Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2008 22.06.2006 йилдаги ПҚ-386-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006—2008 ЙИЛЛАРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТ, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 майдаги ПҚ-879-сонли «2008—2010 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шунинг асосида замонавий рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек янги иш жойларини яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан республика компаниялари, уюшмалари ва корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури (кейинги ўринларда — Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006—2008 йилларда саноат маҳсулоти асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳаллийлаштириш даражасининг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва хом ашё ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт анжомлари ва ўқув ускуналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия деб юритилади) таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ҳамда унинг зиммасига лойиҳалар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб бориш ва Дастур параметрларини сўзсиз бажариш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2 ва 3-иловаларга киритилган корхоналар 2009 йилнинг 1 январигача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан олиб келинадиган технология ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги технология жараёнида фойдаланиладиган компонентлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотдан олинган даромад (фойда) солиғи, ягона солиқ тўлови (соддалаштирилган солиқ тизими қўлланиладиган субъектлар учун) тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага киритилган корхоналар давлат бюджети, давлат мақсадли фондлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати билан халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан бериладиган хорижий грантлар ва кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича тендер (танлов) савдоларининг ғолиблари сифатида аниқланган тақдирда уларга мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин. Тендер (танлов) савдолари ғолиблари белгиланган тартибда маҳаллийлаштириш Дастурига киритилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар бериш ҳисобига бўшайдиган маблағлар технология ускуналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишга жалб этилган корхоналарнинг муҳандис-техник ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури параметрларига ўзгартиришлар, шу жумладан Махсус комиссиянинг хулосалари асосида янги лойиҳаларни киритиш ва лойиҳаларни чиқариб ташлаш билан боғлиқ тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ой ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллийлаштириш Дастурида иштирок этаётган корхоналарга берилаётган имтиёзларни қўллаш тартиби, шунингдек мазкур корхоналарнинг Маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш доирасидаги мажбуриятларининг ижросини таъминлаш тартибини қайта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширувчи корхоналарда жаҳон стандартларига мувофиқ сифатни бошқариш тизимини татбиқ этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек корхона ходимларини стандартлаштириш ва сифатни бошқариш тизимини татбиқ этиш масалалари бўйича белгиланган тартибда ўқитишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллийлаштириш дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 12 июндаги ПҚ–375-сонли қарори билан тасдиқланган, амалга оширилиши доимий мониторинг қилиб бориладиган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим мақсадли дастурлари Рўйхатига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан маҳаллий хом ашёни қайта ишлашга асосланган маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда замонавий технологияларни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларни кенг ёритиш, жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларни маҳаллийлаштириш Дастурининг афзалликлари ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш маҳаллий хом ашё негизида мақсадга мувофиқ бўлган тайёр ва бутловчи буюмлар рўйхати тўғрисида ахборот беришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 22 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-386-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 22 июндаги ПҚ–386-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида» 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилаётган лойиҳалар рўйхатини аниқлаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 ноябрдаги 456-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 31 ва 58-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 17-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 447-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарорининг 1—3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 112-модда) ҳамда қарорга 3-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 20 июндаги ПФ–3620-сон Фармони)» 2005 йил 15 августдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 45-модда) илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сонлар, 48-модда) илованинг 53-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 230-модда; 2007 й., 9–10-сон, 87-моддас)