Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
2000 йил 11 февралда Голландия, Гаага шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ўзаро маъмурий кўмаклашув тўғрисидаги Битим;
2000 йил 2 мартда Прага шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мол-мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этиш тўғрисидаги Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Хамидов ва ташқи ишлар вазири А.Х. Камиловга мазкур ҳужжатларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 30 март,
113-сон