09.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1855
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 09.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1855
Кучга кириш санаси
19.09.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФОНД БОЗОРИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШГА ЎРНАТИЛГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 9 сентябрда 1855-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) билан тасдиқланган 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Дастурининг 4.1-бандига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисида»ги низомга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 21 августдаги 2014-24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-1, 28.08.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори К. ТОЛИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2008 йил 1 августдаги 2008-13-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишга ўрнатилган талаблар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом фонд бозорида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга, қимматли қоғозлар бозорида фойдаланилаётган технологияларни унификациялаш ва стандартлаштиришга бўлган талабларни ўрнатади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 21 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-2, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларни криптографик муҳофаза қилиш (бундан кейинги ўринларда криптографик муҳофаза қилиш деб юритилади) — криптографик ўзгартиришлар алгоритми (криптоалгоритмлар) ёрдамида амалга оширилувчи ахборотларнинг бутлигини, очиқлиги ва махфийлигини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларнинг конвертацияси — ахборотларнинг электрон ҳужжат (маълумотлар шакли) бир шаклидан бошқа шаклига ўзгариши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 21 августдаги 2014-24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1855-1, 28.08.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 450-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида телекоммуникациялар инфратузилмасига эга бўлган, унинг ишлашини, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 21 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-2, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар хизматлари — фойдаланувчиларга оператор ва телекоммуникациялар хизматлари провайдери томонидан телекоммуникациялар асосида тақдим этиладиган хизматлар;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 21 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-2, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телекоммуникациялар хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникациялар хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 21 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-2, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараёнлар — қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг фаолиятини таъминловчи услублар, усуллар, иш тартиби, операция ва тартиб-таомилларнинг кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим иштирокчилари — электрон ҳужжат айланиши (бундан кейинги ўринларда ЭҲА деб юритилади) ва электрон рақамли калит сертификатидан фойдаланган ҳолда қонунчилик ва мазкур Низом талабларига мувофиқ ўзаро электрон алоқани амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида ахборот-коммуникация технологиялари (бундан кейинги ўринларда фонд бозорида АКТ деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятининг технологик жараёнларига мувофиқ электрон ҳужжатларни сақлаш, ўзгартириш, ҳимоя қилиш, қайта ишлаш, жўнатиш ва қабул қилишни таъминловчи дастурлар ва техник воситалар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида электрон ҳужжат айланиши тизими (бундан кейинги ўринларда Тизим деб юритилади) — бозор иштирокчилари ўртасида электрон ҳужжатларни алмашиш учун қўлланиладиган электрон ҳужжатларни шакллантириш, жўнатиш ва қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлашга имкон яратадиган қимматли қоғозлар бозори ҳар бир иштирокчисининг дастурий-техник воситалари мажмуаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини ЭРИнинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда ЭРИнинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва ЭРИ калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо;
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 21 майдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-2, 04.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат— электрон шаклда қайд этилган, ЭРИ билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат маълумотларининг шакллари (бундан кейинги ўринларда маълумотлар шакллари деб юритилади) — қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун электрон ҳужжатларда мужассамлашган ахборотларнинг мажбурий стандартлашган таркиблари ва турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатнинг шакли — электрон ҳужжатнинг ЭҲА тўғрисидаги қонунчилик ёки Тизим иштирокчиларининг келишувлари билан ўрнатилган, мажбурий стандартлашган реквизитлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қимматли қоғозлар бозорида бозор иштирокчилари томонидан фаолият юритилганда унинг иштирокчилари ўртасидаги ЭҲА қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тизим иштирокчилари томонидан фонд бозорида АКТдан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиши, ҳақини тўлаш ва бекор қилиш вақтида фойдаланилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 21 августдаги 2014-24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1855-1, 28.08.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фонд бозорида АКТга қўйиладиган умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тизим иштирокчиларининг фонд бозорида АКТлари электрон ҳужжатларининг бут сақланишини, ўзгартирилишини, муҳофаза қилишини, қайта ишланишини, жўнатилиши ва қабул қилинишини, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларнинг, улар жўнатилган ва қабул қилинган сана ва вақтлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган реквизитларнинг такрорий нусхаси кўчирилиши ва архивда сақланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим иштирокчилари ўртасидаги қоғоз шаклидаги ҳужжат алмашинишини қисқартириш ҳамда инсон омилининг ахборотларни қайта ишлаш сифати ва тезкорлигига бўлган салбий таъсирини камайтириш мақсадида қоғоз ва электрон ҳужжатларнинг қўл ишини минималлаштиришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотларни киритиш/чиқаришни такрорловчи операцияларни истисно этишни, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва ахборот тизимларининг интеграциялашуви мумкинлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларнинг махфийлигига, бутлигига ва уларга муаллифлик қилишга қўйилган талабларга риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда ўрнатилган талабларга мувофиқ ЭРИнинг ҳаққонийлигини, шунингдек, қабул қилувчи томонидан электрон ҳужжатни қайта ишлаш пайтида жўнатувчининг ЭРИ калити сертификати амал қилаётганини текшириш мумкинлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларнинг транзит ўтказилишидан, у амалга ошириладиган транзит амалга ошириладиган тизимда иштирокчилар томонидан очилмаслиги ва кўрилмаслиги шарти билан (ёпиқ конверт фақат унинг эгаси томонидан очилиши мумкин) фойдаланишни таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тизим иштирокчилари томонидан электрон ҳужжатларни муҳофаза қилиш учун фойдаланилаётган фонд бозоридаги АКТлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда сертификатланган бўлиши ва фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ ишлатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ахборот хавфсизлигига қўйилган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электрон ҳужжатларнинг чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузилиши, уларга чекловларнинг ўрнатилиши ва қалбакилаштирилишининг ҳамда электрон ҳужжатларга рухсатсиз кириш ва улардан нусха кўчиришнинг олдини олишни ўз ичига олувчи Тизим иштирокчисининг ахборот хавфсизлиги Тизим иштирокчисининг дастурий-техник чора-тадбирлари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот хавфсизлиги шунингдек, бошқа мавжуд воситалар билан ҳам қонунчилик ва ушбу Низом талабларини инобатга олган ҳолда, Тизим иштирокчисининг ички қоидаларига мувофиқ таъминланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тизим иштирокчилари қонунчилик ва ушбу Низом талабларини инобатга олган ҳолда, белгиланган қоидаларнинг бузилишини ва унинг учун жавобгарликка тортилишни олдини олишни назарда тутувчи ахборот хавфсизлиги ва Тизимдан фойдаланишнинг ички қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дастурий-техник чора-тадбирлар қуйидагиларни таъминлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим иштирокчиси-ташкилот ходимларининг мазкур ташкилот ходимларининг лавозим йўриқномаларидан келиб чиққан ҳолда, дастурий ресурсларга чекланган киришини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фонд бозорида АКТларидан фойдаланишда Тизим иштирокчиси бўлган ташкилотларнинг барча ҳаракатларини антивирус билан муҳофаза қилиш ва баённома юргизишни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тизим иштирокчилари криптографик муҳофаза қилишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЭҲАнинг технологик жараёни ва электрон ҳужжатлар ҳамда маълумотларнинг шакллари бўйича фонд бозорида АКТларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тизим иштирокчиларининг электрон ҳужжатлар билан ўзаро алмашиши телекоммуникация хизматлари воситасида ёки қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усуллар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тизим иштирокчилари очиқ ЭРИ калити сертификатларини ихтиёрий ўзаро қулай усулларда бир-бирлари билан алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизим иштирокчилари электрон ҳужжатларни алмашиш жараёнида рўйхатга олиш Маркази томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳолда берилган ЭРИ очиқ калитлар сертификатларига эга бўлган ЭРИ калитидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон ҳужжат бевосита уни жўнатувчи ёки ахборот воситалари томонидан юборилган бўлсагина жўнатилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ҳужжат электрон ҳужжат тизимининг тегишли иштирокчисига келиб тушган пайтидан бошлаб, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тизим иштирокчилари ЭҲАдан фойдаланиш йўли билан улар томонидан қимматли қоғозларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари савдоларига хизмат кўрсатилаётганида, қимматли қоғозлар билан бўладиган операцияларни амалга оширишнинг таркиби ва муддатлари тартибини ўрнатади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 21 августдаги 2014-24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-1, 28.08.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қимматли қоғозлар бозорида фойдаланилаётган технологияларни бирхиллаштириш ва стандартлаштириш мақсадида Тизим иштирокчиларининг фонд бозоридаги АКТлари ҳар бир Тизим иштирокчиси томонидан фойдаланиладиган ахборотларнинг Тизим иштирокчиси томонидан олинган маълумот ва электрон ҳужжатларни тўғри қабул қилиш ва қайта ишлаш мақсадида маълумотларнинг ва электрон ҳужжатларнинг белгиланган шаклларига конвертация қилинишини таъминлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тизимдаги электрон ҳужжатнинг шакли қонунчиликда белгиланган ёки Тизим иштирокчилари ўртасида келишилган ҳолда ягона, стандартлашган ва барча Тизим иштирокчилари учун умумий бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тизим иштирокчилари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун Тизим иштирокчилари ўртасида келишилган ҳолда маълумотлар шаклига конвертация қилинадиган, ахборотларни ўзида қамраб олган электрон ҳужжатлар билан алмашадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 21 августдаги 2014-24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1855-1, 28.08.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 450-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олинган ахборотларнинг Тизим иштирокчиларига қабул қилишга имкон берувчи маълумотлар шакллари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун минимал зарур ахборотни ўзида мужассамлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қимматли қоғозларнинг давлат Марказий депозитарийси маълумотлар шаклларини бепул ишлаб чиқишни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Тизим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тизим иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган тартиб ва ҳолларда электрон ҳужжатларни жўнатиш ва қабул қилиш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томонлардан уларга жўнатилган электрон ҳужжатларни олганликларини тасдиқлашларини сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тизим иштирокчилари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги ва Тизимдан фойдаланишнинг ички қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (фақат Тизим иштирокчиси юридик шахс бўлган ҳолда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларни тузишни ва жўнатишни қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ равишда қатъий таъминлаш;
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда ЭРИ сертификатини олиш, шунингдек, фонд бозорида АКТларининг ЭҲАдан фойдаланиладиган зарур иш ҳолатини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларда кўрсатилган буюртма ва/ёки топшириқларни фонд бозорининг технологик жараёнларига мувофиқ, қонунчилик талабларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш/жўнатиш, топшириш/ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рўйхатга олиш Маркази томонидан ЭРИ очиқ калити сертификатининг амал қилишини тўхтатганида ёки бекор қилганида, тизим иштирокчиси бу ҳақда уни кечиктирмаган ҳолда, тегишли тизим иштирокчиларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Электрон ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда Тизим иштирокчилари томонидан сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Тизим иштирокчиларининг жавобгарликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ЭРИдан фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган ва ундан шахсий ёхуд учинчи шахс манфаатлари йўлида фойдаланган Тизим иштирокчиси ва иштирокчи ташкилот ходимлари қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тизим иштирокчиси унинг ўзи томонидан Тизимда исталган ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берган шахснинг унинг номидан бажарган барча ҳаракатларига жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тизим иштирокчилари телекоммуникация хизматларидан фойдаланганда электрон ҳужжатларни жўнатиш/қабул қилишда оператор ва/ёки провайдер айби билан юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик кеч қолишларга жавобгар эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ЭҲА тўғрисидаги қонунлар ва ушбу Низомга хилоф иш тутган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Тизим иштирокчилари ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низом Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 1 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 386-модда; 2014 й., 35-сон, 450-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 05.06.2026 й., 10/26/1855-2/0564-сон)