Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ПЛЕНУМИНинг
ҚарорИ
Хўжалик судининг хусусий ажрими тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик судлари томонидан хусусий ажримларни чиқаришда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Хўжалик судларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ХПК деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари бўлиб нафақат иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, балки қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан ҳам иборат эканлигига қаратилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ажрим ушбу вазифани бажаришнинг процессуал воситаларидан бири ва қонунни бузаётган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
2. ХПК 152-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди низони кўриш вақтида ташкилотлар, давлат органи ва бошқа орган, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ажрим кўрилаётган хўжалик низосидан четга чиқадиган масала бўйича чиқарилиши мумкин бўлиб, унинг мақсади қонунчиликнинг бузилишига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва процесс иштирокчиларини ҳуқуқий тарбиялашдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Таъсир қилиш усулига кўра, хусусий ажримларни икки турга бўлиш мумкин:
1) қонун ҳужжатлари бузилишига барҳам бериш ёхуд айбдорларни жавобгарликка тортишга бевосита қаратилган хусусий ажримлар (бевосита таъсир);
2) суд ваколатли давлат органлари ва бошқа органларни ёки мансабдор шахсларни аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор этиб, уларни бартараф этиш ва келгуси фаолиятида йўл қўймаслик чораларини кўриш, шунингдек айбдорларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги хусусий ажримлар (тақдимномалар) (билвосита таъсир).
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 мартдаги «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-1938-сонли Фармони (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) билан хўжалик судларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
— хўжалик низоларини кўриш жараёнида жиноят аломатлари аниқланган ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— иқтисодий ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш;
— хўжалик юритувчи субъектга етказилган мулкий зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш;
— пул маблағлари ва бошқа мулкдан оқилона фойдаланмаслик, тўлов интизомини бузганлик, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ва корхоналарни банкротлик даражасигача олиб келганлик учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларини ва бошқа ходимларини эгаллаб турган лавозимидан озод этишга қадар бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли органларга тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилган.
Шу билан бирга судлар назарда тутишлари керакки, ушбу Фармон бундай чораларни қўллашнинг процессуал қоидаларини белгиламайди, уни қўллаш қоидалари эса тегишли қонунлар (Хўжалик процессуал, Фуқаролик, Меҳнат, Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс)га зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан амалга оширилган. Шундан келиб чиқиб, Фармонда санаб ўтилган ваколатларни амалга оширишда судлар ушбу қонунларни қўллашлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ХПК 14-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ хўжалик суди ҳал қилув қарори, ажрим, қарор, суд буйруғи шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади. Судлар хусусий ажрим ажримларнинг турларидан бири ҳисобланиши ҳамда унга ушбу модда иккинчи қисмининг суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийлиги ҳақидаги талаблари жорий этилишини инобатга олишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Айни вақтда қонун ҳужжатларида ишни кўриш жараёнида аниқланган қонун ҳужжатларининг бузилиши юзасидан хабарнома, ахборотнома ёки хат шаклидаги таъсир чоралари назарда тутилмаганлигини эътиборга олиш лозим. Шунга мувофиқ бундай ҳужжатлар мажбурий кучга эга эмас ва уларни мансабдор шахсга ёхуд органга юбориш ҳуқуқий оқибатларни, уларда кўрсатилган талабларни бажармаслик эса — бирор бир жавобгарликни келтириб чиқармайди.
6. Мансабдор шахсни интизомий жавобгарликка тортиш ҳар қандай бошқа ходим каби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (бундан буён матнда МК деб юритилади) XI бобининг нормаларига мувофиқ ёки халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида айрим тоифадаги ходимлар учун амалда бўлган интизом тўғрисидаги устав ва низомларга асосан амалга оширилиши мумкин.
Бунда интизомий жазолар ишга қабул қилиш (лавозимга тайинлаш) ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши умумий қоида ҳисобланади (МКнинг 182-моддаси).
Бундан келиб чиққан ҳолда хўжалик суди мансабдор шахс ёхуд бошқа ходимнинг ҳаракатларида ўз мансаб (меҳнат) мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаслик ҳолатини аниқлаган тақдирда, уни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги ходимни ишга қабул қилиш (лавозимга тайинлаш) ҳуқуқи берилган шахсга (органга) кўриб чиқиш учун юбориладиган хусусий ажримни чиқаришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.1. Шахсни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги хусусий ажримда интизомий жавобгарликка тортиладиган шахс аниқ кўрсатилиши лозим.
6.2. Интизомий ножўя хатти-ҳаракатнинг ҳолатларини текшириш ва айбдор шахсни аниқлаш зарурияти бўлганда, хўжалик суди тегишли органларга мансабдор шахсни ёки бошқа ходимни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномаларни киритишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда суд тақдимнома йўлланган органнинг зиммасига қонунбузилишида айбдорни аниқлаш ва унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш мажбуриятини юклайди.
6.3. Содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атворини ҳисобга олган ҳолда интизомий жазонинг муайян турини танлаш ушбу мансабдор шахс (орган)нинг ҳуқуқи ҳисобланганлиги сабабли, хўжалик суди хусусий ажримда (тақдимномада) жазо турини кўрсатишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Зарар келтирган мансабдор ёки бошқа шахснинг ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, зарар етказувчи зарар етказилган пайтда юридик шахс билан меҳнат муносабатларида бўлган ҳолларда, хўжалик суди айбдор шахс ҳисобидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолда зарар уни етказган мансабдор ёки бошқа шахс ҳисобидан МКнинг 201, 202, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган миқдорда қопланади.
7.1. МК 198-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда, иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан, иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиши зарурати тушунилиши назарда тутилган.
МК 198-моддасининг учинчи қисми ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлишини белгилайди.
8. Низони кўриш жараёнида мансабдор шахс ёхуд фуқаронинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган тақдирда, хўжалик судлари унга барҳам бериш ва айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга қаратилган чораларни кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда назарда тутиш лозимки, хўжалик суди аниқланган ҳуқуқбузарликдан келиб чиқиб қарор шаклидаги бевосита таъсир қилувчи ҳужжатни ёхуд қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани ваколатли мансабдор шахсларга кўриб чиқиш мажбуриятини юклайдиган хусусий ажрим шаклидаги билвосита таъсир қилувчи ҳужжатни қўллашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 242, 245-1-моддаларига мувофиқ хўжалик судлари низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда қайд этилган Кодекс 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.2. МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида, 176-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
Бундай ҳуқуқбузарликлар низоларни кўришда аниқланган ҳолларда, хўжалик суди ўз ташаббуси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришга қабул қилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг, касса операцияларини юритиш ва тўлов интизомига риоя этилишини, шу жумладан солиқ органларининг инкассо топшириқларининг бажарилишини таъминлаш вазифалари юкланган мансабдор шахслари тортилиши мумкин. Бундай мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, бош ҳисобчиси ёки устав, меҳнат шартномаси ёхуд раҳбарнинг фармойиши билан ушбу вазифаларни бажариш юклатилган бошқа мансабдор шахслар киради.
Ушбу ҳуқуқбузарлик таркибини, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларининг ўтказиб юборилишига йўл қўйиш, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларининг бузилиши, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатининг бузилиши ташкил этиши мумкин.
МЖтК 176-1-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш вазифалари юклатилган мансабдор шахслари ҳам, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган мансабдор шахслар ҳам тортилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, хўжалик юритувчи субъект томонидан шартнома мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаслик ҳолатининг ўзи эмас, балки бундай бажармаслик (лозим даражада бажармаслик) оқибатида мулкий зарар етказилиши ҳисобланади.
Бунда назарда тутиш керакки, пахта хом ашёсини сотиб олиш бўйича контрактация шартномаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказиш ҳолатлари юзасидан МЖтКнинг 176-1-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар МЖтКнинг 245-2-моддасига мувофиқ адлия органлари томонидан МЖтКнинг 282-моддасида белгиланган тартибда тузилган ва хўжалик судларига юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларга асосан хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддага кўра баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
Бундай ҳолда айбдордан зарарни ундириш тўғрисидаги қарор маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади.
Агар аниқнанган зарар қайд этилган миқдордан ошса, у МЖтК 38-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида қопланади, бу ҳақда хўжалик суди жабрланувчига зарур тушунтиришларни бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.4. МЖтКнинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлардир.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида, кўрсатилган шахсларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда, шунингдек суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизликнинг ҳар бир ҳолати бевосита таъсир қилувчи ҳужжат шаклидаги суднинг ўз муносабатини билдириш предмети бўлиши керак.
Бунда шахс томонидан МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган шаклларда судга ҳурматсизлик қилинган ҳолда, ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд жараёни босқичида чиқарилади. Хўжалик ишининг кейинги кўрилиши умумий тартибда давом этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.5. МЖтКнинг 181-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка фақат суднинг қонуний кучга кирган хусусий ажрими юборилган мансабдор шахс, қачонки хусусий ажрим у томонидан қабул қилиниб, кўрмасдан қолдирилган (кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмаган) ёхуд унга ўз вақтида жавоб берилмаган бўлсагина, тортилиши мумкин.
Ушбу ҳолатлар хўжалик иши бўйича иш юритиш якунлангандан кейин юзага келиши (судга маълум бўлиши) мумкин. Бундай ҳолларда хусусий ажримни чиқарган судья (судлов ҳайъати) суд девонхонасининг хусусий ажримга қонунда белгиланган муддатда жавоб келиб тушмаганлиги (ўз вақтида тушмаганлиги) ҳақидаги маълумотномасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни иш юритишга қабул қилади ва уни мазмунан кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги МЖтКнинг 30-моддаси талабларига қатьий риоя этишга алохида эътибор қаратиш лозим.
8.7. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқлар таъминланиши керак.
8.8. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомаси МЖтКнинг 308-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади. МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган судга ҳурматсизлик қилиш шаклида намоён бўлган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриш ушбу қоидадан мустасно ҳисобланади. Бундай ҳолда ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд процесси босқичида чиқарилади.
8.9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор МЖтКнинг 309-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади.
8.10. МЖтК 315-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилинади.
Бундан келиб чиқиб, хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам, бевосита маъмурий жавобгарликка тортилган жисмоний шахс томонидан ҳам шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
МЖтК 315-моддасининг тўртинчи қисми маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилишини белгилайди.
8.11. МЖтК 317-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ хўжалик судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ХПКда белгиланган тартибда протест келтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.12. Мансабдор шахслар ёки фуқароларнинг ҳаракатларида МЖтКга биноан ишни кўриш бошқа органларга (мансабдор шахсларга) юклатилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг белгилари аниқланган тақдирда, хўжалик суди МЖтКнинг 280-моддасига мувофиқ бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилган шахсга масалани қонунда белгиланган тартибда кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида хусусий ажрим шаклидаги билвосита таъсир қилувчи ҳужжатни чиқаришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.13. Хўжалик судининг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларининг ижроси МЖтКнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.14. МЖтКнинг 275-моддасида назарда тутилган прокурор ваколатларини таъминлаш мақсадида хўжалик суди маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини у қабул қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида тегишли прокурорга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. ХПК 152-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, агар хўжалик низосини кўриб чиқиш чоғида суд мансабдор шахс хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят иши қўзғатади ҳамда етказилган зарар ундирилишини таъминлаш учун унга тегишли мол-мулкни хатлаб қўяди.
Суднинг жиноят ишларини қўзғатиш ваколати ХПКнинг 152-моддасида назарда тутилганлиги сабабли, у ҳам хусусий ажрим чиқариш шаклида амалга оширилади.
ХПКда жиноят иши қўзғатиш тартибини белгилайдиган нормаларнинг мавжуд эмаслиги хўжалик судлари жиноят ишларини қўзғатишдаги қолган барча ҳаракатларида жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини қўллашлари лозимлигини англатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9.1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (бундан буён матнда ЖПК деб юритилади) 15 ва 321-моддалари талабларига кўра суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.
9.2. Хусусий ажрим чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиноят иши қўзғатишдан олдин суд мажлисида тўлиқ ва ҳар томонлама текширилиши керак.
Бунда ЖПКнинг 322-моддасига мувофиқ жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи ҳар қандай маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлиши мумкин. Ушбу нормага кўра жиноят ишини қўзғатиш учун:
1) шахсларнинг аризалари;
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
9.3. ЖПК 331-моддасининг талабларига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги ажримда: ишни қўзғатиш учун сабаб ва асослар; Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; ишни ўз юритувига олувчи мансабдор шахс кўрсатилади.
9.4. Агар мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари ишни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида аниқланган бўлса, судлар ХПК 43-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ушбу ишда прокурорни иштирок этишга жалб этишлари керак.
9.5. ЖПК 336-моддасининг 1-бандига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги ажрим чиқарилганидан кейин суд жиноят ишини дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юборади.
ЖПКнинг 346-моддаси билан ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлиликнинг умумий қоидаси белгиланган бўлиб, унга мувофиқ жиноят қаерда содир этилган бўлса, жиноят иши ўша туман (шаҳар) терговчисининг терговига тегишли бўлади. Шу билан бирга юқори турувчи прокурорнинг фармойишига асосан дастлабки тергов ҳудудий жиҳатдан терговга тегишлилик қоидаларидан қатьи назар, олиб борилиши ҳам мумкин.
Бундан келиб чиқиб, юқори турувчи прокурорнинг дастлабки тергов ўтказиладиган туманни аниқлаш ваколатини таъминлаш мақсадида хўжалик судлари жиноят ишларини аниқланган жиноят содир этилган ҳудуд жойлашган вилоят прокурорига (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) юборишлари керак. Агар содир этилган жиноят жойи аниқланмаган бўлса, жиноят иши уни қўзғатган хўжалик суди томонидан шу вилоят прокурорига юборилади.
9.6. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, қонун прокурорга алоҳида ҳужжатлар эмас, балки жиноят иши юборилишини талаб қилади, шу сабабли хўжалик судлари иш юритишнинг умумий қоидалари бўйича жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги хусусий ажримга уни қўзғатиш учун асос бўлган барча ҳужжатларни тикилган, рақамланган ҳолда, кузатув рўйхати билан бирга илова қилишлари керак.
Бунда жиноят ишига ХПКга мувофиқ асл нусхалари хўжалик ишида сақланиши керак бўлган ҳужжатларнинг жиноят ишини қўзғатган судья (ҳайъат раиси) томонидан тасдиқланган нусхалари тикилади.
9.7. Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги хусусий ажрим устидан ХПК 152-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ шикоят қилиш мумкин.
Жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги хусусий ажрим устидан шикоят қилиш унинг амал қилишини тўхтатмайди, шу сабабли у чиқарилган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида жиноят иши ҳужжатлари билан бирга прокурорга юборилиши лозим.
9.8. Агар суд муҳокамаси давомида айрим (шу жумладан, аниқланмаган) шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят иши қўзғатиш учун етарли бўлмаган жиноят аломатлари аниқланса, хўжалик суди хусусий ажрим билан тегишли прокурорга унга берилган ваколатлар доирасида қўшимча текшириш ўтказиш ва жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш мажбуриятини юклашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. ХПК хусусий ажрим чиқарилиши мумкин бўлган аниқ пайтни белгиламайди, шунинг учун у хўжалик суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва хўжалик судининг ҳар қандай инстанциясида чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилинади. Хусусий ажримнинг суд мажлисидан ташқарида чиқарилишига йўл қўйилмайди.
10.1. ХПК хусусий ажримнинг алоҳида хонада чиқарилишини талаб қилмайди, аммо зарур ҳолларда суд хусусий ажрим чиқариш учун асос бўладиган иш ҳужжатлари ва ҳолатларини янада пухта ўрганиш учун бундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10.2. Хусусий ажримни (қарорни) чиқаришнинг процессуал асоси сифатида ХПКнинг 152-моддаси, МЖтК ёхуд ЖПКнинг тегишли моддалари кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10.3. Хусусий ажрим шакли ва мазмуни бўйича ХПКнинг 151-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Шу билан бирга, шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш, жиноят ишини қўзғатиш билан боғлиқ бўлган хусусий ажримларни чиқаришда тегишли кодексларда (МЖтК, ЖПК) назарда тутилган бундай процессуал ҳужжатларнинг шаклига нисбатан қўйилаётган талаблар инобатга олиниши керак.
Хусусий ажримни тузишда баён этиш усули ва асослантириш алоҳида аҳамият касб этади — унинг ишончлилиги ва таъсирчанлиги шунга боғлиқдир.
Шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳолатини қатъий таъкидлашга бевосита таъсир қилувчи суд ҳужжатларида йўл қўйилиши мумкин (масалан, суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорида). Суд томонидан бошқа мансабдор шахслар (органлар) олдига ходимни интизомий, маъмурий, моддий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилган ҳолларда, шунингдек жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги хусусий ажримда шахснинг ҳаракатларида фақатгина ножўя хатти-ҳаракат ёки ҳуқуқбузарлик (жиноят) белгилари кўринганлигини таъкидлашга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10.4. Хусусий ажрим нафақат у йўлланган мансабдор шахсга (органга), балки ушбу хусусий ажрим манфаатларига таъсир этиши мумкин бўлган ишда иштирок этувчи шахсларга ҳам юборилади.
10.5. Бошқа ҳар қандай ажрим каби хусусий ажрим ҳам қонуний ва асослантирилган бўлиши лозим. Ушбу талабнинг бузилиши хусусий ажримнинг бекор қилиниши учун асос бўлади.
10.6. Судларнинг эътибори хусусий ажримлар ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорлар шаклидаги суд ҳужжатларининг ижроси устидан назорат қилиниши қонунчиликни мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти обрўсини оширишнинг таъсирчан воситаси эканлигига қаратилсин. Биронта бундай суд ҳужжати кўрилмасдан ва қонунда белгиланган тартибда бажарилмасдан қолиши мумкин эмас.
11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1998 йил 9 апрелдаги 72-сонли қарорининг 2 - 5.2, 6.2, 6.3, 6.6 - 10-бандлари;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2000 йил 28 июлдаги 86-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Тошкент ш.,
2007 йил 28 декабрь,
172-сон