07.03.2000 йилдаги 82-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида» 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869-сон Фармонини бажариш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки директорлар кенгашининг Ўзбекистон Республикасига «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банкининг ўзгарувчи фоиз ставкаси бўйича, шунингдек мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи сифатида 0,75 йиллик фоиз билан, имтиёзли беш йиллик даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатга умумий суммаси 57 млн АҚШ доллари миқдорида кредит беришни маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан 45 касб-ҳунар коллежи ва лицейни жиҳозлашда ҳамда янги дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этишда, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўқитувчилар малакасини оширишда фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки кредити Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги кредит битими асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайтариш, воситачилик ҳақи тўлаш ва кредит бўйича фоизлар билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига бериладиган кредитлардан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати, Корея Республикаси Ҳукумати, Осиё тараққиёт банки ўртасида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қуриш ва уларни техника билан жиҳозлаш, улар учун ўқув-таълим материаллари яратиш ва нашр этиш учун имтиёзли узоқ муддатли кредитлар бериш бўйича имзоланган битимларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун берилаётган кредит ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Ажратилган кредитларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида Ҳукуматга мунтазам равишда, ҳар ярим йилда камида бир марта ахборот бериб турсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбоб-ускуналар, ўқув қўлланмалари сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича контрактлар тузилгунга қадар контрактга киритиладиган таклифларни пухта экспертиза қилиш мақсадида уларнинг ҳар бири бўйича мутахассислар, молия ва банк ходимларидан иборат таркибда махсус эксперт гуруҳлар ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида амалга ошириладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича тендер комиссиялари тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредитни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири кредит ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги битим юзасидан юридик хулосани бир ой муддатда Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларидан фойдаланишга доир зарур ҳужжатларни ва иқтисодий жиҳатдан асослашларни Махсус комиссияга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер якунларига кўра ва махсус эксперт гуруҳлари ижобий хулоса берган тақдирда кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида амалга ошириладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича контрактларни белгиланган тартибда тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукумати ва Япония Ҳукумати томонидан берилаётган кредитлар маблағлари ҳисобига етказиб берилаётган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва ўқитишнинг техник воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона йиғимлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 7 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-сон