1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.02.00 Процесс иштирокчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Суд иш юритувида қатнашишга монелик қиладиган ҳолатлар. Рад қилишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 декабрда 1878-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 2, 215-сонли ««Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1878-1, 27.12.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 6 август 18-01-сон ва Адлия вазирлигининг 1998 йил 15 август 07-1995-сон билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги йўриқнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йил 6 август ва Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 августда тасдиқланган Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан кўрсатилган ҳуқуқий ёрдам учун меҳнатига ҳақ тўлаш давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги қоидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 26 ноябрдаги 8, 109-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 250-модда) гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 50-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон, 4-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 4-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорига асосан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатлардан озод қилинган ҳолларда юридик ёрдам учун харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш учун асос бўлиб, юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оиласида ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ялпи ойлик даромад юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилинган кундаги энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаган шахслар адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг иш жойидан берилган охирги ўн икки ойлик даромади тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, уни илова қилган ҳолда яшаш жойидаги маҳалла, овул, қишлоқ фуқаролар йиғини ёки фуқаролар йиғини томонидан ваколатланган комиссия томонидан берилган хулосага асосан ҳақ тўлашдан озод қилинади ва харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш мажбурияти суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга юклатилади. Ушбу ҳужжатлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судга гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ёки уларнинг қариндошлари томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини амалга ошириши шарт бўлган муддатларда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш имконияти бўлмаса суриштирувчи, терговчи, прокурор бу ҳужжатларни келгусида тўплаш билан гумон қилинувчи ва айбланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини юридик ёрдам учун тўловдан озод этишга асослар мавжуд эмаслиги фактлари аниқланса, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам бўйича харажатларини қоплаш ҳукм қилинганга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокат иштирок этиши ҳолларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 52-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ жиноят ишида ҳимоячининг қатнашиши мажбурий деб ҳисобланган ҳолларда ҳам юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш бўйича харажатлар давлат ҳисобига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун адвокатлик тузилмаси тегишли молия органига мурожаат қилгандан кейин ўттиз кундан кечикмай Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарор (ажрим) чиқарган орган жойлашган жойдаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси орқали Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланиши ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатилган юридик ёрдам тўғрисидаги маълумотномага асосан (кейинги ўринларда маълумотнома деб юритилади) амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3471, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3471/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўловлар миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суриштирув жараёнида, дастлабки тергов босқичида, биринчи инстанция судларида ва апелляция, кассация ёки тафтиш тартибида кўрилаётган ишларда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир кун учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 21 декабрдаги 23-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3485, 21.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2023 й., 10/23/3485/0958-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Икки ва ундан ортиқ шахсларга битта жиноий иш бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир ишонч билдирувчига (ҳимоя остидаги шахсга) мазкур Низомнинг 6 ва 8-бандларида белгиланган тўлов миқдорининг 80 фоизи ҳисобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суд мажлисининг ҳар бир танаффус куни учун тўлов адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун мазкур Низомнинг 6 ва 7-бандларида белгиланган тўлов миқдорининг 50 фоизи ҳисобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида, тунги вақтда эса энг кам ойлик иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган хизмат сафари ва транспорт харажатлари миқдори адвокатлик тузилмаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади ҳамда маълумотномада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўловлар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адвокатнинг ишда иштирок этиши суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан кўрсатилган адвокатлик тузилмасига мурожаатнома юбориш йўли билан таъминланади. Мурожаатномада адвокатнинг шахси кўрсатилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адвокатнинг аниқ бир ишни юритишга ваколати ордер билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажрими ҳимоячининг жиноий ишда иштирок этиши бошланиши билан бир вақтда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимоячидан воз кечиши билан боғлиқ процессуал ҳаракатда адвокатнинг иштирок этиши ҳолларида юридик ёрдам учун тўловдан озод этиш тўғрисидаги қарор (ажрим) адвокат иштирок этган процессуал ҳаракат тугатилгандан сўнг чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маълумотнома иш рақами, жиноий ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва шарифи, ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги шахс)нинг фамилияси, исми ва шарифи, иштирок кунлари, тўлов миқдори ва адвокатлик тузилмасининг банк реквизитлари албатта кўрсатилган ҳолда уч нусхада тузилади ва адвокатлик тузилмаси раҳбари томонидан имзоланади ҳамда унинг муҳри билан тасдиқланади. Маълумотномада адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат жиноий ишда узоқ вақт иштирок этган ҳолда (бир ойдан ортиқ) маълумотнома ҳар ойда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарган шахс ҳар ойда ёки суриштирув жараёни, дастлабки тергов босқичи тугаган куни ёки суднинг тегишли қарори чиқарилган куни маълумотномани ўзининг имзоси ва суриштирув, тергов ёки суд органи муҳри билан тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маълумотноманинг бир нусхаси адвокатлик тузилмасида қолади, иккинчи нусхаси маълумотномани тасдиқлаган шахсга ишга қўшиш учун берилади, учинчи нусхаси эса юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим) билан бирга адвокатлик тузилмаси томонидан тегишли ҳудудий молия органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун тўловларни адвокатлик тузилмасининг мурожаатномаси тегишли молиявий органга келиб тушган кундан бошлаб, ўттиз кун муддатдан кечиктирмасдан маълумотномага ва юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги қарор (ажрим)га асосан адвокатлик тузилмасининг банк ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиб бериш йўли билан тўлаб беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3471, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3471/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказишда адвокатлик тузилмасидан қўшимча ҳужжатлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли ҳудудий молия органларининг мурожаатлари асосида адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш мақсадли бюджет маблағлари республика бюджетидан тегишли қуйи бюджетига белгиланган тартибда пайдо бўладиган бюджетлараро ўзаро муносабатлар тартибга солинган тақдирда ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3471, 31.10.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2023 й., 10/23/3471/0825-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Юридик ёрдам учун ҳақ тўлашдан озод этиш тўғрисида қарор (ажрим) чиқарган шахс қарор (ажрим)нинг асослилигига масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тегишли ҳудудий молиявий органлар ва Ғазначилик бўлинмалари гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатларни белгиланган муддатларда тўлаб беришга масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси раиси Т. САЙИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«КЕЛИШИЛГАН»
__________________________ (имзо)
__________________________ (қарор (ажрим) қабул қилган шахснинг Ф.И.О.))