи ушбу Низомнинг 3-бандидаги 2- ва 4-хат бошида кўрсатилган тоифадаги шахслар тақдим этган ҳужжатларни мустақил равишда кўриб чиқади ҳамда юқори ички ишлар органи билан келишган ҳолда хорижий шахс ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай ҳолларда ҳужжатларни кўриб чиқишнинг ушбу Низом III бўлимида баён этилган тартиби талаб қилинмайди.
Мазкур ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.
17. Хорижий шахслар учун яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга берилади, аммо хорижий давлат паспортининг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак, 60 ёшга тўлганда эса — хорижий давлат паспорти амал қиладиган бутун муддатга берилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, 60 ёшга тўлганда эса муддатсиз берилади.
18. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати 17-бандда белгиланган муддатларга 5 мартага қадар узайтирилади, шундан сўнг у алмаштирилади.
19. Яшаш гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда алмаштирилади:
— фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
— миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
— ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
— алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
— амал қилиш муддати тугаганда;
— фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.
20. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар яшаш гувоҳномаларини алмаштириш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун яшаш гувоҳномаларининг амал қилиш муддати тугашидан кечи билан 10 кун аввал истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— яшаш гувоҳномаси;
— хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;
— катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат.
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан яшаш гувоҳномаси алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
21. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини олиш ёхуд уни алмаштириш учун тегишли ёшга етгандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганидан, миллати, туғилган йили ўзгартирилгандан, ёзувлардаги чалкашликлар аниқлангандан ва яшаш гувоҳномалари яроқсиз ҳолга келгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай ҳужжатларни ва фотосуратларни тақдим этишлари лозим.
22. Яшаш гувоҳномасини алмаштириш тартибида ёки йўқотилгани ўрнига бериладиган шундай гувоҳномага ички ишлар органлари томонидан балоғатга етмаган болалар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек қайд этиш, никоҳдан ўтиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги белгилар киритилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Яшаш гувоҳномасини йўқотган шахс доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органига янги яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этиши ва давлат пошлинаси тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни илова қилиши шарт. Бундай ҳолларда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда янги яшаш гувоҳномаси берилади.
24. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
— Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
— фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномаси;
— катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат.
25. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси 2 йил муддатга берилади. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати ушбу бандда белгиланган муддатларга 5 мартага қадар узайтирилади, шундан сўнг у алмаштирилади.
26. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда алмаштирилади:
— фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
— миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
— ёзувларда чалкашлик аниқланганда;
— алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
— фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
— фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.
27. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини алмаштириш ва унинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун фуқаролиги бўлмаган шахслар истиқомат жойидаги ички ишлар органларига мурожаат этишлари ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
— белгиланган шаклдаги ариза;
— фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси;
— катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат.
Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгариши, миллати, туғилган йили ўзгартирилиши ёки ёзувдаги чалкашликлар аниқланиши муносабати билан фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси алмаштириладиган ҳолларда мана шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Фуқаролиги бўлмаган шахс чет элда бўлган пайтда бу шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ҳолларда у Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишга ҳақлидир. Ана шу ваколатхона ёки муассаса Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги билан келишиб олгандан сўнг фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини зарур муддатга узайтириши мумкин, аммо икки йилдан ошмаслиги керак.
28. Алмаштириш тартибида ёки йўқотилгани ўрнига бериладиган фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасида ички ишлар органи томонидан икки йил муддатга чет элга чиқишга рухсат берувчи тегишли белги қўйилиши лозим.
29. Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси йўқолгани тўғрисида фуқаролиги бўлмаган шахс у йўқотилган жойдаги ички ишлар органига ёхуд Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига дарҳол маълум қилиши шарт. Бундай ҳолларда ички ишлар органи фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда янги гувоҳнома, Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича маълумотнома берадилар.
30. Хорижий шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномалари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси қуйидаги ҳолларда ўз кучини йўқотади:
— хорижий фуқаро доимий яшаш учун чет элга жўнаб кетганида;
— фуқаролиги бўлмаган шахс чет элга жўнаб кетганида — фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтиришдан воз кечган ҳолларда;
— хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилганида ёки ўз мамлакати фуқаролигидан чиққанида;
— фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат фуқаролигини қабул қилганида;
— яшаш гувоҳномасини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиш учун мутлақо ёлғон маълумотлар ёхуд сохта ҳужжатлар тақдим қилинганда.
31. Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган ҳолларда яшаш гувоҳномалари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси фуқаролик ҳолатини қайд этиш органларига, чет элларда эса — Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига топширилади, улар гувоҳномани ўлим рўйхатга олингандан кейин қайд этиш жойидаги ички ишлар органларига юборадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ҳибсга олинган, шунингдек озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсдан яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси суриштирув, дастлабки тергов ёки суд органи томонидан олиб қўйилади ва унинг истиқомат жойидаги ички ишлар органига юборилади. Ҳибсдан озод қилинганда ёки жазони ўтаб бўлгандан кейин яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси унинг эгасига қайтарилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги ПФ-5040-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 334-модда)
33. Яшаш гувоҳномасини ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш ҳамда унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда давлат пошлинаси ундириб олинади.
Яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини бериш ва амал қилиш муддатини узайтириш учун тўла давлат таъминотида бўлган шахслар давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинадилар.
34. Ушбу Низомни амалга ошириш учун зарур бўлган гербли ва визали муҳрларнинг, штамплар, бланкларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
35. Топиб олинган яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси ички ишлар органларига топширилиши лозим.
36. Хорижий фуқародан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади (Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно), шунингдек гаровга олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади.
37. Хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахс яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини авайлаб асрашлари шарт.
38. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг талабларини бузганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўладилар.
39. Мазкур Низомнинг бажарилиши ички ишлар органлари ва жойлардаги ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартишлар
1. Низомнинг 3-бет юқоридан 6-7-сатрларидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» деб тузатилсин.
2. 6-бет юқоридан 7-сатрдаги «фуқароликдан чиққанлигини» сўзлари «фуқароликдан воз кечганлигини» деб тузатилсин. Шу бет пастдан иккинчи сатрдаги «ёки шу ҳудудда» сўзлари «ва шу ҳудудда» деб тузатилсин.
3. 7-бет пастдан 3 ва 5-сатрлардаги «Олий Кенгаши» сўзлари «Олий Мажлиси» деб тузатилсин.
4. 9-бет пастдан биринчи сатрдаги «Президенти ҳузуридаги» сўзлари олиб ташлансин.
5. 12-бет юқоридан 15-сатрдаги «III (б) бўлимининг» сўзлари «II (б) бўлимининг» деб тузатилсин.
Шу бет пастдан 12-сатр қуйидаги янги таҳрирда берилсин:
«Илтимосномалар бўйича материаллар ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан албатта хулоса олган ҳолда мазкур Низом II (б) бўли-»
6. 13-бет юқоридан 5-сатрдаги «бу вазирлик» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий Хавфсизлик хизматидан хулосалар олиб» деган сўзлар қўшиб қўйилсин.
7. Шу 13-бет пастдан 8-сатрдаги «ички ишлар органлари» сўзларидан кейин «ёхуд консуллик муассасалари» деган сўзлар қўшиб қўйилсин. Яна шу бет пастдан 5-сатрдаги «ички ишлар органлари» сўзлари ўрнига «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги» сўзлари ёзилсин.
8. 14- бет пастдан 9-сатрдаги «ариза бўйича ҳужжатлар» сўзлари «ариза бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни кўриб чиқиш тартиби» деб ёзилсин. Шу бет пастдан 7-сатрдаги «расмийлаштирилади» сўзи «амалга оширилади» деб тузатилсин.
9. 17-бет пастдан 1-сатр қуйидаги янги таҳрирда ёзилсин: «чиқиш муддати бир ойдан, умумий муддати эса — фуқаролик масалалари бўйича ҳужжатлар очилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги керак.»
10. 18-бетнинг охирига мазмуни қуйидагича бўлган 5-банд илова қилинсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган шакллар бўйича фуқаролик масалаларига оид маълумотномаларни берадилар.»
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 3-сон, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда, 2012 й., 40-сон, 466-модда; 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 19-сон, 334-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 29.05.2019 й., 06/19/5731/3200-сон, 12.11.2019 й., 06/20/5872/0995-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, 11.03.2021 й., 06/21/6185/0197-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)