Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019 19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2097
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг Қарори, 19.04.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2097
Кучга кириш санаси
29.04.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАНДИМ КОН ГУРУҲИ УЧАСТКАСИ, ХАУЗАК ВА ШОДИ УЧАСТКАЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ҚЎНҒИРОТ УЧАСТКАЛАРИГА ОИД МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ ҲАҚИДАГИ 2004 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ БИТИМ ДОИРАСИДА ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖАНУБИЙ-ҒАРБИЙ ҲИСОР ВА УСТЮРТ МИНТАҚАСИ ҲУДУДЛАРИДАГИ КОНЛАР БЎЙИЧА 2007 ЙИЛ 23 ЯНВАРДАГИ МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2097]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 августдаги 332-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2097-3, 15.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида»ги 428-сонли қарорлари билан маъқулланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 01-02/12-7, НН-В-01/10-1289, 0-2/8-сонли қарори (2005 йил 14 апрель, рўйхат рақами 1468) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 118-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2007 йил 16 мартдаги 01-02/20-9, ЭГ-01/10-1447, П-2-сонли қарори (2007 йил 14 апрель, рўйхат рақами 1674) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 166-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2008 йил 17 апрелдаги 01-02/12-21, ЭГ-01/10-1497, 45-сонли қарори (2008 йил 5 май, рўйхат рақами 1805 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 168-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-32-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭГ-01/10-240-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
06-282-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ−567-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ−1078-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида»ги 428-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи «Нефтяная компания «Лукойл» очиқ акциядорлар жамияти ҳамда «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) ва 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) асосан ушбу Битимлар доирасида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа углеводород маҳсулотлари — МТБ доирасида қазиб олинадиган ва суюқ ҳолатда босим остида сақланадиган, таркибида пропан, бутан ва пентанлар бўлган енгил углеводородларнинг кенг фракцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув қўмитаси — МТБ доирасида ишларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи ва МТБда санаб ўтилган функцияларга мувофиқ МТБни бажариш билан боғлиқ мажбурий қарорларни қабул қилувчи, Инвестор ва Ваколатли орган вакилларидан иборат таркибда доимий иш юритувчи орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор — Британия Виргиния Ороллари қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган «ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компанияси, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари (кейинчалик алоҳида қўлланилганда «Хаузак-Шоди-Қандим-Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор» деб юритилади),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва (ёки)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси («Soyuzneftegaz Vostok Limited»), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари (кейинчалик алоҳида қўлланилганда «Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвестор» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторнинг ваколатли шахси — Инвестор томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Инвестор манфаатларини ифода этувчи Оператор ва Маркетинг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтариладиган товарлар — «вақтинчалик олиб кириш» божхона режимига жойлаштириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш маҳсулотлари — МТБни бажариш давомида нефт, табиий газ, газ кондесати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотлар, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бензин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизел ёқилғиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мойлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазут;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил углеводородларнинг кенг фракцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
керосин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни чуқур қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтингугурт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углеводородларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган бошқа маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркетинг компанияси — Британия Виргиния Ороллари қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган, МТБни амалга ошириш давомида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни биргаликда сотиш мақсадида ташкил этилган «ЛУКОЙЛ Оверсиз Сапплай энд Трейдинг Лтд.» (LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd.), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ — «ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд.» компаниясига ўз ҳуқуқини топширган шахс ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи «Нефтяная компания ЛУКОЙЛ» очиқ акциядорлар жамияти ҳамда «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги битим (кейинчалик алоҳида қўлланилганда «Хаузак-Шоди-Қандим-Қўнғиротга оид МТБ» деб юритилади),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва (ёки)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим (кейинчалик алоҳида қўлланилганда «Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ» деб юритилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси — Маркетинг компанияси томонидан тегишли тартибда ваколат берилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Маркетинг компаниясининг манфаатларини ифода этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ операциялари — МТБда белгиланган шартнома майдони ва шартномадан ташқари майдон билан боғлиқ разведка қилиш, охиригача разведка қилиш, баҳолаш, лойиҳалаштириш, конларни жойлаштириш ва уларни қазиш, қазиб чиқариш, қазиб олиш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (табиий газни тайёрлашни қўшган ҳолда), қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, шартнома майдонида қазиб олинган углеводородларни етказиладиган пунктга етказиб бериш (шу билан бирга магистрал қувурдан фойдаланган ҳолда), шартнома майдони билан боғлиқ вақтинчалик консервация қилиш операциялари бўйича барча фаолият, шунингдек мазкур операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБни бажариш доирасида ҳамда мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор — Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва 2004 йил 9 июлда рўйхатдан ўтган МЧЖ «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи — Инвестор ва (ёки) Оператор билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (контракт) тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, пудратчи билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар (контрактлар) тузган ёрдамчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — МТБга асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар ва қайтариладиган товарлар, шунингдек, экспорт қилиш мақсадида МТБ доирасида Маркетинг компанияси ва (ёки) Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ — МТБни амалга ошириш давомида ҳарорат ва босимнинг нормал шароитида (20°С ва 101,325 кПа) газ хусусияти ҳолатида қазиб олинадиган углеводородлар, шунингдек, жумладан, углеводород конларининг пластик қоришмаларидан иборат бўлган суюқ углеводородларни экстракция ва сепарация қилишдан кейин қолган йўлакай газ ва қуруқ газ, бошқа углеводород маҳсулотлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқ шартномаси — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтегаз»МХК, «LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd.» компанияси ва «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd.» Компанияси ўртасидаги 2007 йил 14 сентябрда рақамсиз тузилган топшириқ шартномасини,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва (ёки)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Soyuzneftegaz Vostok Limited» компанияси ва «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd.» Компанияси ўртасидаги 2009 йил 18 майдаги UZ-09-8302-0007-сонли топшириқ шартномасини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углеводородлар — нефть, табиий газ, газ конденсати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотлари ва (ёки) юқорида кўрсатилган моддалардан ҳар бирининг контекстга кўра алоҳида номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-27, 2015/10-7, 100, к-5-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-2, 11.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 484-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат томонидан тартибга солинадиган ва олиб киришда махсус рухсатномалар талаб этувчи товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестор ва (ёки) Оператор ва уларнинг пудратчиси томонидан олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Хаузак — Шоди — Қандим — Қўнғиротга оид МТБнинг 20-моддаси ва Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБнинг 19-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Хаузак — Шоди — Қандим — Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан Хаузак — Шоди — Қандим — Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвесторга берилган 00000020 кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвесторга берилган 00000014 кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Оператор, норезидент — пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади.
(4-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун, БЮД божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) резидент — пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчига берилган унинг КТУТ кодига асосан юритилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оператор нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом»га (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган табиий газни, қайта ишлаш маҳсулотларини ва бошқа углеводород маҳсулотларини биргаликда экспорт қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Маркетинг компанияси томонидан Ваколатли орган ва Инвесторнинг номидан ва унинг топшириғига асосан МТБ қоидаларига мувофиқ экспорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатга олмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўймаган ҳолда «экспорт» божхона режимида амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-27, 2015/10-7, 100, к-5-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-2, 11.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 484-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка асосан табиий газ экспорти «Ўзбекнефтегаз» МХК ягона оператори томонидан амалга оширилса, экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақида» (2006 йил 10 август,рўйхат рақами 1609) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2006 й., 31-32-сон, 327-модда) Низоми асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг Инвесторга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Инвестор томонидан, МТБ қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан амалга ошириладиган Инвестор ва Ваколатли органнинг табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг биргаликдаги экспорти учун белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг Ваколатли органга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Маркетинг компанияси томонидан ўтказиладиган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг ҳисоби, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Маркетинг компаниясига берилган 00000016 код асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркетинг компаниясининг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси аризасига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЭРКИН МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товарлар «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига БЮД тўлдирган ҳолда қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 37-устундаги охирги иккита рақам — декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, «44» қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 44-устуннинг 3-бандида — МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд пудратчи томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан пудратчининг тегишли шартномалари (контрактлари) ва хатларининг рақамлари ва саналари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин муомалага чиқариш (импорт) режимига мувофиқ божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган товарларга нисбатан шартли чиқариш мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган товарлар, Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига «экспорт» божхона режимида қонун ҳужжатларда белгиланган тартиб ва шартларга амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестор, Оператор ёки пудратчининг эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлари «божхона омбори» режимига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ҚАЙТАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) асосида Инвестор ва (ёки) Оператор ёки пудратчининг аризасига мувофиқ «вақтинча олиб кириш» божхона режимида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайтариладиган товарлар «вақтинчалик олиб кириш» божхона режими остига Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда БЮД тўлдирилиб жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 44-устуннинг 3-бандида — МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд пудратчи томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан пудратчининг тегишли шартномалари (контрактлари) ва хатларининг рақамлари ва саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 37-устундаги охирги иккита рақам — декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, «44» қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллардан бири орқали тасарруф этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси «божхона ҳудудидан реэкспорт» режимида олиб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин тегишли божхона органига ёзма мурожаатнома асосида уларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «эркин муомалага чиқариш» режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. МТБнинг тўлиқ амал қилиш муддати давомида қайтариладиган товарларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) мувофиқ амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қайта олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви, расмийлаштирув вақтида улар жойлашган ҳудуддаги тегишли божхона органи томонидан, қайтариладиган товарлар олиб кирилаётганида назоратга қўйган божхона органи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми ва нархи МТБ қоидаларига ҳамда Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган МТБ доирасидаги табиий газ берилаётган Ўрта Осиё — Марказ ёки Бухоро — Урал газ қувурлари тизимларидаги газ ҳисоблаш тижорат ўлчов боғламасида Ўзбекистон Республикаси чегараси — DAР (Инкотермс-2010 кейинги ўзгартишлар билан) шартларида Маркетинг компанияси томонидан тузилган табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномаларининг шартларига мувофиқ белгиланади. Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ бошқа етказиш жойи тасдиқланиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-27, 2015/10-7, 100, к-5-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-2, 11.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 484-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қувур тармоқлари транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг декларацияланиши ва божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Биринчи босқичда: ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газ ўтказилган ойдан аввалги ойнинг 20 санасидан кеч бўлмаган муддатда, Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган ҳисобот ойидаги табиий газ ҳажми бўйича вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда — ВБЮД) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тегишли топшириқ шартномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган табиий газ ҳажми бўйича инвойс (ҳисоб-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ҳисобот ойида ўтказишга мўлжалланган табиий газнинг етказиш давлати, оғирлиги, ҳажми, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисоб-китоб ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Декларация тури» 1-устунининг учинчи кичик бўлимида «ВД» — вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси ҳарфли индекси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Жўнатувчи-экспортер» 2-устунида тегишли топшириқ шартномасига мувофиқ Маркетинг компанияси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9 ва 28-устунларида — Ўзбекистон Республикасидаги Маркетинг компаниянинг тегишли реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Битим хусусияти» 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «Чегарадаги божхона» 29-устунда Ўрта Осиё — Марказ ёки Бухоро — Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона органининг номи ва коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «Юк жойлари ва товарларнинг баёни» 31-устунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, «_________ муддатда етказиб бериш» ёзуви киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «Қўшимча маълумот, тақдим этилаётган ҳужжатлар» 44 устунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-рақам остида — олиб чиқиш асоси сифатида МТБ, табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-рақам остида — тегишли топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) «Божхона қиймати» 45-устунида табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномасининг шартлари асосида божхона чегарасидан ўтказиш учун режалаштирилаётган табиий газ ҳажми бўйича белгиланадиган шартли божхона қиймати баён этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ВБЮДда баён этилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар табиий газнинг режалаштирилаётган ҳажмига мўлжалланиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда матнда — БЮД) расмийлаштиришда тўлдириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг бўлишини талаб этадиган ВБЮД устунлари тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви божхона органи томонидан, БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади. ВБЮДни рўйхатдан ўтказиш БЮДни рўйхатдан ўтказиш журналида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва (ёки) Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Иккинчи босқичда, божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунида амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ВБЮД;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси газ транспорт компанияси ва Оператор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида табиий газни қабул қилиш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Маркетинг компанияси ва харидор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвестор ва Ваколатли органнинг табиий газини қабул қилиш тижорат далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тегишли топшириқ шартномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ҳисобот ойида ўтказилган табиий газнинг амалдаги ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ташқарисида жойлашган хорижий банкда Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳамда учинчи шахсларга табиий газни сотишдан келиб тушган барча маблағларни бевосита ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги, Маркетинг компанияси томонидан хорижий банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамидан барча маблағларни ўтказиш учун очиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамига кейинчалик бундай маблағларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисобот ойидаги табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) мувофиқлик сертификати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮДнинг тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Умумий декларация, аввалги ҳужжат» 40-устунда ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Божхона назорати» Д-устунида божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. БЮДда ВБЮДдагидек бўлган маълумот рақами қўйилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. БЮД ва ВБЮДда кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, амалда олиб ўтилган табиий газ тўғрисидаги ҳужжатларнинг декларант томонидан тақдим қилинишида ВБЮДнинг қайта расмийлаштирилиши амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган йиғимлар суммаси, ВБЮД бўйича тўланган суммадан ошиқ бўлган ҳолатда, уларга қўшимча ҳақ тўланади. Божхона расмийлаштируви учун қўшимча йиғимларни тўлаш божхона органи томонидан БЮДни қабул қилишдан олдин ёки бир вақтда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган йиғимлар суммаси, ВБЮД бўйича тўланган суммадан кам бўлган ҳолатда, божхона расмийлаштируви учун ортиқча тўланган йиғимларни қайтариб олиш ёки келгусида божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ҳисобига ўтказиш Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар, ВБЮД бўйича ўтказиб кўчиришга баён этилган табиий газ экспорт етказилиши амалга оширилмаган ҳолатда, ВБЮД бекор қилинади. Бунда божхона расмийлаштируви учун тўланган йиғим суммаларининг қайтариб олиниши Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА БОШҚА УГЛЕВОДОРОД МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Экспорт қилинаётган қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан МТБ қоидаларига ва Маркетинг компанияси томонидан тузиладиган экспорт шартномалари шартларига мувофиқ аниқланадиган ҳажм ва нарх асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Экспорт» божхона режимига жойлаштириладиган қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда БЮД билан бир вақтда божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишли МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тегишли топшириқ шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларини сотиш бўйича экспорт шартномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарорига (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) транспорт ҳужжатлари ва товарга илова қилинган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) зарур ҳолларда мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари учун мувофиқлик сертификати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг экспорти учун БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 12-сон) мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 22-банди «б», «в», «г» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, «Қўшимча маълумот, тақдим этилаётган ҳужжатлар» 44 устунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-рақам остида — олиб чиқиш асоси сифатида тегишли МТБ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларини сотиш бўйича экспорт шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-рақам остида — тегишли топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ИНВЕСТОР, ОПЕРАТОР ВА ПУДРАТЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Инвестор ва (ёки) Операторнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона органига товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайтариладиган товарларни «эркин муомалага чиқариш» режимига расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) МТБнинг амал қилиш муддатлари тугаганидан кейин «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган товарлардан фойдаланиш тўғрисида божхона органига якуний ҳисобот тақдим қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Товарлар олиб кирилганда, пудратчи Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар) шартларига мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 33-банди «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Қоидаларнинг 33-банди «а» — «г» кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ёки пудратчи томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хаузак — Шоди — Қандим — Қўнғиротга оид МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Оператор томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан Хаузак — Шоди — Қандим — Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор ва (ёки) Оператор жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Оператор томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвестор ва (ёки) Оператор жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пудратчи томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, пудратчи жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Зарур ҳолларда Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида геолог-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг (кернларнинг) намуна ва нусхаларини МТБ шартларига мувофиқ, тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Оператор, Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда ёзувларнинг асл нусхалари ва бошқа маълумотларга ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Инвестор ва (ёки) Оператор МТБ шартларига мувофиқ, кўрсатилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Зарур ҳолларда Маркетинг компанияси Инвестор топшириғи бўйича ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига экспорт қилинаётган товарнинг намуна ва нусхаларини потенциал харидорлар томонидан бундай намуна ва нусхаларга ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай намуна ва нусхаларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига зиён етказилиши ва бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймайдиган миқдорда олиб чиқиш БЮД тақдим қилмаган ҳолда товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2013 йил 12 августдаги 01-02/12-7, 12, 33, П-2-сонли қарори (рўйхат рақами 2097-1, 30.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 35-сон, 476-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шунингдек уларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, тегишли божхона органи қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча божхона тўловларини белгиланган тартибда ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Оператор билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 4 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 4 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» Бош директори Э. ЧИЛОЯНЦ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 4 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 126-модда; 2013 й., 35-сон, 476-модда; 2015 й., 36-сон, 484-модда)