Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 02.09.1993 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ
 LexUZ шарҳи
Мазкур Кодекс Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги 479-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Низоларни хўжалик суди томонидан ҳал этиш тартиби тўғрисидаги қонунлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Судлар тўғрисида»ги Қонунига, ушбу Кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ва икки томонлама шартнома ҳамда битимларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди хорижий ҳуқуқ нормаларини Қонунга биноан қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бўлмаган тақдирда хўжалик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ўз ваколати доирасида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари (иқтисодий низолар) дан ёки бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда келиб чиқувчи низоларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судига унинг судловига тегишли ҳар хил шаклдаги мулкка эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан жамоа хўжаликлари, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотларининг халқаро бирлашмалари* ўзларининг бузилган ёки даъво қилинаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя этишни сўраб мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Матнда бундан буён «ташкилотлар» деб юритилади.

Хўжалик судига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар, бошқа шахслар* мурожаат этишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Матнда бундан буён «ташкилотлар» деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Хўжалик судида иш қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа органларнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва ташкилотлар манфаатларини кўзлаб тегишли хўжалик судига мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарларининг аризалари асосида иш қўзғатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Низоларнинг хўжалик суди томонидан ҳал этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни ҳал этиш битта судьядан иборат таркибдаги, хўжалик низоларини ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати мавжуд бўлган тақдирда эса битта ёки учта судьядан иборат таркибдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Хўжалик судининг сон таркибини хўжалик низоларини ҳал этиш бўйича судлов ҳайъатининг раиси белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонлар ўртасида келишувга эришилишига кўмаклашади ва шу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, томонлар ўртасидаги келишув қонунларга, ҳақиқий аҳволга ва иш материалларига зид бўлса, хўжалик суди қарор қабул қилиш чоғида бундай келишувга амал қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Томонларнинг тенглиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судида низоларни ҳал этиш мулк шакли, бўйсуниши ва қаерда жойлашганлигидан ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ташкилотларнинг қонун олдида ва хўжалик суди олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Хўжалик низоларини ҳал этишнинг ошкоралиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судида низолар ошкора ҳал этилади, давлат ёки тижорат сирларини сақлаш манфаатларига зид келадиган холлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Хўжалик судларида судлов ишлари олиб бориладиган тил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судида судлов иши давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ тилида ҳам олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд жараёни олиб борилаётган тилни билмайдиган томонларнинг вакилларига, судлов жараёнининг бошқа қатнашчиларига таржимон орқали ишга доир барча материаллар билан танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низоларини суднинг аниқловига биноан томонларга маъқул бўлган тилда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қарорнинг кучга кириши ва унинг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарори (ҳал қилув қарори, қарори, ажрими) қабул қилиниши биланоқ дарҳол кучга киради. Кучга кирган қарор устидан ушбу Кодекснинг 87, 90, 91, 92, 94 ва 102-моддаларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши ёки протест берилиши мумкин. Қарор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва давлатлараро битимга мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳудудида ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Даъволарни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ташкилот бу ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган ташкилотга даъво қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво ёзма равишда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвода қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво қилаётган ва даъво қаратилган ташкилотларнинг номлари; даъво берилган кун ва унинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво бериш учун асос бўлган ҳолатлар; даъвода кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далил-исботлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг талаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвонинг миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, даъво аризаси бераётганнинг тўлов ва почта маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвога илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво буюртма хат билан ёки қимматли хат шаклида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек унинг жўнатилганлиги қайд қилинишини таъминловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларни ташиш ва алоқа хизмати кўрсатиш юзасидан транспорт ва алоқа ташкилотларига қаратилган даъволарни тақдим этиш тартиби ва муддатлари тегишли қонун ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Даъволарни қараб чиқиш тартиби ва муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво тақдим этилган ташкилот даъвони олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвога берилган жавоб ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвога берилган жавоб буюртма хат билан ёки қимматли хат шаклида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек унинг жўнатилганлиги қайд этилишини таъминловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони бир ой муддат ичида қараб чиқиш тартиби бузилган ёки даъво жавобсиз қолдирилган ҳолларда хўжалик суди низони қараб чиқаётганда бундай тартиббузарликка йўл қўйган ташкилотдан даъво суммасининг 5 фоизини республика бюджети фойдасига ундиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони бутунлай ёки қисман тан олган тақдирда ташкилот ана шу тан олинган суммани ихтиёрий равишда аризачига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган суммани ўтказиш тўғрисида маълум қилинмаган бўлса, даъвогар жавоб олгандан кейин 20 кунлик муддат ўтгач, қарздор тан олган суммани сўзсиз чегириб олиш хусусидаги фармойишни банкка тақдим этишга ҳақлидир. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони қондиришдан бутунлай ёки қисман бош тортилган ҳолларда ёки жавоб ўз муддатида олинмаганда аризачи хўжалик судига даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш пайтида юзага келган келишмовчиликларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш пайтида ташкилотлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар шартнома лойиҳаси, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида таклиф олинган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ичида ташкилот раҳбари ёки ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари томонидан қараб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартлари қабул қилинса, унинг лойиҳаси имзоланади ва шартноманинг иккинчи нусхаси шартнома лойиҳасини йўллаган томонга қайтарилади. Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар қабул қилинганлиги ҳақида иккинчи томонга хат жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартлари бўйича эътирозлар бўлган тақдирда шартнома лойиҳасини олган ташкилот келишмовчиликлар баёнини тузади, бу ҳақда шартномада қайд этиб қўяди ва 10 кунлик муддат ичида икки нусхада тайёрланган келишмовчиликлар баёнини имзоланган шартнома билан иккинчи томонга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишмовчиликлар баёнини олган ташкилот 20 кунлик муддат ичида шартнома тузилаётган томон билан уни қараб чиқиши ва шу муддатда муросага келинмаган масалаларни хўжалик судининг муҳокамасига йўллаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳсли масалалар шу муддатларда хўжалик суди муҳокамасига киритилмаган ҳолларда шартнома келишмовчиликлар баёни таҳририда тузилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифга жавоб олинмаганда ёки рад жавоби олинганда манфаатдор томон 20 кунлик муддат ичида хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИНГ СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Олий хўжалик судининг судловига тегишли хўжалик низолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 100 миллион сўмдан ортиқ суммага хўжалик шартномалари тузилганда, у ўзгартирилганда ва бекор қилинганда, шунингдек шартномаларни ижро этиш чоғида ва бошқа асослар бўйича даъво 5 миллион сўмдан ортиқни ташкил этганда турли давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида жойлашган томонлар ўртасида юзага келадиган низоларни, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳал этилиши ўзга органлар ихтиёрига берилган низолар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг ва бошқа республика органларининг қонунларга мос келмайдиган ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузувчи норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги низоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ва бошқа республика органлари томонидан норматив хусусиятга эга бўлмаган, қонунларга мос келмайдиган ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳужжатларни нашр этиш натижасида ёхуд кўрсатиб ўтилган органларнинг ташкилотларга нисбатан ўз вазифаларини лозим тарзда амалга оширмасликлари натижасида ташкилотларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) республика бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низоларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлатлараро битимлар ва халқаро шартномаларда Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ихтиёрига берилган бошқа низоларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди хўжалик судлари судловига тегишли ҳар қандай низони ўз ижросига қабул қилишга ва ҳал этишга ҳақлидир. Шунингдек ушбу модданинг биринчи банди ҳамда ушбу Кодекснинг 13-моддасида белгилан ган даъво қийматидан юқори ёки паст бўлган низоларни қабул қилиш ва ҳал этиш ҳақида хўжалик судларига умумий топшириқлар беришга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ҳал этадиган низолар
(13-модданинг сарлавҳаси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ўзига тегишли бўлган барча низоларни ва 1000 сўмдан ортиқ бўлган мулкий низоларни ҳал этадилар. Олий хўжалик суди тасарруфига киритилган низолар бундан мустасно.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Судларда низоларни кўриб чиқишнинг ҳудудий тегишлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик шартномаларини тузиш, уларни ўзгартириш ва бекор қилиш чоғида юзага келадиган низолар маҳсулот етказиб бераётган ёки хизмат кўрсатаётган корхона (ташкилот) жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномаларни ижро этишда ва бошқа асосларда пайдо бўладиган низолар жавобгар жойлашган ерда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишга доир низолар ҳужжатни чиқарган давлат органи жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан бир неча жавобгар қатнашаётган бўлса, низо даъвогарнинг хоҳишига биноан жавобгарларнинг бири жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Низоларнинг алоҳида судловга мансублиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспортда ташиш шартномалари бўйича, шу жумладан халқаро шартномалар бўйича келиб чиқадиган низолар жавобгарлардан бири транспорт органи бўлса, бу иш транспорт органи жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳужжатини ёки республика бўйсунувидаги ўзга орган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топишга доир низолар Олий хўжалик суди томонидан, маҳаллий бўйсунувдаги орган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топишга доир низо эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Даъво материалларини тегишли судловга ўтказиш ва бундан келиб чиқадиган келишмовчиликларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган хўжалик низоси ўз судловига тегишли бўлмаган хўжалик суди даъво материалларини беш кунлик муддат ичида тегишли хўжалик судига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу низо хўжалик судига тегишли эмаслиги аниқланган тақдирда, хўжалик суди даъво аризасини қайтариш асосларини кўрсатиб ажрим чиқарган ҳолда даъво материалини аризачига қайтаради, ажримда даъво аризасининг қайтарилиши асослаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, низони қараб чиқиш процессида даъво қиммати ошиб кетиши, даъво сабаби ўзгариши ёки иккинчи томон ҳам қарши даъво аризасини тақдим этиши туфайли низонинг судга мансублиги ўзгарса, даъво аризасини қабул қилган хўжалик суди низони моҳияти бўйича кўриб чиқиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ўртасида келиб чиққан низони қараб чиқиш кимга тегишли эканлигига доир келишмовчилик Олий хўжалик суди томонидан ҳал этилади.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОСИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҚАТНАШЧИЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қатнашувчи шахслар сифатида томонлар, учинчи шахслар, прокурор, зиммасига юкланган мажбуриятлари туфайли процессда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга доир ишлар юзасидан аризачилар эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қатнашувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусха кўчириш, раддия билдириш, далил-асосларни тақдим этиш, далил-асосларни ўрганиб чиқишда қатнашиш, судлов процессининг қатнашчиларига саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, хўжалик судига оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд процесси давомида юзага келадиган барча масалалар юзасидан ўз далил-исботларини ҳамда мулоҳазаларини билдириш, ишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг илтимослари, далил-исботлари ҳамда мулоҳазаларига эътироз билдириш, хўжалик суди қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳамда ўзларига ушбу Кодекс билан берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қатнашаётган шахслар ўзлари эга бўлган барча процессуал ҳуқуқлардан виждонан фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Суд процессидаги томонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотлар — мулк шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг қонунларига асосан ўз ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиши мумкин бўлган бошқа шахслар суд процессидаги томонлар — даъвогар ёки жавобгар бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қилаётган ёки манфаатларини кўзлаб даъво киритилган ташкилотлар даъвогарлар ҳисобланади. Даъво талаблари қаратилган ташкилотлар жавобгарлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ишда бир неча даъвогар ёки жавобгарнинг иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво бир неча даъвогарлар томонидан биргаликда тақдим этилиши ёки бир неча жавобгарга қаратилиши мумкин. Даъвогарлар ёки жавобгарларнинг ҳар бири ишни кўриш процессида бошқа томонга нисбатан мустақил иштирок этади. Шериклар ишни юритишни шериклардан бирига топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Бошқа даъвогарни ёки жавобгарни ишда қатнашишга жалб этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда, низо бўйича қарор қабул қилингунга қадар бирон томоннинг илтимосномасига кўра ёхуд ўз ташаббуси билан тегишли ташкилотни бошқа даъвогар ёки жавобгар сифатида ишда қатнашишга жалб этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарни ишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу жавобгар билан ўзаро муносабатлар ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилган тақдирда қаноатлантирилиши мумкин. Жавобгарни хўжалик суди ташаббуси билан ишга жалб этиши, чора-тадбирларнинг кўрилганлигидан қатьи назар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарни ёки жавобгарни ишда қатнашишга жалб этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоли ҳуқуқий муносабатда ёки хўжалик судининг қарорига биноан белгиланган ҳуқуқий муносабатда қатнашаётган томонлардан бири ўзининг қайта ташкил этилиши оқибатида чиқиб кетган тақдирда хўжалик суди ушбу томонни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради ҳамда бу тўғрида қарорда ёки ажримда ёзиб қўяди. Ҳуқуқий ворислик суд процессининг исталган босқичида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Даъво асосини ёки мавзусини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш, даъводан воз кечиш, даъвони эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар хўжалик низоси бўйича қарор қабул қилингунига қадар даъво асоси ва мавзусини ўзгартиришга, даъвонинг талаблар миқдорига доир қисмида ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўриш шарти билан даъво талабларининг миқдорини оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди даъво асоси ёки мавзусига доир ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилган-кўрилмаганлигидан қатъи назар, даъвогарнинг розилигини олиб, ўз ташаббуси билан даъво асосини ёки мавзусини ўзгартиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар даъводан воз кечишга ёки даъво талабларининг миқдорини камайтиришга ҳақлидир. Жавобгар даъвони тўла ёки қисман эътироф этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди, башарти, қонун ҳужжатларига зид келадиган бўлса, даъводан воз кечишни ёки даъвонинг эътироф этилишини қабул қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Томонларнинг вакиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари хўжалик судида томонларнинг вакиллари ҳисобланади. Мазкур шахсларнинг ваколатлари уларнинг хизмат мавқеини гувоҳлантирувчи ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа шахслар ҳам томонларнинг вакиллари бўлиши мумкин, уларнинг ваколатлари ташкилотларнинг тегишли тарзда расмийлаштирилган ишонч ёрлиғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этаётган учинчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этаётган учинчи шахслар хўжалик суди қарор қабул қилгунига қадар ишга қўшилишлари мумкин. Улар томоннинг ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда унинг барча мажбуриятларини зиммага оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар, башарти хўжалик низоси бўйича қабул қилинадиган қарор томонларнинг бирининг ҳуқуқлари ёхуд мажбуриятларига таъсир этиши мумкин бўлса, хўжалик суди қарор қабул қилгунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга қўшилишлари мумкин. Улар томонларнинг, прокурорнинг илтимосномасига кўра ёки хўжалик судининг ташаббуси билан ишда қатнашишга жалб этилишлари мумкин. Мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар томоннинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда процессуал мажбуриятларига эга бўладилар, даъво асосини ва мавзусини ўзгартиришга, даъво талаблари миқдорини ошириш ёки камайтиришга, шунингдек даъводан воз кечишга, даъвони эътироф этишга ёхуд муросага келишга, қарорнинг мажбурий тарзда ижро этилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқлар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди бир суд процессининг ўзида жавобгарга нисбатан дастлабки даъвони ва жавобгарнинг мустақил талаблар баён этмаган учинчи шахсга нисбатан регресс даъвосини ёхуд ана шундай учинчи шахснинг томонлардан бирига нисбатан даъвосини кўриб чиқишга ҳамда регресс даъвоси юзасидан қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Суд процессида прокурорнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризаси прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан хўжалик судига давлат ёки ташкилот манфаатларини кўзлаб юборилган ёхуд хўжалик судининг қарорига протест билдирилган ҳолларда прокурор суд процессида иштирок этади. Башарти, давлат ёки ташкилотлар ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш талаб этса, прокурор суд процессининг исталган босқичида иштирок этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг даъводан бош тортиши даъво талаблари миқдорини камайтириши, даъво асоси ёки мавзусини ўзгартириши даъвогарни даъво талабларини дастлабки тарзда сақлаб туриш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Суд процессида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиқаётган давлат органлари ва ўзга органларнинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар ташкилотлар ёхуд давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур органларнинг ўзлари киритган даъводан воз кечишлари даъво бериш билан манфаатлари ҳимоя қилинаётган шахсни иш моҳиятан қараб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ўзга органлар қонунда назарда тутилган ҳолларда хўжалик суди томонидан суд процессида иштирок этишга жалб қилиниши ёхуд ўз зиммаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида иш юзасидан хулоса бериш учун ўз ташаббусларига биноан суд процессига қўшилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Низоларни кўриб чиқишда жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юзасидан томонлар ҳисобланган жамоат бирлашмалари ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг вакиллари хўжалик судида қараб чиқилаётган низо бўйича ўзларини вакил қилиб юборган бирлашмалар ҳамда жамоаларнинг фикрини баён қилиш учун низонинг хўжалик судида кўриб чиқилишида иштирок этишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакиллари иш материаллари билан танишиш, далил-исботларни кўздан кечириш ҳамда тақдим этишда қатнашиш (давлат ёки тижорат сирини қўриқлаш манфаатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно), далил исботларни тақдим этиш, низоларни қараб чиқиш давомида туғилаётган барча масалалар юзасидан ўз далил-асосларини келтириш, шунингдек иқтисодий муносабатларда қонунийлик бузилишининг сабабларини аниқлашда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар, ўзларига берилган процессуал ҳуқуқлардан қонунга қатъиян мувофиқ ҳолда фойдаланишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакилларининг ваколатлари жамоат бирлашмаси ёки меҳнат жамоасининг сайлаб қўйиладиган органи қабул қилган қарордан кўчирма билан гувоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ДАЛИЛ-ИСБОТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Далил-исботлар тушунчаси ва турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг томонлар талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар бор-йўқлигини қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар, шунингдек низонинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамият касб этадиган бошқа ҳолатлар ишга оид далил-исботлар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, томонларга вакиллик қилувчиларнинг ва иш процессида қатнашаётган бошқа шахсларнинг тушунтиришлари, шунингдек экспертларнинг хулосалари каби воситалар билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Исботлаш ва далил-исботларни тақдим этиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир томон ўз талаблари ва эьтирозларининг асоси сифатида таянаётган ҳолатларни исботлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далил-исботлар томонлар ва иш процессининг бошқа қатнашчилари томонидан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Далил-исботларнинг тааллуқлилиги ва инобатга олиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди иш учун аҳамият касб этадиган далил-исботларнигина қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга биноан исботлашнинг муайян воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ишга оид ҳолатлар ана шу воситалар билан тасдиқланмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ҳаммага маълум деб эътироф этган ҳолатлар исботланишга муҳтож эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир хўжалик низосини ҳал этиш чоғида хўжалик судининг қарори билан аниқланган далиллар худди шу томонлар иштирок этаётган бошқа низоларни ҳал этишда қайтадан исбот қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг жиноий иш юзасидан қонуний кучга кирган ҳукм муайян хатти-ҳаракатлар содир этилган-этилмаганлиги ва улар ким томонидан содир этилганлигига оид масалалар бўйича низони ҳал этаётган хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг фуқаролик иши юзасидан қонуний кучга кирган қарори суд томонидан аниқланган ва иш учун аҳамиятли бўлган фактларга оид масалалар бўйича низони ҳал этаётган хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Ёзма далил-исботлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган далолатномалар, хатлар, бошқа ҳужжатлар ва материаллар ёзма далил-исботлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзма далил-исботларнинг асл нусхаси ёки уларнинг гувоҳлантирилган нусхаси тақдим этилади. Башарти, низони ҳал қилиш учун ҳужжатнинг бир қисмигина аҳамиятли бўлса, унинг гувоҳлантирилган кўчирмаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг ҳолатлари қонунларга биноан фақат ҳужжатларнинг асли билан гувоҳлантирилиши лозим бўлганда, шунингдек хўжалик судининг талабига кўра бошқа зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ашёвий далил-исботлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низонинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш воситалари бўлиб хизмат қиладиган буюмлар ашёвий далил-исботлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Далил-исботларни талаб қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, томонлар тақдим этган далил-исботлар етарли бўлмаса, хўжалик суди ишда қатнашаётган-қатнашмаётганлигидан қатъи назар, ташкилотлардан низони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, маълумотларни ва хулосаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳамда бевосита улар жойлашган ерда шундай материаллар билан танишишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далил-исботлар сўраб олинишини илтимос қилаётган томон, прокурор ушбу далил-исботлар воситасида иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланиши мумкинлигини кўрсатишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонни ташкилотлардан, улар ишда қатнашаётган-қатнашмаётганликларидан қатъи назар, далил-исботлар олиш учун вакил қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Далил-исботларни улар турган жойда кўздан кечириш ва тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди далил-исботларни тақдим этиш қийин бўлган ҳолларда уларни турган жойида кўздан кечириш ва тадқиқ этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далил исботларни кўздан кечириш ва тадқиқ этиш натижалари юзасидан баён тузилади. Баён судья (судьялар) ҳамда далил-исботларни кўздан кечириш ва тадқиқ этишда қатнашган томонларнинг вакиллари томонидан имзоланиб, ишга илова қилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ёзма ва ашёвий далил-исботларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари низо ҳал этиб бўлинганидан сўнг ушбу ҳужжатларнинг гувоҳлантирилган нусхалари тақдим этилгач, ташкилотларнинг илтимосига кўра уларга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ихтиёрида турган ашёвий далил-исботлар низо ҳал этилганидан сўнг, улар қайси ташкилотлардан олинган бўлса, ана шу ташкилотларга қайтарилади ёки хўжалик суди қайси ташкилотларнинг ушбу ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этган бўлса, ўша ташкилотларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ташкилотлар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг тушунтиришлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик низосининг моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш учун чақирилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари суд процессида иштирок этишлари мумкин. Мазкур шахслар хўжалик судига унинг чақириғига биноан келишлари, иш юзасидан ўзларига аён бўлган ахборот ва ҳолатларни маълум қилишлари, хўжалик судининг талабига кўра ёзма равишда тушунтириш хатлари тақдим этишлари, суд процессида қатнашаётган судьянинг, шахсларнинг саволларига жавоб қайтаришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал этишда туғиладиган ва махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун хўжалик суди экспертиза тайинлайди. Била туриб ёлғон хулоса берган тақдирда эксперт жиноий жавобгар бўлажаги ҳақида огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд процессининг қатнашчилари хўжалик судига эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган масалаларни тақдим этишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси талаб қилинадиган масалаларнинг узил-кесил доирасини хўжалик суди ажримда белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани ўтказиш ваколатли ташкилотларга ёки бунинг учун зарур билими бўлган мутахассисларга бевосита топширилиши лозим. Экспертиза ўтказаётган шахслар иш материаллари билан танишиш ҳамда процесснинг қатнашчиларидан қўшимча материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Зарур бўлган ҳолларда экспертиза томонларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Экспертнинг хулосаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси ўтказилган тадқиқотларнинг батафсил баёнини, уларнинг натижалари бўйича чиқарилган хулосаларни ҳамда хўжалик суди қўйган масалаларга берилган асосли жавобларни ўз ичига олиши керак. Хулоса хўжалик судига ёзма равишда тақдим этилади ҳамда унинг нусхалари томонларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар экспертизани ўтказиш чоғида хўжалик суди ўртага қўймаган, лекин низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар аниқланса, эксперт хулосада ушбу ҳолатлар бўйича ҳам фикрларини баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси етарлича аниқ ёки тўла-тўкис бўлмаган ҳолларда хўжалик суди қўшимча экспертиза тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосасига қўшилмаган тақдирда хўжалик суди такрорий экспертиза тайинлаши мумкин ва уни ўтказишни бошқа экспертга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Далил-исботларни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди барча далил-исботларни қонунга амал қилган ҳолда ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холис тадқиқ этишга асосланган ўз ички комил ишончига кўра баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай далил-исбот ҳам хўжалик суди учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир томон ўзининг талаблари ёки эътирозларини асослаш учун фойдаланган далилий маълумотлар ва ҳолатларни иккинчи томоннинг эътироф этиши хўжалик суди учун мажбурий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси хўжалик суди томонидан мажлисда муҳокама қилинади ва иш юзасидан бошқа барча далил-исботлар билан биргаликда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосаси хўжалик суди томонидан рад этилиб, бунинг сабаблари қарорларда кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. СУД ХАРАЖАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Суд харажатларининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатлари давлат божидан ва хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказганлик учун тўланиши лозим бўлган маблағлардан, шунингдек ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа маблағлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Давлат божи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда даъво аризалари ва хўжалик суди қарорининг қонунийлиги ҳамда асослилигини текшириш ҳақидаги аризалар учун давлат божи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағларини чет эл валютасида ундириш тўғрисидаги низолар бўйича давлат божи чет эл валютасида тўланиб, у Республика валюта фондига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Давлат божини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда республика бюджетига тўланади ёки ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво талабларининг миқдори оширилган тақдирда давлат божининг етмаётган маблағи даъвонинг оширилган баҳосига мувофиқ равишда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Давлат божини қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қайтариб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида, қарорида давлат божини тўла-тўкис ёки қисман қайтариш учун асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланадиган пул миқдорини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ҳақ тўлаш эвазига ўтказилган тақдирда, унга оид сарф-харажатлар тегишли тартибда белгиланган ҳақ ставкаларини ҳамда сарфланган вақтни эътиборга олиб хўжалик суди томонидан қарорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертларга хўжалик судида ҳозир бўлиш учун қилган пул харажатлари ва уй-жойни ижарага олиш харажатлари тўланади ҳамда хизмат сафарларига юборилаётган ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда суткалик пуллар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш чоғида юзага келадиган низолар бўйича — таклифлари қабул қилинмаган томон зиммасига ёхуд томонлардан ҳар бирининг таклифларидан бир қисми хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда — иккала томон зиммасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) шартномаларни бажариш чоғида ёки бошқа асосларга биноан юзага келадиган низолар бўйича — қондирилган даъво талабларининг миқдорига мутаносиб равишда томонлар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар иш томоннинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида (муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш тўғрисидаги таклифни жавобсиз қолдириш, жавобгар ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш учун талаб қилган ҳужжатларни даъвогарга юбормаслиги ва шу кабилар) келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг якунидан қатъи назар, давлат божи юзасидан харажатларни шу томоннинг зиммасига юклашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар давлат божи тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган бўлса, бу давлат божи қондирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан, башарти, у божни тўлашдан озод қилинмаган бўлса, бюджет фойдасига ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қайси томоннинг фойдасига чиқарилган бўлса, хўжалик суди шу томоннинг давлат божига оид харажатларини иккинчи томон ҳисобидан қоплайди, гарчи у бож тўлашдан озод қилинган бўлса ҳам.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пуллар даъво қондирилган тақдирда — жавобгар зиммасига; даъво рад этилган тақдирда — даъвогар зиммасига; даъво қисман қондирилган тақдирда — қондирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳар иккала томон зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар томонлар ўртасидаги келишувда суд харажатларининг тақсимоти назарда тутилган бўлса, хўжалик суди ушбу келишувга мувофиқ қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда бажарилади. Қонунда процессуал муддатлар белгилаб қўйилмаган ҳолларда улар хўжалик суди томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари аниқ календарь куни билан, муқаррар тарзда келадиган воқеани кўрсатган ҳолда ёки вақтнинг муайян даври билан белгиланади. Сўнгги ҳолда ҳаракат бутун давр мобайнида бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат унинг бошланиши белгилаб қўйилган календарь кундан ёки воқеа рўй берганидан кейинги кундан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат сўнгги йилнинг тегишли ойи ва кунида тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат ана шу муддатнинг тегишли ойида ҳамда сўнгги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг охири унда тегишли кун йўқ бўлган ойга тўғри келиб қолса, муддат ушбу ойнинг сўнгги кунида тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатнинг сўнгги куни дам олиш кунига тўғри келиб қолган тақдирда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилиши учун муддат белгилаб қўйилган процессуал ҳаракатлар муддатнинг сўнгги куни соат 24 гача бажарилиши мумкин. Башарти даъво аризаси, даъво аризаси ҳақидаги фикр, қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ҳақидаги ариза қарорни қайта кўриб чиқишга оид ариза ҳамда бошқа ҳужжатлар почта ёки телеграфга муддатнинг сўнгги куни соат 24 гача топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Процессуал муддатларнинг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юритиш тўхтатилиши биланоқ барча тугамаган процессуал муддатлар тўхтатилади. Иш юзасидан иш юргазиш қайтадан бошланган кундан бошлаб процессуал муддатлар давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Процессуал муддатларни қайта тиклаш ва узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонларнинг, прокурорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан қонунда белгиланган процессуал муддат ўтказиб юборилиши сабабини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни қайта тиклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказиб юборилган муддат қайта тикланганлиги тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида ёзиб қўйилади. Муддатни қайта тиклаш рад этилганлиги хусусида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Хўжалик суди тайинлаган муддатлар томоннинг, прокурорнинг аризасига биноан ёки хўжалик судининг ташаббусига кўра узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БОБ. ДАЪВОНИНГ ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ БОШЛАНИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо томонлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судининг ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг аризасига биноан ишларни қўзғатиш томонлар таъкидланган чора-тадбирларни кўрган-кўрмаганлигидан қатъи назар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрган-кўрмаганлигидан қатъи назар учинчи шахслар ишга қўшилади ёки ишда қатнашишга жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризаси хўжалик судига ёзма равишда берилади ҳамда ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) томонларнинг номи ва бўйсунуви, уларнинг манзилгоҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) башарти, даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) даъво талаби асосланган ҳолатлар, аризада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далил-исботлар, ундирилаётган ёки баҳсга сабабчи бўлган маблағнинг асосли ҳисоб-китоби, даъво тақдим этиш учун асос бўлган қонун ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жавобгарлардан ҳар бири ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) даъво талаби, башарти даъво бир неча жавобгарга қаратилган бўлса — уларнинг ҳар бирига нисбатан қўйилган талаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ва бошқа далил-исботларнинг рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар низони тўғри ҳал этиш учун керакли бўлса, даъво аризасида бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Даъвонинг баҳоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг баҳоси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича ундирилаётган маблағдан ёки ижро этишга оид ҳужжатга ёхуд ундириш ҳеч сўзсиз (акцептсиз) тартибда ўтказилишига олиб келадиган бошқа ҳужжатга кўра баҳслашишга сабаб бўлган маблағга қараб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эгалик ҳуқуқига оид ва мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича — мол-мулкнинг баҳосига қараб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатиб ўтилган неустойка (жарима, пеня) маблағлари ҳам киради, агар улар кўрсатиб ўтилмаган бўлса, бу маблағларни судья (суд) белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг жами қиймати билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда у судья (суд) томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жавобгарлардан ҳар бири ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) даъво талабини қўйиш учун асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишга оид аризага баҳслашувга сабаб бўлаётган ҳужжатнинг нусхаси ёки ундан олинган гувоҳлантирилган кўчирма илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома тузишга мажбур қилганлик тўғрисидаги аризага шартноманинг лойиҳаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг нусхаларини юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачилар даъво тақдим этиш чоғида томонларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини, башарти, бу нусхалар томонларда йўқ бўлса, юборишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда. Бир неча даъво аризаларини бирлаштириш ёки ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, келиб чиқиш асосларига кўра ёки тақдим этилган далил-исботларга биноан бир неча талаб ўзаро боғлиқ бўлса, бу талаблар даъво аризасида бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья (суд) айни бир хил томонлар қатнашаётган бир турдаги бир неча даъво аризаларини ёки ишларни битта ишга бирлаштиришга ҳақлидир. Бу ҳақда иш қўзғатишга доир ажримга ёки қарорга ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасини қабул қилаётган судья бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечтасини, агар талабларни алоҳида кўриб чиқиш кўпроқ мақсадга мувофиқ деб топилса, алоҳида иш юритиш учун ажратиб олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда. Даъво аризаси ҳақидаги фикр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги ажримни олган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай қуйидагиларни жўнатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик судига — даъво аризасига билдирилган фикрга доир жавобни ва даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи барча ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогарга, бошқа жавобгарларга, шунингдек жараёнда қатнашаётган прокурорга — жавоб нусхасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобни ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобда: даъвогарнинг номи ва ишнинг тартиб номери; қонунларга, шунингдек даъво аризаси рад этилишига асос бўлган далил-исботларга таянган ҳолда даъвогарнинг талабини тўла ёхуд қисман рад этиш сабаблари; жавобга илова қилинаётган ҳужжатлар ва бошқа далил-исботларнинг (шу жумладан даъвогарга, бошқа жавобгарларга, прокурорга жавобнинг нусхалари юборилганлиги тўғрисида) рўйхати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда. Қарши даъво тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар низо юзасидан қарор қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан биргаликда ҳал этмоқ учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир. Қарши даъво дастлабки даъвога боғлиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши даъвони бериш даъволарни беришнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья қуйидаги ҳолларда, яъни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза хўжалик судида ҳал этишга оид бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик суди ижросида худди шу томонлар ўртасидаги, худди шу мавзудаги ва худди шу асослар юзасидан низо бўйича иш мавжуд бўлса ёки суднинг қарори бўлса даъво аризасини қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасини қабул қилишни рад этганлик тўғрисида ажрим чиқарилиб, у ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай томонларга ҳамда прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачига юборилаётган ажримга даъво материаллари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муайян томон ушбу ажримнинг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текширишга оид ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Ажрим бекор қилинган тақдирда даъво аризаси хўжалик судига дастлабки тарзда мурожаат қилинган куни берилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда. Даъво аризасини қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) даъво аризасида томонларнинг номи, уларнинг почта манзилгоҳи кўрсатилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) бир даъво аризасида бир ёки бир неча жавобгарга нисбатан бир қанча талаблар бирлаштириб қўйилган бўлиб, бу талаблар келиб чиқиш асосларига ёки тақдим этилган далил-исботларга кўра ўзаро боғлиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) бошқа томон билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қонунга кўра қарз банк орқали олиниши лозим бўлганда, жавобгардан қарзни олиш учун банк муассасасига мурожаат қилинганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) иш юритиш тўғрисида ажрим чиқарилгунга қадар даъвогардан низо ҳал этилганлиги ҳақида ариза келиб тушса, даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан туриб қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья даъво аризасини ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчилик бартараф этилганидан сўнг умумий тартибда хўжалик судига иккинчи марта даъво аризаси билан мурожаат қилинишига тўсиқ бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда. Иш юритишни бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья даъво аризасини қабул қилиб, иш юритишни бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради ҳамда уни томонларга, процессда қатнашаётган прокурорга юборади. Ушбу ажримда даъво аризаси қабул қилинганлиги, иш хўжалик судининг мажлисида ҳал этишга тайинланганлиги, мажлис ўтказиладиган вақт ва жой, ишни мажлисда ҳал этишга тайёрлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўладиган ҳаракатлар қайд этиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, маълумотлар ва хулосалар сўраб олинадиган ёки уларнинг мансабдор шахслари хўжалик судига чақириладиган ҳолларда ажрим уларга ҳам юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрим ушбу Кодекснинг 82-моддасидаги талабларга риоя этилган ҳолда чиқарилади. Ажримда иш юритишни бошлашга асос бўлган маълумотлар ҳамда қоидабузарликнинг моҳияти ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда. Ишни мажлисда қараб чиқиш учун материалларни тайёрлаш бўйича судьянинг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик низосининг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш мақсадида судья зарур ҳолларда ишни мажлисда кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш бўйича қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) даъвогар кўрсатмаган ташкилотларни томонлар сифатида ишда қатнашишга жалб этиш масаласини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш тўғрисида таклиф юборилмаган ташкилотларни жавобгарлар жумласидан чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) томонлар, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш вазифасини (ҳисоб-китобларни солиштириб чиқишни, далил-исботларни жойида кўздан кечириш ва шу кабиларни) юклайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) томонлардан, бошқа ташкилотлардан низони ҳал этиш учун зарур ҳужжатларни, маълумотларни ҳамда хулосаларни сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ёзма ва ашёвий далил-исботларни жойида кўздан кечиради ҳамда тадқиқ қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) томонлар вакилларининг хўжалик суди мажлисида ҳозир бўлишини мажбурий деб ёки мажбурий эмас деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) мансабдор шахсларни ишнинг моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш учун чақириш ҳақидаги масалани ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) хўжалик судининг мажлисини ташкилот жойлашган ерда ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) низонинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ БОБ. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда. Даъвони таъминлашнинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томоннинг, процессда қатнашаётган прокурорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббусига кўра даъвони таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ҳақлидир. Башарти, бундай чора-тадбирларни кўрмаслик қарорнинг ижро этилишини қийинлаштириши ёхуд ижро этилишини йўққа чиқариши мумкин бўлса, даъвонинг таъминланишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда. Даъвони таъминлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жавобгарга тегишли мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жавобгарнинг муайян хатти-ҳаракатларни содир этишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бошқа шахсларнинг низо мавзуига оид хатти-ҳаракатларни содир этишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) даъвогар норозилик билдираётган ижро ҳужжатига ёки ҳеч сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатга биноан ундириб олишни тўхтатиб қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво таъминланганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда. Даъвони таъминлашнинг бекор қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги масала ишни қараб чиқаётган хўжалик суди томонидан ҳал этилади, бу хусусда ҳал қилув қарорига ёки ажримга ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда. Низоларни ҳал этиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларнинг қараб чиқилиши, ҳал қилув қарорларининг қабул қилиниши ва тарқатилиши мумкин қадар қисқа муддатларда, бироқ даъво аризаси олинган кундан бошлаб кўпи билан икки ой ичида амалга оширилиши лозим. Бунда ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан 5 кун ичида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда. Мажлисни олиб бориш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоларни хўжалик суди томонидан мажлисда томонлар вакилларининг иштирокида бир ёки уч судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисни олиб бориш тартибини мажлисда раислик қилаётган судья белгилайди. Судья хўжалик судининг таркибини эълон қилади, процесснинг қатнашчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради ҳамда уларга тегишли ҳуқуқларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисда даъвогар ва жавобгар вакилларининг, экспертнинг ҳамда мажлисда қатнашаётган бошқа шахсларнинг сўзи тингланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья низони ҳал этиш учун ҳар қандай зарур далил-исботларни тақдим этишда ҳар бир томонга тенг ва тўла имконият бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья томонлар муросага келишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-модда. Судьянинг номзодини рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қатнашаётган шахслар низони ҳал этиш бошлангунча, башарти судья шахсан низонинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, унинг номзодини рад этишга ҳақлидирлар. Кечроқ рад этишга ишда қатнашаётган шахсга рад этиш асослари низони ҳал этиш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади. Рад этиш асосланган бўлиши лозим ҳамда ёзма шаклда билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш масаласини хўжалик судининг раиси ва унинг ўринбосари ёхуд тегишли судлов ҳайъатининг раиси ҳал қилади ва ажрим билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяни рад этиш тўғрисидаги ариза қондирилган тақдирда низо хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари ёхуд тегишли судлов ҳайъатининг раиси белгилайдиган бошқа судья томонидан ҳал этилади ёки у ажримнинг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Экспертнинг номзодини рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда қатнашаётган шахслар низони ҳал этиш бошлангунча, башарти эксперт шахсан низонинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, шунингдек унинг салоҳиятсизлиги сабабига асосланиб экспертнинг номзодини рад этишга ҳақлидирлар. Кечроқ рад этишга ишда қатнашаётган шахсга рад этиш асослари низони ҳал этиш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади. Рад этиш асосланган бўлиши лозим ҳамда ёзма шаклда билдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертни рад этиш тўғрисидаги масалани мажлисда раислик қилаётган судья ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда. Даъво аризасига билдирилган фикр ёки судья талаб қилган материаллар тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек томонлар вакилларининг иштирокисиз низони ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасига билдирилган фикр ёки судья талаб қилган материаллар тақдим этилмаган тақдирда иш ушбу масалага оид мавжуд бўлган материаллар бўйича ҳал этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг мажлисига томонларнинг вакиллари келмаган тақдирда, башарти судьянинг фикрича бундай ҳозир бўлмаслик низонинг ҳал этилишига тўсиқ бўлмаса ҳамда томоннинг низо ўз вакилининг иштирокисиз ҳал этилишига қарши ёзма эътирозномаси йўқ бўлса, низо улар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда. Низони бевосита ташкилотда ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди низони бевосита ташкилотда ҳал этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотларнинг раҳбарлари бундай ҳолда хўжалик судининг мажлисини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-модда. Ишни эшитишни кейинга қолдириш, мажлисдаги танаффус
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди иш мазкур мажлисда ҳал этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда ишни эшитишни кейинга қолдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процесснинг қатнашчилари навбатдаги мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида судья томонидан ажрим ёки бошқа ёзма ҳужжат билан хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида мураккаб низолар ҳал этилаётганда судья кейинчалик ҳал қилув қарорида буни кўрсатиб ўтиш шарти билан уч кундан ошмайдиган муддатга мажлисда танаффус эълон қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда. Иш юргазишни тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди муайян иш билан боғлиқ бошқа ишни ёки ваколатли идоралар тегишли масалани ҳал этгунига қадар бу муайян ишни кўриб чиқиш мумкин бўлмаган ҳолларда ишни юргазишни тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди экспертиза тайинлаган, материалларни тергов органларига юборган, ташкилот қайта тузилганлиги оқибатида бирон томон унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштирилган тақдирда хўжалик суди томоннинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан иш юргазишни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ишнинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг иш юргазишни қайтадан давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юргазишни тўхтатиб туриш ва уни қайтадан давом эттириш тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томон ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда. Иш юргазишни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди агар:

1) хўжалик низоси хўжалик судида ҳал этилишига тегишли бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айни бир томонлар ўртасида, айни бир мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо бўйича хўжалик судининг қарори мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) аризачи жавобгар билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чораларини кўрмаган ҳамда бундай тартибга солиш имконияти йўққа чиққан бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ишдаги томон ҳисобланган ташкилот тугатилган бўлса иш юргазишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юргазиш тўхтатилган тақдирда айни бир томонлар ўртасида айни шу мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо юзасидан хўжалик судига иккинчи бор мурожаат қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш юргазиш тўхтатилганлиги ҳақида ажрим чиқарилиб, унда суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимлашга, бюджетдан давлат божини қайтаришга, шунингдек мазкур Кодекс 79-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жаримани ундиришга оид масалалар ҳал этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-модда. Даъвони қараб чиқмай қолдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) даъво аризаси имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан, ёхуд мансаб лавозими қайд этилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) айни бир томонлар ўртасида, айни шу мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо юзасидан хўжалик судида иш мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) аризачи қонунларга биноан жавобгардан қарзни банк орқали олиши керак бўлиб, бу хусусда банк муассасасига мурожаат қилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) даъвогар хўжалик суди томонидан талаб қилинган, низони ҳал этиш учун керакли бўлган материалларни узрли сабабларсиз тақдим этмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) аризачи жавобгар билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрмаган ва бундай тартибга солиш имконияти йўққа чиқмаган бўлса даъвони қараб чиқмай қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қараб чиқилмай қолдирилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилиб, унда суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимлашга, бюджетдан давлат божини қайтаришга, шунингдек мазкур Кодекс 79-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жаримани ундиришга оид масалалар ҳал этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвони қараб чиқмай қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг даъвогар хўжалик судига умумий тартибда қайтадан даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда. Ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони моҳиятан ҳал қилишда (даъвони қондириш, даъвони тўла ёки қисман рад этиш) хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори мажлисда ишнинг барча ҳолатларини томонларнинг вакиллари иштирокида муҳокама қилиш натижаларига қараб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори томонлар ўртасида эришилган келишувни ҳисобга олиб, башарти у қонун ҳужжатларига, ишнинг ҳақиқий ҳолатларига ва материалларига зид бўлмаса, қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо бир неча судья томонидан ҳал этилаётган тақдирда ҳал қилув қарори судьяларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда. алоҳида мураккаб ишлар юзасидан ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши уч кундан ошмайдиган муддатга кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори ёзма шаклда баён қилинади ҳамда мажлисда раислик қилаётган судья томонидан, башарти низони бир неча судья ҳал этаётган бўлса, мажлисда қатнашаётган барча судьялар томонидан имзоланади. Ҳал қилув қарорига рози бўлмаган судья ўз фикрини ёзма баён қилиши мумкин бўлиб, бу ишга илова этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда хўжалик судининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қонун ҳужжатларига зид бўлган шартномани бутунлай ёки унинг муайян қисмини ҳақиқий эмас деб топади, шунингдек агар томонларнинг талаблари давлат органининг ёхуд бошқа органнинг қонунларга мувофиқ келмайдиган ҳужжатига асосланган бўлса, ушбу талабларнинг қондирилишини рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо юзасидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда хўжалик суди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) башарти ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, даъво талабларидан четга чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) башарти даъвогар жазо чоралари тўғрисида талаблар қўймаган бўлса ёки қонун ҳужжатларини жавобгарнинг масъулиятини пасайтирмайдиган тарзда бузган бўлса, ундирилаётган неустойкани (жарима, пеня) республиканинг бюджет даромадига тўла ёхуд қисман ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мажбуриятни бузган томондан ундирилиши лозим бўлган неустойканинг (жариманинг, пенянинг) миқдорини фавқулодда ҳолларда камайтиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қарорнинг ижро этилишини кечиктиришга ёки узайтиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, хўжалик суди талаб қилинган материалларни белгиланган муддатда жўнатмаганлик учун, даъво юзасидан фикр билдирмаганлик учун, суд томоннинг зиммасига юклаган ҳаракатларни содир этишдан бош тортганлик учун, шунингдек мансабдор шахс келиши шарт бўлгани ҳолда хўжалик судига келмаганлиги учун айбдор томонидан республика бюджети фойдасига энг кам ойлик иш ҳақининг бир ойликдан беш ойликкача бўлган миқдорида жарима ундиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ҳал қилув қарори кириш, таърифлаш, асослаш ва хулоса чиқариш қисмларидан иборат бўлади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) кириш қисмида хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, қарор қабул қилинган кун, томонларнинг номи, даъвонинг баҳоси, судьянинг (судьяларнинг) фамилияси, томонлар вакилларининг ҳамда ишни қараб чиқишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг фамилиялари ва мансаблари кўрсатилади. Низо ташкилотда ҳал этилган тақдирда бу ҳақда ҳам ҳал қилув қарорининг кириш қисмида қайд этиб ўтилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) таърифлаш қисми даъвогар талабининг, даъво аризасига билдирилган фикрнинг, томонлар ва уларнинг вакиллари, низони ҳал этишда қатнашаётган бошқа шахслар берган аризалар, тушунтиришлар ҳамда илтимосномаларнинг қисқача баёнини, хўжалик суди амалга оширган ҳаракатларнинг (далил-исботларни бевосита улар турган жойда кўздан кечириш ва тадқиқ этиш ҳамда материаллар билан танишиш) тавсифини ўз ичига олиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) асослаш қисмида: ишнинг хўжалик суди аниқлаган ҳолатлари; низонинг келиб чиқиш сабаблари; ҳал қилув қарори қабул қилинишига асос бўлган далил-исботлар; башарти томонлар аҳдлашувга эришган бўлсалар, ушбу ёзма аҳдлашувнинг мазмуни; хўжалик суди томонларнинг илтимосномалари ва далил-исботларини, шартнома шартлари юзасидан уларнинг таклифларини ёки томонларнинг битимини рад этишига олиб келган далиллар; ҳал қилув қарорини қабул қилишда хўжалик суди амал қилган қонун ҳужжатлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) хулоса чиқариш қисми қўйилган ҳар бир талаб бўйича даъвони қондириш тўғрисидаги ёки даъвони тўла-тўкис ёхуд қисман рад қилиш ҳақидаги хулосани ўз ичига олиши керак. Хўжалик судининг хулосаси бирон-бир ҳолатларнинг рўй беришига ёки рўй бермаслигига боғлиқ (шартли қарор) бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низо кимнинг фойдасига ҳал этилган бўлса, шу томоннинг номи ҳамда пул маблағлари ундириб олинган ёки муайян ҳаракатларни ҳам бажариши лозим бўлган томоннинг номи, ушбу ҳаракатларни бажариш муддатлари, шунингдек ҳал қилув қарорининг ижроси кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда пул маблағларини тўлаш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирилиши лозим бўлган маблағларнинг (моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун асосий қарзларнинг, зарарларнинг, неустойканинг, жариманинг, пенянинг, шунингдек мазкур Кодекс 79-модданинг учинчи қисмида назарда тутилган жариманинг) миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ундириб олинадиган счётнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номи ва унинг турган жойи (мол-мулкни топшириш тўғрисидаги низо бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжатининг ёки ундиришни ҳеч сўзсиз тартибда (акцептсиз) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг, бу ҳужжат ижро этилмаслиги лозим деб топилган тақдирда, номи, тартиб рақами ва санаси, шунингдек ҳисобдан чиқарилмаслиги лозим бўлган маблағ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномани тузишда ёки ўзгартиришда юзага келган низо бўйича хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти юзасидан қарор, шартнома тузишга мажбурлашга оид низо бўйича эса — томонлар шартнома тузишлари учун асос бўлган шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартнома қонунларга зид бўлган тақдирда, шартнома тўла-тўкис ёки унинг муайян қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида уқтириб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза қондирилган тақдирда, хулоса қисмида ҳужжатнинг ҳамда уни чиқарган органнинг номи, ҳужжатнинг тартиб рақами, у чиқарилган сана кўрсатилади, ҳужжат тўла-тўкис ёки қисман (айнан қайси қисми) ҳақиқий эмас деб топилади, аризачининг ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қондирилмаганда эса уни қондириш рад этилганлиги қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар томонлар ўртасида қараб чиқилаётган низо бўйича қонун ҳужжатларига, ишнинг ҳақиқий ҳолатларига ва материалларига мувофиқ келадиган аҳдлашувга эришилган бўлса, судья ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида эришилган аҳдлашувнинг шартларини баён этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд сарф-харажатларнинг томонлар ўртасида тақсимланиши, бюджетдан давлат божининг қайтарилиши ҳақида кўрсатма берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда бир неча даъвогар ва жавобгар қатнашгани тақдирда ҳал қилув қарорида низо уларнинг ҳар бирига нисбатан қандай ҳал этилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки ва қарши даъво кўриб чиқилган тақдирда ҳал қилув қарорида даъволардан ҳар бирининг кўриб чиқилиш натижалари кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Ҳал қилув қарорининг эълон қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган ҳал қилув қарори судья томонидан иш кўриб чиқиш тугалланганидан кейин мажлисда эълон қилинади. Судья фақат қарорнинг хулоса қисмини эълон қилишга ҳақлидир. Томонларга қарорнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза бериш тартиби тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда. Ажрим чиқариш ва унинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар низо моҳиятан ҳал этилмаётган бўлса (иш кўриш кечиктирилганда, иш юргазиш тўхтатиб турилганда, тугатилганда, даъво кўриб чиқилмай қолдирилганда ва шу кабиларда), хўжалик суди ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ажрими қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) хўжалик судининг номини ишнинг тартиб рақамини ва ажрим чиқарилган санани, томонларнинг номини, даъвонинг баҳосини, даъвогарнинг талабини, судьянинг (судьяларнинг) фамилиясини, томонлар вакилларининг ҳамда ишни ҳал қилишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг фамилиясини ва мансабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) низо моҳиятининг қисқача баёнини ёки ажрим чиқарилишига сабаб бўлган масаланинг мазмунини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қонун ҳужжатларига таянган ҳолда ажрим чиқарилишининг сабабларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қараб чиқилган масала юзасидан хулосани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) томонлар, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари хўжалик суди белгилаган муддатларда содир этиши лозим бўлган ҳаракатларга оид кўрсатмани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-модда. Хусусий ажрим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал этиш чоғида ташкилотнинг, давлат органи ва бошқа органнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилаётганлиги аниқланган тақдирда хўжалик суди хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ажрим тегишли ташкилотларга, давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-модда. Ҳал қилув қарорлари ва ажримларнинг юборилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорлари ва ажримлар томонларга жўнатилади ёки уларнинг вакилларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-модда. Қўшимча қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томоннинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) даъво аризасида баён этилган бирон-бир талаб бўйича қарор қабул қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса қўшимча қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш ва тузатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья қарорнинг моҳиятига дахл қилмаган ҳолда, томоннинг аризасига биноан, ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда уни тушунтириб беришга, қарорда йўл қўйилган хатоларни ёки арифметик янглишишларни томоннинг аризасига ёхуд ўз ташаббусига кўра тўғрилашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори тушунтириб берилганлиги, шунингдек хатолар ёки арифметик янглишишлар тўғриланганлиги ҳақида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙ ВА АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳамда протест киритиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томон ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари тегишли тарзда Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судининг ҳал қилув қарорига нисбатан протест киритишга ҳақлидирлар.
(87-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари қабул қилган ҳал қилув қарорлари 5000 сўмгача бўлган суммага оид бўлса, бу қарорларнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида Олий хўжалик судига ариза бериб бўлмайди.
(87-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текширишни амалга оширувчи хўжалик судлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди ўз ташаббуси билан ваколати доирасида исталган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
(88-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари чиқарилган ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини қуйидагича тартибда текширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Олий хўжалик суди — Олий хўжалик судининг Судлов ҳайъатида ва қуйи хўжалик судларида низолар бўйича ҳал этилган ҳамда бу ҳал қилув қарори қонуний ёки асослилиги ушбу Кодексда белгиланган тартибда текширилгандан сўнг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди шу судлар ҳал этган низолар бўйича ҳал қилув қарорларининг қонуний ва асослилигини текширади.
(88-модда иккинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори қонуний ва асослилиги хусусида Олий хўжалик суди чиқарган қарор қатъий бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшираётган хўжалик судининг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъатининг уч судьясидан иборат таркибдаги хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текширади. Текшириш натижалари юзасидан қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорларини текширувчи ҳайъат бўлмайдиган хўжалик судларида текшириш хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди раисининг ўринбосари қабул қилган ҳал қилув қарори Раис томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув қарорига протестнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест ёзма равишда берилади. Улар ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номини, ишнинг тартиб рақамини, қарор қабул қилинган санани, томонларнинг номини, даъвонинг баҳосини, аризачининг ва прокурорнинг талабларини, шунингдек қонун ҳужжатларига ва иш материалларига таянган ҳолда ҳал қилув қарорининг қонуний ҳамда асослилигини текшириш тўғрисидаги масала қўйилишининг асосларини ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани ташкилот раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест прокурор ёки прокурорнинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда прокурор протестини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судларида ҳал этилган низо бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш учун ушбу низони ҳал қилган суддан иш талаб қилиб олинади. Талабнома қабул қилиб олинганидан сўнг иш беш кунлик муддатда Олий хўжалик судига юборилиши керак.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли равишда аризанинг ва протестнинг нусхалари томонларга, даъво аризасини юборган прокурорга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага унинг нусхаси жўнатилганлигини ҳамда давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинади. Протестга унинг нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза берилиши ҳамда прокурорнинг протест киритиши қарорнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томоннинг, ишда қатнашаётган прокурорнинг илтимосномасига биноан ёки ўз ташаббуси билан ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш ниҳоясига етгунга қадар қарорнинг ижросини тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани бериш ҳамда ҳал қилув қарорига протестни киритиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда ҳал қилув қарорига протестни киритиш қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризага ҳамда протестга билдирилган фикр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томон хўжалик судига берилган ҳал қилув қарорининг ёки протестнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг нусхасини олиши биланоқ ўз фикрини шу судга, бошқа томонларга ва ишда қатнашаётган прокурорга ариза ёхуд протест кўриб чиқиладиган кунгача бориб етишини таъминлайдиган муддатда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай фикрни ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув қарорига протестнинг қайтарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ариза ёки протест уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) аризага унинг нусхаси томонларга ва даъво аризасини юборган прокурорга жўнатилганлигининг далиллари, протестга эса унинг нусхаси томонларга жўнатилганлигининг далиллари илова қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) аризага белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ариза ёки протест уни бериш учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг ушбу муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномасиз берилган бўлса; илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг бир йил ўтгач баён этилган бўлса — қараб чиқиш учун қабул қилинмайди ва қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ёки протест, башарти уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат хўжалик судига қарор қабул қилинишидан аввал келган бўлса ҳам қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-модда. Мажлисда ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш, мажлис ўтказиладиган вақт ҳамда жой тўғрисида хабардор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисда ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилиги судьялардан бирининг раислиги остида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида томонларга, ишда қатнашаётган прокурорга ва зарур ҳолларда суд процессининг бошқа иштирокчиларига хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда ҳал қилув қарорига протестни кўриб чиқиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест — бир ойдан кечиктирмай:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик судида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича ариза ёки протест келиб тушган кундан бошлаб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича — иш келиб тушган кундан бошлаб кўриб чиқилади.
(96-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш бўйича хўжалик судининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш натижалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгитдан кўриб чиқиш учун топширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юргазишни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони кўриб чиқмай қолдиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори аризада ёки протестда баён этилган далиллардан қатъи назар тўла ҳажмда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш чоғида биринчи босқич судда низони ҳал этишда хўжалик судига бериладиган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) иш учун аҳамият касб этадиган ҳолатларнинг тўла-тўкис аниқланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) иш учун аҳамият касб этадиган ва хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаётган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, башарти бундай бузилиш нотўғри қарор қабул қилинишига олиб келган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, қарорнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-модда. Қарорнинг қабул қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш натижалари юзасидан далил-исботли қарор қабул қилинади ҳамда бу қарор қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг қонуний ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъатининг судьялари томонидан ҳайъат бўлмаган ҳолларда эса хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва қарор қабул қилинган сана, томонларнинг номи, ариза берган томоннинг номи, протест киритган прокурор, ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг таркиби ҳамда хўжалик судида тушунтириш берган шахслар ва уларнинг мансаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, қарор қабул қилинган сана, ҳал қилув қарорини қабул қилган судьяларнинг фамилиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қабул қилинган ҳал қилув қарори моҳиятининг қисқача баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги масала ўртага қўйилишининг асослари, ариза ёки протестга билдирилган фикрда баён этилган далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) қарор қабул қилинишига олиб келган сабаблар — бунда қонун ҳужжатларига ва иш материалларига таянилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ариза ёки протестни қараб чиқиш натижалари юзасидан хулосалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун бериш чоғида томонлар ва хўжалик суди бажариши лозим бўлган ҳаракатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100-модда. Қарордаги кўрсатмаларнинг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарордаги кўрсатмалар иш янгитдан кўриб чиқилаётган пайтда, хўжалик суди учун мажбурийдир. Қарор бирон-бир далил-исботнинг ишончлилиги ёхуд ишончли эмаслиги тўғрисидаги, бир далил-асоснинг бошқасидан устунлиги ҳақидаги кўрсатмаларни, шунингдек хўжалик низоси янгитдан ҳал этилаётганда қандай қарор қабул қилиниши лозимлигини ўз ичига олиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда. Қарорларни тарқатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорлар томонларга, ишда қатнашган прокурорга қабул қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-модда. Ажримларнинг қонуний ва асослилигини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажримларнинг қонуний ва асослилиги ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИНГ НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленумига ҳал қилув қарорини назорат тартибида кўриб чиқиш хусусида мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик судининг Раиси, Бош прокурор низолар юзасидан Олий хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарорга нисбатан протест киритишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ёки бошқа давлатларнинг манфаатлари бузилган тақдирда унинг қонуний ва асослилиги мазкур Кодексда белгиланган тартибда текширилгандан сўнг киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-модда. Протестни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик судининг Пленуми протестни кўриб чиқиш чоғида Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослилигини текширувчи ҳайъати раиси ёки аъзоси (судья) нинг иш ҳолатлари ҳамда протест асослари тўғрисидаги маърузасини тинглайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда тушунтириш бериш учун Пленум мажлисига томонларнинг вакиллари таклиф этилади. Бундай ҳолларда Пленум мажлиси тўғрисидаги хабарнома ва протест нусхаси томонларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-модда. Олий хўжалик суди Пленумининг қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протест муҳокама қилинганидан сўнг ушбу Кодексда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал этишда, ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текширишда қатнашган судья овоз беришда қатнашишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленумнинг қарори қабул қилиниши биланоқ кучга киради ҳамда мазкур Кодекснинг ХIV бобида белгиланган тартибда ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII БОБ. ЯНГИТДАН ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАРГА КЎРА ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-модда. Қайта кўриб чиқиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ўзи қабул қилган ҳал қилув қарорини иш учун муҳим аҳамият касб этадиган ҳамда аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўла олмайдиган янгитдан очилган ҳолатларга биноан қайта кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-модда. Ариза бериш тартиби ва муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгитдан очилган ҳолатларга кўра қарорни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза қарорнинг қайта кўриб чиқилиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи бошқа томонга аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхасини юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага бошқа томонга аризанинг нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган тақдирда ёки аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаси бошқа томонга юборилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган тақдирда у кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ҳамда аризачига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-модда. Ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган тегишли судлов ҳайъатининг судьяси (судьялари), ҳайъат бўлмаган жойда ҳал қилув қарорини қабул қилган судья ҳал қилув қарорини қайтадан кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгитдан очилган ҳолатларга кўра ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш мазкур Кодекснинг тегишли равишда X, XI ва XII бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгитдан очилган ҳолатларга кўра ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш хусусидаги ариза келиб тушган тақдирда хўжалик суди, башарти биринчи галдаги ҳал қилув қарори ижро этилмаган бўлса, ҳал қилув қарорининг қайта кўриб чиқилиши ниҳоясига етгунча ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгитдан очилган ҳолатларга кўра қабул қилинган ҳал қилув қарори мазкур Кодекснинг XI ва XII бобларида белгиланган тартибда текширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIV БОБ. ҚАРОРЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-модда. Хўжалик судининг буйруғи ва унинг ижро этиш учун юборилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарори хўжалик суди берадиган буйруққа асосан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этилади. Буйруқ ижро ҳужжати ҳисобланади ва қарор билан биргаликда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағларини ундиришга оид буйруқ уни ундирувчи шахсга топширилади ёки буюртма ёхуд қимматли хат билан унга юборилади. Маблағлар бюджет фойдасига ундирилаётганида буйруқ солиқ органига юборилади ҳамда белгиланган тартибда банк муассасаси орқали ижро этилади. Қолган буйруқлар суд ижрочилари томонидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи галдаги ва қарши даъволар тўла ёки қисман қондирилган тақдирда ундириш хусусидаги буйруқлар ҳар бир даъво бўйича алоҳида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-модда. Буйруқнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг буйруғида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) буйруқ берилишига асос бўлган ишнинг тартиб рақами, қарор қабул қилинган кун, буйруқ берилган кун ва унинг амал қиладиган муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳал қилув қарорининг хулоса қисми кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳал қилув қарорини қабул қилишда ижрони кечиктириш ёки бу муддатни чўзиш белгиланса, буйруқда у амал қиладиган муддатнинг бориши қайси пайтдан бошланиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси томонидан ижро этилиши лозим бўлган ёки солиқ идорасига юбориладиган буйруқда қарздорнинг манзилгоҳи ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ судья томонидан имзоланади ва буйруқ чиқарган хўжалик судининг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-модда. Ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ ундирувчи шахсга ижро этиш учун ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд қарорнинг ижроси кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда белгиланган муддат тугаган кундан бошлаб ёинки буйруқни ижро этиш учун тақдим қилишнинг ўтказиб юборилган муддатини қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқарилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай тақдим этилиши мумкин. Ҳал қилув қарорининг ижроси тўхтатиб қўйилган давр ушбу муддатга кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк муассасаси ёки суд ижрочиси томонидан буйруқни ижро этиш имкони бўлмаган ва буйруқ шу муносабат билан ижро этилмай қайтарилган тақдирда ижро этилиши учун буйруқни тақдим этишнинг янги уч ойлик муддати у қайтарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ижро этилиши учун буйруқ тақдим қилиниши билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-модда. Қарорни ижро этмаганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижро учун буйруқ тақдим этилган орган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлиги учун хўжалик суди томонининг аризасига ёки ўз ташаббусига кўра унга ундириладиган маблағнинг 50 фоизигача миқдорида жарима солади. Жарима республика бюджети фойдасига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Жарима солинган орган ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорини ижро этиши шарт бўлган мансабдор шахс хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлиги учун қонунда умумий суд қарорини ижро қилмаганлик учун белгиланган тарзда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-модда. Буйруқнинг дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ йўқотиб қўйилган тақдирда хўжалик суди, башарти ундириб олувчи шахс ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар бу ҳақда ариза билан мурожаат қилган бўлса, унинг дубликатини бериши мумкин. Буйруқнинг дубликати берилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқнинг дубликатини бериш хусусидаги аризага буйруқ йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида банк муассасаси, суд ижрочиси, алоқа органи берган маълумотнома ёхуд ташкилотнинг буйруқ йўқотилганлиги ва ижро этилиши учун тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги маълумотномаси илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотнинг маълумотномасини ташкилот раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари ва бош (катта) бухгалтери имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш ёки чўзиш, қарорни ижро этиш усулини ҳамда тартибини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томоннинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилишнинг белгиланган муддати тугагунига қадар ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёки чўзишга, уни ижро қилиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг ижроси кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда хўжалик суди қарор мазкур Кодекснинг IX бобида назарда тутилган тартибда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори ижросининг кечиктирилганлиги ёки чўзилганлиги, уни ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилганлиги ёхуд аризани қондириш рад қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Томон ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда ажрим қарздор турган жойдаги банк муассасасига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-модда. Ҳал қилув қарори ижросидаги бурилиш, ҳал қилув қарори асосида ундиришнинг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижро этилган ҳал қилув қарори ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган ёхуд иш юзасидан ижро тўхтатилган ёинки даъво қараб чиқилмай қолдирилган бўлса, томонга ҳал қилув қарорининг ўзгартирилган ёки бекор қилинган тегишли қисмига биноан бошқа томон фойдасига ундан ундирилган барча нарсалар қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирилган пул маблағларини, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариш хусусида хўжалик суди ташкилотнинг аризасига биноан буйруқ беради. Аризага илгари қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижро этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижро этилмаган ҳал қилув қарори ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўла ёхуд қисман рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд иш юзасидан ижро тўхтатилган ёинки даъво қараб чиқилмай қолдирилган бўлса, хўжалик суди тегишли қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича ундиришни тўла ёхуд қисман тўхтатиш хусусида ҳал қилув қарори қабул қилади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 10-сон, 371-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1997 й., 9-сон, 235-модда)