14.12.2000 йилдаги 478-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ТОМОНИДАН БЕРИЛАЁТГАН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Япония Ҳукумати қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 50 та касб-ҳунар коллежини жиҳозлаш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки орқали 40 йил, шу жумладан 10 йил имтиёзли даврдан иборат муддатга 0,75 фоиз йиллик фойда билан 6,347 млрд Япония йени миқдорида имтиёзли кредит бераётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган кредит бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредит юзасидан хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агент ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни узиш, воситачилик ҳақини ва кредит бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов Япония Ҳукуматининг имтиёзли кредитини олиш бўйича Алмашув Нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредитини олиш бўйича кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония тижорат банки билан банклараро битим, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан Япония Ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиш ва уни узиш тартиби бўйича агентлик битими тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасидаги кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кредитни узиш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консалтинг хизматлари кўрсатиш ва ўқув анжомлари сотиб олиш учун тендер ҳужжатлари материалларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланишга доир зарур ҳужжатларни ва иқтисодий асослашларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 мартдаги 82-сон қарори билан тузилган Махсус комиссияга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш учун Япония Ҳукумати томонидан Япония халқаро ҳамкорлик банки орқали берилаётган кредитдан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан жавобгарлик Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 мартдаги 82-сон қарори билан тузилган Махсус комиссия (раиси Р.С.Азимов)га юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Алмашув Ноталарида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларининг бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2001—2003 йилларда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига воситачилик ҳақи тўлаш, шунингдек импорт қилинадиган анжомларни декларациялаш, экспертиза қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда лойиҳани амалга ошириш доирасида етказиб бериладиган ўқув анжомларини божхонада расмийлаштириш йиғимларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар давлат божи тўлатмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 179-модда)