02.03.2000 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ЧЕХИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИККИ ЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҲАМДА ДАРОМАД ВА МОЛ-МУЛК СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисида Битим тузиш ниятида, шунингдек иккала мамлакат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Қўллаш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундириладиган даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш методидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва мол-мулк солиқларига, жами даромаддан, жами мулкдан ёхуд даромад ёки мулкнинг бир қисмидан, шу жумладан кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлардан, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек мулк қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим қўлланадиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Ўзбекистон солиқлари» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Чехия Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) кўчмас мулкдан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин «Чехия солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим шу Битим имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти жиҳатидан ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунларидаги барча мавжуд ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсади учун, агар матндан ўзга маъно келиб чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, жумладан ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Чехия Республикаси» атамаси Чехия қонунлари бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ, Чехия Республикаси суверен ҳуқуқларини амалга ошириши мумкин бўлган Чехия Республикаси ҳудудини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга боғлиқ равишда, Ўзбекистон Республикасини ёки Чехия Республикасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компанияни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «компания» атамаси ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки солиққа тортиш борасида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган хар қандай ташкилотни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқарувида иш юритаётган корхонани англатади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспортида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Ўзбекистонга нисбатан—Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Раисини ёки унинг ваколатли вакилини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Чехия Республикасига нисбатан—Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «миллий шахс» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат ва ассоциацияни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай вақтда қўлланганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, у ушбу Битим татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шу Аҳдлашувчи Давлатнинг ана шу даврдаги қонунларига мувофиқ белгиланган маънога эга бўлади. Атаманинг маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунларига мувофиқ, шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун белгиланган маънодан устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси ана шу Давлат қонунлари бўйича ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиб туриш жойи, бошқарув жойи ёки ҳар қандай бошқа шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. шунингдек шу Давлатни ва тегишлича ҳар қандай маъмурий--ҳудудий бўлинмани ёки маҳаллий ҳокимият органини ўз ичига олади. Бироқ, бу атама ана шу Давлатда фақат шу Давлатда жойлашган манбалардан ёки мулкдан даромад олаётгани учунгина солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) у қайси Давлатда ўзи учун тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойига эга бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари яқинроқ (ҳаётий манфаатлар маркази) бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар шахснинг ҳаётий манфаатлар маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатлардан ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий турар жойи бўлмаса, у одатда бўлиб турадиган Давлатининг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса, ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, фақат у миллий шахси ҳисобланган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бирининг миллий шахси бўлмаса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишиб ҳал қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар 1-банд қоидаларига мувофиқ жисмоний шахсдан бошқа бўлган шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унда у фақат унинг амалдаги раҳбар органи жойлашган ўша Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимда «доимий муассаса» атамаси корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бўлим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) устахона; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғув объекти, ёки улар билан боғлиқ бўлган бошқарув фаолияти, бироқ шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг давомийлиги 12 ойдан кўпроқ давом этсагина;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан хизматлар кўрсатиш, жумладан консалтинг ёки бошқарув хизматлари амалга оширилса, корхонанинг шу мақсад учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа персоналлар орқали бироқ шу мазмундаги фаолият бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида 6 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этсагина.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) иншоотлардан шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни сақлаш ёки намойиш қилиш мақсадида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шу корхонага тегишли товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан фақат қайта ишлаш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) доимий фаолият жойининг товар ёки буюмлар сотиб олиш ёки ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) доимий фаолият жойининг ана шу корхона мақсади учунгина бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) доимий фаолият жойининг (а)-(е) кичик бандларида эслатиб ўтилган фаолият турларининг ҳар қандай комбинациялашуви учунгина бундай доимий фаолият жойининг фаолияти ана шу комбинациялашуви натижаси, тайёргарлик ҳамда ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб турилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1- ва 2-бандларнинг қоидаларига қарамай, агар 7-банд татбиқ этиладиган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан иш юритса, бу корхона биринчи эслатиб ўтилган Давлатда ана шу корхона учун ушбу шахс томонидан кўрсатилган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар бундай шахс:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва амалга оширса, бундай шахснинг фаолияти 4-бандда эслатиб ўтилганлар билан чекланиб қолмаса, агар фаолият шу банднинг қоидаларига биноан доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса, доимий фаолият жойидан доимий муассаса ҳосил қилмайди, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бундай ваколатга эга бўлмаса, бироқ мунтазам равишда товар ва буюмлар оладиган жойдан олинган товар ва буюмлар захираларини биринчи эслатиб ўтилган Давлатда сақласа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар у ана шу бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки 7-банд тааллуқли бўлган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс орқали. у ерда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни суғурта қилса, ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси, қайта суғурта қилиш ҳолларидан ташқари, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона, агар ана шу бошқа Давлатда брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, бунда бу шахсларнинг ҳаракати ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида бўлиши шарти билан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга, деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки компания томонидан назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компаниялардан ҳеч бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан (жумладан, қишлоқ ёки ўрмон хўжалигидан) оладиган даромади ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунлари бўйича белгиланган маънога эгадир. Ушбу атама ҳар қандай ҳолда ҳам ҳуқуқи ер устидаги мулкчиликка тааллуқли умумий қонунларнинг қоидалари билан белгиланган кўчмас мулкка тегишли бўлган мулкни, чорва, қишлоқ ва ўрмон хўжалигига тегишли воситаларни, кўчмас мулк узуфруктини ва минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларнинг қатламларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-банд қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки ҳар қандай бошқа шаклда фойдаланишдан олинган даромадга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 1- ва 3-банд қоидалари, шунингдек корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга оширишда фойдаланиладиган кўчмас мулкдан оладиган даромадларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўша ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фақат мазкур доимий муассаса фаолиятига тааллуқли қисмида солиққа тортилиши мумкин:
(7-модданинг 1-банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ана шу доимий муассаса фаолиятига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ана шу бошқа Давлатда доимий муассаса орқали сотиладиган товар ёки маҳсулотларга ўхшаш турдаги ёки шундай товарларни сотишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банд қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага ўтказиладиган фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда ушбу доимий фаолияти учун сарфланган, жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда, ва унинг ҳудудидан ташқаридаги каби фаолияти учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун гонорарлар, роялти тўловлари, ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар орқали ёки аниқ хизматлар кўрсатганлик учун комиссион тўлов йўли билан ёки менеджмент, ёхуд банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан тўланадиган, (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа бўлган) суммаларга нисбатан чегиришларга йўл қўйилмайди. Бошқача айтганда, доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг муассасаларидан бошқа бирига гонорарлар, роялти тўловлари ёки патентлардан ёхуд бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун шунга ўхшаш бошқа тўловлар тўлаш йўли билан ёки кўрсатилган аниқ хизматлар ёки менеджмент учун комиссион тўловлар йўли билан, ёки банк муассасадан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан (ҳақиқий харажатларни қоплашдан ташқари) сарфланган суммалар доимий муассаса фойдасини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага тегишли бўлган фойдани корхона оладиган умумий фойда микдорини унинг турли бўлинмаларига мутаносиб тақсимлаш асосида аниқлаш одатдаги амалиёт эканлигига қарамай, 2-банддаги ҳеч бир нарса, одатда қабул қилинганидек, бу Давлатга шундай тақсимлаш асосида солиққа тортиладиган фойдани аниқлашга халақит бермайди; бироқ, тақсимлашнинг танланган усули ушбу моддада мавжуд бўлган тамойилларга мувофиқ келувчи натижаларни бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Доимий муассаса томонидан корхона учун товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб доимий муассасага бирон-бир фойда ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аввалги бандлар мақсади учун доимий муассасага тааллуқли бўлган фойда, агар унинг ўзгариши учун салмоқли ва етарли сабаблар бўлмаса, ҳар йили бир хил методда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда ана шу моддаларнинг қоидалари ушбу модда қоидаларига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг халқаро ташишларда денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишдан оладиган фойдалари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда мақсади учун халқаро ташишларда денгиз ва ҳаво кемаларидан фойдаланишдан олинган фойда қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) экипажсиз кемалар ёки самолётларни фрахтлаш асосида олинган фойдалар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) товар ва буюмларни ташиш учун ишлатиладиган контейнерлар (бунга контейнерларни ташиш учун фойдаланиладиган трейлер ва бошқа ёрдамчи ускуналар ҳам киради)дан фойдаланиш, сақлаш ва ижарага беришдан олинадиган фойдалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бундай фойдалар 1-банд татбиқ этиладиган фойдаларга нисбатан қўшимча ёки тасодифий бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1- ва 2-бандлар қоидалари транспорт воситаларини эксплуатация қилиш бўйича пулда (умумий жамғармада), халқаро ташкилотларда ёки қўшма корхонада иштирок этишдан олинадиган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ё билвосита қатнашса, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўша шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва ҳар қандай ҳолатда икки корхона ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладигандан фарқли бўлган шароитлар вужудга келтирилса ёки белгиланса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо шундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг даромади ёки фойдасига ҳисобланиши мумкин ва мувофиқ равишда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойдани киритса тегишли тарзда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда, агар иккала корхона ўртасидаги муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганида биринчи эслатилган Давлат корхонасига ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқ миқдорига зарур тузатишлар киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиши керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашишларни бошлашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банд қоидалари товламачилик, қўпол бепарволик ёки олдин режаланган хато ҳолларида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай дивидендлар уларни тўлаётган компания қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, ушбу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унда шу тарзда ундириладиган солиқнинг миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дивидендлар умумий миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак, агар ҳақиқий эга компания капиталининг камида 25 фоизига эга бўлган дивиденд тўлайдиган компания бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа барча ҳолатларда дивидендлар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасининг солиққа тортилишига дахл қилмайди.
(10-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида, акциялардан ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи акциялардан ёки акциялардан фойдаланиш ёхуд ҳуқуқлардан фойдаланиш, кон қазиш саноати акцияларидан, таъсисчилар акциялари ва бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадни, шунингдек тўловни амалга оширадиган компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа даромадларни англатади.
(10-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлгани ҳолда, ана шу дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендлардан солиқ олмаслиги мумкин, бунда дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан содиқлар олмайди, компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган фоизлар фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ бундай фоизлар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо фоизларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бундай ҳолда солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2-банд қоидаларига қарамай, фоизлар улар пайдо бўладиган Давлатда солиққа тортилади, башарти:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олинган ва қуйидагиларга тегишли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I) бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукумати, маъмурий-ҳудудий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органига, ушбу бошқа Давлатнинг Марказий банкига ёки бошқа Давлатнинг Ҳукуматига тегишли бўлган ёки у томонидан назорат қилинадиган исталган молиявий муассасага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(II) бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг Ҳукумати, ушбу бошқа Давлатнинг Марказий банки ёки ушбу Ҳукуматга тегишли бўлган ёхуд у назорат қиладиган исталган молиявий муассаса томонидан кафолатланган ёки суғурталанган қарз ёки кредитга нисбатан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига.
(11-модданинг 3-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳар қандай ускуна ва буюмларнинг кредитга сотилиши муносабати билан тўланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) банк томонидан тақдим етилган ҳар қандай турдаги ҳар қандай кредит ёки заёмдан тўланган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Фоизлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида ипотека таъминотидан қатъи назар ва қарздорнинг фойдаларида иштирок этиш ҳуқуқидан ҳамда хусусан ҳукуматнинг қимматбаҳо қоғозларидан олинадиган даромад ва облигация ёки қарз мажбуриятларидан олинадиган даромаддан, жумладан ана шу қимматбаҳо қоғозлар, облигация ёки қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган мукофот ва ютуқлардан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз мажбуриятларидан олинадиган даромадни англатади. Тўлов муддати чўзиб юборилганлиги учун қўлланадиган жарималар ушбу модда мақсади учун фоизлар сифатида қаралмайди. «Фоизлар» атамаси 10-модданинг 3-банди қоидалари билан дивидендлар сифатида қараладиган ҳеч қандай даромад турларини ўз ичига олмайди.
(11-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолияти олиб бораётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз мажбуриятлари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан ҳам боғлиқ бўлса, 1- , 2- ва 3-банд қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизларни тўловчи ушбу Давлатнинг резиденти бўлса, фоизлар Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўладими ёки йўқми, бундан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз бўйича фоизлар тўлаш мажбурияти вужудга келган бўлса ва шундай фоизлар тўлаш бўйича харажатларни доимий муассаса ёки доимий база амалга оширса, унда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабларига нисбатан тўланадиган фоизлар миқдори тўловчи билан амалда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ, аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Роялти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу роялтилар, шунингдек улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда, ана шу Давлатнинг қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин, аммо бундай ҳолда, шундай тарзда ундириладиган солиқ роялтилар умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Роялти» ибораси ушбу моддада қўлланганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарларни, шу жумладан радио ва телевидение учун кинофильм, ёзувлар ва визуал ёки овозли такрор ҳосил қилишнинг исталган бошқа воситалари, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, схема компьютер дастурлари, махфий формула ё жараёнлар, ёки ҳар қандай саноат, тижорат ёинки илмий ускуна, ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик, ё шу ҳуқуқдан фойдаланиш ҳуқуқи учун мукофот тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради. Бироқ бу атама 8-моддада эслатиб ўтилган фойдани ўз ичига олмайди.
(12-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар тўловчи шу Давлатнинг резиденти бўлса, роялти Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ, роялтини тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўладими ёки йўқми ҳар қандай Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти зиммасига тушган доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлов харажатларини тўласа, бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги, ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборот учун тўланадиган роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланади. Бундай ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ аввалгидек солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг 6-моддага тааллуқли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари, жумладан ана шу доимий муассасани (алоҳида ё корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини бегоналаштиришдан ёки шундай денгиз, ҳаво кемалари, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлари фақат ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг акцияларини учинчи шахсга беришдан ёки бошқа фоизлардан олган даромадлари ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
(13-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1- , 2- , 3- ва 4-бандларида санаб ўтилмаган ҳар қандай бошқа мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, бундай даромадлар, шунингдек қуйидаги ҳолларда, истисно тариқасида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолларда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг бошқа Давлатда бўлиши тегишли молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган исталган 12 ойлик даврда жами 183 кунни ташкил этадиган ёки ундан ошадиган давр ёхуд даврлар мобайнида давом этса; ушбу ҳолда унинг мазкур бошқа Давлатдаги фаолиятидан олинган даромад қисмигина солиққа тортилиши мумкин.
(14-модданинг 1-банди «b» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, маърифий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Тобе шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 16- , 18- ва 19-моддаларнинг қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма ишга нисбатан оладиган маоши, иш хақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади, бир ёлланма иш шу тарзда бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлса, 1-банд қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатлардан бири резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма ишига нисбатан оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) олувчи бошқа Давлатда кўриб чиқилаётган молия йилида бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кўриб чиқилаётган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланадиган бўлса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемалари бортида ёки темир йўл ва автомобиль транспорти воситаларида амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган тақдирлаш ҳақлари ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларнинг гонорарлари ва бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания Директорлар Кенгашининг ёки унинг шунга ўхшаш бошқа органлари аъзоси сифатида оладиган шунга ўхшаш бошқа тўловлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17- модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолиятидан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятидан олинадиган даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас балки бошқа шахсга ёзилган ҳолатда, бу даромад 7- , 14- ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар биринчи эслатиб ўтилган Давлатга бўлган ташриф тўлалигича бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ижтимоий жамғармалари ёки маъмурий- ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда санъат ходими ёки спортчи томонидан амалга оширилаётган фаолиятдан олинадиган даромадга тааллуқли бўлмайди. Шундай ҳолларда даромад фақат ушбу санъат ходими ёки спортчи резиденти бўлган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Пенсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модданинг 2-банди қоидаларини ҳисобга олиб аввалги ёлланма иш учун Аҳдлашувчи Давлат резидентига компенсация сифатида тўланадиган нафақа ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳукумат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ана шу Давлатга ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатган хизматлари учун жисмоний шахсга тўланадиган нафақадан ташқари иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ агар хизмат ана шу Давлатда амалга оширилса, ва жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти бўлгани ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса, бундай иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) шу хизматни амалга ошириш мақсадидагина ана шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари, ёки улар томонидан тузилган жамғармалар томонидан шу Давлатга ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалар ёхуд маҳаллий ҳокимият органларига кўрсатилган хизматлар учун жисмоний шахсга тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ агар жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса, шундай пенсия бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат, ёки унинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ кўрсатилган хизматларга нисбатан тўланадиган иш ҳақи, мукофот ва шунга ўхшаш тақдирлаш ҳақларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақатгина ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ва маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, башарти бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган тақдирда ана шу Давлатда солиққа тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Битимнинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, уларнинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган, даромад деб ҳисобланмайдиган даромадга нисбатан қўлланмайди, агарда бундай даромадни олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатдан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-моддаларнинг қоидалари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулки ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчар мулкдан иборат бўлиб, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этадиган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадида унга қулай бўлган доимий базага тегишли кўчар мулкдан иборат бўлган мулки ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг мулки бўлган ва халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан иборат бўлган мулк ва шундай денгиз, ҳаво, темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ бўлган кўчар мулк фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти мулкининг бошқа барча унсурлари, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки ёқлама солиқ солишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон резидентига нисбатан қўлланганда икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ Чехия Республикасида солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мол-мулкка эгалик қилса, Ўзбекистон:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу резидент даромад солиғидан Чехияда тўланган даромад солиғига тенг суммани чегиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу резидентнинг мол-мулк солиғидан Чехияда тўланган мол-мулк солиғига тенг миқдорни чегиришга рухсат бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолда чегиришгача ҳисобланган мазкур ҳолда ҳолатларга боғлиқ ҳолда Чехияда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулкка тааллуқли бўлган даромад ёки мол-мулк солиғи тегишли қисмидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чехия Республикаси қонун ҳужжатларининг Чехия Республикаси резидентига нисбатан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олишга тааллуқли қоидаларини ҳисобга олган ҳолда икки ёқлама солиққа тортиш қуйидагича бартараф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чехия Республикаси ўз резидентларидан солиқ ундиришда, мазкур Битим қоидаларига кўра Ўзбекистонда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулк турларидан олинадиган солиқларни солиқ базасига киритиши мумкин, бироқ ҳисобланган солиқ миқдоридан Ўзбекистонда тўланган солиққа тенг миқдорни ушбу базадан чегиришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолда Чехия солиғининг чегиришга қадар ҳисобланган, мазкур холда мазкур Битим қоидаларига мувофиқ Ўзбекистонда солиқ солиниши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулкка тааллуқли бўлган қисмидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимнинг бирор-бир қоидасига мувофиқ Аҳдлашувчи Давлат резиденти эгалик қиладиган, олинган даромад ёки мол-мулк ушбу Давлатда солиққа тортишдан чиқарилган бўлсада, ушбу Давлат мазкур резидент даромади ёки мол-мулкининг қолган қисмига солиқ миқдорини ҳисоблаётганда солиқ солишдан чиқарилган даромад ёки мол-мулк миқдорини ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1, 2 ва 3-бандлари мақсадлари учун Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резидентига тегишли бўлган мазкур Битимга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган резидент олган даромад ва унга тегишли мол-мулк ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан олинган ва ушбу бошқа Давлатга тегишли деб ҳисобланади.
(23-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Камситмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, ушбу бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, жумладан резиденцияга нисбатан солиниши мумкин бўлганидан ортиқ ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга, солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ёки унга алоқадор ҳолатларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида 1-модда қоидаларидан қатъи назар, бир ёки иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлмаган жисмоний шахсларга нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган-доимий муассасасини солиққа тортиш ушбу бошқа Давлатда айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи ана шу бошқа Давлат корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддадаги ҳеч бир нарса бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Давлат резидентини солиққа тортиш мақсадида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий шароити асосида берадиган ҳар қандай шахсий солиқ имтиёзлари, камайтириш ва чегирмалар беришга мажбурловчи тарзда талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг резиденти бўлиб, фуқаролиги бўлмаган шахслар Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида қандайдир солиққа тортиш ёки у билан боғлиқ бўлган ҳар қандай мажбуриятларга, ана шу Давлатларнинг миллий шахслари, хусусан резиденцияга нисбатан, худди шундай ҳолатларда дучор бўладиган ёки дучор бўлиши мумкин бўладигандан бошқа ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ёхуд унга алоқадор бўлган мажбуриятларга дучор қилинмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Истисно тариқасида 9-модданинг 1-банди, 11-модданинг 7-банди ёки 12-модданинг 6-банди қоидалари қўлланганида, бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бундай корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида тўлайдиган фоизлар, роялтилар ва бошқа қарз тўловлари, агар бундай тўловлар биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланган бўлса, шундай шартлар асосида чегириб ташланади. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Давлат резидентига нисбатан бўлган ҳар қандай шунга ўхшаш қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига нисбатан бўлган қарзи сингари шартлар асосида чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Капитали тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлган ёки бевосита ёки билвосита назорат қилинаётган Аҳдлашувчи Давлат корхонаси биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ солиш ёки унга алоқадор мажбуриятларга ёки солиққа тортишдан кўра мушкулроқ ва у билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модданинг қоидалари, 2-модда қоидаларига қарамай, ҳар қандай тур ва тавсифдаги солиқларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув тартиблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунларида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ келадиган солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли орган унинг аризасини асосли деб топса, аммо ўзини қониқтирадиган қарорга кела олмаса масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортилишдан қочиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал этишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунларидаги ҳар қандай вақтинча чеклашларга қарамай амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал этишга ҳаракат қиладилар. Улар икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик мақсадида Битимда назарда тутилмаган ҳолатлар юзасидан ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан шу жумладан, уларнинг ўзлари ёки уларнинг вакилларидан иборат қўшма комиссиялар орқали бевосита алоқада бўлиб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Имтиёзларнинг чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан келишганидан сўнг ҳар қандай шахсга ёки ҳар қандай ишга нисбатан, агар унинг фикрича шундай имтиёзларнинг тақдим этилиши ушбу Битимни суиистеъмол қилишга олиб келса, ушбу Битимдан келиб чиқадиган имтиёзларни қўллашдан воз кечиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини бажариш учун ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари номидан ундириладиган ҳар қандай турдаги ва тавсифдаги солиқларга тааллуқли маъмуриятчилик ёки миллий қонун ҳужжатлари бўйича олиш мумкин бўлган ахборотни ушбу қонун ҳужжатлари бўйича солиқ солиш ушбу Битимга зид бўлмаган даражада алмашинадилар. Ахборот алмашиш 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-банди доирасида олинган ҳар қандай ахборот ҳам, шу Давлат ички қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган ахборот сингари, худди шу маънода махфий ҳисобланади ҳамда 1-бандда тилга олинган ёки юқорида кўрсатилганидек муайян солиқларни белгилаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб қилиш ёхуд уларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан боғлик шахслар ёки органларгагина (шу жумладан судлар ва маъмурий органлар) очиб берилади. Бундай шахслар ёки органлар бу ахборотдан фақат шу мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлиси вақтида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам мазкур модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунларига ёки маъмурий таомилига зид бўлган маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунларига кўра ёки маъмурий таомили давомида олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки хизмат сирини ёхуд савдо жараёнини очиб берувчи ахборотни ёки очилиши давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ахборот бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур моддага мувофиқ сўралса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат сўралган ахборотни ҳатто агар бундай ахборот ушбу бошқа Давлатга ўз солиқ мақсадлари учун талаб қилинмасада, олиш учун чора-тадбирларни кўриб, ўзининг ахборотидан фойдаланади. Бундан аввалги жумлада келтирилган мажбуриятлар мазкур модданинг 3-бандидаги чекловлар объекти ҳисобланади, бироқ ҳеч қандай ҳолда бундай чекловлар Аҳдлашувчи Давлатга унинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли ахборот тақдим этишдан бош тортишга рухсат беради деб қараш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 3-банди бирорта қоидаси Аҳдлашувчи Давлатга фақат ахборотнинг эгаси банк ёки бошқа молиявий муассаса ёки ишончли вакил ҳисобланиши ёки ахборот шахснинг мулк ҳуқуқларига тегишли эканлиги сабабли ахборот тақдим этишдан воз кечишга рухсат беради деб қаралмаслиги керак.
(27-модда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2011 йил 8 декабрдаги Протокол таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик
муассасалари хизматчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг ҳеч бир қоидаси дипломатик ваколатхона ходимлари ва консуллик муассасалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ушбу Битимнинг кучга киритиш учун ички қонунчиликка мувофиқ талаб этиладиган процедуралар бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналар орқали бир-бирларини хабардор қиладилар. Бу Битим ана шундай хабарномалардан охиргиси олинган кундан бошлаб кучга киради ва шундан кейин қуйидагиларга нисбатан амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Битим кучга кирадиган йилдан бевосита кейин келадиган ўша тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейин тўланадиган даромад манбаларидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу Битим кучга кирадиган йилдан кейинги тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб ёки шу санадан кейинги ҳар бир солиққа тортиш йилида даромад ва мулкдан олинадиган бошқа даромад солиқлари ва мол-мулк солиқларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Амал қилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим бир Аҳдлашувчи Давлат унинг амал қилишини тўхтатмагунча ўз кучида қолади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг амал қилишини Битим кучга кирган кундан кейин беш йил ўтгач исталган тақвимий йилнинг тугашидан камида олти ой аввал дипломатик каналлар орқали амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома бериш орқали Битимнинг амал қилишини тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолатда Битимнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан бошлаб олинган даромад манбаидан ундириладиган солиқларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) амал қилишини тўхтатиш тўғрисида хабарнома берилган йилдан бевосита кейин келадиган тақвимий йилнинг биринчи январидан ёки шу санадан кейин бошланадиган ҳар қандай солиққа тортиш йилларида даромад ва мулкдан олинадиган бошқа даромад солиқлари ва мол-мулк солиқларига нисбатан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни шаҳодатлаб, бунга тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прага шаҳрида 2 мартда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, чех ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ҳар қандай келишмовчиликлар юзага чиққан ҳолда инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)