19.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1857
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 19.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1857
Кучга кириш санаси
29.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2012
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги «2008––2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-879-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги «2008-2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-879-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 198-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларни алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорининг 2 ва 3-иловаларга кўрсатилган қарорни қабул қилинган санасида киритилган корхоналар 2008 йил 28 майдан 2011 йил 1 январгача қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сон қарорининг 2 ва 3-иловаларига уни қабул қилинганидан (2008 йил 28 майдан) сўнг киритилаётган янги корхоналар учун ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастурига янги лойиҳаларни киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, агар қарорнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари юқорида кўрсатилган қарорнинг 2а, 3а ва 4-сон иловаларига киритилган корхоналар учун 2008 йил 28 майдан 2009 йил 1 январгача берилади.
5. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
8. Фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
10. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
13. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 111, 2007-66-сон қарори (2008 йил 21 январь, рўйхат рақами 1760 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
19. Имтиёзни қўллаган ҳолда четдан олиб келинган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари аниқланганда давлат солиқ хизмати органи аниқланган ҳолат тўғрисида ҳужжатларни тузади, улар уч иш куни мобайнида тегишли давлат божхона хизмати органига юборилади. Мақсадга кўра фойдаланилмаган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек компонентларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси жарима жазосини, шу жумладан пеняни ҳисоблаган ҳолда, Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомда (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 –– Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) назарда тутилган тартибда бюджетга ундирилади.
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартибда қайта ҳисобланган божхона тўловлари бўйича тўланган маблағларни чегирган ҳолда 8840 «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида (маҳаллийлаштириладиган маҳсулот қисмида) акс эттириладиган ишлатилмаган маблағларнинг қолдиғини маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқариш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб уч кун мобайнида бюджетга ўтказиб беришлари шарт.