Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2009 28.05.2008 йилдаги ПҚ-879-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008—2010 ЙИЛЛАРДА САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сонли «2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт ўрнини босадиган ва рақобатбардошли замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тармоқ ичида ва тармоқлараро саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигини ўстириш, шунингдек ўтказилган Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси якунларини ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси томонидан республика компаниялари, уюшмалари ва корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008—2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури маъқуллансин. Дастур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008—2010 йилларда саноат маҳсулотларининг асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражасининг 1-иловага* мувофиқ мақсадли параметрларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008—2010 йилларда бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 2 ва 2а-иловаларга* мувофиқ рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2 ва 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008—2010 йилларда тайёр маҳсулотлар, материаллар ва хом ашё турларини маҳаллийлаштириш лойиҳаларининг 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3 ва 3а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт инвентарлари ва ўқув анжомлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш 2008 йилда тугалланадиган лойиҳаларининг 4-иловага* мувофиқ рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштиришга тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг 5-иловага* мувофиқ рўйхатини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2 ва 3-иловаларга киритилган корхоналар 2011 йил 1 январгача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан келтириладиган технологик асбоб-ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича фойда солиғи, ягона солиқ тўлови (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 2а, 3а ва 4-иловаларга киритилган корхоналар учун ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар 2009 йил 1 январгача берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга, реконструкция қилишга, модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олишга, Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга жалб қилинган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Маҳаллийлаштириш дастурида қатнашувчи корхоналарга берилаётган имтиёзларини қўллашнинг янгиланган тартибини тасдиқласинлар, унда корхоналарнинг лойиҳалар параметрларини бажариш бўйича аниқ мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шу жумладан уларга белгиланган параметрларни, биринчи навбатда, маҳаллийлаштириш даражасини асоссиз равишда бажармаганлик учун молиявий санкциялар белгилашни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссия таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасини пасайтиришни истисно қилган ҳолда, Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасига Махсус комиссиянинг таклифлари бўйича 2 ва 3-иловаларга киритилган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш параметрлари ва рўйхатига, шунингдек 5-иловага киритилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхатига ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин. Бунда 2 ва 3-иловаларга биринчи навбатда 5-иловада акс эттирилган, шунингдек Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш давомида аниқланган талабдан келиб чиқиб мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариш назарда тутилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси лойиҳаларни танлаш, киритиш ва чиқариб ташлашнинг очиқ-ошкора механизми ва мезонларини, хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари ваколатли органлар ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилишининг аниқ муддатларини ва Маҳаллийлаштириш дастурига киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинишини назарда тутадиган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда қайта ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Идоралараро божхона-тариф кенгаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материалларга, шунингдек мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун кенг рақобат муҳити ва қулай шарт-шароитлар яратилиши зарурлигини назарга тутган ҳолда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида серияли ишлаб чиқариш ўзлаштирилган маҳсулотларга импорт божхона тўловларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат кооперацияси алоқаларини чуқурлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга ва замонавий технологияларни жалб этишга асосланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш тадбирлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этилаётган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати тўғрисида мунтазам ахборот бериб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида» 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 93-сон қарорининг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-879-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда)