Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2010 14.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1674
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қарори, 14.04.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1674
Кучга кириш санаси
24.04.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖАНУБИЙ-ҒАРБИЙ ҲИСОР ВА УСТЮРТ МИНТАҚАСИ ҲУДУДЛАРИДАГИ КОНЛАР БЎЙИЧА 2007 ЙИЛ 23 ЯНВАРДАГИ МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 апрелда 1674-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2097, 19.04.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб «УзПЕК Лимитед» компанияси ва унинг ёрдамчи пудратчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (2001 йил 30 июль, рўйхат рақами 1057 — Норматив ҳужжатларининг ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/20-9-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭГ-01/10-1447-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Р. БУРИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П-2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
2007 йил 16 мартдаги 01-02/20-9, ЭГ-01/10-1447, П-2-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 2-сон, 36-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 5-сон, 67-модда; 2005 й., 1-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси, 2006 й., 4-сон, 154-модда; 10-сон, 536-модда), «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси 1994 й., 10-сон, 252-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2000 й., 7-8-сон, 217-модда) Қонуни, «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2002 й., 1-сон, 13-модда) Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга асосан ушбу Битим доирасида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидаларни қўллаш мақсадида қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим, шунингдек унга иловалар ҳамда ўзгартиш ва қўшимчалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор — Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси («Sоyuznеftеgаz Vоstоk Limitеd»), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор — Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган «СНГ Гиссар Оперейтинг» МЧЖ компанияси («SNG Gissаr Ореrаting» MСhJ), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркетинг компанияси — Инвестор ва Ваколатли органга тегишли Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини биргаликда сотиш мақсадида Инвестор томонидан ташкил этилган ва Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган «СНГ Восток Маркетинг Лимитед» компанияси («SNG Vоstоk Mаrkеting Limitеd»), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 январдаги ПҚ-567-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ, «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвесторнинг ваколатли шахси — Ўзбекистон Республикаси давлат органларида Инвестор манфаатларини МТБ доирасида ҳимоя қилувчи Инвестор томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан Оператор ва Маркетинг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси — Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган, Маркетинг компанияси манфаатларини МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ҳимоя қилувчи, Маркетинг компанияси томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎзР ДБҚ — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДБҚБ — Инвестор ва Пудратчилар томонидан олиб киритилаётган товарларни, шунингдек МТБга мувофиқ олиб чиқилаётган Углеводородлар, табиий газ ва Нефтгаз маҳсулоти устидан божхона назоратини амалга оширувчи ЎзР ДБҚнинг тегишли ҳудудий божхона бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи — Инвестор ва/ёки Оператор, ва/ёки Маркетинг компанияси МТБ бўйича нефтгаз операциялари билан боғлиқ товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу атама МТБ бўйича нефтгаз операциялари билан боғлиқ товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича Пудратчи ёки унинг иккиламчи пудратчилари билан шартнома тузган иккиламчи пудратчилар ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — МТБ ва нефтгаз конларини қидирув ва очиш, инфратузилмаларни қуриш бўйича комплекс ишларни бажариш учун Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчилар ўртасида тузилган контрактлар асосида Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мулк, шу жумладан харажат қилинадиган товарлар ва қайтариладиган товарлар ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар билан боғлиқ бошқа ишлар, шунингдек, МТБ доирасида экспорт қилиш мақсадида Маркетинг компанияси ва/ёки Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Углеводородлар, табиий газ ва Нефтгаз маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажат қилинадиган товарлар — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди, шу жумладан эркин муомалага чиқариш божхона режимига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайтариладиган товарлар — кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик олиб кириш божхона режими остида олиб ўтилаётган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводородлар — нефт, табиий газ, газ конденсати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотлари ва/ёки юқорида кўрсатилган моддалардан ҳар бирининг контекстга кўра алоҳида умумлаштирилган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нефтгаз маҳсулоти — МТБни бажариш жараёнида нефт, табиий газ, газ кондесати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бензин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизел ёқилғиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат мойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазут;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суюлтирилган газ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник керосин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газни чуқур қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводородларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган бошқа маҳсулотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув қўмитаси — МТБ доирасида ишларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи ва МТБда санаб ўтилган функцияларга мувофиқ МТБни бажариш билан боғлиқ мажбурий қарорларни қабул қилувчи, Инвестор ва Ваколатли орган вакилларидан иборат таркибда доимий иш юритувчи орган. Бошқарув қўмитаси ҳар календарь чорак мобайнида камида 1 (бир) марта ўз йиғилишини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари — ушбу Қоидалар мақсадида Инвестор ва Ваколатли орган томонидан МТБни бажариш жараёнида олинган ва Бошқарув қўмитаси йиғилишларида унинг аъзолари томонидан тасдиқланган Углеводородлар, табиий газ ва Нефтгаз маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ ҳужжатлар тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углеводородларни қазиб олиш далолатномаси — ушбу Қоидалар мақсадида, қазиб олиш ҳажмларини тасдиқлаш мақсадида Инвестор ва Ваколатли орган томонидан имзоланадиган Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси тушунилади. Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси Бошқарув қўмитаси томонидан Бошқарув қўмитаси йиғилишларида тасдиқланади ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари таркибига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси — ушбу Қоидалар мақсадида Инвестор, Ваколатли орган ва нефтни қайта ишлаш ёки газни қайта ишлаш корхонаси ваколатли вакили томонидан имзоланадиган Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси тушунилади. Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси Бошқарув қўмитаси томонидан Бошқарув қўмитаси йиғилишларида тасдиқланади ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг экспорти МТБнинг 13-моддаси қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан экспорт битимларини ваколатли органларда рўйхатдан ўтказмаган ва ваколатли банк томонидан бериладиган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларни тақдим қилмаган ҳолда амалга оширилади. Экспорт қилиш учун асос бўлиб МТБ, Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари, Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси ва зарур бўлган ҳолларда, Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспортга мўлжалланаётган жўнатиш тўғрисида Маркетинг компанияси тегишли ҳужжатларни (МТБ, Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари, Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси ва зарур бўлган ҳолларда Углеводородларни қайта ишлаш далолатномаси) тақдим қилган ҳолда, ҳудудида божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган ДБҚБни ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг Инвесторга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Инвестор томонидан, МТБ қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан амалга ошириладиган Инвестор ва Ваколатли органнинг Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг биргаликдаги экспорти учун белгилаган шартлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг Ваколатли органга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда Ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгиланган тартибда Оператор томонидан тузилган товарларни етказиб бериш контрактлари, ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестор билан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан тузилган товарларни етказиб бериш контрактлари ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат томонидан тартибга солинадиган ва олиб киришда давлат органлари рухсатномаларини талаб этувчи товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва МТБ қоидаларида белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Инвестор ва/ёки Оператор ва уларнинг Пудратчилари томонидан олиб кирилаётган товарлар, шунингдек олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 19.1 ва 19.5-моддаларига мувофиқ қуйидаги хусусиятлардан келиб чиқиб, божлар, солиқ ва йиғимлар (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби ЎзР ДБҚ томонидан Инвесторга берилган 00000014 кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ ЎзР ДБҚ томонидан Пудратчига берилган кодга асосан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва/ёки Оператор ва уларнинг Пудратчилари томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун, БЮД божхона тўловлари ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактлар шартларига мувофиқ, Пудратчи жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олиб чиқилаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви божхона тўловлари олинмаган ҳолда амалга оширилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Экспорт қилинаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотига нисбатан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Маркетинг компанияси жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оператор нефтгаз операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом»га (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида олинган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқилмасдан фойдаланишга мўлжалланган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг мувофиқлик сертификатлари, шунингдек келиб чиқиш сертификатлари, ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотга сертификатлар ва Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспорт қилиш учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай сертификатлар, сертификатлаш бўйича ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инвестор, Оператор ва Маркетинг компанияси МТБда назарда тутилган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қайтариладиган товарларни олиб кириш ва уларни тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори ва «Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом» (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) асосида Инвестор ва/ёки Оператор ёки Пудратчининг аризасига мувофиқ вақтинча олиб кириш божхона режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайтариладиган товарлар вақтинчалик олиб кириш божхона режими остига Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда БЮД тўлдирилиб жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 44-устуннинг 3-бандида — МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва/ёки Оператор томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Инвестор ва/ёки Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Пудратчиларнинг хатлари ва тегишли контрактларининг рақамлари ва саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 37-устундаги охирги иккита рақами — декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, «44» қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллар орқали тасарруф этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан реэкспорт режимида олиб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз (30) кун олдин тегишли ДБҚБга ёзма мурожаатнома асосида уларни вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. МТБнинг тўлиқ амал қилиш муддати давомида қайтариладиган товарларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш ЎзР ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сон қарори ва «Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом»га (2004 йил 14 октябрь, рўйхат рақами 1418 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қайтариладиган товарлар қайта олиб чиқилишининг божхона расмийлаштируви, расмийлаштирув вақтида улар жойлашган ҳудуддаги тегишли ДБҚБ томонидан, қайтариладиган товарлар олиб кирилаётганида назоратга қўйган ДБҚБ билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Харажат қилинадиган товарларни олиб кириш ва уларни тасарруф қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Харажат қилинадиган товарлар БЮД тўлдирган ҳолда, эркин муомалага чиқариш божхона режимига қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди «79» кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 37-устунда охирги иккита рақам — декларация қилинадиган олиб ўтилаётган товарларнинг коди, «44» қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 44-устуннинг 3-бандида — МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва/ёки Оператор томонидан олиб кирилаётган харажат қилинадиган товарларга нисбатан Инвестор ва/ёки Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд Пудратчилар томонидан олиб кирилаётган харажат қилинадиган товарларга нисбатан Пудратчиларнинг хатлар ва тегишли контрактларининг рақамлари ва саналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «С» устунининг 1-бандида — МТБнинг рўйхат рақами ва унинг ЎзР ДБҚда ҳисобга олинган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг хатига асосан тегишли ДБҚБнинг рухсати билан, харажат қилинадиган товарлар, улар Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг омборларида ва Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчи томонидан белгиланган бошқа жойларда сақланилган ҳолда, вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштирилиши мумкин. Тегишли ДБҚБси вақтинчалик олиб кириш божхона режимида турган харажат қилинадиган товарлар устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган харажат қилинадиган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирилган харажат қилинадиган товарлар, Инвестор ва/ёки Оператор ёхуд Пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида «Божхона реэкспорт режими тўғрисидаги низом»нинг (2002 йил 12 май, рўйхат рақами 1134) тартиб ва шартларига амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Углеводородларнинг олиб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Углеводородларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши Инвестор ва Ваколатли органнинг номидан ва унинг топшириғи бўйича Маркетинг компанияси томонидан экспорт божхона режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Экспорт қилинаётган Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан, франко-ташувчи FСА (Инкотермс-2000) шартлари бўйича аниқланадиган ҳажм ва нархда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жарқудуқ қуйма терминалининг эксплуатацияга туширилишига қадар, МТБ доирасида қазиб олиш ва тайёрлаш жараёнида олинган ва экспорт мақсадлари учун мўлжалланган, табиий газдан ташқари Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви, Ўзбекистон темир йўлларининг Шўртан темирйўл бекати FСА шартлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жарқудуқ қуйма терминали эксплуатацияга туширилганидан сўнг, МТБ доирасида қазиб олиш ва тайёрлаш жараёнида олинган ва экспорт мақсадлари учун мўлжалланган, табиий газдан ташқари Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви Ўзбекистон темир йўлларининг Деҳқонобод темирйўл бекати FСА шартлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда БЮДда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2, 9 ва 28-устунларда — Инвесторнинг ёки Инвесторнинг ваколатли шахсининг тегишли реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-устунда — Инвестор томонидан кўрсатилган, қабул қилувчининг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 24-устунда — битимнинг коди «79»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 37-устуннинг учинчи қисмида — товарлар олиб ўтилиши хусусиятининг коди «33»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 44-устуннинг 3-бандида олиб чиқиш учун асос сифатида, МТБ ва Углеводородларни қазиб олиш далолатномаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газнинг ҳажми ва нархи МТБ қоидаларига мувофиқ DАF — Ўзбекистон Республикаси чегараси шартлари (Инкотермс-2000) асосида, МТБ доирасида етказиб берилаётган табиий газ Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарани кесиб ўтадиган Ўрта Осиё — Марказ ёки Бухоро — Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш тижорат ўлчов тармоғида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Қоидаларнинг 26—28-бандларида кўрсатиб ўтилган Углеводородларнинг божхона расмийлаштируви шартлари Маркетинг компанияси томонидан тузилган контрактларига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Экспорт қилинаётган табиий газга, Инвесторнинг ваколатли шахсининг аризасига кўра, тегишли давлат органи томонидан белгиланган тартибда «Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»га (2000 йил 13 июль, рўйхат рақами 945 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й. 13-сон) мувофиқ товарларнинг келиб чиқиши сертификатлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қувур тармоқлари транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона декларацияланиши ва расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Биринчи босқичда: ҳар ой, табиий газнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиладиган ойдан олдинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай, Маркетинг компанияси ва/ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газнинг ҳажмига вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (бундан кейин матнда ВБЮД деб юритилади) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) МТБнинг нусхаси (фақат биринчи марта расмийлаштирилаётганда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) табиий газни етказиб бериш контракти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона расмийлаштируви учун йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газ ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши режалаштирилаётган табиий газнинг бориш мамлакати, оғирлиги, миқдори ва баҳоси тўғрисидаги маълумотлар билан Инвесторнинг ҳисоб-китоб ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2, 9 ва 28-устунларда — Инвесторнинг ёки Инвесторнинг ваколатли шахси реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-устуннинг учинчи кичик бўлимида «Декларация тури»да «ВД» — вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси ҳарфли индекси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 29-устун «Чегарадаги божхона»да Ўрта Осиё — Марказ ёки Бухоро — Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона постининг номи ва коди кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 31-устун «Юк жойлари ва товарларнинг баёни»да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, «____ муддатда етказиб бериш» ёзуви киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 45-устун «Божхона баҳоси»да ташқи иқтисодий шартномага асосан божхона чегараси орқали олиб ўтилиши мўлжалланаётган табиий газнинг ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона баҳоси маълум қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ВБЮДда кўрсатилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар, табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминий кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни талаб этадиган ВБЮДнинг устунлари тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви расмийлаштирадиган божхона пости томонидан, БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати расмийлаштирадиган божхона пости бошлиғининг рухсати билан 30 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва/ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси расмийлаштирадиган божхона постига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Иккинчи босқичда, божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунида амал қилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўлиқ БЮДнинг расмийлаштирилиши амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ВБЮД;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бошқарув қўмитасининг ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт компанияси ва Инвестор ва/ёки Инвесторнинг ваколатли шахси томонидан имзоланган, табиий газни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасигача етказиб бериш учун магистрал қувурга топшириш-қабул қилиш тижорат далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикасининг газ-транспорт компанияси ва Қозоғистон Республикасининг газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган, табиий газни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида топшириш-қабул қилиш техник далолатномаси, ёхуд Инвестор ва/ёки Инвесторнинг ваколатли шахси ва сотиб олувчи томонидан имзоланган, Инвестор табиий газини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасида топшириш-қабул қилиш тижорат далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг ҳажми инвойси (ҳисоб-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг тайин этилган мамлакати, оғирлиги, миқдори ва баҳосининг маълумотлари тўғрисидаги Инвесторнинг ҳужжати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. ВБЮДга берилган маълумот рақами БЮДга ҳам берилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. ВБЮДда декларация қилинган табиий газнинг ҳажми углеводородларни қазиб олиш далолатномасида кўрсатилган ҳажм ўртасида тафовут аниқланса, тегишли ВБЮДга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮД тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 40-устунда «Умумий декларация/аввалги ҳужжат» ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Д-устунида «Божхона назорати» божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газнинг етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Нефтгаз маҳсулотини қайта ишлаш ва олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Нефтгаз операцияларини амалга ошириш давомида олинган Углеводородларни қайта ишлаш МТБ шартларига мувофиқ, қайта ишлаш корхоналарида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилаётган Нефтгаз маҳсулоти Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан божхона экспорт режимида Инвестор ва Ваколатли органнинг номидан ва топшириғига биноан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Экспорт қилинаётган Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан, Маркетинг компанияси томонидан франко-ташувчи FСА (Инкотермс-2000) шартларига асосан тақдим этиладиган баҳо ва нарх тўғрисидаги маълумотлар ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Шўртан газкимё комплексида табиий газни қайта ишлаш жараёнида олинган Нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон темир йўллари Шўртан темирйўл бекати FСА шартлари асосида расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида олинган нефтгаз маҳсулоти, Ўзбекистон темир йўллари Қоровулбозор темир йўл бекати FСА шартлари асосида расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида олинган нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон темир йўллари Охунбобоев темир йўл бекати FСА шартлари асосида расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Инвестор томонидан Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводида олинган Нефтгаз маҳсулоти, Ўзбекистон темир йўллари Олтиариқ темир йўл бекати FСА шартлари асосида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда БЮДда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2, 9 ва 28-устунларда — Инвестор ёки Инвесторнинг ваколатли шахсининг тегишли реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-устунда — Инвестор томонидан кўрсатилган, қабул қилувчининг реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-устунда — битимнинг коди «79»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-устуннинг учинчи қисмида — товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди «33»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-устуннинг 3-бандида Нефтгаз маҳсулотини олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ ва Углеводородларнинг қазиб олиниш далолатномаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мазкур Қоидаларнинг 41-бандида кўрсатилган, Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви шартлари Маркетинг компанияси томонидан тузилган контрактларга мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини Ўзбекистонда сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий бозорда сотилаётганда, Маркетинг компанияси Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштирувини мазкур Қоидаларга мувофиқ, аввал экспорт божхона режимида Инвестор номидан ўзининг номига, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарисига амалда олиб чиқмаган ҳолда, кейинчалик божхона реимпорт режимига Маркетинг компанияси номидан Ўзбекистондаги сотиб олувчининг номига амалга оширади. Бунда, транспорт харажатларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, БЮДнинг 20-устунида ЕХW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари кўрсатилади. Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотини экспорт божхона режимида божхона расмийлаштируви учун асос сифатида МТБ ва Бошқарув қўмитасининг ҳужжатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Юқорида кўрсатилган Нефтгаз маҳсулотини экспорт ва реимпорт қилиш бўйича операциялар барча божхона тўловларидан (божхона божлари, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ҳам киради) озод этилган ҳолда амалга оширилади, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ваколатли орган томонидан Инвесторга тегишли бўлган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг қисмини сотиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ваколатли орган Инвесторга тегишли Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг қисмини керакли ҳажмларда МТБда белгиланган шартларда АҚШ долларида тўловни амалга ошириш орқали сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ваколатли орган томонидан сотиб олинаётган Углеводородлар ва Нефтгаз маҳсулотининг ҳажми, шунингдек уларнинг нархи МТБ шартларига мувофиқ Ваколатли орган ва Инвестор ўртасидаги ташқи савдо контрактлари (шартномалари) билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ваколатли орган томонидан сотиб олинаётган Инвесторнинг Углеводородлари ва Нефтгаз маҳсулотининг божхона расмийлаштируви мазкур Қоидаларга мувофиқ аввало божхона экспорт режимида, кейин эса Ваколатли органнинг номига божхона реимпорт режимида амалга оширилади. Бунда, транспорт харажатларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, БЮДнинг 20-устунида ЕХW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Инвестор, Оператор ва Пудратчиларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Инвестор ва/ёки Операторнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) божхона органига олиб кирилаётган/олиб чиқилаётган товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қайтариладиган товарлар кейинчалик бошқа шахсларга бериладиган ҳолда, қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Товарлар Пудратчи томонидан олиб кирилаётганда, Пудратчи мазкур Қоидаларнинг 48-бандида назарда тутилган мажбуриятларни Инвестор ва/ёки Оператор ва Пудратчи ўртасида тузилган контрактлар шартларига мувофиқ бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Мазкур Қоидаларнинг 48-бандида назарда тутилган мажбуриятлар, тузилган шартномаларга мувофиқ, Инвестор, Оператор ёки Пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Зарур ҳолларда Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида геолог-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг намуна ва нусхаларини МТБ шартларига мувофиқ, тегишли ДБҚБга ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Оператор, Инвесторнинг топшириғига биноан, ёзувларнинг асл нусхалари ва бошқа маълумотларга ишлов бериш, анализ ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Инвестор ва/ёки Оператор МТБ шартларига мувофиқ, кўрсатилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Инвестор, Оператор, Маркетинг компанияси ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига, МТБда кўрсатилган барча имтиёзлар ва преференциялар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шунингдек уларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, ДБҚБ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча божхона тўловларини белгиланган тартибда ундиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Мазкур Қоидалар Ваколатли орган ва Инвестор билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси раиси Н. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Союзнефтегаз Восток Лимитед» Компанияси Президенти Н. КЛИНЧЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 166-модда)