ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ҚАНДИМ ГУРУҲИ КОНЛАРИ УЧАСТКАСИ, ХАУЗАК ВА ШАДИ УЧАСТКАЛАРИ, ШУНИНГДЕК, ҚЎНҒИРОТ УЧАСТКАСИ БЎЙИЧА 2004 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ МАҲСУЛОТ ТАҚСИМОТИГА ОИД БИТИМНИ БАЖАРИШ ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 14 апрелда 1468-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2010 йил 5 апрелдаги 01-02/12-32, ЭГ-01/10-240, 92, 06-282-сон «Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек, Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси жанубий-ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2097, 19.04.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 276-сонли «Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шади конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида»ги, 2004 йил 14 сентябрдаги 428-сонли «Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги қарор қилади:
1. Қандим гуруҳи конлари участкаси, Хаузак ва Шади участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаси бўйича 2004 йил 16 июндаги маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 март,
01-02/12-7-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси Н. НАЖИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 март,
НН-В-01/10-1289-сон
Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2005 йил 25 март,
0-2/8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 118-модда)