30.01.2020 йилдаги 49-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонига, «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон ва «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларига паспортлар, хорижий шахсларга, фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномалари ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари бериш ҳамда алмаштиришни ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 27 декабрдаги 624-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 49-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом консуллик рўйхатида турувчи фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспорти (кейинги ўринларда нобиометрик паспорт деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — 2019 йил 31 декабргача, хорижий давлат ҳудудида — амал қилиш муддати тугагунига қадар эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (кейинги ўринларда биометрик паспорт деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатда (амал қилиш муддати тугагунга қадар) эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (кейинги ўринларда хорижга чиқиш биометрик паспорти деб аталади) — хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик муассасаси — Ўзбекистон Республикасининг чет давлатда таъсис этиладиган дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик рўйхати — тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт олиш учун буюртма (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) — паспорт олувчи ҳақидаги маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз ичига олган электрон ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни йиғиш пункти — паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш бўйича функцияларни ҳамда фуқароларга янги расмийлаштирилган биометрик параметрли паспортларни бериш вазифаларини бажаришга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти (кейинги ўринларда Консуллик-ҳуқуқий департамент деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқадиган ҳолларда уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги фуқаролар ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга чиқиш учун ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти унинг эгасининг хорижда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврида давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Консуллик муассасаларида доимий рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Консуллик-ҳуқуқий департамент ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маълумотларни йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунини ташкил этади, хорижда эса — дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш рад этилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим ундирилади. Йиғимларнинг тўланган суммаси қайтарилмайди.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўлашдан тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар, шунингдек, Консуллик йиғимлари тарифида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда озод қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда (Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан қўйилган тақиқ, суд органларининг қарори ёки буйруғи), консул ариза берувчини ушбу масалаларни уч ой мобайнида бартараф қилиш зарурлиги тўғрисида ҳабардор қилади. Уч ой ўтгач тақиқ бекор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлмаса, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим учун амалга оширилган тўлов ариза берувчига қайтарилмайди (касаллик, жазони ижро этиш муассасаларида бўлиш, яшаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаслиги сингари узрли сабаблар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уч ойлик муддатдан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун такроран мурожаат қилишда ҳужжатлар консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим қайтадан тўланган ҳолда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортдаги ёзувлар. Хорижга чиқиш биометрик паспортнинг амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — икки йил муддатга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёшдан 25 ёшгача — 5 йил муддатга;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хорижга чиқиш биометрик паспорти белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва инглиз тилида персоналлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортни берган давлатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортни берган давлатнинг коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортнинг серияси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинси;

берилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш муддати тугайдиган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг рақамли сурати;

эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт эгасининг биографик маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгасининг рақамли сурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл бармоқларининг излари — 16 ёшга тўлганидан кейин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хорижга чиқиш биометрик паспортига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт эгасининг хорижда доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда доимий яшаётган фуқаронинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга кириш учун руҳсатнома (виза);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамроҳлик қилувчи шахслар тўғрисидаги (вояга етмаган фуқаролар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари қўйилган қайдлар бекор қилинганлиги ҳақидаги қайдлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт эгаси қонининг гуруҳи ва резус-мансублик тўғрисидаги қайдлар унинг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш биометрик паспортда паспорт эгасининг имзоси бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Консуллик муассасалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Консуллик муассасалари томонидан хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган фуқароларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва хорижга олти ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

фарзанд хорижда туғилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун консуллик муассасасига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдириш интерактив хизматидан фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Доимий консуллик рўйхати хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва хорижга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзуви стикери ёки манзилдан жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан (шу жумдалан, МДҲ мамлакатларига 2017 йил 30 июнгача чиққан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар), шунингдек қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси расмийлаштирилган, консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини консуллик муассасасида қайд этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

паспортнинг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик) асли — нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

фуқаронинг хорижий мамлакат қонуни талабларига мувофиқ ушбу давлат ҳудудида қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (виза, яшаш учун гувоҳнома, вақтинчалик яшаш учун гувоҳнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотнома ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлгунига қадар хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллар билан доимий консуллик рўйхатида турган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга етмаган шахслар ва биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётган 16 ёшга тўлган шахслар учун) ёки биометрик паспортнинг асл нусхаси — нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган шахсга биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар паспортларининг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик пакспорти) асл нусхаси (нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади). Ота-оналардан бирининг паспортини тақдим этиш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжат тақдим этилади, хусусан, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси (нусхаси), ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ шунга ўхшаш бошқа ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган шахснинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари ўзлари бўлиб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ хорижий давлат ҳудудида бўлишининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат (виза, яшаш учун гувоҳнома, вақтинчалик яшаш учун гувоҳнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотнома ва шу кабилар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири хорижий давлат фуқароси бўлса, унинг бола хорижга чиқиш биометрик паспортини олишига эътирози йўқлиги ҳақида нотариал тасдиқланган аризаси (ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно);
(17-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ота-оналардан бирининг ёки бошқа қонуний вакилнинг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс доимий консуллик рўйхатида ота-оналардан бири билан турган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги тўғрисида хорижий мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолган ҳолатда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёҳуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро консуллик муассасасига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вақтинча консуллик рўйхати Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ва ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинчалик рўйҳатга олиш, яшаш учун руҳсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи руҳсатномалар — патент, меҳнат шартномаси ва б. асосида хорижий давлат ҳудудига қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайд этиш орқали амалга оширилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда бўлиб турган ва вақтинчалик консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспортнинг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик) асли — нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш жойидан (ўқиш муддатлари кўрсатилган ҳолда), иш жойидан (ёки меҳнат шартномаси), тиббиёт муассасасидан (даволанаётганлар учун) маълумотнома ёки оила аъзолари билан бирлашиш мақсадида хорижга чиққан шахслар учун қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар ёки маълумотномалар ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки мудофаа бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллар билан доимий консуллик рўйхатида турган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга етмаган шахслар ва биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётган 16 ёшга тўлган шахслар учун) ёки биометрик паспортнинг асли — нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган шахсга биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар паспортларининг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли (нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади). Ота-оналардан бирининг паспортини тақдим этиш имкони бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжат тақдим этилади, хусусан, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси (нусхаси), ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ шунга ўхшаш тенг ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган шахснинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг хорижий давлат ҳудудида, ўзлари турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ, қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ота-оналардан бирининг ёки бошқа қонуний вакилнинг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс вақтинчалик консуллик рўйхатида ота-оналардан бири билан турган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг йўқолганлиги тўғрисидаги бўлиб турган мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро консуллик муассасасига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вақтинча хорижда бўлиб турган ва консуллик рўйхатида турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатини олиш учун тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Ушбу ҳолатда ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида консуллик муассасаси ариза берувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманомани шакллантиради, буюртманома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига (кейинги ўринларда — Персоналлаштириш агентлиги) юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг нобиометрик ва биометрик паспортлари йўқотилиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманома шакллантирилишидан олдин консуллик муассасасининг мансабдор шахси, шахсни тасдиқлаш учун ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан келишиш мақсадида Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасалари томонидан берилган нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахснинг шахсини тасдиқлаш учун ҳужжатларни Консуллик-ҳуқуқий департаментга юбориш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган жой бўйича берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахсни тасдиқлаш амалга оширилиши шарт. Ариза берувчининг шахси ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқланганидан сўнг, консулликнинг мансабдор шахси ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини Персоналлаштириш агентлиги кейинчалик дипломатик йўллар орқали консуллик муассасаларига жўнатиш ва эгасига бериш учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хорижга чиқиш биометрик паспортларини консуллик муассасаларига ва консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш дипломатик почта орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда навбатдан ташқари почта орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси Консуллик-ҳуқуқий департаментдан тушган хорижга чиқиш биометрик паспортини ариза берувчига имзо чектириб топширади ва консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп босади. Бунда алмаштирилаётган нобиометрик ёки биометрик паспорт ўрнига тайёр хорижга чиқиш биометрик паспортини беришда нобиометрик ёки биометрик паспорт консуллик муассасасининг мансабдор шахси томонидан олиб қолинади (вақтинчалик консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти бундан мустасно, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилгани тўғрисида штамп босилади), уни берган йиғиш пунктига белгиланган тартибда бекор қилиш учун юборилади ва тегишли маълумотлар консуллик муассасалари томонидан улар турган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки уларга нисбатан ўзаро келишув мавжуд бўлса, бошқа вазирлигига, шунингдек, борилган мамлакатда хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банд асосида олиб қўйилган паспортлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш муносабати билан боғлиқ, шунингдек, чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари уларни берган йиғиш пунктига белгиланган тартибда бекор қилиш учун юборилади ва тегишли маълумотлар консуллик муассасалари томонидан улар турган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки ўзаро келишув мавжуд бўлса, тегишли бошқа вазирлигига шунингдек, борилган мамлакатда хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Консуллик муассасаларида консуллик рўйхатида турмайдиган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспортига эга бўлган ариза берувчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатларни қабул қилиш Консуллик-ҳуқуқий департамент билан ёзма келишилгандан кейин якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган, чет элда вақтинча қонуний асосда бўлиб турган ва доимий яшаш учун хорижий давлатда қолишга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тегишли консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиши керак:
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича (қоғозда ёки электрон) анкета-ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (2 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элга чиқиш учун нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг асли — нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки мудофаа бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан туғилган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг вояга етган ва вояга етмаган фуқароси учун чет элда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасида ҳисобдан чиқаришга ҳужжатларни расмийлаштиришда ота-оналаридан бирининг розилиги талаб қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири вафот этган бўлса (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан берилган бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар боланинг ота-оналаридан бири чет эл фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган (суд қарори нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири суд томонидан меҳнатга лаёқатсиз деб топилган (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бирига нисбатан қидирув эълон қилинган ва у қидирувда бўлса (ички ишлар органларидан маълумотнома тақдим этилган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобдан чиқарилган ва чет элда доимий яшаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича анкета-аризани (коғоз ёки электрон шаклда) тўлдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ота-оналар ёки бошқа қонуний вакиллар ўртасидаги розилик (норозилик), шунингдек, болаларнинг хорижга чиқишини чеклаш бўйича ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Консулликнинг мансабдор шахси ҳужжатларни қабул қилганидан сўнг, уларни консуллик муассасасининг муҳри билан тасдиқлайди, материални икки нусхада тузади, улардан бири дипломатик почта (ёки дастурий таъминот) орқали кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) юбориш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга жўнатилади, иккинчиси эса консуллик муассасасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИИВ МваФРББдан хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олингандан сўнг Консуллик-ҳуқуқий департамент уни ариза берувчини доимий консуллик рўйхатига қўйиш ва кейинчалик хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун консуллик муассасасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Консуллик муассасаси ИИВ МваФРББнинг паспортни расмийлаштириши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги бўйича маълумотлар йўқлиги тўғрисидаги хулоса асосида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ота-оналардан бирининг паспортига фото суратни ёпиштириб ота-оналари (улардан бири) ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда доимий яшашга чет элга чиқиб кетган болани ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда доимий консуллик рўйхатига қўяди ва унга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиради.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс доимий консуллик рўйхатига олинаётганида унинг нобиометрик паспортига, биометрик паспортига, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортига белгиланган намунадаги штамп босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Доимий консуллик рўйхатига олишни расмийлаштириб (нобиометрик ёки биометрик паспорт асосида) консуллик муассасаси ходими ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга анкета-аризани беради, ариза берувчи уни тўлдириб, анкета-аризага ҳужжатларнинг нусхаларини такроран илова қилмасдан консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов квитанциясини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низомнинг 20-21-бандларида кўрсатилган келишув тартиб-таомиллари амалга оширилишга ва Консуллик-ҳуқуқ департаментдан тайёр хорижга чиқиш биометрик паспорти консуллик муассасасига тушишига қараб консуллик муассасасининшг мансабдор шахси уни имзо чектириб ариза берувчига топширади, бунда унинг нобиометрик ёки биометрик паспортини олиб қўяди, уларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берилганлиги тўғрисида штамп босилади ва улар белгиланган тартибда бекор қилиш учун уларни берган йиғиш пунктига юборилади, тегишли ахборот эса консуллик муассасасалари томонидан борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Консуллик-ҳуқуқий департаментда хорижга чиқиш биометрик паспортининг расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қуйидаги холларда чет элда доимий яшовчи ва доимий консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига Консуллик-ҳуқуқий департаментда хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади ва берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола чет элда туғилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганда;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биометрик паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва визалар учун ажратилган биометрик паспорт варақлари тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти яроқсиз ҳолга келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида ёки интерактив консуллик ҳизматлари веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклни олдиндан тўлдиришнинг интерактив хизматидан фойжаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Биринчи марта хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда Консуллик-ҳуқуқий департаментга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биометрик паспорт ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асли (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) — нусхалари олинади, асли ариза берувчига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдин берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (агар бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига ундириладиган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (16 ёшга тўлмаган фуқаролардан фақат ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига ундириладиган йиғим олинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаронинг (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) хорижга чиқиши учун ота-оналар ёки бошқа қонуний вакилларнинг нотариал тасдиқланган розилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) нотариал тасдиқланган мажбурияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгаргарганда ёки биометрик паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни маълумотларни йиғиш пунктига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш вақтида унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддатига бир йилдан кам вақт қолган бўлса, хорижга чиқиш биометрик паспорти янгисига алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганда Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралари томонидан берилган нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар ёки бошқа қонуний вакилларнинг вояга етмаганнинг мустақил равишда хорижга чиқишга нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга мустақил чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қуйидаги ҳолларда вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишида унинг ота-оналаридан бирининг розилиги талаб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири вафот этганда (ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган ёлғиз ота ёки она тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг ота-оналаридан бири чет эл фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ота-оналардан бири оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ота-оналардан бири бедарак йўқолган деб топилганда (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ота-оналардан бири муомалага лаёқатсиз деб топилганда (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобдан чиқарилган ва доимий равишда чет элда яшаётган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, бошқа қонуний вакиллари ёки уларни хорижга юбораётган ташкилот вакиллари тегишли ариза билан мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун Консуллик-ҳуқуқий департамент ариза берувчининг биографик маълумотларини тўплайди, электрон шаклдаги бармоқ изларини олади (16 ёшдан катта бўлган шахслардан), шахснинг рақамли форматда юзини суратга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга аризани шакллантиради. Ушбу ариза кейинчалик Персоналлаштириш агентлигига юборилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Персоналлаштириш агентлигидан тайёр хорижга чиқиш биометрик паспорти олингач Консуллик-ҳуқуқий департамент уни эгасига тақдим этади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига нобиометрик ва биометрик паспорт ўрнига хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорт олиб қўйилади, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисида штамп қўйилиб, ариза берувчига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича паспортларни қайд қилиш дафтарида рўйхатдан ўтказиладиган ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома консуллик муассасасида доимий консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп қўйилаётганда масъул ходимга топширилади. Консуллик муассасаси томонидан олиб қўйилган паспорт бекор қилиш учун ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот бўлиб борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётганда, ариза берувчининг аввал берилган биометрик паспортига хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги ҳақида штамп босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ота-оналарига, бошқа қонуний вакилларга ёки хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни илтимос қилган ташкилотнинг вакилларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспортларини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари деб аталади) томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хорижда доимий яшовчи ҳамда консуллик муассасаларида доимий консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола чет элда туғилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгарганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган варақ ишлатилиб бўлинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 492-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларига мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдиришнинг интерактив хизматидан фойдаланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тартиби ушбу Низомнинг 34 — 38 бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Консуллик-ҳуқуқий департаментдан тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаси уни эгасига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ота-оналарига, бошқа қонуний вакилларга ёки хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни илтимос қилган ташкилотнинг вакилларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспортларини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Паспортларни йўқ қилиш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига хорижга чиқиш биометрик паспорти биринчи марта берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорти олиб қўйилади, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Бекор қилинган паспорт ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган варақлар ишлатиб бўлинган ва хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган тақдирда иккинчи марта хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда олдин берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти «хорижга чиқиш биометрик паспорти» (маълумотларни йиғиш пункти) тизими машина ўқийдиган маълумотлар аппарати орқали бекор қилинади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра олдин берилган паспорт унда қолдирилиши мумкин. Тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органига ва ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекор қилинган ҳужжат консулликнинг мансабдор шахси томонидан тешгич ёрдамида тешилади ва степлер ёрдамида янги хорижга чиқиш биометрик паспортига бириктирилади (иккитадан кўп бўлмаган бекор қилинган паспортларга нисбатан қўлланилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи марта хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилганда биринчи марта расмийлаштирилган (бекор қилинган) паспорт олиб қўйилади ва йўқ қилиш учун уни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади. Иккинчи марта расмийлаштирилган хорижга чиқиш биометрик паспорти тешгич ёрдамида тешилади ва степлер ёрдамида янги хорижга чиқиш биометрик паспортига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ҳақиқий бўлмаган хорижга чиқиш биометрик паспортларини йўқ қилиш маълумотларни йиғиш пунктларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг топиб олинган паспортлари бир ой муддатда ўз эгалари томонидан консуллик муассасаларига мурожаат қилинмаган тақдирда, белгиланган тартибда бекор қилиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Фуқаролиги тўхтатилган шахс паспортни турган жойи бўйича консуллик муассасасига топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни тўхтатиб туриш ва тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш, шунингдек, кейинчалик доимий консуллик рўйхатига турган ҳолда хорижий давлатда доимий яшаш жойида қолдириш (ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ мурожаат қилинганда) жараёни қуйидаги ҳолларда уч ойга тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятлари мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши керак бўлган суд қарори мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўз аризасини қайтариб олиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда паспортни расмийлаштириш жараёни тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи сохта ҳужжатларни тақдим қилганда ёки ўзи ҳақида ёлғон маълумотлар берганда материални юритиш тўхтатилади, ҳужжатлар кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштирган органга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёнини тиклаш учун ушбу Низом 53-бандининг «а» ва «г» кичик бандларида келтирилган ҳолларда ариза берувчи консуллик муассасасига давлат олдида ижро этилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар, давлат органлари, ҳусусий ва бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ бўлган ёки мулкий мажбуриятлари йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом 53-бандининг «б» ва «в» кичик бандларида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлганда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ва судда тегишли жараёнлар тўхтатилгандан сўнг тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агар консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, шунингдек, кейинчалик доимий консуллик рўйхатида туриш учун хорижий давлатдаги доимий яшаш жойида қолдириш масалалари бўйича материалларни кўриб чиқиш жараёнини тўхтатиб туриш муддати ушбу Низомнинг 53-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган ёки бошланган даврдан бошлаб уч ойдан ошса, расмийлаштириш жараёни тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Хорижга чиқиш биометрик паспорти эгасининг шахсан ўзига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Алмаштиришга, шунингдек, 18 ёшга тўлиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризалар қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ва паспорт амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир ойлик муддатда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшга тўлгандан кейин бир ойлик муддатда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида келтирилган муддатлар ўтганидан сўнг ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун, шунингдек, кейинги ҳар бир календарь йил ҳисобидан (бунда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан кейинги бир ойлик муддатнинг тугаш вақтидан бошлаб 365/366 календарь кун назарда тутилади) Консуллик йиғимлари тарифларига мувофиқ қўшимча консуллик йиғимлари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги ҳисобини юритиш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тушган паспортларни Ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортларини авайлаб сақлашлари шарт. Фуқаро хорижий давлатда хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотган тақдирда дарҳол консуллик муассасасига мурожаат қилиши шарт. Консуллик муассасаси фуқарога янги хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилгунга қадар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича унга тегишли маълумотномани расмийлаштириб беради. Бунда ариза берувчи хорижга чиқиш биометрик паспорти тўловидан ташқари уни йўқотганлиги учун ҳам консуллик йиғимини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Консулликнинг мансабдор шахси берилган хорижга чиқиш биометрик паспортлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Қонунчилик ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспортини ўз вақтида топширилмаганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортини қасддан яроқсиз ҳолга келтириш, шунингдек, йўқотилишига сабаб бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортига эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўқотилганлик ҳақида ариза билан мурожаат қилинган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга зид равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга чиқиш биометрик паспортини ғаразли мақсадларда олиб қўйиш, йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш ва яшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

4-ИЛОВА

1-шакл‎

МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқ департаменти ушбу билан серияси ____ бўлган, ________________ рақамли хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг _____________ шаҳридаги консуллик муассасасида доимий (вақтинча) консуллик рўйхатида турувчи «___» _________ _______йилда туғилган фуқаро __________________________________________________________________________________ га‎‎

(Ф.И.О.)‎

расмийлаштириб берилганлигини маълум қилади.
‎Шунингдек, фуқаро ________________________________________________________________________________ га‎

(Ф.И.О.)‎ ‎

20___ йил «___» ________ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилган (2011 йилги намунадаги) серияси ____ бўлган ___________ рақамли биометрик паспорт олиб қўйилган, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилганида «Консуллик рўйхати»га олинганлиги ҳақидаги штамп унинг янги паспортига кўчирилади.‎‎‎‎‎‎

КҲД директори

__________________

_____________________

(имзо)

Ф.И.О.

КҲД муҳри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

‎‎2-шакл‎

Тушган паспортлар
‎ ва уларни фуқароларга бериш
‎ДАФТАРИ

Паспортларнинг
‎серияси ва рақамлари

Берилган сана‎‎

Паспорт эгасининг фамилияси,
‎исми ва отасининг исми
‎‎‎

Қайдлар‎‎‎

кирим‎‎

чиқим

1‎‎

2‎‎

3‎‎

4‎‎‎

‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3-шакл

МАЪЛУМОТНОМА‎‎

Берилди шу ҳақдаким, Ўзбекистон Республикаси фуқароси
_________________________________________________________________________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини (хорижга чиқиш биометрик паспортини) йўқотганлиги сабабли, унга янги хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.‎‎

Жаноб (хоним) _____________________________________________________________________________________‎‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎_____________________________________ даги қуйидаги манзилда яшайди:

(давлатнинг номи)‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________________
‎‎
Ушбу маълумотнома эгаси___________________________________________________________________________

‎‎(консуллик муассасаси номи)‎‎‎‎

‎‎консуллик рўйхатида туради.
Консуллик муассасаси раҳбари ‎‎

______________________________________

‎‎(Ф.И.О.)

_________________________________‎‎_____‎‎

(имзо)‎‎

Консуллик муассасаси муҳри‎‎

‎-----------------------------------------
Маълумотнома берилган хорижий давлат тилида ёки инглиз тилида ёзилади.‎‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 09/20/49/0099-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 05.09.2022 й., 09/22/492/0797-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)